МОДЕРНИЗМ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ТАЛКИНИ ХУСУСИДА

Холбеков Мухаммаджон,
филология фанлар доктори, СамДЧТИ профессори
Арзикулов Дилшод,
ЖизДПИ ўқитувчиси


Калит сўзлар: модернизм, авангардизм, адабиѐт, концепция, маданиятшунослик, маъно, тушунча.

Бадиий адабиёт ва тасвирий саньатда "Модернизм" ўзгарувчан, кўп маъноли, серқирра тушунча бўлиб, узоқ вақг адабиётшунослик илмида назарий баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда. Ушбу атаманинг чегаралари аниқ ўрнатилмасдан, турли маъноларда ишлатилаяпти, яъни тарихий-адабий жараённинг маълум бир босқичини белгилашда, муайян бадиий қарашларнинг мажмуаси, адабий йўналиш, ўзига хос хусусиятларга эга бадиий тафаккур, ижодий услуб, салбий баҳоловчи таъриф ва ҳоказо маъноларда кўлланилмоқца. Модернизмнинг хронологик чегаралари хусусида, унга кирувчи ранг-баранг йўналишлар, машҳур ва машхур бўлмаган номлар, юксак бадиий савияда яратилган матнлар ҳақида қизғин баҳслар ҳамон давом этиб келаяпти. Айни пайтда, декаданс, символизм, авангардизм, постмодернизм каби тушунчалар билан ўзаро муносабат (изчидлшс, айнан ўхшашлик, бир-биридан фарқлаш, чегараларни белгилаш, бир вақгнинг ўзида ёнма-ён мавжуд бўлиш, бир маромда ҳаракатланиш ва ҳоказо)ларининг кўринишига алоҳида таъриф берувчи фикрлар билдирилмоқда.

Танқидчилик соҳасида модернизм "қолипи, унинг фалсафий ва эстетик манбаси хусусида турли-туман, баъзида бир-бирига мутлақо зид фикр-мулоҳазалар ҳам айтилаяпти. Хуллас, адабиётда модернгомнинг "юксак", "классик" , "халқаро", "парчаланиб кетувчи" каби таърифу тавсифлардан фойдаланиш одатий ҳол бўлиб қолди. Анчайин тадқиқотчилар модернизмда икки бир-бирига таъсир этувчи ва бир вақгаинг ўзида қарама-қарши йўналтирилган асосий тенденция, яъни модернизм ва авангардгомни алоҳида ажратиб кўрсатадилар. Масалан, профессор В.И.Тюпа авангардизм ўз "чўққи"сига футуризм ва неотрадиционализмда етди, деган фикрни билдиради.

"Модерн" тушунчасидан авангардизмга нисбатан синоним, қолаверса уни тўлдирувчи ёки унга қарама-қарши кўйилган тушунча сифатида кенг фойдаланиш ҳам одат тусига кирмоқда. Умуман олганда, модернизм тарафдори бўлган бирорта адиб ижодини ўрганаётган тадқиқотчи ушбу дефиниция (лот. definitio - бирор тушунчанинг қисқача таърифи)дан фойдаланмаслиги ҳам мумкин.

Биз, Жеймс Жойс ижодини ўрганиш тажрибамиздан келиб чиққан ҳолда айтадиган бўлсак, узоқ вақт мобайнида "модернизм" атамасини ишлатмасдан кузатиш олиб бордик. Ҳақиқатдан ҳам, атамалар хусусида фикр юритганда, "модернизм" ва "модернисток" тушунчаларни эътиборга олмаслик ҳам мумкин, энг муҳими, бундай қарашда тарихий ва адабий жиҳатдан талқинга зарар етказилмайди. Масалан, модернизм адабиёти классиги ҳисобланмиш Жеймс Жойс модернизм тўла эътироф (1920-1925 й.) қилинган пайтда чоп этилган "Улисс" (Ulysses, 1922) романида, ёки ундан анча олдин ўқувчи қўлига теккан "Дублинликлар" (Dubliners, 1914) ҳикоялар тўпламида, қолаверса ўзининг бошқа асарларида ҳам "модернизм" сўзини ишлатмаган. Бошқа модернист ёзувчилар ҳам шундай йўл тутишган, деб бемалол айтиш мумкин.

Мазкур атамадан кенг фойдаланиш модернизм прозаси шакллангандан кейин оммавий тус олди. У ҳакда илк бор Р.Грейвз ва Л.Райдингларнинг "Модернизм шеърияти шарҳи" (A Survey of Modernist Poetry, 1927)да сўз юритилган эди. Ўтган асрнинг 20-нчи йилларида "модернизм" тушунчасига эътибор қаратишнинг асосий сабаби, унинг семантик маъноси кўп ҳолларда у ҳақдаги тасаввурларга мутлақо зид келарди.

