Page 101 - 2-2017
P. 101

Хорижий филология.  №2, 2017 йил



            қонуниятига  бўйсунмайдиган  аффикслар,  сингармонистик  вариантларнинг  мавжудлиги  ҳам
            тасдиқлайди. Ўзбек адабий тилидаги сингармонизмнинг кучсизланишида суғд, хоразмий, сак ва
            форс-тожик каби шарқий эроний тиллар ҳамда араб тилининг таъсири катта бўлди. Бу тиллар
            таъсири натижасида туркий тил (эски ўзбек тили) фонетикаси, лексикаси, грамматикасида айрим
            ўзгаришлар юзага келди‖ [Х.А.Дадабоев, З.Т.Холманова, 29-б.].
                   Китобнинг туркий тиллар лексикаси, морфологияси, замон ва майл категориялари, содда
            ва қўшма гап синтаксиси, туркий халқлар ѐзуви тарихи, айрим туркий тиллар ҳақида берилган
            маълумотлар асосли бўлиши баробарида  кенг қамровли ва  эътиборга молик ҳамдир. Масалан,
            содда ва мураккаб морфологик  бирликлар агглютинатив ва флектив тилларга хос хусусиятлар,
            туркий  тилларда  сўз  туркумлари,  уларнинг  поғонали    жойлашиши  каби    масалалар  туркий
            тиллар материаллари асосида қиѐслаб ўрганилган ва қизиқарли хулосалар қилинган.
                  Тақриз муносабати билан айрим мулоҳазаларимизни ҳам билдириш жоиз деб ўйлаймиз:
                  Биринчидан,  қиѐсий  –  типологик  тадқиқотлар  тарихида  биринчи  бўлиб,  М.Кошғарий
            қардош  тилларни,  А.Навоий  ноқардош  тилларни  қиѐсий  ўрганишга  асос  солганликлари  қайд
            этилиши лозим эди. Чунки, ҳатто, ўзимизда ҳам қиѐсий ва чоғиштирма тилшунослик ибтидосини
            Ғарбий  Европа  олимларига  олиб  бориб  тақашади.    Холбуки,  бу  жараѐн  Европада  қиѐсий
            тилшунослик номи билан XIX асрдан бошлангани илм аҳлига аѐндир.
                  Иккинчидан,  машҳур  турколог,  этнограф  ва  фольклорист  Н.Ф.Катанов  (1862-1922)  ва
            унинг магистрлик диссертацияси сифатида тақдим этилган ва унга қиѐсий тилшунослик бўйича
            фан доктори илмий даражасини беришга асос бўлган ―Опыт исследования урянхайского языка с
            указанием главнейших родственных отношений его к другим языкам тюркского языка‖ (Казань,
            1903)  номли  1539  саҳифадан  иборат  иши  ҳақида  ҳам  мухтасар  маълумот  берилса,  мақсадга
            мувофиқ бўларди.
                  Учинчидан,  барча  агглютинатив  қурилишли  тилларда  грамматик  мослашув  йўқлиги
            мўътабар  манбаларда  эътироф  этилган.  Масалан,  атоқли  тилшунос  олим  В.Д.Аракин  бу  ҳақда
            шундай ѐзади: ―Барча туркий тилларда биз айнан бир хил белгиларни кўрамиз: фонетик сатҳдаги
            асосий  белги  сингармонизм;  2)  аффиксларнинг  бир  маънолилиги;  3)  мослашувнинг  синтактик
            алоқанинг  бир  тури  сифатида  мавжуд  эмаслиги;  4)  аниқловчининг  аниқланмишдан  олдин
            келиши;  5)  эргаш  гаплар  ўрнида  уюшиқ  бўлакларнинг  қўлланиши  ва  барқарор  умумийликни
            ҳосил  қилувчи  бошқа  айрим  белгилар‖  [Б.Д.Аракин.  Сравнительная  типология  английского  и
            русского языков, - Л., 1979. с. 18] (таъкид бизники – И.Мирзаев).
                  Шунингдек,  туркий  тилларда,  жумладан,  ўзбек  тилида  ҳам  сондан  кейин  кўплик
            шаклининг қўлланмаслиги алоҳида таъкидланса, тилимизнинг миллий ўзига хослигини намоѐн
            этувчи бу темир қонунни бузаѐтганларга эслатма бўларди.
                  Хуллас,  профессорлар  Ҳ.Дадабоев  ва  З.Холмоноваларнинг  ―Туркий  тилларнинг  қиѐсий-
            тарихий грамматикаси‖ ўқув қўлланмаси барча ватандошларимиз, хусусан, туркий халқларнинг
            келиб чиқиши, тиллари, этнографияси, тарқалиш ҳудуди сингари масалалар  устида изланишлар
            олиб бораѐтган тадқиқотчилар ҳамда улар билан қизиқувчи китобхонлар томонидан зўр қониқиш
            ҳисси билан кутиб олинишига, мазкур қўлланма нафақат филология йўналиши бўйича таълим
            олаѐтган  талабаларга    ўқитиладиган  ―Туркий  тилларнинг  қиѐсий-тарихий  грамматикаси‖
            фанидан,  балки  ―Туркий  филологияга  кириш‖,  ―Туркий  халқлар  адабиѐти  тарихи‖  сингари
            фанлардан  оладиган  билимларини  мустаҳкамлашда  ва  тўлдиришда  ҳам  хизмат  қилиши
            шубҳасиздир.

                                                                               Ибодулла Мирзаев – CамДУ
                                                                   филология фанлари доктори, профессор







                                                               100
   96   97   98   99   100   101   102   103