Page 8 - 1-2019
P. 8
Хорижий филология №1, 2019 йил
Институт Давлат илмий-техника дастурлари доирасида 1 та амалий ва 1 та
инновацион лойиҳалар ҳамда 5 та халқаро лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Институтда профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари томонидан сўнгги уч йил
ичида 12 та фойдали моделларга патент ва 22 та муаллифлик гувоҳномлари олинган.
Импакт-факторли хорижий журналларда 189 та, Олий аттестация комиссияси рўйхатидаги
журналларда 510 та илмий мақолалар чоп этилган. Шунингдек, 2018 йилда 1 та халқаро
миқѐсда, 5 та республика миқѐсида илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Сўнгги йилларда институт факультетлари (―Инглиз филологияси‖ ва ―Таржима
назарияси ва амалиѐти‖) ва улар ҳузуридаги кафедраларда ўқув-услубий, илмий-татқиқот ва
маънавий-тарбиявий йўналишларда олға силжишлар кўзга ташланмоқда. Масалан, ўқув-
услубий жараѐнда институт ўқув бўлими томонидан янги инновацион технологиялар ишлаб
чиқиш ва буни ўқув жараѐнига татбиқ этиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга
оширилмоқда:
Институтда кейинги икки йил ичида илмий-тадқиқот йўналишида ҳам маълум
ютуқларга эришилди. Масалан, 10.00.11 – ―Тил назарияси. Амалий ва компьютер
лингвистикаси‖ йўналишида Ғанишер Худойқулович Раҳимов ва Хуршид Зайниевич
Хайруллаев докторлик диссертацияси (DSс)ни муваффақиятли ҳимоя қилдилар. 10.00.06 –
―Қиѐсий адабиѐтшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик‖ йўналишида
Нафиса Зафаровна Насруллаева докторлик диссертацияси (DSc)ни ҳамда 2 нафар тадқиқотчи
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертацияларини
муваффақиятли ҳимоя қилишди.
Учинчи йўналиш: 10.00.04 – ―Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва
адабиѐти‖ йўналиши бўйича Улжон Давировна Қаршибоева докторлик диссертацияси
(DSc)ни ва 2 нафар илмий тадқиқотчи фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун
докторлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилишди.
Тўртинчи йўналиш: 13.00.02 – ―Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси‖
йўналиши бўйича Илҳомжон Мадаминович Тухтасинов докторлик диссертацияси (DSc)ни
муваффақятли ҳимоя қилди.
Шунингдек, фалсафа тарихи, ўзбек тилшунослиги ва ўзбек адабиѐти йўналишларида 4
нафар тадқиқотчи (PhD) диссертацияларини ҳимоя қилдилар.
Институтимизда Олий Аттестация Комиссиясининг (ОАК) филология фанлари
бўйича зарурий нашрлар рўйхатига икки журнал: ―Хорижий филология: тил, адабиѐт,
таълим‖ (Бош муҳаррир профессор Ш.С. Сафаров) ва ―Сўз санъати‖ халқаро электрон
журнал (Бош муҳаррир профессор М.Н. Холбеков) фаолият кўрсатиб келяпти.
Яқин келажакда институт ва минтақа олий ўқув юртларида илмий салоҳиятни
ошириш режасини тузсак, унда албатта институт ҳузурида 13.00.02 – ―Таълим ва тарбия
назарияси ва методикаси‖, 10.00.11 – ―Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси‖,
10.00.04 – ―Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиѐти‖ ҳамда 10.00.06 –
―Қиѐсий адабиѐтшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик‖ филология
ихтисосликлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи минтақавий
ихтисослашган Илмий Кенгашлар ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январдаги ―Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги мутахассисларни хорижда тайѐрлаш ва
ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича ―Эл-юрт умиди‖ жамғармасининг дастурлари
бўйича кадрларни ўқитишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида‖ги ПҚ-4091-сонли қарори олий таълим тизимидаги барча бўғинлар учун катта
имкониятлар эшигини очиб берди десак адашмаган бўламиз. Ушбу яратилган имкониятлар
замирида амалга ошириладиган ишлар Республикамизнинг ҳар томонлама ривожланишига,
энг муҳими, ѐш авлодга халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий кадрлар тайѐрлашда
асосий механизм вазифасини ўтайди.
7