Page 7 - 3-son 2018 yil
P. 7

Хорижий филология  №3, 2018 йил


            намуналари  китоб  жавонимиздан  ўрин  олди.  Шу  ўринда,  устоз  таржимон  Иброҳим
            Ғафуровнинг  Ф.М.Достоевский,  Ф.Ницше,  Ж.Жойс,  Ч.Айтматов  ижодидан  қилган
            таржималарини  алоҳида  таъкидлаб  ўтмоқ  лозим.  Масалан,  ирланд  ѐзувчиси  Жеймс  Жойс
            қаламига  мансуб  ―Улисс  саргузаштлари‖  романининг  Иброҳим  Ғафуров  томонидан
            тилимизга  таржима  қилингани  муҳим  воқеа  бўлди.  Қолаверса,  адабиѐт  аҳли  буни  ―катта
            жасорат‖ дея баҳолашмоқда.
                  Энг қувонарлиси, сўнгги йилларда билвосита таржима амалиѐтидан бевосита таржима
            амалиѐтига  ўтиш  даври  бошланди.  Бевосита  аслиятдан  таржима  қилаѐтган  маҳоратли
            таржимонларимизнинг  меҳнати  кўзга  кўрина  бошлади.  Масалан,  Мирзаали  Акбаров,
            Бегойим  Холбекова,  Алишер  Отабоев,  Ойбек  Остонов,  Аъзам  Обидов  кабилар  ўз
            таржималари  билан  жамоатчиликка  яхши  танилдилар.  Кейинги  пайтда  бадиий  таржимага
            иштиѐқи  баланд  ѐшларнинг  бўй  кўрсата  бошлагани  кишида  мамнуният ҳиссини  уйғотади.
            Ҳилола  Рўзиева,  Қандилат  Юсупова,  Шаҳло  Облоқулова  каби  истеъдод  соҳибларининг
            жаҳон адабиѐтидан  амалга оширган таржималари матбуот саҳифаларида эълон қилинмоқда.
                  Ўзбек  адабиѐтининг  чет  тилларга  таржимаси  ва  хорижда  ўрганилиши  тарихига
            тўхталадиган  бўлсак,  бу  борада  ҳам  бой  тажриба  тўпланган.  Масалан,  француз  олими
            Бартолемей  д`Ербеллонинг  1697  йил  Парижда  чоп  қилинган  ―Шарқ  кутубхонаси‖  (La
            Bibliotheque orientale) қомусида илк дафъа ўзбек мумтоз адабиѐти, хусусан, ҳазрат Алишер
                                                                                                            1
            Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаѐти ҳамда ижоди ҳақида мақолалар берилганди.
            Шундан  сўнг  европалик  олимлар  Навоий,  Бобур  ва  Абулғозихон  ижодини  ўрганиш,  улар
            асарларини француз, немис ва инглиз тилларига таржима қилиш билан жиддий шуғуллана
            бошладилар. Натижада, ҳазрат Навоий ―Хамса‖сига кирувчи айрим достонлар, Заҳириддин
            Муҳаммад  Бобурнинг  ―Бобурнома‖  ва  Абулғозихоннинг  ―Шажараи  турк‖  асарларининг
            французча,  немисча  ва  инглизча  таржималари  Европа  бўйлаб  кенг  тарқалди.  Улар  ҳақида
            тадқиқотлар ѐзилди.
                  Ўтган ХХ асрда ҳам ўзбек адабиѐтидан хорижий тилларга таржима қилиш анъаналари
            давом  этди.  Бу  даврда  таржима  амалиѐтида  асосан  рус  тили  воситачилик  вазифасини
            бажарди.  Яъни,  етук  адибларимиз  Абдулла  Қодирий,  Ойбек,  А.Қаҳҳор,  Ғ.Ғулом,  Зулфия,
            Ш.Рашидов,  А.Мухтор,  П.Қодиров,  О.Ёқубов,  Э.Воҳидов,  А.Орипов  асарлари  дастлаб  рус
            тилига, сўнгра рус тилидан хорижий тилларга таржима қилинди. Бу  таржималар нечоғлик
            аслиятдан узоқ бўлмасин ўзбек  адабиѐтини хорижда танилишида муҳим роль ўйнади.
                  Мустақиллигимизнинг  илк  даврида  ўзбек  тилидан  хорижий  тилларга  ва  хорижий
            тиллардан  ўзбек  тилига  бевосита  таржима  амалиѐтига  ўтиш  борасида  ҳам  илк  қадамлар
            ташланди.    Жаҳон  адабиѐти  намуналарини  бевосита  аслият  тилидан  таржима  қилишга
            дастлаб  Жамол  Камол,  Абдулла  Шер,  Шавкат  Раҳмон,  Янглиш  Эгамова,Амир
            Файзулла,Тоҳир Қаҳҳор, Мирзаали Акбаровлар киришган бўлсалар, эндиликда улар изидан
            бораѐтган  таржимонлар сафи ортиб бормоқда. Айни пайтда, хорижий тилларни мукаммал
            эгаллаган  ѐшларимиз  ўзбек  адабиѐти  намуналарини  инглиз,  немис,  француз,  хитой,  япон,
            корейс  тилларига  таржима  қилишмоқдалар.  Бу  ўринда,  албатта  таржимонларимизнинг
            хорижлик  мутахассислар  билан  ҳамкорликда  фаолият  кўрсатаѐтганлари  самарали  натижа
            бераяпти. Бунга Носир Қамбаров, Бегойим Холбекова, Ойбек Остонов, Илҳом Тўхтасинов,
            Аъзам Обидов, Муродхон Эргашев каби таржимонлар фаолиятини мисол келтириш мумкин.
                  Сўнгги  йилларда  бу  тажриба  Ўзбекистон  давлат  жаҳон  тиллари  университети  ва
            Самарқанд  давлат  чет  тиллар  институтида  кенг  жорий  қилинмоқда.  Масалан,  тилшунос
            олим, ЎзДЖТУ профессори Носир Қамбаров Алишер Навоийнинг ―Лисон ут-тайр‖ асарини
            инглиз тилига, профессор Омон Мўминов ва доцент Илҳом Тўхтасинов Ойбекнинг ―Навоий‖
            романини, Илҳом Тўхтасинов ва И.Йўлдошев Ғафур Ғуломнинг ―Шум бола‖ повести ҳамда
            А.Қодирийнинг  ―Ўтган  кунлар‖  романини  ўзбек  тилидан  бевосита  инглиз  тилига  таржима
            қилишди. Шунингдек,  таржимон ва шоира Бегойим Холбекова Алишер Навоийнинг 100 та

            1 қаранг: Холбеков М. Узбекская классическая литература во французской культуре XVII-XXвеков. – Ташкент:
            «Mumtoz so`z», 2016. С. 40-88.

                                                            6
   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11   12