Page 97 - 4-2017
P. 97

Хорижий филология. №4, 2017 йил


            REVIEWS                                                             ТАҚРИЗ

                             ТАНИҚЛИ АДАБИЁТШУНОС ВА МОҲИР ТАРЖИМОН
                                 (Иброҳим Ғафуров таваллудининг 80 йиллигига)

                  Ўзбекистон санъат арбоби, таниқли адабиѐтшунос олим ва моҳир таржимон Иброҳим
            Ғафуров 80 ѐшга тўлди. Устоз қарийб 60 йиллик ижодий фаолиятида ўнлаб илмий китоблар,
            бадиия  ва  мансураларни  чоп  эттирди,  жаҳон  адабиѐтининг  нодир  асарларини  таржима
            қилди. Ўзбек китобхони унинг таржимасида рус ѐзувчиси Ф.М.Достоевскийнинг "Жиноят ва
            жазо", "Телба", "Қиморбоз", "Иблислар", америка ѐзувчиси Эрнест Хемингуэйнинг "Чол ва
            денгиз",  "Алвидо,  қурол",  француз  ѐзувчиси  Гиде  Мопассаннинг  "Азизим",  немис
            файласуфи  Ф.Ницшенинг  "Зардушт  таваллоси",  лотин  америкаси  адиби  Габриэль
            Маркеснинг "Бузрукнинг кузи", ирланд ѐзувчиси Жеймс Жойснинг "Улисс саргузаштлари",
            қирғиз адиби Чингиз Айтматовнинг "Қиѐмат" романлари ва ҳинд эпоси "Панчатантра ѐҳуд
            муқаддас беш китоб"ини ўкидилар.
                  Камина  устоз  Иброҳим  Ғафуров  билан  1978  йил  танишганман.  Мен,  эндигина  илмий
            фаолиятимни  бошлаган  ѐш  тадқикотчи,  Иброҳим  ака  эса  фан  номзоди,  ўзбек  шеъриятининг
            зукко  билимдони  ва  танқидчиси,  айни  пайтда  китобхонлар  орасида  танилиб  улгурган
            таржимон  эдилар.  Биз  ѐш  олимлар  Ф.М.Достоевский,  Э.Хемингуэй  ва  Мопассан  романлари
            таржимаси хусусида мақолалар ѐзишга уринар эдик. Ўша кезларда собиқ иттифоқ таржима
            илмида профессор Гиви Гачечиладзенинг "реалистик таржима методи" кенг тарғиб қилинган
            пайт  эди.  Мен  ҳам  шу  метод  асосида  Мопассаннинг  "Азизим"  романи  таржимасига
            бағишланган  каттагина  мақола  ѐзиб,  Тошкентда  чиқадиган  илмий  тўпламларнинг  бирида
            эълон  қилдим.  Мақолани  ўкиган  Иброҳим  ака  мен  билан  учрашмоқчи  эканини  хабар
            қилдилар.  Иброҳим  ака  билан  учрашув  Тошкентда  белгиланган  вақтда  Адабиѐт  ва  санъат
            нашриѐтида  бўлиб  ўтди.  Тақризда  билдирилган  ютуқ  ва  камчиликларни  мамнуният  билан
            қабул қилдилар. Ўтган йиллар ичида "Азизим" романи қайта-қайта нашр қилинди. Таржимон
            тақризда  айтилган  камчиликларни  нашрдан-нашрга  тузатиб  борди.  Ва  ниҳоят,  1986  йил
            Мопассан  асарларининг  бир  жилдлиги  камина  сўзбошиси  билан  катта  тиражда  нашр
            қилинди.
                  Орадан  йиллар  ўтди.  2012  йил  Иброҳим  ака  билан  "Жаҳон  адабиѐти"  журнали
            таҳририятида  яна  учрашдик.  Мана  6  йилдирки  таниқли  таржимон  Иброҳим  Ғафуров,
            истеьдодли ѐзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад билан бирга журналнинг "Жамоатчилик кенгаши"
            йиғилишларида учрашиб турибмиз.
                  Устоз Иброҳим Ғафуровнинг таржимонлик фаолияти ҳақида сўз юритадиган бўлсам,
            унинг  жасорати,  машаққатли  меҳнати  самараси  ўлароқ  ўзбек  китобхони  машҳур  ирланд
            адиби Жеймс Жойснинг "Улисс" (Таржимада "Улисс саргузаштлари‖) романини она тилида
            ўқишга муяссар бўлди. Роман таржимасининг маданий ҳаѐтимизда нечоғлик жиддий воқеа
            бўлганлиги  ҳақида  матбуотда  профессор  Акмал  Саидов,  Хуршид  Дўстмуҳаммад,  Тиловолди
            Жўраев  каби  олимларнинг  ижобий  мақолалари  эълон  қилинди.  Шунингдек,  инглиз  тили
            мутахассиси,  тилшунос  олим  Тоҳир  Умрзоқовнинг  "Жаҳон  адабиѐти"  (2010,  1-сон)  ва
            "Звезда  Востока"  (2011,  1-сон)  журналларида  "Улисс"  романининг  русча  ва  ўзбекча
            таржималарини  аслият  билан  солиштириб  таҳлил  қилган  мақолалари  босилиб  чиқди.
            Мақолаларнинг  бирида  муаллиф  шундай  ѐзади:  "Аслиймонанд  таржимага  эришиш  учун
            аслият бадиий эстетик қиммати, икки тил лисоний воситаларининг луғавий мувофиқликлари
            ҳамда аслият мансуб бўлган халқнинг моддий, маънавий, сиѐсий ва иқтисодий ҳаѐти билан
            боғлиқ  омиллар  таржимада  тўлақонли  акс  эттирилиши  лозим".  Бy    ўринли,  айни  пайтда
            амалга оширилиши ўта мушкул талаб. Айниқса, "Улисс"дек мураккаб матнли асарни ҳатто
            инглиз  тилини  мукаммал    эгаллаган  таржимон  ҳам  аслиятга  адекват  ҳолатда  ўгиришнинг
            уддасидан чиқа олмаса керак. Сабаби, "Улисс" (1922) нашр этилгандан буѐн у ҳақда юзлаб
            тадқиқотлар  яратилган  бўлса-да,  романнинг  туб  моҳияти  ва  мазмуни,  услуби  ва  тили,


                                                            96
   92   93   94   95   96   97   98   99   100   101