Page 98 - 4-2017
P. 98

Хорижий филология. №4, 2017 йил


            муаллифнинг маҳорат қирралари ҳақида олимлар якдил бир фикрга келолмаганлар. Жойс ўз
            романи  ҳақида  сўз  юритаркан,  "очиғини  айтсам,  матнни  бошқотирмалар    билан
            тўлдирдимки,  олим-тақризчилар,  танқидчи-ю  адабиѐтшунослар  умрларининг  охиригача
            излансалар-да тагига етмасдан, овворайи жаҳон бўлсинлар-деган эди.
                  Романни  аслиятдан  рус  тилига  ўгирган  В.Л.  Хинкис  ва  С.С.  Хоружий  ҳам  ўз
            таржималарини  "Улисс‖ни  таржима  қилиш  йўлидаги  илк  уриниш,  "уни  аслиятга  монанд
            таржима  дейишдан  йироқмиз‖  -дея  тан  олишади.  Шу  ўринда  мақола  муаллифининг
            "изланишларимиз  шуни  кўрсатдики,  рус  таржимонлари  В.А.  Хинкис  ва  С.С.  Хоружийнинг
            аслият  тили  мутахассиси  эмасликлари  туфайли  "Улисс"  асарининг  русча  ва  ўзбекча
            таржималарининг  аслиймонандлиги  ҳақида  гапириш  ўринли  бўлмайди.  Рус  таржимонлари
            икки  тил  лисоний  воситаларининг  луғавий  мувофиқликларига  эришиш  учун  талаб
            қилинадиган  компонент  таҳлил  методидан  фойдалана  олмаганликлари  сабабли  русча
            таржимани ўкиган китобхон кўз олдида "Улисс" асаридаги персонажлар ва улар тимсолида
            бутун  ирланд  халқи  маънавиятсиз,  яъни  ичкиликка  ружу  қўйган  ҳамда  зинога  берилган
            миллатга айланиб  қолган. Бy ҳолат ўзбекча таржимада ҳам маълум даражада акс этган",—
            деган фикрига тўхталайлик.
                  Тўғри,  мақола  муаллифи  рус  таржимонларини  "Улисс"  матнини  реал  англаб
            етмаганликда,  "компонент  таҳлил  методидан  фойдаланмаганлиги  оқибатида  таржимада
            аслиятда мужассамлашган маънони нотўғри талқин қилганликда" айблайди. Бунга аслият ва
            таржимадан мисоллар келтириб исботлашга уринади. Ҳатто матнда учровчи биргина "fearful"
            сўзининг  изоҳли  луғатларда  учровчи  етти  хил  маъносини  келтириб,  улардан  аслиятда
            қўлланилган  "fearful  Jesuit"  ("буюк  иезуит")  маъносини  тушуниб  етмаган  ҳолда,  таржимон
            рус  тилига  "иезуит  несчастный"  ("разил  шайтон")  қабилида  таржима  қилиб  хатога  йўл
            қўйганлигини  танқид  қилади.  Бy  каби  хатоликлар  туфайли  "русча  ва  ўзбекча  таржимада
            аслиятда ифодаланган персонаж нутқ маънавияти ва тил маданиятига маълум даражада путур
            етган"лигини  алоҳида  таъкидлаб  ўтади.  Муаллиф  фикрича,  "Улисс"дек  мураккаб  матнли
            асарни рус тилига ўгирган таржимонлар "аслият тили    мутахассиси бўлмаганликлари сабабли
            аслиятдаги  тил  маданиятини  маълум  даражада  ифодалай  олганлар,  аммо  асар  ва  асар
            персонажларининг нутқ  маданиятига  кучли тарзда путур  етказиб қўйганлар. Шунинг  учун,
            бевосита таржимани амалга оширадиган таржимон лингвистик таржима назариялари билан
            суғорилган аслият тили мутахассиси бўлган филолог-олим бўлиши мақсадга мувофик".
                  Дарвоқе,  таржимои  В.Л.  Хинкис  (1930-1981)  МГУ  нинг  филология  факультетини
            битирган,  узоқ  йиллар  Гослитиздатда  муҳаррир  бўлиб  фаолият  кўрсатган,  Иттифоқ
            Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, инглиз, итальян ва  норвег тилларидан кўплаб таржималар
            қилган. Аммо бутун умри давомида "Улисс"ни таржима қилиш билан машғул бўлган. Соғлиғи
            ѐмонлашгач  яқин  дўсти  ва  маслакдоши,  академик  С.С.  Хоружийга  "Улисс"  таржимасини
            якунлаб нашр  эттиришни  васият  қилиб  қолдиради.  Асли  касби  физик  бўлган  С.С.  Хоружий
            (1941 й. туғ.) фалсафа ва илоҳиѐт соҳасида  ҳам машҳур  таниқли олимдир. Демак, Хинкис
            ҳам, Хоружий ҳам лотин, инглиз, итальян тилларини яхши билишган. Шу боис уларни аслият
            тилини билмасликда айблаш ноўрин.
                  Аслида, Жойснинг "Улисс'" романи босилиб чиққач Ирландияда ҳам, Англия ва ҳатто
            АҚШда  ҳам  уни  ўқишни  таъқиқлаб  қўйишганди.  Бутун  Европада  катта  шов-шувга  сабаб
            бўлган бу асарни французлар, итальянлар, руслар ҳатто грузинлар ҳам ўз тилларига таржима
            қилишга  уриниб  кўрдилар.  Аммо  бунинг  уддасидан  чиқа  олмай  ярим  йўлда  таржимадан  воз
            кечишди. Орадан йиллар ўтиб "Улисс"  таржимасини якунлаш В.А.Хинкис ва С.С.Хоружийга
            насиб  этди.  Романни  тилимизга  ўгиришни  эса  моҳир  таржимон  ва  мунаққид  Иброҳим
            Ғафуров уддалади.
                  Мақола  муаллифининг  таржимонларга  эътирози  ва  талабига  бутунлай  қўшилиб
            бўлмайди. Агар биз ҳар бир таржимондан юқоридаги савияни талаб қилгудек бўлсак, у ҳолда
            фақат аслият тилини мукаммал билган тилшунос олимларгина таржима билан шуғулланмоғи
            лозим бўлади. Лекин таржима амалиѐтида бундай олим-таржимонлар бармок билан санарли



                                                            97
   93   94   95   96   97   98   99   100   101