Page 170 - 1-сон 2020 йил
P. 170

Хорижий филология  №1, 2020 йил


             REVIEW                                                                                                       ТАҚРИЗ

                                         ҚИЁСИЙ АДАБИЁТШУНОСЛИК:
                              Юртимизда жаҳон адабиёти таълими мазмунига бир назар

                                        Ўзбекистон  Давлат  жаҳон  тиллари  университети  “Жаҳон
                                 адабиёти”  кафедраси  мудири,  профессор  Гулноз  Холлиеванинг  жорий
                                 йилда  “Академнашр”  нашриёти  томонидан    чоп  этилган  “Қиёсий
                                 адабиётшунослик”  ўқув  қўлланмаси,  афсуски,  юртимиз  олий  таълим
                                 тизимида долзарб бўлган адабиёт назарияси, чет эл адабиёти тарихи каби
                                 олий таълим тизимимизда муайян даражада ўрганилаётган соҳаларнинг
                                 унутилаёзган      ўта    муҳим      аспектига     бағишланган.      Қиёсий
                                 адабиётшунослик  ёки  компаративистика  соҳаси  худди  адабиёт
                                 назарияси,  тарихи  ва  адабий  танқид  каби  адабиётшунослик  фанининг
                                 жуда зарур ва муҳим бўлими сифатида ўтган асрларда вужудга келган,
                                 унинг предмети, вазифалари  ва методологияси бундан юз йиллар олдин
                                 тўлиқ  шаклланган  ҳамда  ривожланган  мамлакатлар  таълим  тизимида
                                 ўқув  жараёнига  татбиқ  этилган.  Англия  ва  Германияда  бу  фанни
            ўқитилиш  тарихи  бир  неча  асрлардан  буён  узлуксиз  давом  этиб  келмоқда.Собиқ  шўролар
            тузимида  Н.Конрад  (“К  вопросу  о  литературных  связах:  Запад  и  Восток”),  А.Веселовский
            (“Историческая  поэтика”),  А.Жирмунскийларнинг  (“Сравнительное  литературоведение”)
            машҳур  асарлари  вақти-вақти  билан  жамият  сиёсий  ҳаётидаги  ижобий  ўзгаришлар
            замонларида,  дейлик  ўтган  асрнинг  60-йилларидаги  “Илиқлик  даврида”  ёки  90-йиллар
            бошида миллий озодликка эришилган пайтларда, жадал қайта нашр этилиб, ўқув жараёнига
            татбиқ  қилинганлиги,  шу  йўналишда  илмий-тадқиқотлар  олиб  борилганлиги  ва  тез  орада
            қизиқиш  сўниб,  Ўзбекистонда  ўқув  дастурларидан  чиқарилганлигини  кузатиш  мумкин.
            Бунинг  асосий  сабаби,  аввало,  фаннинг  мазмунан  ўта  ижтимоий  муҳимлиги  ва  аҳамияти
            билан белгиланган бўлса, “унутилишига” сабаб турли хорижий мамлакатлар адабиётларини
            миллий адабиётлар билан қиёсий-типологик планда ўрганилиши, турли мамлакатлар билан
            илмий-адабий  алоқаларга  киришиш    тақозо  этилганлиги  билан  белгиланади.  Маълумки,
            сиёсий-мафкуравий  жиҳатдан  “ёпиқ”  бўлган  мамлакатлар  буни  унчалик  хоҳлашмаган.  Шу
            сабабли, қиёсий адабиётшунослик ёки компаративистика ўқув жараёнига гоҳ татбиқ этилган,
            гоҳ чиқариб ташланган, худди сиёсатшунослик фани каби. Ҳолбуки, ривожланган, айниқса,
            бугунгидек  глобаллашув  жараёнида  ҳар  томонлама  халқаро  ҳамкорликка  интилаётган
            жамиятлар учун бу фаннинг аҳамияти нечоғлик муҳимлигини гапириш ортиқча бўлади. Зеро,
            чиндан  ҳам  турли  минтақаларда  яратилган  адабиёт  ва  маданият  ҳодисаларини  қиёсий
            ўрганиш нафақат фойдадан ҳоли бўлмайди, балки турли халқлар ўртасида барча соҳалардаги
            дўстона ҳамкорликлар учун зарурий эҳтиёж ҳамдир.
                   Тийран фикрли олима Гулноз Холлиева ўз китобида тўғри таъкидлаганидек, аксарият
            ривожланган  мамлакатларда  қиёсий  адабиётшунослик  фанининг  дарсликлари  яратилган,
            адабий  компаративистиканинг  турли  жиҳатларига  оид  жиддий  тадқиқотлар  яратилиб
            келинмоқда.  Аммо,  ўзбек  адабиётшунослигида  бу  борада  ҳануз  дарслик  яратиш  тугул,
            қиёслаш  методи  назарияси,  методологияси  ва  амалий  методлари  ишлаб  чиқилмаган.
            Муаллиф ўринли таъкидлаганидек, бу соҳада энди илк қадамлар қўйилмоқда, А.Қосимов ва
            бошқаларнинг  ҳаммуаллифликдаги  ўқув  қўлланмаси,  Д.Баҳронованинг  испан  тилида  чоп
            этилган  асарлари  пайдо  бўлди.  Афсуски,  ҳамон  яратилаётган  ва  ҳимоя  қилинаётган  ўнлаб
            диссертацияларнинг  хулосалари,  натижалари  умумлаштирилмасдан    қолиб  кетмоқда
            (фаннинг ишлаб чиқариш, бу ерда, таълим соҳаси билан узилиши кузатилади), улар орасида
            ҳали  назарий  жиҳатдан  мустаҳкам  ишланмаган  қиёсий  методга  таянилган  ҳолда  ҳимоя
            қилинаётган хом ишлар ҳам учрайди. Минг таассуфлар бўлсинким, 90-йиллар бошларида бу
            борада  Самарқандда  бошланган  эътиборга  молик  тизимли  ишлар,  тадқиқотлар,

                                                           169
   165   166   167   168   169   170   171   172   173