Page 9 - 1-2019
P. 9

Хорижий филология  №1, 2019 йил


                   ―Эл-юрт  умиди‖  жамғармаси  малака  ошириш,  стажировка,  докторантура  ва
            магистратура  дастурлари  бўйича  танловлар  эълон  қилди.  Хориждаги  таниқли  илмий-
            тадқиқот,  таълим  муассасаларига  малака  ошириш,  стажировка,  докторантура  ва
            магистратура  дастурларига  катта  илмий  ва  амалий  тажрибага  эга  бўлган  институт
            профессор-ўқитувчилари,  докторант  ва  магистрантлари  –  жами  44  нафар  номзодлардан
            аризалар келиб тушди.
                   Келажакда  ушбу  дастурлар  бўйича  стипендияларни  қўлга  киритган  профессор-
            ўқитувчилар  хорижнинг  нуфузли  ОТМларида  ўз  билим  ва  малакаларини  ошириб
            қайтганларидан кейин институт ривожига ўзларининг катта ҳиссасини қўшади.
                   Қарорда назарда тутилган яна муҳим бир жиҳат хориждаги таниқли илмий-тадқиқот,
            таълим  муассасаларида  ўз  фаолиятини  олиб  бораѐтган  ватандошларимизни  юртимиз
            ривожига  ўз  ҳиссаларини  қўшиш  учун  жалб  қилиш  кўзда  тутилган.  Бу  борада  институт
            жамоаси олдида хориждаги таниқли илмий-тадқиқот, таълим муассасаларида фаолият олиб
            бораѐтган ватандош олимларни институтга таклиф қилиш бўйича амалий ишлар қилишдек
            вазифа турибди.
                   Хулоса  қилгудек  бўлсак,  институт  кафедраларида  тилшуносликнинг  долзарб
            муаммоларини  ўрганувчи  ўзига  хос  5  та  илмий  мактаблари  шаклланган  (Дериватология
            мактаби,  Умумий  ва  роман-герман  тилшунослиги  мактаби,  Гапнинг  ички  ва  ташқи
            қурилмаси  ва  унинг  қиѐсий  типологияга  татбиқ  этиш  муаммолари,  Лисоний  фаолиятнинг
            ижтимоий  хусусиятлари,  Жамият  ривожланишининг  ижтимоий-фалсафий  муаммолари).
            Ушбу  илмий  мактабларга  соҳанинг  кўзга  кўринган  тилшунос  олимлари  раҳбарлик  қилиб
            келмоқда.  Мазкур  илмий  мактабларда  ―Устоз-шогирд‖  асосида  барча  йўналиш  ва
            ихтисосликлар бўйича 64 нафардан ортиқ таянч докторантура ва мустақил изланувчилар, 9
            нафар фан доктори илмий даражасини олиш учун илмий тадқиқот ишлари олиб боришмоқда.
                   Шунингдек, институтда Ёш олимлар кенгаши тузилган бўлиб, кенгашга 14 нафар ѐш
            олимлар  аъзо,  ѐш  олимлар  томонидан  ѐш  ўқитувчилар  ва  талаба-ѐшларни  илм-фанга
            йўналтириш ишлари кенг йўлга қўйилган.
                   Давлатимиз  томонидан  яратилаѐтган  имкониятлардан  фойдаланган  ҳолда  институт
            жамоаси хорижий давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасаларига бориб ўз билим ва
            малакаларини  ошириб  келиб  институтимиз,  қолаверса  республикамизнинг  ҳар  томонлама
            ривожланишига ўзларининг катта ҳиссаларини қўшади деган умиддамиз.
                   Келажакда  бу  ишларнинг  кўламини  янада  кенгайтириш,  шу  билан  бирга  сифат
            даражасига  олиб  чиқиш  учун  барча  имкониятлар,  куч  ва  билимларимизни  ишга  солиб
            фаолият юритамиз.


                                                                           СамДЧТИ ректори, педагогика
                                                                      фанлари доктори  И.М. Тухтасинов
















                                                            8
   4   5   6   7   8   9   10   11   12   13   14