Page 102 - 1-2018
P. 102

Хорижий филология. №1, 2018 йил


            учун яшаѐтгани, юксак инсоний идеаллар ва фазилатлардан воз кечиб, ўзаро душманлашиб,
            абсурд-маъносиз  ҳаѐт  кечираѐтганини  айтиб,  томошабинларга  ҳаѐт  ҳақиқатларини
            инсониятнинг  инқирозга  юз  тутаѐтганини  тасвирлайдилар.  ―Театр  санъати  ХХ  асрда
            ифодавийликни бойитиш (томошабинга кучлироқ таъсир кўрсатиш, шу орқали жамоатчилик
            фикрини  муҳим  ижтимоий  глобал  масалаларга  қаратиш)  йўлида  ўзидан  (театрдан)  фарқли
            бўлган киноматография ва фотография каби санъат турларининг имкониятларини ҳам ўзига
            сингдириб  борди‖,  деб  ѐзади  М.Холбеков.  Биз  бу  адолатли  фикрга  қўшимча  қилиб
            айтамизки,  театр  санъатига  жиддий  рақобатчи,  ғолиб  рақобатчи  бўлиб  қолган  кино
            санъатидан  орқада  қолиб  кетмаслик  учун  режиссѐр  ва  адиблар  театр  санъатига  турли
            янгиликлар кирита бошладилар.
                  М.Холбеков  тўғри  кўрсатганидек,  ХХ  аср  театри  моҳиятига  кўра  режиссѐрлик
            театридир. Муаллиф (ѐки актѐр) амри ўрнига (Арасту фикрича, қаҳрамон характерига тақлид
            ўрнига) театрда пьеса ва томошабин ўртасида бош  воситачи сифатида режиссѐрнинг амри
            мустаҳкам ўрин эгаллади. Вақт ўтиши билан матн (пьеса, драма матни) ва унинг саҳнадаги
            тажассуми  орасидаги  масофа  (фарқ)  каттариб  бораверади.  Бертольд  Брехт  (Германия),
            Луиджи  Пиранделло  (Италия),  Ф.Гарсиа  Лорка  (Испания),  каби  адиб,  дараматурглар
            режиссѐр сифатида ҳам ўз театрини пайдо қилдилар‖.
                  Истеъдодли  Ғарб  адиблари  ва  драматурглари  классик,  мумтоз  театр  анъаналарини
            эскирди деб ҳисоблаб, ўз театрларини янгиликлар билан бойита бошладилар. Аслида мумтоз
            адабиѐт, санъат анъаналари, қонуниятлари ҳеч қачон эскирмайди. Шунга қарамай, модернчи
            адиблар (Х.Ибсин, Б.Шоу, М.Метерлинк, Жан Жиробу, А.Камю, Жан – Поль Сартр, Самюэл
            Бекетт томошабинларни ҳайрон қолдириш, баҳс-дискуссияга чорлаш, воқеани диалог, гап-
            сўз  билан  эмас,  сукут  билан  ифодалаш  каби  драматик  диалогнинг  янги  имкониятларини
            кашф этишди.
                  ―Ғарб  модерн  драматургиясида,  -  деб  ѐзади  М.Холбеков,  -  мифологик  сюжетларга
            қизиқиш  бутун  ХХ  аср  давомида  сўнмади.  Бу  ўринда  Юджин  О`  Нилнинг  ―Мотам  –
            Электранинг  қисмати‖,  Т.  Уильянснинг  ―Орфей  жаҳаннамга  тушмоқда‖,.  Ж.Ануйнинг
            ―Антигона‖,  Эвридака‖  каби  асарларида,  шунингдек,  тарихий  шахс  ҳаѐтидан  олинган
            драмалар  (П.Клодел  ―Христофор  Колумбнинг  китоби‖,  Б.Брехтнинг  ―Галилей  ҳаѐти‖,
            Ж.Осборннинг ―Лютер‖, П.Вайснинг ―Маратнинг ўлдирилиши‖)да тарихий воқеа-ҳодисалар
            янгича талқин этилди.
                  М.Холбеков  ғарб  театридан  вужудга  келган  экспрессионизм  драмасига  хос
            хусусиятларни  бундай  ифодалайди:  ―Экспрессионистик  пьесада  сўз  воқеадан  устун
            туради.(?)  Кўп  ҳолларда  падаркушлик  билан  якун  топадиган  оталар  ва  фарзандлар
            ўртасидаги  зиддиятлар,  эркинликка  интилиш  ва  муросасозликни  рад  этиш  –
            экспрессионистик  драматургиянинг  бош  мавзулари  шулардан  иборат.‖  Модернчилар,
            экспрессионистлар, сюрреалистлар, абсурдчи драматурглар ўзларини ҳар қанча янгиликлар
            кашфиѐтчиси қилиб кўрсатсалар-да, кўп ҳолларда антик драма сюжетларидан фойдаланишга
            эҳтиѐжманд  эдилар.  Буларнинг  мақсади  асосан  антик  давр  драмаси  қаҳрамонларини  янги
            шароитларда пасткаш, оддий, ғаразли одамларга айланиб қолишини билдириш дегероизация,
            қаҳрамонликдан  тушириб,  ҳозирги  бачкана  одамларга  яқинлаштириб,  шу  билан
            томошабинларнинг эътиборини қозонишдан иборат эди. М.Холбеков бу асарида Ғарб театри
            санъатшунослари  изидан  бориб,  модерн  драма-муаллифларининг  асарларини  асосан
            янгиликлар,  фалсафийликнинг  кучайиши  деб  талқин  қилади.  Модернчи  драматурглар  кўп
            ҳолларда  XIX  асрнинг  буюк  кашфиѐти  бўлган,  узоқ  ўтмишда  ҳам  илдизлари  бўлган
            воқеликни, ҳаѐтни ҳаққоний, реалистик тасвирлашдан чекиниб, субьективликни, абсурдни,
            парокандаликни, маъносизликни ижодий усулга айлантиришни яхши кўрадилар. Модернчи
            драматурглар Эсхил, Софокл, Эврипид, Шекспир, Лопе де Вега, Кальдерон, Мольер, Расин,
            Пьер  Корнел,  Байрон  ва  Шиллер  драмалари  даражасида  ѐзишга  кучи  етмагани  сабабли,
            ўзларини классик драма бадиийлиги қонунларини бузиб, мантиқсизликни, парадоксалликни,
            фашизм      етакчиларига     ҳам   маъқул     келувчи    тошбағирликни,      сўз    ўйинларини,

                                                           101
   97   98   99   100   101   102   103   104   105