Page 6 - 1-2019
P. 6
Хорижий филология №1, 2019 йил
REPORTS МАҚОЛАЛАР
ИНСТИТУТНИНГ ИЛДАМ ОДИМЛАРИ
Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашув жараѐни, халқаро
муносабатларнинг турли йўналишларида ташқи алоқаларнинг жадал суръатда ривожланиши
мамлакатимизда кадрлар тайѐрлаш билан бевосита шуғулланадиган фан ва таълим тизими
олдига ҳам муҳим вазифалар юкламоқда.
Шу борада Республикамиз Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ―Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги ПФ-
4947-сонли Фармони, 2017 йил 16 февралдаги ―Олий ўқув юртидан кейинги таълимни янада
такомиллаштириш тўғрисида‖ги ПФ-4958-сонли Фармони, 2017 йил 20 апрелдаги ―Олий
таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ ПҚ-2909-сонли
Қарори, 2017 йил 27 июлдаги ―Олий маълумотли мутахассислар тайѐрлаш сифатини
оширишда иқтисодиѐт соҳалари ва тармоқларнинг иштирокини янада кенгайтириш чора-
тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-3151-сонли Қарори, 2018 йил 5 июндаги ―Олий таълим
муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаѐтган
кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида‖ги ПҚ-3775-сонли Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъѐрий-
ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда Самарқанд давлат чет
тиллар институти жамоаси ҳам астойдил ҳаракат қилмоқда.
Иқтисодиѐт соҳалари ва тармоқларининг ривожланиш истиқболлари, меҳнат
бозорининг талаб-эҳтиѐжларидан келиб чиқиб, кейинги йилларда институтда Хорижий тил
ва адабиѐти (инглиз тили), Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (инглиз тили)
таълим йўналишлари, Хорижий тил ва адабиѐти (инглиз тили), Лингвистика (испан, итальян,
хитой тиллари), Қиѐсий тилшунослик, лингвистик таржимашунослик (инглиз, испан, япон,
хитой, араб тиллари) мутахассисликлари очилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ―Ўзбекистон
Республикаси Инвестиция ва инфраструктура лойиҳалари рўйхатини тасдиқлаш
тўғрисида‖ги ПҚ-3507-сонли Қарорига асосан институтнинг 2 та 1450 ўринли ўқув биноси
тўлиқ реконструкция ҳамда 1 та 625 ўринли талабалар турар жойи биноси капитал
таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.
Институтда илғор тажрибаларни ўрганиш ва таълим жараѐнига жорий этиш
мақсадида ЎзДЖТУ, ТДШИ, ТДПУ, ЎзМУ ҳамда АҚШнинг Вебстер, Индиана
университетлари, Буюк Британиянинг Норвич чет тилларни ўқитиш институти, Астон ва
Лондон Метрополитен университетлари, Франциянинг Қуйи Нормандия Кан университети
ва Версаль Академияси, Германиянинг Гумбольдт ва Фрайбург университетлари,
Италиянинг Сиена хорижликлар Халқаро университети, Испаниянинг Кадис, Сантяго де
Кампостела университетлари, Европа Испан тили ўқитувчилари Ассоциацияси,
Португалиянинг Порту университети, Россия Федерациясининг Москва давлат лингвистика
университети, Тюмен давлат университети, Воронеж давлат университети, Ярославл давлат
педагогика университети, Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Челябинск
давлат маданияти ва санъат университети, Белоруссиянинг Плоцк давлат университети,
Украинанинг В.О.Сухомлинский номидаги Николаев миллий университети, Киев миллий
лингвистика университети, Япониянинг Цукуба, Шиншу университетлари, Жанубий
Кореянинг Кѐнгсанг миллий университети, Чонбук миллий университети, Конгжу Миллий
университети, Ҳанбат миллий университети, Корея миллий транспорт университети, Пукѐнг
миллий университети, Чежу миллий университети, Жунгбу, Чоданг, Тэгу Хани, Гачон, Сан
Мун, Ҳансунг, Кеймюнг, Донгук, Чоннам университетлари, Сукмѐнг аѐллар университети,
Ҳангкук хорижий тиллар университети, Хитой Халқ Республикасининг Шанхай хорижий
5