МУОМАЛА МАДАНИЯТИДА НУТҚИЙ МУЛОҚОТ ОДОБИНИ ИФОДАЛОВЧИ МАҚОЛЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ (Ўзбек ва корейс тиллари мисолида)

Ҳикмат арбобларининг айтишларича, кишининг вужуд гули одоб ранги ва ҳидидан холи бўлса, у киши одамлар назарида тикандек хору беқадр бўлади, халқ кўнгли у билан суҳбатлашишдан қолади ҳамда бегона-ошнолар ундан юз ўгирадилар.Унинг аҳволи саҳифасига нафрат қалами билан узоқлик ва бегоналик белгисини қўядилар. Шунинг учун бешарм ва одобсиз кишилар давроннинг даккиси ва танбиҳидан ўзларининг озодлик қанотларини синган ҳолда кўрадилар ва уларнинг меҳру муҳаббати ҳеч кимнинг дилига ҳеч қачон ўтирмайди.

Бархурдор ибн Маҳмуд

 

 

Мулоқотнинг асосини инсонлар ташкил этади. Уларнинг ташқи кўриниши, тили, дини, фикри, орзу, мақсад, армонлари, муаммою- муносабатлари  барчасини сўз билан ифодалаймиз.

            Ҳар бир инсон ўз мулоқот фаолиятида “қовун туширмасликка” қанчалик уринмасин хатолардан холи бўлиши даргумон. Шу боисдан таълим-тарбия (ўз- ўзини тарбиялаш ҳам) вазифалари зиммасида ана шу хатолардан сақланиб туради ва бунга ҳар бир инсон интилади. Нутқий мулоқот фаолиятида мақолнинг ўрни беқиёс.

            Мулоқот стратегиясини тўғри танлашда ички ишонч ҳамда малака, дунёқараш, кўникмаларни шакллантириш бош мезон ҳисобланади. Бу, айниқса, расмий ва ишбилармонлар учрашувларида, хизматчилик  муносабатларида, тадбир ва маросимларда алоҳида аҳамиятга эга.

            Самимий мулоқот жараёнида мақолларни ўз ўрнида қўллаш сўз сеҳри санъатининг ёрқин намунасидир.

            Инсоният одобининг ва одамийлик асосининг улуғ қасри устунларидан бири ўринли сўзлаш ва нутқнинг  гавҳари мулойимлик ва одоб пардасида бўлишини таъминлашдир. Ахлоқ аркининг юқорисида турувчиларнинг айтишича, инсоннинг камолоти ва билимнинг баланд мартабаларидан  бири чиройли сўзлаш бўлиб, бу боғнинг гули ақл баҳористонининг насими билан очилади ва саодатнинг ёрқин жавоҳир дастурхонини ақл савдогаригина ёза олади. Ёқимли ва қимматбаҳо сўзларни донолик ва иқбол арбобининг тожи бўлган юнон ҳакимларининг айтишларича, тил ҳар бир ақл соҳиби фазилати ҳазинасининг калитидир ва ҳар кимсанинг билими даражаси унинг сўзлари орқали маълум бўлади  [Усмонов Р.,Саодатнома,1995,27б]           Ҳар киши гапирмай тургани замон,

          Айб ила ҳунари бўлади ниҳон!

            Бархурдор ибн Маҳмуд [Машриқзамин ҳикматлар бўстони, 1997, 256 бет].

            Ҳалқимизда шундай мақол бор. “Тил борки бол келтиради, тил борки бало келтиради”. Бир сўз билан айтганда, ҳар бир сўзни ўз жойида қўллаш инсондан катта маҳорат талаб этади. Худди шундай мақол корейс халқларида ҳам мавжуд:

혀가있으면꿀을가져오고혀가있으면재앙을가져온다

            Сўзловчи киши бадҳулқ  бўлса-да, баъзан унинг сўзларига диққат қил, гоҳо ёмон оғиздан ҳам яхши сўз чиқиб қолади.

            Сўз лаззатини одами нодон билмас,

            Нечунки асал лаззатини ҳайвон билмас.