Бугунги кунда етарлича тушунарли бўлган таъриф ва аниқ концепцияни ишлаб чиқиш зарурати, биринчи навбатда, йирик тарихий-адабий йўналишларни тадқиқ этувчи мутахассислар, тегишли дарслик ва кўлланмалар яратганлар, модернгомга бағишланган назарий мақолалар муаллифлари ва XX аср адабиёти тарихидан маъруза ўқиётган олий ўқув юртлари лекторлари олдида турган долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Айнан уларга, олдинга қўйилган мақсад кўламининг кенглиги ёки жанр қонун-қоидаларини инобатга олган ҳолда, "Модернизм" нима?" деган саволга жавоб бериш тўғри келади. Умумлаштирувчи характерга эга тадқиқотлар, танқидий мақолалар, дарсликларда ушбу мураккаб ва чигал саволга нисбатан тўғри ва аниқ, энг муҳими тушунарли жавоб берилаяпти дейиш мумкин. Шу боисдан ҳам, модернизмни бир бутун яхлит ҳолда, ўзига хос хусусиятларга эга бадиий ҳодиса сифатида, қолаверса, модернизмни умумий маънода таърифини, қисқа ва аниқ ифодасини топиш учун, энг аввало, қомусий луғат ва дарсликларга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ бўларди. Таъкидлаш жоизки, модернгом ва модерн адабиётини тўлиқ тавсифловчи дарслик, ўқув қўлланма ва антологиялар ўзбек адабиётшунослигида яратилмаганлиги аудиторияда бирмунча қийинчилик туғдирмоқда.

Шу ўринда, профессор Д.Қуронов таҳриридаги "Адабиётшунослик лугати" (2010) да: "Модернизм (франц. moderne - энг янги, замонавий) - XIX аср охири - XX аср бошларида оммалашган термин, санъат ва адабиётда декандансдан кейин майдонга чиққан нореалистик оқимларнинг умумий номи сифатида тушунилади", деган бирмунча аниқ таърифи берилган. Шунингдек, модернизмга нисбатан муаллифнинг субъектив фикрлари ҳам келтирилади. Бу таърифнинг нечоғлик ҳақиқатга яқинлиги, масаланинг туб моҳияти ва ечими европа тилларидаги бошқа қомуслар билан қиёслаганда янада ёққолроқ кўринади.

Ғарб адабиётининг билимдони, таниқли назариётчи олим ва педагог, профессор Л.Г.Андреев таҳрири остида чиққан "Зарубежная литература XX века" (1996) дарслигида "модернистик" атамасининг кенг маънодаги таърифини ўқиймиз. Олим, дастлаб атаманинг этимологиясига жиддий эътибор қаратади: "Ниҳоятда ноаниқ, мубхам бўлган "модернистик" (яъни "замонавий") атамаси XX аср санъатининг ҳар хил, баъзида бир-биридан кескин фарқ қилувчи ҳодисаларига таъсир кўрсатади".

Шунингдек, проф. В.М.Толмачев таҳриридаги "Зарубежная литература XX века" (2003) дарслигида мазкур тушунчанинг бир неча варианти учрайди: "модернизм XX аср адабиётининг умумий тавсифи сифатида бир нечта ўлчовларда мавжуд"; "модернгом — бу модернистик уюшмалар, амалиётлар, мурожаатномалар, дастурлар, номланишлар..."; "модернизм - параллел равишда мавжуд бўлган матнларнинг кўп овозлилиги"; ёки "модернюм - XX аср саньатининг маданиятшунослик руҳидаги умумий тавсифи" ва ҳоказо.

Проф. Н.П.Михальская "Модернизм в зарубежной литературе" (1998) дарслигида: "Модернизм атамасидан XX аср санъатида янги ҳодисаларни белгилаш учун фойдаланилади: шу тариқа - турларнинг бири сифатида адабиётда ҳам кўлланилади. "Модерн" (франц. moderne) сўзи "замонавий" маънони англатади", деб таъкидлайди.

Адабиётшунос А.Н.Николюкин таҳриридаги "Литературная энциклопедия терминов и поиятий" (2001) китобида таниқли рус адабиётшунос А.М.Зверев учта, яъни "йўналиш (направление)", "тизим (система)" ва "усул (метод)" маъноларини устомонлик билан бирлаштираркан. "Модернизмнинг эстетик интилиш ва асосий ғояларини таърифлаб берувчи дастуриламал хужжат йўқлигига қарамасдан, Ғарб ва Россия бадиий маданиятида ушбу йўналишнинг ривож топипш унга хос бўлган хусусиятлар барқарорлигини намоён қилди ва муайян бадиий тизим хусусида бемалол сўз юритиш учун имкон берди (бир қатор тадқиқотларда бадиий метод дегувчи атама маъқулроқ деб топилмоқца), дея хулоса қилади.

