Page 111 - 1-2016
P. 111

Хорижий филология.  №1, 2016 йил




            беришини  қайд  этаѐтиб,  бу  системанинг  турғунликдан  йироқ  туришини,  унинг  узлуксиз
            тараққиѐт  этиб  боришини  таъкидлашдан  ҳеч  қачон  чарчагани  йўқ.  Худди  шу  таъкид
            лингвистик  таҳлилнинг  негизида  диалектик  мантиқ  амаллари  туриши  кераклиги  ҳақидаги
            методолог ғояни олға суришга туртки берган бўлса, ажаб эмас.
                   Абдуҳамид  аканинг  тафаккур  диалектикаси  баркамоллиги  ва  мантиқий  асосга  эга
            эканлигига  биз  кўп  маротаба  гувоҳ  бўлганмиз.  Камина-ю  ходимларингиздан  бири  Фанлар
            Академиясининг Петербург шаҳридаги аспирантлар уйида домла билан қўшничилик қилган
            бўлса,  қолганлари  ул  зотга  шогирд  тушиш  бахтига  муяссар  бўлишиб,  баҳс-мунозара
            юритишган,  муҳокамаларда  иштирок  этишган.  Айтиш  жоизки,  бу  мунозаралар  доимо
            пурмазмун,  завқли  ва  самарали  кечганлигини  эслаймиз.  Зеро,  домла  суҳбатда  демократ  ва
            баҳрикенг  бўлишни  ѐқтирса-да,  ўз  фикри,  ғоясини  бошқалар  онгига  сингдиришнинг  ҳам
            устаси эди. Бу устамонлик, айниқса, профессор Неъматовнинг кўп йиллик ижоди мақсадига
            айланган субетанционал тилшунослик ғояси тарғиботида яққол сезилади. Дарҳақиқат, домла
            ва у киши тарбиясини кўрган, таълимини олган шогирдларнинг тинимсиз изланишлари зоя
            кетмади  ва  субстанционал-систем  тилшунослик  йўналишидаги  тадқиқотлар  натижасида
            мактаб ва олий ўқув юртлари ўқувчилари учун мўлжалланган дарсликлар саҳифаларида ўз
            аксини топди.
                   Абдуҳамид  ака  илдам  тарғиб  қилган  ғоялардан  яна  бири  граудиномия  назарияси
            бўлиб, бу назария негизида ҳам тил бирликларининг систем муносабатлари ҳамда фалсафада
            етакчи ўринларда турадиган шакл ва мазмун уйғунлигига асосланган тамойиллар туради.Бир
            пайтлар  машҳурликда  ҳеч  кимдан  қолишмайдиган  америкалик  олимлар  Э.Сепир  ва
            Д.Болинжирлар бошлашган ишни бухоролик тилшунос қойилмақом қилиб охирига етказди
            ва  ҳозирги  кунда  бу  назария  турли  тиллар  мисолида  синовдан  ўтаѐтганлигидан  барча
            хабардор.
                   Ҳа,  ўзбек  тилшунослиги  Ғ.Абдураҳмонов,  Ҳ.Неъматовлар  сирасидаги  дарғаларидан
            жудо  бўлди.  Бу  албатта,  оғир  жудолик!  Бироқ  бу  зотлардан  улкан  илмий  мерос
            қолаѐтганлигини ҳам унутмайлик ва шу меросдан унумли фойдаланиш, уни бойитиб, дунѐ
            илм аҳлига кўз-кўз қилиш издошлар, шогирдлар зиммасидаги шарафли бурчдир. Муқаддас
            ҳадисларидан бирида айтишича, ―Кимки илм истаб қадам қўйса, Аллоҳ таоло унга жаннат
            йўлини  осон  қилғайдур‖.  Илм  йўлида  шу  заҳмат  чеккан  Ғанижон  Абдураҳмонов  ва
            Абдуҳамид  Неъматов  сингари  устозларни  Аллоҳ  ўз  дарғоҳига  қабул  этгани  рост  бўлиб,
            уларнинг жойини жаннатдан берсин!.


                                                               Ш.Сафаров, Р.Сайфуллаева, М.Қурбонова.












                                                           110
   106   107   108   109   110   111   112   113