Page 104 - 1-2019
P. 104

Хорижий филология  №1, 2019 йил




            REVIEWS                                                             ТАҚРИЗ

                               Фердинанд  дў  Соссюр. Умумий тилшунослик курси.
             Француз тилидан И.К.Мирзаев таржимаси. – Тошкент: “НАВОИЙ УНИВЕРСИТЕТИ”
                                          нашриѐт-матбаа уйи, 2019. 308 бет.


                   Фердинанд  дў  Соссюрнинг ―Умумий  тилшунослик  курси‖  асарининг  семантик
            марказини  инсоннинг  тили  ва  фикри  ўртасидаги  ўзаро  муносабатларнинг  ўзига  хослиги
            муаммоси  ташкил  қилади.  Бу  муаммо  у  ѐки  бу  кўринишда  барча  асрларнинг  илмий  ва
            фалсафий  билимларида  ҳар  доим  мавжуд  бўлган.  Тил  ва  нутқ  ўртасидаги  муносабатлар
            масаласига  ҳинд  грамматикларининг,  грек  ва  рим  файласуфларининг  фикрлари  ҳам
            қаратилган  эди.  Ўрта  асрларда  сўз  хусусида  номиналистлар  ва  реалистлар  ўртасида
            мунозаралар бўлган. Уйғониш даври сўз фалсафасини  Эразм Роттердамский, Хуана Гуарте
            номлари  билан  бойитди.  Ушбу  муаммоларни  тушуниб  етиш  бугунги  кунга  қадар  давом
            этмоқда.
                   Фердинанд  дў  Соссюр  томонидан  айтилган  фикрнинг  ўзгачалиги  ва  лингвистик
            сезгисининг  ноѐблиги  ҳамда  илмий  қисматининг  ўзига  хослиги  уни,  мутафаккирлар,
            тилшунослар ва файласуфларнинг исмлари қаторида,  ҳозирги кунга қадар ажратиб туради.
                   Фердинанд дў Соссюрнинг номи тилшуносликда катта ҳурмат билан тилга олинса-да,
            унинг  асарлари  етарлича  чуқур  ва  холис  таҳлил  қилинмаган,  уларнинг  бошқа  тилларга
            таржималари эса кўп бўлмасдан, катта муваффақиятларга эришмаган. Фердинанд дў Соссюр
            асарларидан  ―Умумий тилшунослик курси‖нинг  ўзбек тилига таржима қилиниши, ниҳоят,
            бу ҳаракатсизликни бартараф этади десак, хато бўлмайди.
                   Ушбу  буюк  мутафаккирга  нисбатан  шунчалик  ақл  бовар  қилмайдиган  эътибор
            йўқлигининг  сабаблари  бир  нечта:    асосийларидан  бири  –  фикрининг  чуқур  ва  назарияга
            кириб  боришини  мураккаблаштирадиган  ўзига  хослигидир.  Бу  фикр  кўпинча  формал
            мантиқнинг  алоқаларини  бузади  ва  ўзгача  семантик  ўлчамда  ҳаракат  қилади.  Соссюрнинг
            назарий қурилмаларини идрок қилиш шунинг учун ҳам нафақат ақлнинг виждонли ишини,
            шунингдек,  кучли  интеллектуал  ҳиссиѐтни  ҳам  талаб  қилади.  Энг  кўзга  кўринадиган
            мисоллардан биттаси -  Соссюрни  номувофиқликда ва номутаносибликда айблашдир.  Ушбу
            таъна  кўрилаѐтган  сатҳларни  аралаштириб  юбориш  натижасидир:  бир  сатҳда  антиномия
            бўлган  нарса,  бошқа  –  таҳлилнинг  чуқурроқ  сатҳида  -  бирлик  сифатида  намоѐн  бўлади.
            Таҳлилнинг  айнан  бундай  чуқурлиги  Соссюрни  ажратиб  турган.  Ушбу  ва  шунга  ўхшаш
            айбловлар кўплаб тадқиқотчиларда оддий мантиқий фикрлашдан алоқа ва муносабатларнинг
            реал  кўп  ўлчовлигига  ўтиш  учун  етарлича  тайѐргарликнинг  ва  малаканинг  йўқлиги
            натижасида  пайдо  бўлган.  Соссюр  асарларининг  бошқа  тилларга  таржима  қилинишининг
            кам сонлилигини ва сифатининг пастлигини шу билан изоҳлаш мумкин.
                   ХХ асрнинг биринчи ярмида Соссюрнинг ―Умумий тилшунослик курси‖ рус тилига
            биринчи  бор  Р.О.Шорнинг  таклифи  билан  А.М.Сухотин  томонидан  1933  йили  таржима
            қилинган. Р.О.Шор бу асарга шарҳлар ѐзган. Иккинчи бор Соссюрнинг тилшунослик бўйича
            ишларини  тўлиқ  ҳажмда  (695  саҳифа)  А.А.Холодович  1977  йилда    таржима  қилган.
            Соссюрнинг лисоний назарияси  таржималарда  аста-секин хаѐллар ва баъзан жуда ўзига хос
            изоҳлар  қатлами  билан  кенгайтирилиб  борилган.    Бу  таржималар  француз  тилини
            билмайдиганлар    учун  Соссюрнинг  назарий  концепцияси  билан  танишишнинг  ягона
            имконияти  бўлган.  Сўнгги  ўн  йилликларда  Соссюр  ишларининг  таржималари  фақатгина
            парчаларда пайдо бўлган (масалан, Звегинцев В.А. История языкознания Х1Х-ХХ веков.- М.,
            1964).
                   Табиийки,  таржималардаги  чалкашликлар  бу  олимнинг  ишлари  билан  батафсилроқ
            танишиб  чиқишга  ва  ғояларини  тўғри  тушунишга  халал  берган.  Соссюрнинг  ―Умумий
            тилшунослик  курси‖  мамлакатимиздаги  биринчи  таржима  қилинаѐтган  асардир.  Ушбу


                                                           103
   99   100   101   102   103   104   105   106   107