"Словарь кулътури XX века. Ключевие понятия и текстгл" (1997) луғатида В.П.Руднев муайян даврга оид таърифни келтиради: "Модернизм -адабиётнинг XIX аср охири — XX аср ўрталари, яъни импрессионизмдан то "янги роман" ва "абсурд театри"гача бўлган маданий даврни қамраб олади".

Бу борада турли-туман ва ранг-баранг таърифу тавсифларни янада давом эттириш мумкин, бунинг устига юқоридаги фикр-мулоҳазаларнинг бирортаси ҳам жиддий эъифозларни юзага келтирмайди. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, модернизмнинг бир маънолй таърифини келтириш, тадрижий ривожининг хронологик чегараларини ўрнатиш, модернгом қолипида ижод қилган ёзувчи ва шоирларнинг шак-шубҳага ўрин қолдирмайдиган рўйхатини тузиш, модернюм руҳида яратилган матнларни келтириш, модернистик атама ва тушунчалар қомусий луғатини яратишдек масъулиятли вазифани ўз зиммасига оладиган бирор мутахассис топилмаса керак. Борди-ю бундай таъриф топилса ва эълон қилинса, ушшг муаллифи шу заҳотиёқ адабиётшуносларнинг танқид ёмғири остида қолиб кетиши муқаррар. Шу боис, бизда беихтиёр равишда "модернюм"ни афсона, хаёлот, сунъий қурилма, қуруқ сафсатадан иборат назариялар қаторига кўпшб кўйиш иштиёқи пайдо бўлади.

Шундай бўлса-да, XX аср жаҳон адабиёти тарихини ўрганшп ва ўқитиш хусусида ran кетганда, тан олиш керакки, "модернизм шундай бир категорияки, уни метлаб ўтиш, эътиборга олмаслик, у ҳакда ran очмасликнинг иложи йўк". Бироқ, шуни ҳам тан олиш керакки, модернгомни мустақил адабий йўналиш сифатида алоҳида ажратиш, бадиий тгоим ёҳуд бадиий метод тарзида асослаб бериш, боринг-ки унинг хронологик чегараларини аниқлашга бўлган саъй-ҳаракатлар кўпинча масалани янада чигаллаштириб юбормоқда. Модернизмга бағишланган илмий тадқиқотлар таҳлили шуни кўрсатадики, амалий аҳамияти йўқ назария ёки шахсан ишлаб чиқилган илмий концепцияга асосланган ҳолда у ёки бу хронологик чегара (1880-1939 йй; 1900-1940 йй; 1917-1945 йй; XIX аср охири - XX аср боши, 1930-инчи йиллар ва ҳоказо) ларни ўрнатган, у ёки бу ижодкор номи ёки адабий ҳодисалар билан кифояланган тадқиқотчиларнинг аксарияти, афсуски, миллий-маданий анъаналар доирасидан чиқиб кета олишмади.

Масалан, "Краткий справочник no модернизму" (2003) деб номланган маълумотнома тузувчилари, китоб муқаддимасидаги хронологик жадвалда модернизм даврини 1880 йилдан санаб, 1939 йил билан охирига етказади. Жадвалнинг тарихий устунида келтирилган 1880 йил воқеалари, адабий устунга киритилган матн (Ж.Мередит, Т.Гарди, Ф.Достоевский) ларнинг мухим аҳамият касб этишига қарамасдан, нима сабабдан ҳисоб айнан шу йилдан бошланиши масаласига аниқлик киритилмайди. Тўплам муҳаррири, инглиз тадқиқотчиси Д.Брэдшо (David Bradshaw) муқаддимада 1880 йилдан то 1939 йилгача бўлган босқич ҳақида фикр юритаркан, ушбу саналар юзасидан "тахминан", "кўпол қилиб" (roughly) дегувчи гооҳларни кўпшб кўяди.

Модернизм таърифи, унинг хронологик чегаралари, таъсир доираси, ўзига хос хусусиятлари ҳақида ran кетганда "тахминийлик" тамойили тадқиқотчиларнинг кўпчилигига энг мақбул кўринади. Аниқ белгиланган даврни қамраб олшп масала кўламига боғлиқцир, яъни модернизмга бевосита тааллуқли воқеа ва ҳодисаларнинг доираси қанчалик кенг бўлса, шунчалик хронологик чегаралар ҳам кенгаяди.

