Page 8 - 3-2016
P. 8
Хорижий филология. №3, 2016 йил
Ерга қўйди бутун миллат миллатнинг сарбонини.
Кўкда қуѐш тўхтаб қолган: “Қандай буюк мотам?..” дер,
Ота уйи “Болам!..” дейди, ѐшу -қари “Отам!..” дер.
Борми яна шундай дилбанд, жони жонингга пайванд,
Йиғла ўзбек, йиғла она, йиғла қадим Самарқанд!
Она юртим, таскин бергин шаҳру қишлоқларингга,
Юзларимни босиб йиғлаймен ҳам байроқларингга.
Хомуш қолмиш ғам чеккандай мисли оқ тилакларинг –
Мустақиллик майдонида турнаю лайлакларинг.
Кўрдим сени – қайғудасан, юлдузимсан, кунимсан,
Қизимдирсан, синглимдирсан, оғамдирсан, инимсан,
Йиғла букун, ай болажон, йиғла Ватан, онажон:
Руҳингиз шод бўлсин, биздан рози бўлинг, отажон!
Орзу-ниятизсиз кетмас, сўнмас улуғ мақсадлар,
Барчасини рўѐб айлар Сиз ўстирган фарзандлар.
Қарам бўлмас бундан буѐн ҳар ѐву ҳар ѐтга юрт,
Ўзбекистон – она юртдир, Ўзбекистон – ота юрт.
Дунѐ гарчи қалқиб ѐтар – тўқ тараф ҳам, оч тараф,
Элим дея, юртим дея ѐнган зотларга шараф!
Бутун умри, бор ҳаѐти – дахлдорлик, қарздорлик,
Буюкларга – озод Ватан, обод Ватан ѐдгорлик.
Ай болажон, ай онажон, йиғла Ватан, онажон:
Руҳингиз шод бўлсин, биздан рози бўлинг, отажон!
Сирожиддин Саййид,
Ўзбекистон халқ шоири
7