Page 110 - 1-2016
P. 110
Хорижий филология. №1, 2016 йил
ХОТИРА
ТИЛШУНОСЛИК ФАНИДАГИ ЖУДОЛИКЛАР
Охирги икки-уч йил давомида миллий тилшунослигимизнинг забардаст дарахти бироз
силкингандай бўлди. Кўп йиллардан буѐн бу дарахтнинг гавдасидан мустаҳкам ўрин олган,
унинг шох отиши, сермева бўлишига мадад бериб, лозим бўлганда – ушбу мевадан,
бошқалар ҳам ҳузур топишига замин яратиб турган шахслар бўлмиш академиклар Азим
Ҳожиев, Эргаш Фозилов, профессорлар Эрнест Бегматов, Абдуҳамид Нурмонов, Абдузуҳур
Абдуазизов каби тилшунослик илмининг алломалари рихлатни маъқул кўрдилар. Маълумки,
ўзбек ѐзув тизими робита-ю усулларга бой, шу жумладан, кўп нуқта қўйиш амали ҳам ўз
ифода имкониятига эга. Аммо биз, юқоридаги рўйхатни ушбу восита мавжудлигида
кўришни истамаган бўлар эдик. Қаники йўғон қилиб нуқта қўйиб, рўйхатни тугатиб
қўяқолсак! Афсусларки, бу бандасининг ихтиѐридаги амал эмас экан (ўзбек ѐзув услубияти
ҳам бу ерда ожизлик қилар экан). Оламда улкан ҳаѐтий ҳақиқат мавжуд: ер юзида ҳеч бир
жонзот боқий қола олмайди. Қуръони Каримда битилганидек, ―Ер юзидаги барча жонзот
фонийдир. Улуғлик ва икром эгаси Роббингнинг ўзигина боқийдир‖ (―Роҳман‖ сураси).
Ана шу ҳақиқат олдида барчамизнинг бошимиз эгик, ожиз эканлигимизга яқинда яна
бир бора ишондик. Мустақил ва ҳур юртимизда ―Хотира ва қадрлаш‖ кунини нишонлашга
тайѐргарлик кетаѐтган бир пайтда яна икки сафдошимиздан ажраб қолганлигимиз ҳақидаги
машъум хабарни эшитиб, қайғуга чўкдик. Қайғурмасликнинг иложи йўқ. Кўп йиллар
давомида ҳаммамиз ҳавас ила боқиб юрганимиз буюк олим, давлат арбоби академик
Ғанижон Абдураҳмоновдек инсон бизни тарк этса-ю, орадан бир ҳафта ўтар-ўтмас
профессор Абдуҳамид Неъматов устоз ортидан боқий дунѐга ташрифни орзу қилиб қолса.
Начора! Ўлим – барчанинг тақдирида: ―Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Бу ѐзилган
ажалдир‖ (―Оли Имрон‖ сураси). Дунѐдаги барча нарса ўлчовли яратилганидек, ҳаѐт ҳам
ўлчовлидир. Бироқ шу ўлчовли замонда ўзидан из қолдириш, олийжаноб муқаддас
амалларни бажариш барчага ҳам тақдир этавермайди. Ғанижон ва Абдуҳамид акалар
тақдирла чароғон инсонлар эдилар, уларга Аллоҳ инъоми насиб этган бўлиши билан бир
қаторда, бу инъомни бошқалар билан баҳам кўриш бахтини ҳам буюрган эди.
Ғ.Абдураҳмоновнинг она тилимиз тарихига оид асарларини ўқимаган туркийшунос
бўлмаса керак. Домланинг туркий тилларнинг қадимги даврдаги ҳолати, тараққиѐти
борасида билдирган фикрларини дунѐдаги ҳамкасблари эслаб, такрорлаб туришни ўзлари
учун фарз, деб ҳисоблайдилар. Айниқса, ўзбек тили грамматик тизими, қўшма гап
синтаксисига хос мавзулар тадқиқи йўлини танлаганлар устоз меросидан доимо
баҳрамандирлар. Бу зот яратган дарсликлар эса доимо талабалар китоб жавонидан муҳим
жойни эгаллаб келмоқда.
Саркарда Пѐтр қурган шаҳардаги қиролича Екатерина асос солган университетда
таҳсил олган Ҳамид Неъматов устозлари ўгитига амал қилиб, ―ҳақиқий илм соҳа тарихидан
бошланиши‖ ҳақидаги ақидага амал қилди ва номзодлик ҳамда докторлик
диссертацияларини XI-XX асрларда битилган ѐзма ѐдгорликлар матнларининг морфологик
хусусиятлари таҳлилига бағишлади. Олим ҳар қандай лисоний шакл бир пайтнинг ўзида бир
нечта микротизимларга қўшилиши мумкинлиги тилнинг очиқ система эканлигидан дарак
109