Таъкидлаш лозимки, юқорида номи зикр этилган маълумотнома муаллифлари ишлаб чиққан "модернгом қолипи" илм-фан, техник тараққиёт, фалсафа, маданият каби ижтимоий-маданий ҳодисаларнинг чуқур тахлили натижасида вужудга келади, негаки айнан улар модернизм адабиёти ривожланишининг ёрқин манзарасини намоён қилишга қодирдирлар. Бу борада Ч.Дарвин ва А.Эйнштейн таълимоти, Ф.Ницше ва А.Бергсон фалсафаси, З.Фрейд ва К.Г.Юнг психоанализи, В. фон Гумбольдт ва Ф. де Соссюр лингвистик концепциялари, колаверса, замонавий технологияларнинг жадал суръатларда ривожланиши мухим аҳамиятга эга. Шубҳасиз, шу каби ҳодисаларнинг хилма-хиллиги ва турли-туманлиги мантиқий равишда вақтга оид чегаралар кенгайишига олиб келади.

"1920 йиллар инглиз адабиёти" (1999) номли монография муаллифи Дэвид Эйрз (David Ayers), аксинча, "XX асрнинг 20-нчи йилларида Буюк Британияда вужудга келган биринчи жаҳон урушидан кейинги турғунлик ҳолати, жамиятдаги муросасиз зиддиятлар каби ижтимой-сиёсий ҳодисаларга таянган ҳолда, 1920 йиллар, яъни "байналмилал ёки юксак модернизм даври" билан чегараланмоқда" деб ёзади. Нафсиламр, шу каби фикр-мулоҳазалар вақтга доир чегараларни, матн ва матн муаллифлари доирасини белгилаб беради, бинобарин, "модернгом" тушунчасининг асл маъносига ҳам таъсир кўрсатади," дея фикрини давом эттиради олим.

Демак, бадиий реалликнинг у ёки бу босқичига мурожаат қилиш кўп жиҳатдан "модернизм" тушунчаси қайси маънода ишлатилишига аниқлик киритади. Адабиётга тааллуқлиги бўлмаган айланма йўллар, шунингдек миллий, хронологик, концептуал, жанр ва тилга оид турли чекловлар тадқиқотчига мустаҳкам асос топишга, қолаверса модернизм ва унга тегишли атамалар тўғри маънода ишлатилипшга ишонч хосил қилишга ёрдам берипш аниқ. Кейинчалик, аниқлаб олинган бадиий реаллик доирасида ёзувчи ёки шоир ижодини, ёки у яратган матнни, атамалар кўламини алоҳида ажратиш мумкин.

Кузатувларимиз шуни кўрсатдики, инглиззабон адабиётларга бевосита мурожаат қилиш "модернизм" атамасидан фойдаланишнинг айнан тўғрилигини таъминлайди. "Модернизм" тушунчасининг инглиз тилидаги варианти, биринчидан аниқ, иккинчидан - икки маъноликка йўл кўймайди. Бунга мисол қилиб, жумладан, юқорида номи зикр этилган XX аср ғарб адабиёти бўйича яратилган дарсликларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Уларда тегишли боблар номланишида "модернизм" ва "модернистик" атамалар тўғридан-тўғри ва изоҳсиз фақат инглиз адабиётига нисбатан ишлатилади. Масалан: Л.Г.Андреев таҳриридаги дарсликда Н.А.Соловьёванинг "Модернизм в Великобритании", В.М.Толмачёв таҳриридаги дарсликда Д.А.Ивановнинг "Модернистский роман в Великобритании" боблари бунга мисол бўла олади. Ушбу дарсликлардаги бобларнинг номланишидан кўриниб турибдики, "модернгом" ва "модернистик" атамалари бир маънода кўлланилган.

Бироқ, тан олиш керакки, инглиззабон адабиётда ҳам "модернгом" мустақил тушунча сифатида аниқлик киритипши ва асослаб беришни талаб этади. Дэвид Эйрз монографиясининг кириш қисмидаёқ модернизм масаласини кўтариб чиқади: "Модернгом шундай бир категорияки, уни четлаб ўтиш, уни зътиборга олмаслик, у ҳақда гап очмасликнинг иложи йўк... Бу категория зарурий, қолаверса мажбурий (indispensable) дир. XX асрнинг 20-30-нчи йилларида яратилган кўпгина бадиий асарларни модернгом руҳида яратилган деб фақат шартли равишда (conditionally) айтиш мумкин. Ўша даврларда сермаҳсул ижод қилган ёзувчи ва шоирларни модернизм руҳи билан суғорилган эстетикасю тасаввур қилиб бўлмайди".