Толибий. [Машриқ замин ҳикматлар бўстони, 1997, 250 бет].

            Бир ҳакимнинг шундай деганини эшитдим: “Оғиз ичидаги тил қин ичига яширилган қиличдир”. 입속의혀는질속에숨겨진칼이다

            Оқил кишилар ақлни амирга, фаросатни вазирга ва нутқни сипоҳга ўхшатадилар. Чунки (аслиҳа) ҳар нимаики ақл хотирасига келса фаросат уни тасдиқ қилади. Агар сўздек хабарчи бўлмаганда, дилхаста ошиқларнинг юрагидаги розини маъшуқ қулоғига нима етказган бўлар эди.

            Ўзингни ёмон кишилар мулоқотидан узоқ тут, чунки ёмон кишилар суҳбати жаҳаннам ўтидан ҳам ёмонроқдир. Ҳар бир мулоқот (суҳбат)нинг таъсири бўлади. Чунончи, яхши кишилар суҳбати фазилатни оширса, ёмон кишилар суҳбати заҳматни кўпайтиради.

            “Қозонга яқин юрсанг қораси юқар” – деб бежизга айтмаганлар [Ўзбек халқ мақоллари., 2012.,74б]. 냄비에가까이가면검은색이올라갑니다.

“Яқинлар суҳбатини изла фисқи фужур аҳлидан қоч, сабр қил, шошқалоқликни одат қилма, сирингни ҳар кимга айтма, молингни ўйлаб харж қил”. “Махзам ал-улум” [Ҳолидий Ҳ. Кўҳна шарқ дарғалари, 1999, 24-27 б].

Шу маънода корейс халқларида ҳам шундай фикрлар мавжуд: 친척의대화를구하고, 인내하고, 서두르지말고, 모든사람에게비밀을말하지말고, 돈을현명하게쓰십시오.

Ҳикмат: Сахий ва олижаноб кишилар билан ўзаро мулоқотда бўлмоқ кишини ёқимли феъл ва чиройли хислатларга рағбат қилдиради. Ёмон феъллик ва фасод табиатлик кишилар билан бўлган суҳбат эса ёқимсиз сифат ва қабиҳ иллатларга етаклайди. Ёмонлар билан  яхшилар суҳбати орасидаги фарқ шамол таъсири қиёсида кўринади. “Шамол ёмон жойдан ўтиб қолса, бадбуй ҳидларни олиб келади. Агар ширин ҳидли жойлардан ўтиб қолса муаттар исларни олиб келади”.

БАЙТ: Ҳар кимнинг бор экан танида жони ким билан сўзлашса, таъсири урар ёмонлик бўлмаса кимнинг аҳволи, доим яхши билан хуш суҳбат қурар.Мажидиддин Хавофй. [Саодатнома, 1995, 142 б].

Халқимизда шундай мақол бор. “Ақл ёшда эмас, бошда”. Ёшлардан маслаҳат олишдан ор қилмаслик керак. Зеро,  “Қари билганни пари билмайди дегани”.Ҳам шундай ўзаро боғланган мақоллар ҳисобланади. Шу маънода корейс халқларида ҳам шундай фикрлар мавжуд:정신은나이가아니라머리에있다

Шарқ алломалари мулоқотда ишлатиладиган сўзларга кишида доимо эҳтиёж бўлмоғи, ҳар бир гапни ўйлаб, сўнг гапирмоғи лозим. Киши қаерда бўлмасин ва қачон бўлмасин, тилини ёмон сўздан асраса, ўйлаб мулоҳаза билан гапирса, доимо фойда топади. “Аввал ўйла – кейин сўйла”, “Айтилган сўз – отилган ўқ,” уни қайтариб бўлмайди. -말하기전에생각하고단어를말하십시오.

