Page 6 - 3-son 2018 yil
P. 6

Хорижий филология  №3, 2018 йил


            REPORTS                                                  МАҚОЛАЛАР


                                                                                                  Илмий ҳаѐт
                   Шу  йилнинг  7-8  август  кунлари  Тошкент  шаҳрида  Ўзбекистон  ѐзувчилари
            уюшмаси,  Ўзбекистон  Республикаси  олий  ва  ўрта  таълим  вазирлиги,  Ўзбекистон
            Республикаси фанлар академияси ташаббуси билан ташкил этилган ”Ўзбек мумтоз ва
            замонавий  адабиѐтни  халқаро  миқѐсда  ўрганиш  ва  тарғиб  қилишнинг  долзарб
            масалалари“  мавзусидаги  халқаро  илмий-амалий  конференция  бўлиб  ўтди.  Унда
            ўттиздан ортиқ хорижий мамлакатлардан вакиллар иштирок этди. Конференциянинг
            очилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг табриги ўқиб
            эшиттирилди.
                   Ушбу  конференцияда  институт  “Таржима  назарияси  ва  амалиѐти”  кафедраси
            профессори Муҳаммаджон Холбеков ҳам иштирок этди ва маъруза қилди. Ушбу маъруза
            матнини журналда эълон қилмоқдамиз.
                                                                                                                                         Таҳририят

               ТАРЖИМА АДАБИЁТИНИНГ ТАРҒИБИ ВА МАЛАКАЛИ ТАРЖИМОНЛАРНИ
                                   ТАЙЁРЛАШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

                                               Холбеков Муҳаммаджон,
                                                 СамДЧТИ профессори

                  Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  ―Жаҳон  адабиѐтининг  энг  сара
            намуналарини  ўзбек  тилига  ҳамда  ўзбек  адабиѐти  дурдоналарини  чет  тилларга  таржима
            қилиш ва нашр этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари‖ тўғрисида 2018 йил 18
            майдаги  376-сон  қарорининг  қабул  қилиниши  айни  муддао  бўлди,  адабий  жамоатчиликда
            катта қизиқиш уйғотди.
                  Ўтмиш тарихимизга назар ташлагудек бўлсак, таржима адабиѐти ватан адабиѐти билан
            вобаста тараққий этиб келмоқда. Таржима амалиѐти ва унинг назарий муаммолари борасида
            ҳам бой тажрибага эгамиз.
                  Ўтган  ХХ  аср  давомида  таржима  асарларининг  жуғрофияси  янада  кенгайди.  Аср
            бошида  адабиѐт  саҳнасига  чиққан  Абдулла  Қодирий,  Чўлпон,  Усмон  Носир  каби
            адибларимиз  жаҳон  адабиѐтидан  таржима  қилиш  тажрибасини  бошлаб  бердилар.  Чўлпон
            қаламига  мансуб  Шекспирнинг  ―Ҳамлет‖,  Усмон  Носир  ўгирган  Лермонтовнинг  ―Демон‖
            асарлари таржимаси ҳанузгача ўз қимматини йўқотгани йўқ. Улар ортидан адабий жараѐнга
            кириб  келган  Ойбек,  Ғ.Ғулом,  А.Қаҳҳор,  М.Шайхзода,  Миртемир,  М.Исмоилий  сингари
            қаламкашлар таржима қилган асарлар ўзбек таржимачилигининг муҳим ютуқлари саналади.
            Масалан,  орадан  саксон  йил  ўтган  бўлса-да,  Ойбек  ўгирган  ―Евгений  Онегин‖  романи
            ҳанузгача  ўқувчиларга  манзур  бўлиб  келмоқда.  Ёки,  Эркин  Воҳидов  қаламига  мансуб
            Гѐтенинг  ―Фауст‖  фожиаси  таржимаси,  Абдулла  Орипов  томонидан  ўгирилган  Данте
            ―Илоҳий  Комедия‖сининг  ―Дўзах‖  китоби,  Иброҳим  Ғафуров  таржима  килган
            Ф.Достоевский  ва  Э.Хемингуэй  романлари  ўтган  аср  таржима  амалиѐтининг  нодир
            нусхалари бўлиб ҳисобланади.
                  Хуллас, жаҳон адабиѐтининг номдор адиблари асарлари тилимизга мунтазам таржима
            қилиниб  келинмоқда.  Айниқса,  мустақиллик  йилларида  ватанимизда  таржима  адабиѐтига
            эътибор янада ортди. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов ташаббуси билан нашр юзини
            кўрган ―Жаҳон адабиѐти‖ журнали ўтган йигирма йил ичида хорижий мамлакатлар адабиѐти
            билан  ўзбек  китобхонини  таништиришда  муҳим  роль  ўйнаб  келмоқда.  Бу  йилларда  устоз
            таржимонлар  Қодир  Мирмуҳаммедов,  Иброҳим  Ғафуров,  Жамол  Камол,  Низом  Комилов,
            Муҳаммад  Али,  Абдулла  Шер,  Янглиш  Эгамова,  Мирпўлат  Мирзо,  Амир  Файзулла,
            Мирзаали  Акбаровларнинг  шижоатли  меҳнати  туфайли  жаҳон  адабиѐтининг  ўнлаб


                                                            5
   1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11