Муаллиф фикрини давом эттириб, ҳақли савол беради: "Инглиз адиби Э.М.Форстер (Edward Morgan Forster, 1879-1970) нинг "Ҳиндистонга йўл" Passage to India, 1924) романини модернизм руҳида яратилган асар деб кўриб чиқиш мумкинми? Ёки инглю романнависи Д.Г.Лоуренс (David Herbert Lawrence, 1885—1930) нинг шубҳасиз модернгом руҳида яратилган "Патли илон" (The Plumed Serpent, 1926) романини, Жеймс Жойс ёки Марсель Прустнинг "тан олинган" (acknowledged) модернизми билан қайси мезон асосида қиёсласа бўлади? Ёки машҳурлик бобида улардан ҳеч қолишмайдиган Олдос Хаксли (Aldous Huxley, 1894—1963) ёки Сильвия Таунсенд Уорнер (Sylvia Townsend Warner, 1893-1978) ларнинг ижодини модернизм моделига қандай қилиб мослаштириш мумкин? Модернизм парадигмаси "оммавий адабиёт" хусусида бизга нималарни берипш мумкин? Буларни жавобсиз саволлар деб бўлмайди, аммо бу саволларга жавоблар модернизмнинг белги ва хусусиятларига оддий эътибор каратишдан кўра жиддий уринишга чорлайди, астойдил меҳнат қилиши тақозо этади".

Ҳақиқатдан ҳам, "модернизм" тушунчасидан тўғри фойдаланиш бир мунча ноаниқлик ва хатолардан сақлаб қолади. Қолаверса муайян маданий ҳодиса, бизнингча - модернизм доирасида адабий оқим, бадиий услуб, адабий жараёнга алоқадор даврий нашрлар, шунингдек, ёзувчи ва улар яратаёттан матнлар параллель равишда мавжуд бўлади, бир-биридан кўпаяди ва тараққий этади.

Умуман олганда, нафақат инглиззабон ёки русийзабон адабиётда, балки бошқа адабиётларда ҳам бирон бир конкрет ва тушунарли нарсага, шпончли манбаларга асосланиш қийинлиги сабабларидан бири - бу "Модернгом -бу..." дегувчи ижодий дастурлар йўқлигидир.

Шу тариқа ўзини модернизм тарафдори деб эълон қилиш, модернизм руҳида ижод қилиш, ўз мавқеини (ўрнини, йўлини) айнан модернизм йўналишида белгилаб олиш ҳеч бир адибда тўлалигича намоён бўлмади. Масалан, "Блумсбери гуруҳи" каби модернистик уюшма аъзолари (В.Вулф ва бошқалар) ўзининг муайян бадиий - эстетик қарашлари ва ижодий услублари

мавжудлигига қарамасдан, ўзларини ҳеч қачон "модернизм тарафдорлари" деб эълон қилишмаган. Фақат вақт ўтиши билан биз символизм, футуризм, имажизм, экспрессионизм, сюрреалгом каби амалда параллель равишда ривожланган ва сермахсул ижод олиб борган оқим ва гуруҳларни модернистик деб аташимиз мумкин. Қизиғи шундаки, мазкур мактаб ва гуруҳлар аъзолари мартабасида ўша-ўша ижодкорларни кўрсатишимизга тўғри келади. Мисол тариқасида асли америкалик, бироқ умрининг аксар қисмини Европада яшаб ўтган шоир, инглиззабон модернизм адабиёти асосчиларидан бири, ношир ва мухаррир Томас Стернз Элиот,ЖеймсЖойс, Дэвид Герберт Лоуренс, Эрнест Хемингуэй асарларини чуқур тахдил қилган, танқидий мақолалари билан мунтазам равишта матбуотда чиққан, Нью-Йоркдаги "Литтл Ревью" журнали сахифаларида Элиотнинг "Ж.Алфред Пруфрок муҳаббати қўшиғи" (The Love Song of J.Alfred Prufrock, 1915) поэмасини, Жеймс Жойснинг "Мусаввирнинг ёшликдаги портрети" (A Portrait Of The Artist As A Young Man, 1914) ва "Улисс" (Ulysses, 1921) романларини нашр этган, 1921 йилда Элиотнинг "Ҳосилсиз замин" (Waste Land) поэмасини таҳрирдан ўтказган, қолаверса, Жеймс Жойс ва ёш Эрнест Хемингуэй такдирида муҳим роль ўйнаган Эзра Паунд (Ezra Pound, 1885-1972) ни кўрсатишимиз мумкин.

В.Л.Руднев таъбири билан айтганда, ижодий дастурлар йўклигини модернистлар ва модернистик оқимларнинг жамоат олдида суст ҳаракати ва етарли бўлмаган оммавий чиқишлари билан изоҳлаш мумкин: "... модернизм тарафдори учун дамдузлик, жамиятга аралашмасдан яшаш тарзи хосдир, агар модернистлар гуруҳларга бирлашганда ҳам, ўзларини ниҳоятда тинч, ҳатто академикларча хотиржам ва такаббурона тутган бўлардилар".