Яхши инсон кўркам фазилатлар чашмасидир. Одамлар унинг меҳр булоғидан мудом баҳра оладилар. Хулки зебо, маданиятли инсон мулоқотда одамларга руҳий озуқа бахш этади ва бундан ўзи ҳам бир завқ олади. Хушмуомала бўлиш сендан ортиқча бир нарсани талаб этмайди. Бежизга айтилмайди: “Гўзал ҳулқ – гўзал қалб ифодаси”, деган ўзбекнинг мақоли бор. Корейс халқлари ҳам шундай мақолни кўп ишлатади-좋은행동은아름다운마음의표현입니다.

            Агар инсоннинг виждони бир кўркам қаср бўлса, бу қасрнинг зеболиги яхши хулқи ва юксак маданиятида зоҳир бўлади.Мабодо одамлар сендан узоқроқ юришга интилсалар, ўз хулқ-атворингга разм сол. Ҳатто асалари ҳам хушбўй гулга интилади, бадбўйидан қочади.

            Р.Усмоновнинг “Саодатнома” номли асарини қўлимга олиб мутолаа қилганимда инсондаги гўзаллик туйғуси бамисоли ғунча бўлса, унинг мумтоз ҳулқи, одоби бу ғунчанинг ҳусн тимсолидир. Бу фазилатлар, бир-бирларини безайдилар ва бойитадилар.

Арасту шундай ёзади: “Иззат тиласанг, иффатли бўл, улуғлик тиласанг, мулойим бўл, зафар тиласанг, адолат йўлини тут, қадр тиласанг, ростгўй бўл, нажот тиласанг, сабр қил, илм ўрганмоқчи бўлсанг, жидду жаҳд қил”[Ҳикматлар бўстони,  1997, 79б]. Шу маънода корейс халқларида ҳам шундай фикрлар мавжуд:영광을구하면순결, 위대함을구하면온유, 승리를구하 면정의의길, 명예를구하면정직, 구원을구하면인내, 과학을배우고싶다, 열심히노력하다

            Шу аснода бир мақолни келтирмоқчиман “Бешикдан қабргача илм изла”.

            Ҳурмат инсонларга энг муҳим зиёда, шараф, баланд даража бергувчи ахлоқий тарбиядур.Абдулла Авлонийнинг “Гулистон ёки ахлоқ” асари инсоният тарбиясининг гултожи ҳурматдир, деб ёзади:Халқ ичинда мўътабар бирнарса йўқ ҳурмат каби. [АвлонийА., Гулистон ёки ахлоқ, 1967, 32 б.].

            Ҳурмат-эътиборга, халқ назарига тушиш осон эмас, бунинг учун инсондан катта меҳнат машаққат талаб этилади. Ҳурматга сазовор бўлиш учун аввало шахс оилада мукаммал тарбия олиши керак. “Қуш уясида кўрганини қилади”-새는집에서본대로한다, “Онасини кўриб қизини ол”, деган ўзбек халқ мақоллари замирида катта маъно мужассам.[Ўзбек халқ мақоллари, 2012, 325 б.].

            Аслини олганда, ахлоқ-маънавиятнинг ўзаги. Инсон ахлоқи шунчаки салом-алик, хушмуомаладангина иборат эмас. Ахлоқ бу аввало инсоф ва адолат туйғуси, иймон, ҳалоллик дегани. Ўтмишда яшаган инсонларнинг ҳурматини бажо этар эканмиз, бугунги кунда яшаб, мустақиллигимиз учун, халқимизнинг фаровон ҳаёти учун курашиб келаётган фидойи инсонларимизни унутмаслигимиз керак.

            “Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади”. [Каримов И. “Тарихсиз хотирасиз келажак йўқ”]. Ўз оиласи, насл-насаби билан фахрланиш, энг аввало, оилавий анъаналарни авайлаб сақлаш ва бойитиш, ота-боболарнинг муборак номларига доғ туширмасликка интилиш, ўз меҳнати, билимлари билан насл-насаб обрўсини мустаҳкамлаш, одамларнинг, ҳурмат-эҳтиромига сазовор бўлиш истагидир.

