Page 173 - 1-сон 2020 йил
P. 173

Хорижий филология  №1, 2020 йил


                         ХОРИЖИЙ ФИЛОЛОГИЯ» ИЛМИЙ-УСЛУБИЙ ЖУРНАЛИГА

                                   МАҚОЛАЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ




            - Мақола муаллифи ишлаётган муассаса раҳбариятининг йўлланма хати.
            -Мақолани чоп этиш ҳақидаги эксперт хулосаси.

            -Мутахассислиги бўйича фан доктори ёки профессор томонидан имзоланган тақриз.

            -Муаллиф(лар) тўғрисида маълумот (иш жойи, лавозими, яшаш жойи телефони ва электрон
            почтаси).

            - Мақолалар Microsoft Word дастури «Times New Roman» гарнитураси 14 шрифтда, қаторлар
            ораси  икки  оралиқ  билан  ёзилган,  икки  нусхада  (электрон  варианти  билан  бирга)  тақдим

            этилади.  Мақолалар  чизмаларсиз  саккиз  саҳифада  қисқа  хабарлар  эса  икки  саҳифадан
            ошмаслиги лозим.

            -  Формулалар  компьютерда  Word  формулалар  муҳаррирининг  Math  Tupе  версиясида

            ёзилади.Чизмалар  ва  диаграммалар  Давлат  стандарт  талабларига  риоя  қилинган  ҳолда
            тайёрланиши лозим.

            - Мурожаат қилинган адабиётлар рўйхати мақола охирида қуйидаги тартибда келтирилади:
            муаллифнинг фамилияси, исми-шарифи, китоб (журнал)нинг номи, нашриёт ва чоп этилган

            санаси  (китоблар  учун),  журнал  номери,  саҳифа  (журнал  учун).  Адабиётлар  сони  7  тадан
            ошмаслиги тавсия этилади.

            -  Мақоланинг  иккинчи  нусхасида  барча  муаллифлар  фамилияси,  исми  ва  шарифларини

            кўрсатилган ҳолда, барча муаллифлар томонидан имзоланиши лозим.
            - Мақолани миллий менталитет тил эталони бўйича, синчковлик ва диққат билан ёндашган

            ҳолда, услубий ва грамматик жиҳатидан юқори даражада талабчанлик билан илмий-услубий

            мақомида таҳрирланган ҳолда тайёрлаш талаб этилади.
            - Зарурат бўлганда таҳририят мақола ва қисқа хабарларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

            - Мақола муаллифга қайта ишлаш учун қайтарилса, мақоланинг охирги кўриниши олинган
            кундан бошлаб таҳририятга тушган ҳисобланади.

            -  Эълон қилинган материаллар муаллифга қайтарилмайди, тақриз ва изоҳ берилмайди.
            -  Янги  илмий-услубий  ва  амалий  натижаларга  эга  бўлган  ва  50%  дан  ортиқ қисми илгари

            эълон қилинмаган ўзбек ёки рус, инглиз тилларида тайёрланган мақола ва қисқа хабарлар ва

            бошқа  соҳа  бўйича  шакллантирилган  эксперт  гуруҳларининг  экспертизасидан  ўтган
            мақолалар журнал саҳифаларида жойлаштирилади.

            -Мақоланинг ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги аннотацияларининг борлиги текширилади.


                                                           172
   168   169   170   171   172   173