Бир қарашда, одатда номини модернизм билан боғлайдиган шоир ва ёзувчиларни аниқлаш осон туюлади. Аммо тантанали равишда эълон қилинган дастур, ўз-ўзини намоён қилиш, овоза тарқатиш, қолаверса "модернизм" тушунчаси чегараларининг аниқ ўрнатилмаганлиги, хронологик чегаралар ўзгарувчанлиги, муайян илмий концепция жиҳатидан ҳар хил тарихий ва адабий ёндашувлар, турлича шаклланган миллий анъаналар ва ҳоказо модернист ижодкорлар исмлари рўйхатини тузишда кескин тафавутлар юзага келишига сабаб бўлади. Масалан, М. Дрэблл (М.Drabble) ва Ж. Стрингер (J.Stringer) лар хаммуаллифликда яратган "Англия адабиёти. Оксфорд луғати" (The Concise Oxford Companion to English Literature, 1987) да қуйидаги таъриф келтирилган: "Модернизм - XX аср биринчи ярми санъатида муҳим аҳамиятга эга қатор тенденцияларнинг умумий белгисидир; хусусан, инглиз адабиётида Т.С.Элиот, Эзра Паунд, Жеймс Жойс, Виржиния Вулф, Уильям Батлер Иейтс, Жозеф Конрад исмлари ва ижодлари билан тажассумланади. Модернгом Зигмунд Фрейд таълимотининг адабиётга кўрсатган таъсирини ўзида акс эттиради".

Э.Сэндерзнинг (Andrew Sanders) "Инглиз адабиётининг қисқача Оксфорд тарихи" (The Short Oxford History of English Literature, 1996) китобида "Модернизм ва унинг муқобиллари: 1920-1945 йиллар адабиёти" номли бобда Л.Стрейчи, В.Вулф, К.Мэнсфилд ҳаёти ва ижодига бағишланган "Блумсбери гуруҳи"; Д.Ричардсон ва Д.Г.Лоуренс ҳаёти ва ижодини тахлил этувчи "Ричардсон ва Лоуренс"; модернизм поэзияси юксалишида; Д.Г.Лоуренс, Т.С.Элиот, Э. Паунд, Р.Оддингтон ижоди аҳамиятини шарҳловчи, Т.С.Элиот, Р.Фербанк ва Э.Ситуэлл ҳаёти ва ижодини талқин этувчи "Элиот, Фербанк ва Ситуеэлл" ва, ниҳоят, Ж.Жойс ҳаёти ва ижодини ёритувчи "Жойс" каби фасллари мавжуд. Китобда, шунингдек, Дж.Б.Пристли, 111.0'Кейси драматургияси, И.Во, П.Г.Вудхауз, О.Хаксли прозаси, Р.Грейвз ва Д.Джоунз шеърияти, модернизмга қарама-қарши ўзига хос миллий адабиётдек бўрттириб таъриф қилинган. Шу тариқа, олдинги Оксфорд адабиёт луғати билан таққослаганда модернист ёзувчи ва шоирлар доираси анча кенгайтирилган.

Инглиз тадқиқотчиси Д.Эйрз ўзининг "Модернизм. Қисқача кириш" (Modernism. A Short Introduction, 2004) номли монографиясида Э.Паунд, Т.С.Элиот, Ж.Жойс, Д.Г.Лоуренс, В.Вулф каби муаллифларнинг ижодини атрофлича ўрганиб чиқади ва уларнинг модернистик асарлари мисолида Т.Адорно ва Ж.Деррида ғоялари асосида модернизмни назарий жиҳатдан асослаб беришга ҳаракат қилади. Ижодкор исмлари ва улар яратган асарлар номлари такрорланиб туришига қарамасдан, бундай тутилган йўл ўзини тўлиқ оқлайди, сабаби усиз тадқиқотни олиб борувчи адабиётшунослар олдида баъзи қийинчиликлар туғдириши мумкин.