            “Хафа бўлганни ҳақоратламоқ ўлганнинг устига тепмоқ” демакдир. Маҳмуд аз-Замахшарий “Навбоғ ал-Калим” (Нозик иборалар) асарида шундай ёзади: “Ахмоқ киши бамисоли тумов киши гулнинг ҳидини сезмаганидек ҳикмат лаззатини билмайди”.[Маънавият юлдузлари, 2003, 91б.]. Шу маънода корейс халқларида ҳам шундай фикрлар мавжуд:-어리석은자는지혜의쾌락을꽃냄새를맡아보지못함과같이알지못한다

            Огоҳ бўлингизки, саховатли ва ҳурматли, вафодор одамларни йўқотиш эр кишига ўлимдан кўра ҳам оғирроқдир. [Авлоний А. “Гулистон ёки ахлоқ”, 1967, 42 б.]. Агар ёмон йўлдошга эргашсанг, унинг оғуси билан заҳарланасан. Яхшиси унинг душманлари жумласидан бўл, шунда унинг оғуси-ю, захмати-ю, ҳурматидан қутуласан.Тўғри ва ҳақ йўлдан юрган кишининг юриши арслон юришидан кўра ҳам ҳайбатлироқдир. Ва бу инсон аввало эл ардоғида бўлиб, ҳурматга сазовор бўлади. Ҳалол-покиза киши доимо хотиржаму тинчликдадир, бировга хиёнат ва ёмонлик қиладиган киши эса нотинчлику ҳалокатга гирифтор.

“Саёқ юрсанг таёқ ейсан” мақоли шундай ҳолатда ишлатилади.

Киши гапга, нафсга, мақтанчоқликка қанча зўр берса, унинг эл олдидаги ҳурмати шунча камаяди.

Мавлоно Жалолиддин Румий таъкидлайди: [Машриқзамин ҳикматлар бўстони, 1997, 93 б.].

Яхшиларнинг сухбатин кўнглингга сол,

Ҳеч ёмоннинг сухбатинг қилма хаёл!

Кўр, қизил гул боғ ичин хандон қилур

Мард киши номардни ҳам инсон қилур

Гарчи сен бўлсанг агар мармар каби,

Яхши бирла бўлғай сен гавҳар каби.

Шу маънода корейс халқларида ҳам шундай байтлар битилган:-

선한사람의대화에주의를기울이고,

말도안되는소리하지마!

눈먼붉은꽃은정원을웃게한다

남자가 바보를 남자로만든다

대리석같아도당신은진주와같습니다

Доно ҳалқимиз “Инсон дунёга бир марта келади”, деб бежиз айтмаган. Бу омонат дунёда ажойиб фазилатлари ва хатти-ҳаракатлари, гўзал ахлоқлари билан эл ҳурматига сазовор бўлиш жуда ҳам инсондан улуғ матонат, сабр, тўғри йўл, машаққат талаб этилади.

Ҳар бир шахс ҳаётнинг мазмундор бўлиши учун, энг аввало, турмушнинг музмуни, қадру қимматини чуқур англамоғи зарур, шунинг билан бирга, турмушда учрайдиган қарама-қаршиликларни тушунмоғи ва ҳаётда учрайдиган қийинчиликларни оқилона бартараф қила билиши, меҳнат туфайли унга  эришиш мумкинлигини англамоғи лозим. Шу аснода, “Меҳнат инсонни улуғлайди” мақолини келтиришни жоиз деб билдим.

Ҳа, азизлар бу дунё ибратли ишлару панд-насиҳатларга тўладир. Шу боис, бу табаррук заминда не-не улуғ алломалар ижод этиб ўтган. Эл-юрт ҳурматига сазовор бўлиб яшаш ҳар кимга насиб этсин.

Эл ҳурмат қилса сани,

Билгин ани, оқла ани.

 

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

 

  1. Каримов И.А.Тарихий хотирасиз–келажак йўқ. 7 жилд. –Тошкент.: 2008.
  2. Sh.Safarov. Pragmalingvistika. Toshkent: 2008. 57-bet.
  3. Авлоний А. “Гулистон ёки ахлоқ”. – Тошкент: 1967. – 80 б.
  4. Машриқзамин ҳикмат бўстони. – Тошкент: 1997. – 400 б.
  5. Ўзбек халқ мақоллари. – Тошкент:  2012, 512 б.

