Page 9 - 3-son 2018 yil
P. 9

Хорижий филология  №3, 2018 йил


            факультетлари  фаолиятини  тубдан  янгилаш,  ўқув  ва  илмий  режаларини  замон  талабига
            мослаштириш зарур.
                  2.  Бу таълим даргоҳлари ўқув режасига Жаҳон адабиѐти тарихи, Адабиѐт назарияси,
            Адабиѐтлараро  алоқалар,  Бадиий  матн  таҳлили,  Таржима  назарияси  ва  амалиѐти  каби
            фанларни  киритиш  зарур.  Ушбу  фанлар  йўналишига  мос  кафедраларни  ташкил  этиш
            мақсадга мувофиқдир.
                  3.  Юқоридаги  ўқув  масканлари  билан  Ўзбекистон  Ёзувчилар  уюшмаси  ўртасида
            алоқани  мустаҳкамлаш:  таниқли  таржимонлар,  ѐзувчи  ва  олимларни  таржимонлик
            факультетларида маъруза ва амалий дарсларни ўқишга жалб қилмоқ керак.
                  4.  Республикамизда  фаолият  кўрсатаѐтган  давлат  нашриѐтларида  таржима  адабиѐти
            таҳририятларини  ташкил  этиш,  у  ерда  хорижий  тилларни  билувчи  муҳаррирларнинг
            ишлашига шароит яратиб бериш зарур.
                  5.  Мамлакатимизда  фаолият  олиб  бораѐтган  хориж  элчихоналари  билан  Ёзувчилар
            уюшмаси,  нашриѐт  ва  журналлар  таҳририяти  ўртасида  яқин  алоқа  ўрнатилса,  ўзбек
            адабиѐтини чет элларда тарғиб қилиш, таржималарини чет тилларда нашр этишга кенг имкон
            яратилган бўларди.
                  6.  ―Жаҳон  адабиѐти‖  журналининг  нашрига  алоҳида  эътибор  бермоқ  лозим.  Унда
            пала-партиш  қилинган  таржималарни  чоп  этишни  тўхтатиш,  журналнинг  йиллик  нашр
            режасини  пухта  ўйлаб,  жамоатчилик  кенгашининг  муҳокамасидан  ўтказган  ҳолда  амалга
            ошириш зарур. Шунингдек, журналда эълон қилинган таржималарни баҳоловчи тақризларни
            матбуотда  эълон  қилиб  бориш,  журналнинг  ўзида  эса  таржима  назариясининг  бугунги
            долзарб  муаммоларига  бағишланган  мақолаларни  чоп  этиб  бориш  ҳам  мақсадга  мувофиқ
            бўларди.
                  7.  Айни пайтда ўзбек адабиѐтининг энг сара асарларини хорижий тилларга таржима
            ва  тарғиб  этиш  мақсадида  ―Жаҳон  адабиѐти‖  журнали  каби  янги  нашр  ташкил  қилинса,
            унинг  сонларида  навбатма-навбат  инглиз,  немис,  француз,  хитой,  япон,  корейс  тилларига
            қилинган таржималар эълон қилиниб борилса нур устига аъло бўларди. Қолаверса, хорижий
            тилларни  мукаммал  эгаллаган  ѐш  таржимонлар  учун  бу  нашр  маҳорат  мактабига  хам
            айланарди.
                  8.  Кейинги йилларда бизда таржима назарияси ва таржима танқиди бирмунча оқсаб
            қолди. Масалан, Халқаро таржимонлар уюшмаси (ФИТ) билан алоқамиз йўқ, унинг сўнгги
            йиллардаги фаолиятидан бехабармиз. Шу ўринда Ёзувчилар уюшмаси тез орада ФИТ билан
            яқин алоқа ўрнатса маъқул бўларди. Бу ташкилотнинг халқаро симпозиумларида таржимон
            ва таржимашуносларимиз иштирок этиб борса фойдадан ҳоли бўлмасди.
                  9.  Ёзувчилар  уюшмаси  қошидаги  Халқаро  алоқалар  ва  бадиий  таржима  бўлими
            Республика телевидениеси ―Маънавият ва маърифат‖ канали билан ҳамкорликда ―Таржима-
            юксак санъат‖ мавзусида мунтазам кўрсатувлар ташкил қилиб бориши зарур. Унда етакчи
            таржимон ва таржимашуносларимиз иштироки таъминланса, худди шунингдек, ―Ўзбекистон
            адабиѐти ва санъати‖ газетаси, ―Жаҳон адабиѐти‖, ―Шарқ юлдузи‖, ―Ёшлик‖ журналларида
            давра суҳбатлари уюштириб борилса маъқул бўларди.
                  Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил
            18 майда ―Жаҳон адабиѐтининг энг сара намуналарини ўзбек тилига ҳамда ўзбек адабиѐти
            дурдоналарини  чет  тилларига  таржима  қилиш  ва  нашр  этиш  тизимини  такомиллаштириш
            чора-тадбирлари‖  тўғрисида  қарорининг  ижросини  таъминлаш  ва  амалга  ошириш
            Республикамизда  таржима  амалиѐтини  янада  тараққий  эттириш  ҳамда  таржимашунослик
            илмини  жаҳон  андозаси  талаби  даражасига  кўтариш  борасида  муҳим  аҳамият  касб  этиши
            муқаррар, деб ўйлайман.







                                                            8
   4   5   6   7   8   9   10   11   12   13   14