Яна бир инглиз олими Х.Блум (Harold Bloom) ўзининг "Ғарб қонуни" (The Western Canon: The Books and School of the Ages, 1994) номли китобида амалда модернизм тушунчасидан фойдаланмасдан, модернизм намояндаларини аниқлашга имкон берувчи аниқликка интилади, шубҳага ўрин қолдирмайдиган далилларни келтиради. "Тарихий айланиш назарияси” муаллифи, италиялик файласуф Ж.Вико (1668-1744) ишлаб чиққан уч, яъни "аристократия", "демократия" ва "хаос" даврлари, уларнинг Ж.Жойс қаламига мансуб "Финнеган жанозаси" романидаги талқинига амал қилиб, Х.Блум XX аср адабиётига "хаос даври" (The [Chaotic Age) таърифини берибгина қолмасдан, балки З.Фрейд, М.Пруст, Ж.Жойс ва Ф.Кафкани XX аср адабиётининг энг ёрқин намояндалари, "давр адабий руҳининг улуғвор сиймолари", шунга ҳамоҳанг тарзда Прустнинг "Йўқотилган вақтни ахтариб" (A la recherche du temps perdu, 1927), Жойснинг "Улисс"и ва Кафканинг новеллаларини XX аср адабиётининг энг машҳур асарлари, деб атайди.

Хэральд Блум ўз фикрини давом эттириб, китобнинг "Беккет, Жойс, Пруст, Шекспир" номли фаслида Сэмуэль Беккет (Samuel Beckett, 1906-1989) нинг "Ўйин охири" (Fin de partie, 1957) драмасини "хаос давр"ига якун ясовчи бадиий матн, деб изоҳларкан ёзади: "Хаосга ботган замонамизнинг Брехт, Пиранделло, Ионеско, Гарсия Лорка, Шоу сингари йирик драматурглари орасида Беккетга тенг келадиганини топиш қийин. Чунки уларда "Ўйин охири" йўқ эди; худди шундай кучли таъсир қилувчи, ақлни шошириб қўювчи драмани топиш учун Ибсенга қайтишимизга тўғри келади".

Шундай қилиб, Х.Блум фикрича, "хаос давр"ини модернизм билан чамбарчас боғланган адиблар ижоди ифодалайди. Х.Блумга ҳамфикр бўлиб, модернизм адабиётининг уч яловбардор адиблари (Жойс, Элиот ва Беккет) ни ва уч адабий тур (роман, поэма ва драма) ни ифодаловчи -"Улисс", "Ҳосилсиз замин" ва "Ўйин охири" асарларини чиндан ҳам XX аср жаҳон адабиётининг энг машҳур намуналари, деб эътироф этиш мумкин.

Кўриниб турибдики, манбаларнинг аксариятида Ж.Жойс, Т.С.Элиот, В.Вулф, Э.Паунд исмлари тилга олинган ва шу тариқа Англия ва АҚШ адабиётида модернизм билан "классик модернизм" ва "юксак модернизм" тушунчаларини боғлаш нафақат назарий жиҳатдан асослаб берилган, балки амалиётга ҳам татбиқ этилган. Бу ерда, ушбу номлар модернпизмга қўйилаётган талабларга қанчалик жавоб бериши, модернизмга қанчалик яқинлиги хусусида фикр туғилиши табиий. Бирок, модернизм адабиётининг ёрқин намояндалари қай даражада намуна, андоза сифатида талабга жавоб беради? Бадиий ижодни юзаки, чуқурлашмасдан кўриб чиққанимизда ҳам, улар ҳар хил, баъзида бир-биридан кескин фарқ қилувчи матнлар яратганлиги маълум бўлади ва матнларнинг барчасини "модернизм руҳида яратилган" деб бўлмайди. Бунга мисол тариқасида Ж.Жойснинг "Қувғиндилар" (Exiles, 1918) пьесасини, "Дублинликлар", "Мусаввирнинг ёшлиьсдаги портрети" (A Portrait Of The Artist As A Young Man, 1914) романларини, Т.С.Элиотнинг "Қария Опоссум ёзган мушуклар ҳақида китоб" (Old Possum"s book of practical cats, 1939) номли шеърлар тўпламини, "Ибодатхонадаги қотиллик" (Murder in the cathedral, 1935) шеърий трагедиясини, Виржиния Вулфнинг "Миссис Дэллоуэй" (Mrs. Dalloway, 1925), ва ҳоказо асарларини кўрсатишимиз мумкин.

Шу тариқа, конкрет матнларга мурожаат қилиш, улардан фойдаланиш, мисол қилиб кўрсатиш "модернист ёзувчи" тушунчасини шартли, изоҳталаб қилиб қўяди. Бошқа жиҳатдан эса, "Улисс", "Ҳосилсиз замин" (The Waste land, 1922), "Орландо" (Orlando, 1928), "Йўқотилган вактни ахтариб", шубхасиз, модернизм учун муқаддас асар хисобланади, уни модернизм адабиётининг ёрқин намуналари деб асослаш, қолаверса иқтибос ва кенг изоҳлар келтириш мумкин.

