Page 8 - 3-son 2018 yil
P. 8

Хорижий филология  №3, 2018 йил


            ғазалини аслиятдан бевосита инглиз тилига таглама таржималарини амалга оширди. Навоий
            ғазалларидаги маънолар хилма-хиллиги, сўз ўйинлари ва илоҳиѐтга оид сўз ва ибораларни
            инглиз  ўқувчисига  тушунарли  бўлиши  учун  таржимон  тагматнда  уларга  изоҳлар  берган.
            Қувонарлиси  шуки,  И.Тухтасинов  ва  У.Йулдошев  томонидан  бажарилган  мазкур  таглама
            таржималар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлими
            томонидан    хорижлик ижодкорларга таҳрир учун юборилди. Масалан, ушбу ижод маҳсули,
            хусусан, америкалик олим ва ижодкор Денис Дели қалбида   улуғ бобомиз ижодига бўлган
            меҳру муҳаббатни янада орттирди.
                  Албатта,  адабиѐтимизнинг  бу  каби  йирик  ва  жиддий  намуналари  таржималарини
            амалга  ошириш,  таҳрир  ва  нашрини  таъминлаш  осон  кечмайди.  Таржималарни  нашрга
            тайѐрлашда  хорижлик  мутахассисларнинг  ѐрдами  керак  бўлди.  Масалан,  И.Тўхтасинов  ва
            И.Йўлдошев  томонидан  бажарилган  Ойбекнинг  ―Навоий‖  романи  ва  Ғ.Ғуломнинг  ―Шум
            бола‖  повести  таржималарига  америкалик  олима  Элиза  Бриттэн  муҳаррирлик  қилди.
            Натижада ҳар иккала таржима ҳам муваффаққиятли чиққан. Шу ўринда, Буюк Британиянинг
            Ўзбекистон  Республикасидаги  фавқулодда  ва  мухтор  элчиси  Жаноб  Кристофер  Аллан
            ―UzReport‖  телеканалига  берган  интервьюсида  ―Навоий‖  романининг  инглизча  таржимаси
            ҳақида  илиқ  сўзлар  айтиб,  китобни  ўқиркан  ўзини  Навоий  асрига  тушиб  қолгандек  ҳис
            этганлигини  таъкидлаганди.  Ёки,  ―Шум  бола‖  (A  Naughty  Boy)  повестининг  инглизча
            таржимасини ўқиган мутахассисларнинг фикрича, таржима матни бир қадар содда, болалар
            тилига  яқин,  ундаги  сўз  ва  иборалар  изоҳталаб  эмас,  деган  фикрни  айтишаяпти.  Шу  каби
            ижобий  баҳони  ―Ўтган  кунлар‖  романининг  таржимаси  хусусида  ҳам  айтиш  мумкин.  Бу
            таржималарнинг сифати, ютуқ ва камчиликлари хусусида матбуотда фикрлар билдирилади
            деган умиддамиз.
                  Шу  каби  ижобий  баҳони  сўнгги  йилларда  таржима  соҳасида  фаол  ижод  қилаѐтган
            Шоазим  Миноваров  тажрибаси  хусусида  ҳам  айтиш  мумкин.  Француз  тили  ва  адабиѐти
            илмини  мукаммал  эгаллаган  таржимон  даставвал  Франсуа  Мориакнинг  ―Илонлар
            чангалида‖,  Монтескьенинг  ―Форс  номалари‖  (ҳамкорликда)  романларини,  Ле  Клезионинг
            ―Монде  ва  бошқа  ҳикоялар‖ини  ўзбек  тилига  бевосита  ўгирган  бўлса,  кейинги  йилларда
            таниқли  адибимиз  Эркин  Аъзамнинг  ―Шовқин‖  романи  ва  бир  қатор  ҳикояларини  ўзбек
            тилидан французчага таржима қилиб Европага танитди. Ушбу таржима 2015 йил ―Adieu aux
            contes de fées‖ (―Сеҳрли эртаклар билан хайрлашув‖) нашр қилинди ва Парижда ЮНЕСКО
            қароргоҳида унинг тақдимоти бўлиб ўтди.
                  Ёки,  ѐш  истъедодли  таржимон  Ойбек  Остонов  ҳам  сўнгги  йилларда  ўзбек  адабиѐти
            намуналарини  немис  тилига  таржима  қилиш  борасида  фидойилик  кўрсатмоқда.  У  Ғафур
            Ғуломнинг  ―Шум  бола‖,  Ўткир  Ҳошимовнинг  ―Дунѐнинг  ишлари‖  асарларини,  Абдулла
            Қаҳҳор  ҳикояларини  немис  тилига  таржима  қилди.  Бу  таржималар  ҳам  олмониялик
            ўқувчилар  тарафидан  илиқ  кутиб  олинди.  Хулоса  қилиб  айтганда,  бизда  ҳам  жаҳон
            адабиѐтидан  ўзбек  тилига,  ўзбек  адабиѐтидан  хорижий  тилларга  таржима  қилиш  борасида
            бой  тажриба  тўпланган.  Эндиги  вазифа,  бой  тажрибага  таяниб,  ўзбек  адабиѐтининг  сара
            асарларини  чет  тилларга,  жаҳон  адабиѐти  намуналарини  ўзбек  тилига  таржима  қилувчи
            малакали таржимонларни тайѐрлаш, таржима асарларини тарғиб қилиш ва улар танқидини
            йўлга қўйишдан иборат.
                  Шу  ўринда,  мен  таржима  амалиѐтини  ―юксак  санъат‖  даражасига  кўтариш,
            таржимашунослик  илмини  жаҳон  андозасига  олиб  чиқиш  хусусида  ўз  таклифларимни
            билдирмоқчиман.
                  1.  Бугунги  кунда,  жаҳон  адабиѐтидан  ўзбек  тилига  ва  ўзбек  адабиѐтидан  хорижий
            тилларга  энг  сара  асарларни  танлаб  таржима  қилиш  муҳим  аҳамиятга  эга.  Шу  ўринда,
            аввало, хорижий тилларни мукаммал билувчи ѐш таржимон кадрларни тайѐрлашга алоҳида
            эътибор қаратмоқ лозим бўлади. Демак, Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиѐти
            университети,  Ўзбекистон  давлат  жаҳон  тиллари  университети,  Тошкент  давлат
            шарқшунослик  ва  Самарқанд  давлат  чет  тиллар  институти  қошидаги  таржимонлик



                                                            7
   3   4   5   6   7   8   9   10   11   12   13