Page 99 - 2-2017
P. 99
Хорижий филология. №2, 2017 йил
ТАҚРИЗ
ТУРКИЙ ТИЛЛАРНИНГ ҚИЁСИЙ-ТАРИХИЙ ГРАММАТИКАСИГА ДОИР
МУҲИМ ҚЎЛЛАНМА
Маълумки, туркий тилларни қиѐслаб ўрганиш ХIХ асрнинг охири ва ХХ асрнинг
бошларида жиддий тус олди. Натижада бу тиллларнинг таснифи яратилди, қардошлик даражаси
аниқланди, фонетикаси, лексикологияси, семасиологияси, терминологияси, терминографияси,
грамматикасига доир қимматли материаллар тўпланди, шу манбалар асосида ҳамон ўз
қийматини йўқотмаган асарлар юзага келди. Булар, С.Н.Иванов, Н.Ф.Катанов, А.Н.Кононов,
В.В.Радлов, Э.В.Севортян, Н.А.Баскаков, Н.З.Благова, В.Котвич, К.М.Мусаев, Э.Н.Нажип,
Ҳ.Ғ.Неъматов, Л.А.Покровская, Э.Р.Тенишев, Э.А.Умаров, Э.Фозилов, А.М.Шчербак ва
бошқаларнинг шоҳ асарларидир. Бу асарларнинг аксарияти бугунги ўзбек ўқувчиларининг кенг
қатламларига нотаниш. Чунки уларнинг бирортаси ҳам ўзбек тилига таржима қилинмаган. Улар
ҳақида илмий ва илмий-оммабоп мақола ва тақризлар ѐзилмаган, рус тилида ѐзилган тақризлар
ҳам таржима қилинмаган. Туркий тилларни қиѐслаб ўрганишга доир ўзбек тилида яратилган
тадқиқотлар эса бармоқ билан санарли даражада.
Шу нуқтаи назардан профессорлар Ҳ.А.Дадабоев ва З.Т.Холмоноваларнинг ―Туркий
тилларнинг қиѐсий – тарихий грамматикаси‖ ўқув қўлланмасининг чоп этилиши [- Тошкент:
Тафаккур бўстони, 2015, 220 бет] айни муддао бўлди. Туркий тилларнинг фонетикаси,
лексикаси, морфология ва синтаксиси ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ушбу ўқув
қўлланмада кўплаб янги ѐки янгича талқин қилинган, мунозарага чорловчи, ўқувчини
ўйлантирадиган маълумотлар ўз ифодасини топган. Бошқача айтганда, ушбу асар билан
танишган ўқувчи, хоҳ талаба, хоҳ тилшунос олим бўлсин: 1) туркий тилларнинг пайдо бўлиши ва
шаклланиши, олтой тиллар оиласи, туркий тилларнинг ўзига хослиги, уларнинг фонетик, лексик
ва морфологик хусусиятлари ҳақида қимматли ва бирламчи маълумотга эга бўлади; 2) туркий
халқлар ва уларнинг тиллари таснифи, тарқалиш ҳудудлари каби муаммоли масалалар ҳақида
муайян тасаввур ҳосил қилади; 3) туркий тиллар дастлабки унсурларининг ҳозирги туркий
тиллар ва шеваларда сақланиб қолиш даражаси, бу жараѐнни юзага келтирган лисоний ва
нолисоний омиллар хусусида ишонарли назарий маълумотлар ва улар устида мустақил ишлаш
кўникмаларига эга бўлади. Айтилганларга ишонч ҳосил қилиш учун ушбу қўлланманинг
исталган фаслига мурожаат этиш мумкин. Масалан, ―Кириш‖ да туркий тилларнинг қиѐсий –
тарихий грамматикасининг яратилиши ҳақидаги мулоҳазалар билан боғлиқ ҳолда энг қадимги
ѐзма ѐдгорликлар (сўғд, кўк турк ѐзувлари ва уларда битилган Тўнюқуқ, Ўнгин, Кул Тегин, Билга
хоқон) ҳақида маълумот берилади, Ўрхун-Энасой ѐзма ѐдгорликлари ҳақидаги баҳс –
мунозараларга муносабат билдирилади, ўзбек адабий тилини даврлаштириш борасидаги фикр-
мулоҳазалар умумлаштирилади. Бу таснифнинг рус ва Ғарбий Европа тилшунослигида ишлаб
чиқилган энг мукаммал таснифлар билан ҳамоҳанглигини эътироф этиш жоиздир. Қиѐсланг: 1.
Энг қадимги туркий тил (милоднинг V асригача); 2. Қадимги туркий адабий тил (VI – X асрлар);
3. Эски туркий адабий тил (XI – XIV асрлар); 4. Эски ўзбек адабий тили (XIV асрнинг иккинчи
ярми – XX асрлар); 5. Ҳозирги ўзбек адабий тили (XX асрнинг бошидан ҳозирги давргача).
Шунингдек, ўқув қўлланмада ҳозирги туркий тилларнинг даврланиши (олтой даври, хун
даври, турк даври, янги турк даври, энг янги турк даври) ва олтой тиллар оиласи, шу оилага
мансуб тиллар ўхшашлиги (олмошлар мисолида), туркий, мўғул, тунгус-манчжур гуруҳига
кирувчи тилларнинг умумий фонетик, морфологик, синтактик, лексик белгилари тегишли
мисоллар билан асослаб берилган. Муаллифларнинг туркий тилларда унлиларнинг уйғунлиги,
сўз бошида сонор товушларнинг ишлатилмаслиги, бир сўзда ундош товушларнинг ѐнма-ѐн
келмаслиги; грамматик роднинг йўқлиги, ўзакнинг мустақил маъно ифодалаши, агглютинатив
характерга эга грамматик категория сифатини шаклланмаганлиги, префикс ва предлогларнинг
йўқлиги, грамматик соннинг икки тури (бирлик ва кўплик) мавжудлиги ва б. ҳақидаги
98