Page 100 - 2-2017
P. 100
Хорижий филология. №2, 2017 йил
мулоҳазалар ҳам ўқувчининг туркий тиллар тузилиши ҳамда қардошлиги ҳақидаги билим ва
тасаввурларини бойитиши шубҳасиз.
Ўқув қўлланмада урал-олтой мактаби асосчиси Филипп фон Страленбергнинг ―Татар
тиллари‖ номли асари ҳақида маълумот берилган. Унинг ушбу қитобига қилинган ―Poliglotta
tabula‖ (―Тиллар жадвали‖)да тилга олинган ўттиз еттита туркий тил ҳақида маълумот берилгани
ҳам эътиборга молик:
1. Фин- угор (муаллифга кўра ―уйғур‖) тиллари: мажор, фин, вогул, геремис, пермяк,
вотяк, остяк;
2. Турк- татар тиллари: татар, ѐқут, чуваш;
3. Самодий тили.
4. Мўғул-манчжур тиллари: қалмиқ, манчжур, тангут;
5. Тунгус тиллари: тунгус, камасин, арин, коряк, курил;
6. Қора ва Хазар денгизлари орасида яшовчи халқлар тиллари.
Олтой тиллари (улар В.Шотта ва Н.Баскаков таснифида мўғул, тунгус ва манчжур деб уч
гуруҳга бўлинади), хусусан, унинг етакчи бўғини бўлган туркий тиллар, уларнинг таснифи ва
тарқалиш ҳудуди, шу тилларда сўзлашувчи халқларнинг сони хусусида қимматли мулоҳазалар
билдирилганки, улар талаба ҳамда соҳа мутахассислари, шунингдек, минг йиллар қаърига бориб
тақалувчи тарихимизга қизиқувчи барча ватандошларимиз учун ҳам алоҳида аҳамият касб этади.
Ўқув қўлланмада туркий тилларга оид материалларнинг лотин ѐзуви асосидаги янги ўзбек
алифбоси ва барча туркий тилларга хос хусусиятларни ифодаловчи ўн учта товушни
ифодаловчи транскрипцияда берилиши унинг амалий аҳамиятини оширишга хизмат қилиши
аниқ. Чунки ундан нафақат ўзбек филологлари, балки бошқа туркий тиллар билан
шуғулланувчилар тадқиқотчилар ҳам бемалол фойдаланишлари мумкин.
Шу фаслнинг кейинги саҳифаларида ҳозир амалда бўлган 22 туркий тил (ўзбек, турк,
туркман, озарбайжон, қозоқ, қирғиз, татар, (қозон татарлари), уйғур, чуваш, бошқирд,
қорақалпоқ, ѐқут (саха), қорачой, нўғай, қўмик, гагауз, болқар, олтой (уйрот), хакас, халач,
қарайим), 6 ўлик туркий тил (ўрхун, печена, қипчоқ, қадимги уйғур, булғор, хазар) ҳақида
маълумот берилган. Ўзбек тили ўтмишда туркий, сарт, чиғатой терминлари билан аталиб
келингани таъкидланган.
Иккинчи фасл ―Туркий тиллар фонетикаси‖ деб номланган. Унда фонема, товуш,
сингармонизм, унли ва ундошлар тизими, ротацизм ва лабдаизм ҳодисалари, жаранглашиш ва
жарангсизлашиш сингари фонетик жараѐнларнинг қиѐсий-тарихий тавсифи берилган, улар
ҳақидаги мунозарали назарий фикрларга аниқликлар киритишга ҳаракат қилинган.
Гагауз тилида 18 та, умумтуркий бобо тилда 8 та, ҳозирги аксарият туркий тилларда 8 та,
ҳозирги ўзбек тилида 6 та (кейинги маълумот мунозарали) унли товушнинг амал қилаѐтгани,
бирламчи ва иккиламчи чўзиқ унли ҳамда дифтонглар ҳақида келтирилган маълумотлар ўқувчи
тасаввурини бойитади, унда туркий тилларни қиѐслаб ўрганишга қизиқиш уйғотади.
Маълумки, туркий тилларда, хусусан, ўзбек тилида сингармонизм масаласи жуда
мунозарали бўлиб, бу ҳақда гап кетганда, кўпинча, рус олимларининг фикрларига таянилади. Бу
ҳолат она тилимизда сингармонизмнинг ўзига хос фонетик ҳодиса сифатида жиддий
ўрганилмаганидан далолат беради. Туркий бобо тилда танглай (палатал) сингармонизми
бўлгани, ҳозирги уйғур тилида унинг бошқа кўриниши ҳам мавжудлиги, тескари сингармонизм
(кейинги бўғиндаги тор i унлиси таъсирида ундан олдинги бўғиндаги а унлисининг торайиши ва
e товушига ўтиши) уйғур тилидан ташқари, ўзбек тилининг Наманган ва Уйчи шеваларида
учраши (белик ―балиқ‖, жейим ―жойим‖), сингармоник вариантдошлик, лаб сингармонизмининг
ўзбек ва хасак тилларида кам учраши ҳақидаги фикр-мулоҳазалар ҳам қўлланма муаллифлари
изланишларининг ҳосиласидир. Ўзбек тилида сингармонизм масаласи мунозарали ва қизиқарли
бўлгани боис, муаллифларнинг бу ҳақдаги сўзларини келтирамиз: ―Ҳозирги ўзбек адабий тилида
сингармонизм сезилмас даражага келиб қолган. Бу ҳодиса айрим сўзлар таркибидагина
сақланган. Ўзбек адабий тилида сингармонизмнинг бузилиши, биринчи навбатда, ўзбек
тилининг ички тараққиѐти асосида юз берди. Буни бошқа туркий тиллардаги сингармонизм
99