 5. Маънавият юлдузлари. – Тошкент: 2003. 

6.Авдеева, Л.А., Воронцова, Т.В. Язык одного народа как средства трансляции культур народов мира // Международная конференция «Язык и культура». -М., 2001. - С. 85-86.

7. Апресян Т.Я., Апресян Ю.Д. Об изучении смысловых связей слов. //ИЯШ, 1970, № 2, с. 32-56.

8. Арсентьева Е.Ф. Сопоставительный анализ фразеологических единиц. – Казань: изд-во Казанского университета, 1989, -126 с.

9. Бакиров П.У. Универсальные пословицы разных языков обозначаюшие одну ситуацию. //Бадиий таржиманинг лингво-поетик муаммолари. Республика илмий-амалий анжумани. 2012-йил 23-24-ноябр, Самарқанд, 31-32 бетлар.

10.Брюховская Л.С. Язык как инвариант национального менталитета // Международная конференция. «Язык и культура». — М., 2001. -С. 90.

11.Васкин Т.З. Основные способы перевода корейских пословиц и поговорок на русский язык. //Бадиий таржиманинг лингво-поетик муаммолари. Республика илмий-амалий анжумани. 2012-йил 23-24-ноябр, Самарқанд, 47-48 бетлар.

12.Телия В.Н. Первоочередные задачи и методологические проблемы исследования фразеологического состава языка в контексте культуры. /Фразеология в контексте культуры. – М.: 1999, -С. 13-24.

13. Телия В.Н. Что такое фразеология. -М.: 1966.

14. Корейс халқ мақоллари. «Жаҳон адабиёти» , 2005, №5.

15. Лингвистический энциклопедический словарь — Москва: 1990.

16.Лим Су. Корейские народные изречения. -М.: Главная редакция восточной литературы. «Наука», 182. -359 с.

17. Шонгэонг Жин. Корейсмақолларилуғати Сеул-Техакса, 2006. - 217 б.

18.Раҳматуллаев Ш. Ўзбек тилининг изоҳли фразеологик луғати–Т.: “Ўқитувчи”, 1978.

19.윤희수. 관용어의고정된어순분석 // 논문집 10. 금오공과대학, 1989. – 11 п.

20.김문욱한-우사전도서출판베델사 2006.

 

Bayonkhanova I. Speech in communication culture (on the example of uzbek and korean languages). The article gives an idea of the concept of culture of interaction ,self-retention and exchange of views in the process of Appeal. Such concepts as attitude, appeal, communication, discussion, discussion, reasoning are all about ornaments that are suitable for the adornment of a particular nation, that is ,Uzbek and Korean, and have given many definitions to its implementation by ethical and aesthetic norms and rules. In the article, the ilinji was honored in Eastern literature for hunting the human heart, giving him kindness, expressing sincere wishes. The reason is that in the world there is one science, which has become the main subject of literature. This is humanism. And the beginning of this science is the search for a way into the human heart. Both the science and spiritual culture and art of Ilmu have been puzzled about this.

 

Баёнханова И. Характеристика пословиц, выражающих этику речи в культуре общения (на примере узбекского и корейского языков). В статье рассматриваются взаимоотношения, поведение в процессе обращения и обмен мнениями о понятии культура обращения. Такие понятия, как отношение, обращение, диалог, дискуссия, преуважение, дискуссия, рассуждение-все это о украшениях, которые соответствуют украшениям определенной нации, то есть узбеков и корейцев, и которые во многом определяются этическими и эстетическими нормами и правилами. В статье говорится, что любовь к человеческому языку, любовь к нему, искренние пожелания почитаются и поддерживаются в литературе Ближнего Востока. Причина в том, что в мире есть наука, которая всегда была главной темой литературы. Это человеческая наука. И первопричиной этой науки является поиск пути к человеческому языку. И Наука, и духовная культура, и искусство всегда кланялись этому.

 

 

Xorijiy filologiya jurnali tahrir ha'yati