Хуллас, ёндашувларнинг, нуқтаи назарларнинг кўплигига карамасдан, тан олиш керакки, "модернизм" тушунчаси ўзининг аниқ ифодаланмаганлиги ва шартлилиги билан муайян чегара ва мезонларга эга. Турли ёндашув, манба, концепцияларни қиёсий - типологик аснода тадқиқ қилиш, қолаверса тадқиқотчининг шахсий позицияси модернизмнинг туб моҳиятини, муайян эстетик тамойилларни аниқлашга, хронологик чегараларни белгилашга имкон беради.

Мақолада келтирилган мисоллар ва фикр-мулоҳазалар асосан Ғарбий Европа ва АҚШ адабиёти тарихига, аниқроқ қилиб айтганда, инглиз ва америка адабиётига тегишлидир. Боз устига, "модернизм" тушунчасига конкрет маънога эга ва татбиқ этилшпининг соҳаси аниқ бўлган илмий атамадек қараш керак эмас. Унга ўзига хос мифологема ёки синкретик, метафорик, кўп маъноли, кўлланилиш доираси кенг тушунчадек муносабатда бўлиш лозим. Янада аниқроқ қилиб айтганда, модернизм бадиий ҳодиса сифатида асло миф ёки хаёлий нарса эмас, гарчанд уни илмий-назарий, илмий-амалий жиҳатдан тахдил ва тадқиқ қилиш анча қийин бўлса-да, кейинги пайтда модернизмга нисбатан қизиқишнинг ортиши табиий ҳолдир, чунки XX аср тугаши биланоқ айнан модернизм йигирманчи юз йилликнинг маданий қиёфасини ва бадиий адабиёт ривожланишининг йўлини белгилаб берганлиги аён бўлди. Тан олиш керак, модернизм ҳақида бизнинг тушунчаларимиз етарлича эмас, модернизм атамасидан фойдаланиш доираси ҳам тор. Шу боис, биринчи навбатда модернизм адабиётини чуқур ўрганиш, модернизм руҳида яратилган матнларни атрофлича тадқиқ қилиш лозим бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Хализев В.Е. Теория литературм: учеб. 2-е изд. - М.: Высшая школа., 2000.

  2. Д.Қуронов, З.Мамажонов, М.Шералиева. Адабиётшунослик луғати / Д.Куронов умумий таҳрири остида. — Тошкент: Akademnashr, 2010 йил. -400 6.

  3. Зарубежная литература XX века: Учеб. / Л.Г.Андреев, А.В.Карельский, Н.С.Павлова и др.; под. ред. Л.Г.Андреева. - М.: Высшая школа, 1996.

  4. Толмачев В.М. Где искать XX век // Зарубежная литература XX века: Учеб. пособие для студ. вмсш. учеб. заведений / В.М.Толмачев, В.Д.Седельник, синкретизм - нарсанинг дастлабки, бир-биридан ажралмаган. қоришиқ ҳолати. Д.А.Иванов и др.; под ред. В.М. Толмачева. М: Издательский центр «Академия», 2003. С. 7-43.
  5. Дубин СБ. Горизонтм европейского авангарда // Зарубежная литература XX века: Учеб. пособие для студ. вмсш. учеб. заведений /

  6. Дудова Л.В., Михалъская И.П., Трьгков В.Л. Модернизм в зарубежной литературе: Учеб. пос. по курсу «История зарубежной литературм XX века». -М.: Флинт, Наука, 1998.

  7. Литературная энциклопедия терминов и гюнятий / под ред. А.Н. Николюкина. - М.: ИНИОН РАН; НГЖ "Интелвак", 2001.
  8. Рудиев B.IJ. Словарь культурм XX века. Ключевме понятия и текстм. -М.АГРАФ, 1997.

  9. Ayers D.S. English Literature of the 1920 s. Edinburgh University Press, 1999.

  10.  A Concise Companion to Modernism / ed. By D.Bradshaw. Blackwell Publishing, 2003.
  11. The Concise Oxford Companion to English Literature / ed. by M.Drabble and J.Stringer. Oxford University Press, 1987.

  12. Sanders A. The Short Oxford History of English Literature / Revised edition. Clarendon Press; Oxford, 1996.

  13. Ayers D. Modernism. A Short Introduction. Blackwell Publishing, 2004.

  14. Bloom H. The Western Canon. The Books and School of the Ages. New York: Riverhead Books, 1994.

 

Xolbekov M., Arzikulov D. About the notion “modernism” and its interpretation. The article investigates the essnce of the notion “modernism” and its interpretation in literature. Theoretical content of the article is approved by examples.

Холбеков М., Арзикулов Д. О понятии “модернизм” и его интерпретации. Статья исследует сущность понятия “модернизм” и его интепретацию в литературе. Теоретическое содержание статьи подтверждается примерами.

Xorijiy filologiya jurnali tahrir ha'yati