Page 101 - 1-2018
P. 101

Хорижий филология. №1, 2018 йил


            REVIEWS                                                             ТАҚРИЗ

                             “ХХ АСР  ҒАРБ МОДЕРН ДРАМАСИ” РИСОЛАСИ ҲАҚИДА

                                                           Филология      фанлари     доктори,    профессор
                                                      Муҳаммаджон  Холбеков  Уйғониш  даври  ва  янги
                                                      давр  Ғарб  халқлари  адабиѐтни  чуқур  тадқиқ  этган
                                                      истеъдодли олимларимиздан биридир. У  ―Марло ва
                                                      Шекспир‖, ―ХХ аср модерн адабиѐти манзаралари‖,
                                                      ―Структурал       адабиѐтшунослик‖         асарларида
                                                      Ғарбдаги  адабий  жараѐнларни  Данте,  К.  Марло,
                                                      В.Шекспир,  Г.Э.Лессинг,  Вольтер,  Ш.Монтескьѐ,
                                                      Байрон, Эдгар По, Оскар Уайльд, ―Кўллар мактаби‖
                                                      романтиклари ижодини кенг ва чуқур тадқиқ этади.
                                                      М.Холбеков ―ХХ аср модерн адабиѐти манзаралари‖
                                                      китобида  жаҳон  адабиѐтида  модерн  ва  модернизм
                                                      тушунчаси,  Ғарб  насрида  модернизм,  Марсель
                                                      Пруст,  Жеймс  Жойс,  Уильям  Фолькнер,  Франц
                                                      Кафка,    Габриэл     Маркес,     Луис    Борхес    ва
                                                      бошқаларнинг  ижодига  хос  муҳим  ҳусусиятларни
                                                      ѐритади.
                                                           Олимнинг  постмодернизм  Зигмунд  Фрейд,
                                                      К.Ясперс  ва  Карл  Юнг  кашф  этган  ботиний  онг,
                                                      психоанализ,  М.Бахтин  ва  Ролан  Барт  назариялари
                                                      ҳақидаги  фикрлари  ҳам  катта  қизиқиш  уйғотади.
                                                      Жуда  кўп  модернист  адиб  ва  шоирлар  модерн
            адабиѐти  деганда  классик,  мумтоз  адабиѐтга  хос  тартиб  ва  қонуниятларни,  анъаналарни
            бузиб (деконструктивизм), санъатни ва фанларни, дунѐдаги барча нарса ва ҳодисаларни бир-
            бирига  аралаштириб,  семиотика-маъноларнинг  лабиринтини  ҳосил  қилишдан  иборат.
            Модернистлар  етакчиси  Жеймс  Жойс  фикрича,  бадиий  асарда  турли  замонларни  ва
            маконларни,  илм,  тарих,  психологияни  аралаш-қуралаш  қилиш,  арзимас  нарсаларни  ва
            ахмоқона  ҳолатларни  узоқ,  муфассал  тасвирлаб,  ўқувчининг  асабини  бузиш  адабиѐтни
            янгилашдир.  Луис  Борхес  (1899-1986)  эса  ўз  ҳикояларида  тарихни,  фалсафани,  инсон
            руҳиятидаги  тажовузкор  ҳолатларни  ҳаѐт  ҳақиқатига  мувофиқ  тасвирлайди,  ўқувчини
            ҳайратга солади. М.Холбеков постмодернизм адабиѐтининг ѐрқин вакили Умберто Эконинг
            ―Атиргул  номи‖,  ―Фуке  маятниги‖,  ―Арафа  ороли‖  романларини,  тилшунослик,  тарих,
            фалсафа, эстетикага доир асарларини чуқур тадқиқ этади. ―Медиевист олим‖ (Ўрта асрлар
            тарихини  яхши  билувчи  олим),  матншунос  (текстолог)  ва  ѐзувчи  Умберто  Эко  заковатли
            китобхон  назарида  постмодерн  адабиѐтининг  йирик  вакили  ва  нуфузли  арбоби,  унинг
            ―Атиргул номи‖ романи эса (Ўрта асрларда Европа рицарлиги замонида севги мавзусидаги
            ―Атиргул  ҳақида  роман‖да  тасвирланган  Атиргулнинг  ҳаѐтдаги  қаҳрамони  ким  эди?)
            семиотика (маъношунослик) илмида постмодернга хос матннинг энг сара намунаси деб тан
            олинди‖ деб ѐзади М.Холбеков ва интертекстуаллик ҳақида фикрлайди.
                  М.Холбеков  ―ХХ  аср  Ғарб  модерн  драмаси‖  асарида  Европада  фашизмга  қаршилик
            кўрсатиш  ҳаракати  тарафдорлари  бўлган  Гарсиа  Лорка,  Бертольд  Брехт,  Луиджи
            Пираноделло,  Самюэл  Бекетт,  Ж.Кокто,  Камю,  Ж.Сартр,  Ж.Ануй,  Жан  Жироду,
            М.Метерлинк, Г.Аполлинер, Б.Штраус, Петер Вайс, Геерг Кайзер, Юджин О` Нил, Торнтон
            Уайьдер ижодида драматургияни, театр санъатини янгилаш, антик драмага хос мифологик
            мавзуларни  замонага  мослаштириб  қайта  талқин  этиш  кучли  эканини  англатади.
            Экзистенциалистлар  ХХ  асрда  одамларнинг  кўпчилиги  фақат  мавжудлиги,  тирикчилиги

                                                           100
   96   97   98   99   100   101   102   103   104   105