Page 105 - 1-2019
P. 105

Хорижий филология  №1, 2019 йил


            асарнинг ўзбек тилига таржимаси бошқа тилларга таржималаридан ижобий томонлари билан
            фарқ қилади. Айнан шу таржима асосида Соссюрнинг лингвистик концепциясига тўғри баҳо
            бериш  ва    бошқа  тилларга  таржималаридаги  камчиликлар  туфайли    бу  олимга  нисбатан
            тилшуносликда  муайян  вақт  давомида  мавжуд  бўлган  хато  фикрларнинг  сабабини  англаб
            етиш  имкони  туғилади.  Бу  таржима  олимнинг  фикри  ишлаб  чиққан,  муҳим  аҳамиятга  эга
            бўлган,  барча  ҳолатлар  билан  китобхонни    ҳар  томонлама  ва  батафсил  таништиради  ва
            олимнинг ғояларига  уларнинг ҳақиқий илмий қийматини қайтаришга ѐрдам беради.  Ўзбек
            тилига қилинган таржимада  кўпгина  ноаниқликлар бартараф қилинган ва Соссюр асарида
            қўлланган атамаларнинг мазмун кўлами луғат тарзида тақдим этилган.
                   Соссюрнинг  ―Умумий  тилшунослик  курси‖  кириш  ва  беш  қисмдан  иборат  бўлиб,
            унда  тилшуносликнинг  кўплаб  соҳаларига  оид  масалалар  ѐритилганига  қарамасдан,
            таржимон  бу  қисмлар  ўртасида  услубий  мутаносибликни  сақлаб  қолишга  эришган.
            Таржимон  олим асарининг ҳар бир таржимони  кўпинча дуч келган яна бир қийинчиликни
            ҳам, фикримизча, муваффақиятли енгиб ўтган:  асарнинг ҳаддан ташқари ўзига хос ва бироз
            архаик  тилига  ўзбек  эквивалентини  ўринли  топа  олган.  Бундай  эквивалент    шахсий
            услубнинг жозибасини сақлаб қолган ҳолда, айни пайтда замонавий ўқувчи учун ҳам асарни
            тушунарли қилган.
                   Тилшунослик фаниннинг асосий омилларини белгилаб берган ва ҳозирги даврга қадар
            ҳам  ўз  аҳамиятини  сақлаб  қолган  Ф.дў  Соссюрнинг  "Умумий  тилшунослик  курси"  ўзбек
            тилига муваффақиятли таржима қилинган. Мавзу таржимасига нисбатан шахсий муносабат,
            мулоҳазали  ва  изчил  ѐндашув,  мураккаб  лисоний  ҳодисаларни  аниқ  илмий  таржима
            воситасида тушунишнинг чуқурлиги ушбу монографияни ахратиб туради. Бу ҳолат китобни
            нафақат  тилшунослар  учун,  балки  тил  ва нутқ  муаммоларини  ўқийдиган  ва  фикрлайдиган
            барча илми толиблар учун ҳам қизиқарли қилади.

                                                                  СамДЧТИ француз тили ва адабиѐти
                                                              кафедраси профессори в.б. С.И.Исмоилов




























                                                           104
   100   101   102   103   104   105   106   107