Page 7 - 1-2019
P. 7
Хорижий филология №1, 2019 йил
тиллар университети, Синьцзян педагогика университети, Сиан Халқаро таълим
университети, Ҳиндистоннинг Пуна университети, Малайзиянинг Султан Идрис номидаги
педагогика университети, Индонезиянинг Гунадарма университети, Тожикистоннинг
Тожикистон миллий университети, С.Улуғзода номидаги Тожикистон давлат тиллар
институти, Тожикистон педагогика институти, Тожикистон давлат ҳуқуқ, Қозоғистон бизнес
ва сиѐсат университети, Қозоғистон миллий университети, Х.А.Яссавий номидаги халқаро
қозоқ-турк университети ва шу каби хориждаги нуфузли олий таълим муассасалари ва бир
қатор халқаро ташкилотлар билан таълим, илмий-тадқиқот ва маданий соҳаларда ҳамкорлик
алоқалари олиб борилмоқда.
Олий таълим сифатини таъминлаш борасида Самарқанд давлат чет тиллар
институтида амалга оширилаѐтган ишлар эътиборга молик: жумладан, институт жаҳоннинг
ривожланган мамлакатларидаги 50 дан ортиқ етакчи университетлар ва олий ўқув юртлари
билан таълим, илмий-тадқиқот, малака ошириш каби соҳаларда самарали ҳамкорлик
шартномалари тузди. Ҳозирги кунда жаҳоннинг юқори рейтингга эга университетларининг
15 нафар хорижлик малакали мутахассислари инглиз, хитой, корейс, япон, индонез, итальян,
турк, япон, француз ва араб тилларидан институтда талабаларга таҳсил бериб келмоқда.
Институтда жаҳон стандартларига мувофиқ 5111400-Хорижий тил ва адабиѐти
(инглиз тили), 5112200-Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (инглиз тили),
5120100-Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз, немис, француз, испан, итальян, корейс,
хитой, япон, араб тиллари), 5120200-Таржима назарияси ва амалиѐти (инглиз тили) таълим
йўналишлари ҳамда 5А111401-Хорижий тил ва адабиѐти (инглиз тили), 5А120102-
Лингвистика (инглиз, немис, француз, испан, итальян, корейс, хитой тиллари), 5А120201-
Қиѐсий тилшунослик, лингвистик таржимашунослик (инглиз, испан, япон, хитой, араб
тиллари) мутахассисликлари бўйича кадрлар тайѐрлашни таъминлаш мақсадида таълим
жараѐнининг стратегик мақсади қилиб таълим фаолиятини такомиллаштириш бўйича
талабаларнинг чуқур билим, касбий малака ва кўникма олишлари учун ўқув, илмий,
инновацион фаолият бирлигини таъминлаш борасида кейинги йилларда ўқув-услубий базаси
замон талабларидан келиб чиққан ҳолда мунтазам такомиллаштирилиб борилмоқда.
Самарқанд давлат чет тиллар институтида бугунги кунда 4 та факультет, 20 та
кафедра мавжуд бўлиб, уларда 324 нафар профессор-ўқитувчилар, жумладан, 16 нафар фан
докторлари, 57 нафар фан номзодлари фаолият кўрсатмоқда, институтнинг илмий салоҳияти
бугунги кунда 24,7 % ни ташкил қилади. 5 нафар профессор ва 22 нафар доцент илмий
унвонига эга юқори малакали олимлар бор. Агар кечаги тарихга эътибор қаратгудек бўлсак,
2017-2018 ўқув йилида институтга бакалавриатнинг 3 та йўналишига 604 та,
магистратуранинг 3 та мутахассислигига 66 та квота ажратилган бўлиб, вахоланки, қўшимча
қабул натижасига кўра йил якунига қадар 830 нафар бакалавр ва 74 нафар магистрлар
талабаликка қабул қилинган. Жами қабул 904 нафарни ташкил этди, шундан докторантурага
5 нафар тадқиқотчи 5 та ихтисослик бўйича қабул қилинган эди.
2018-2019 ўқув йилида эса бу кўрсаткич 40%га ошган бўлиб, жами қабул 1249
нафарни ташкил этиб, улардан 1141 нафари бакалавр, 108 нафар магистратурага қабул
амалга оширилди. Профессор-ўқитувчилар контингенти ҳам шу тарзда асосийлари 224
нафардан 295 нафарга кўпайди. Бу эса илмий салоҳиятнинг статистик ҳолатининг
кўтарилишига олиб келди.
Энг ачинарлиси профессор-ўқитувчилар салоҳиятига эҳтиѐж юқори бўлган бир вақтда
докторантурага қабул квотаси кескин камайиши барча олий таълим муассасалари учун
салбий таьсир кўрсатди. Бироқ таянч докторантура ва мустақил тадқиқотчиликка
талабгорлар сони кескин ошди. Бу ҳолатни 2018-2019 йилги қабул натижасида яққол кўриш
мумкин. Талабгорлар сони юқори бўлса-да, квота кам ажратилса, қандай қилиб илмий
салоҳиятни кўтаришимиз ва дунѐ рейтингига чиқа олишимиз мумкин деган савол ўз-ўзидан
пайдо бўлади.
6