Page 103 - 1-2018
P. 103
Хорижий филология. №1, 2018 йил
найрангбозликни янги кашфиѐт деб тақдим қиладилар. Ортеги-и-Гассет булар ҳақида
―Санъатда дегуманизация‖ асарини ѐзган эди.
М.Холбеков бу асарида ХХ аср Ғарб модерн драмасининг назарий асосларини, турли
йўналишларини чуқур тадқиқ этади, модерн драмаси фазилатларини ҳам, нуқсонларини ҳам
ѐритишга интилади. Баъзи модернчилар, экзистенциячилар, реалистик санъатни ҳам инкор
қилмайдилар. Альбер Камю, Дино Буцатчи, Луиджи Паранделло реалистик ва фантастик
асарлари билан кўпроқ шуҳрат қозонган. Камюнинг ―Калигула‖ драмаси, Д.Буцатчининг
символизми, Луис Боркеснинг кўпчилик новеллалари реализм ва романтизм ижодий
услублари синтезидан иборат.
М.Холбековнинг бу салмоқли тадқиқоти фақат модерн драмаси билан чекланмай,
умуман ХХ аср Ғарб драматургияси ҳақида қимматли кузатишлари билан ўзбек
адабиѐтшунослигини бойитади.
Маҳкам Маҳмудов,
Филология фанлари номзоди,
―Турон‖ фанлар академияси аъзоси.
102