Page 108 - 3-2016
P. 108

Хорижий филология.  №3, 2016 йил





                              «ХОРИЖИЙ ФИЛОЛОГИЯ» ИЛМИЙ-УСЛУБИЙ ЖУРНАЛИГА
                                       МАҚОЛАЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ
                  - Мақола муаллифи ишлаѐтган муассаса рахбариятининг йўлланма хати.

                  -Мақолани чоп этиш ҳақидаги эксперт хулосаси.
                  -Мутахассислиги бўйича фан доктори ѐки профессор томонидан имзоланган тақриз.
                  -Муаллиф(лар) тўғрисида маълумот (иш жойи, лавозими, яшаш жойи телефони ва электрон почтаси).
                  - Мақолалар Microsoft Word дастури «Times New Roman» гарнитураси 14 шрифтда, қаторлар ораси икки
            оралиқ билан ѐзилган, икки нусхада (электрон варианти билан бирга) тақдим этилади. Мақолалар чизмаларсиз
            саккиз саҳифада қисқа хабарлар эса икки саҳифадан ошмаслиги лозим.
                  - Формулалар компьютерда Word формулалар муҳаррирининг Math Tupе версиясида ѐзилади.Чизмалар

            ва диаграммалар Давлат стандарт талабларига риоя қилинган ҳолда тайѐрланиши лозим.
                  - Мурожаат қилинган адабиѐтлар рўйхати мақола охирида қуйидаги тартибда келтирилади: муаллифнинг
            фамилияси, исми-шарифи, китоб (журнал)нинг номи, нашриѐт ва чоп этилган санаси (китоблар учун), журнал
            номери, саҳифа (журнал учун). Адабиѐтлар сони 7 тадан ошмаслиги тавсия этилади.
                  -  Мақоланинг  иккинчи  нусхасида  барча  муаллифлар  фамилияси,  исми  ва  шарифларини  кўрсатилган
            ҳолда, барча муаллифлар томонидан имзоланиши лозим.

                  -  Мақолани  миллий  менталитет  тил  эталони  бўйича,  синчковлик  ва  диққат  билан  ѐндашган  ҳолда,
            услубий ва грамматик жиҳатидан юқори даражада талабчанлик билан илмий-услубий мақомида таҳрирланган
            ҳолда тайѐрлаш талаб этилади.
                  - Зарурат бўлганда таҳририят мақола ва қисқа хабарларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.
                  -  Мақола  муаллифга  қайта  ишлаш  учун  қайтарилса,  мақоланинг  охирги  кўриниши  олинган  кундан
            бошлаб таҳририятга тушган ҳисобланади.
                  -  Эълон қилинган материаллар муаллифга қайтарилмайди, тақриз ва изоҳ берилмайди.

                  -    Янги  илмий-услубий  ва  амалий  натижаларга  эга  бўлган  ва  50%  дан  ортиқ  қисми  илгари  эълон
            қилинмаган  ўзбек  ѐки  рус,  инглиз  тилларида  тайѐрланган  мақола  ва  қисқа  хабарлар  ва  бошқа  соҳа  бўйича
            шакллантирилган   эксперт   гуруҳларинингэкспертизасидан   ўтган   мақолалар   журнал   саҳифаларида
            жойлаштирилади.
                  -Мақоланинг ўзбек, рус ва ингиз тилларидаги аннотацияларининг борлиги текширилади.
                                             ЖУРНАЛХОНЛАР ДИҚҚАТИГА!

                  Олий Аттестация Комиссиясининг филология фанлари бўйича эксперт кенгаши тавсияси билан
            зарурий нашрлар рўйхатига киритилган “Хорижий филология” илмий-услубий журналига обуна давом
            этаяпти.
                                                      Обуна нархи:
                                                1 йилга              80 000  сўм
                                                6 ойга               40 000 сўм
                  Мурожаат учун манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Бўстонсарой кўчаси, 93-уй.

                  Самарқанд давлат чет тиллар институти “Нашр-матбаа маркази”. Тел: 231-13-42



                                                           107
   103   104   105   106   107   108