Page 99 - 4-2017
P. 99

Хорижий филология. №4, 2017 йил


            бўлиб, ҳаммаси ҳам юксак таржима асари яратишга ўзини қодир деб ҳисобламайди. Масалан,
            ўтган  асрнинг 40-йилларида  Шекспирнинг "Ҳамлет"  фожеасини рус тилига В.Пастернак,
            М. Лозинский ва М.Морозов   каби сўз усталари ўгиришганди. Улар орасида профессор М.
            Морозов  инглиз  тилини  мукаммал  билган  шекспиршунос  олим  эди.  Шундай  бўлса-да,  у
            ―Ҳамлет‖ни  шеърий  таржима  қилишга  журъат  этолмади  ва  асарнинг  аслиятга  "адекват"
            прозаик таржима матнини  яратди.  Орадан қарийб етмиш  йил ўтган бўлса-да, В.Пастернак ва
            М.Лозинский таржималари пешма-пеш  чоп этилиб келинмоқда. Тўғриси,  В.Пастернак хам,
            М.Лозинский  ҳам  инглиз тилини мукаммал  билган эмас.  Ёки В.Пастернак Гѐте ―Фауст‖ини
            таржима  қилганида,  М.Лозинский  Данте  ―Илоҳий  комедия‖сини  ўгираѐтганида  немис  ва
            испан тилларини билимдони бўлганмидилар. Йўк, албатта. Улар, аввало, ижодкор, сўз устаси
            ва маҳорат эгаси эдилар. Шундай ҳолни ўзбек таржимачилигида ҳам учратамиз.  Масалан,
            Эркин    Воҳидов  немис  тилини  мукаммал  билган  тилшунос-олим  бўлмаган  ҳолатда    Гѐте
            '"Фауст"ини ўзбек тилига  маромига етказиб таржима  қилди, Абдулла Орипов  итальян  тили
            мутахассиси  бўлмаса-да,  Данте  ―Илоҳий  комедия‖сини  ўзбек  тилига  санъаткорона  ўгирди.
            Айни пайтда немис тили мутахассиси, фидойи таржимон ва сўзшунос  Пошали Усмон  бир
            умр Гѐте ишқида  яшади, умрини ―Фауст‖ни таржима ва талқин қилишга бахшида этди. Ва
            ниҳоят,  асарни  бевосита  аслиятдан    ўзбек  тилига  таржима  қилиб,  нашр  эттирди.  Бироқ
            тилшунос-олим  "Фауст'нинг"ўзбек  тилида  мукаммал  таржимасини  яратдим,  дея  даъво
            қилмаган ҳолда, ҳамон Эркин Воҳидовнинг таржимонлик даҳоси қаршисида таъзим қилади.
            Xyлоса, мақола муаллифининг ―Улисс‖ таржимонлари В.А.Хинкис  ва С.С.  Хоружий  ҳамда
            Ғафуровни      аслият    тилини     мукаммал     билмаганликда,      уларнинг    лингвист-олим
            бўлмаганликлари  сабабли  аслият  матнини  тушуниб  таржима  қилолмаганликда  айблаши
            ўринли  эмас.  Энг  муҳими, ҳар  учала  таржимоннинг  "Улисс"дек  мураккаб  асарни  таржима
            қилишга     киришганларининг       ўзи    катта    жасоратдир.     Қолаверса,    ўзбек    тилига
            Ф.М.Достоевский, Ги де Мопассан, Э.Хемингуэй, Ф. Ницше, Г.Маркес, Ч.Айтматов  сингари
            мураккаб  характерли  сўз  усталари  асарларини  таржима  қилиб  ном  қозонган  Иброҳим
            Ғафуровдан ўзга бирон таржимон ѐки адиб "Улисс"ни таржима қилишга журъат тополмади.
            Яна  бир  муҳим  жиҳати,  "Улисс"ни  инглиз  ва  рус  тилларида  ўқиб,  мағзини  чақа  олмаган
            адабиѐтшуносларимиз  ўзбекча  таржимани  ўқиб,  Жойс  ижодининг  туб  моҳиятини,  ундаги
            новаторлик  анъаналарини,  "онг  оқими'"  бадиий  услубини  тушуниб  етадилар,  асар  ҳақида,
            унинг  ўзбек  адиблари  ижодига  таъсири  ҳақида  эҳтиѐткорона  фикр-мулоҳаза  юритадилар,
            деган фикрдамиз.



                                                                          Муҳаммаджои Холбеков,
                                                                 филология фанлари доктори, профессор





















                                                            98
   94   95   96   97   98   99   100   101