Page 96 - 4-сон 2018 йил
P. 96

Хорижий филология  №4, 2018 йил


            имкониятини  бериш  асосига  қурилган.    Мазкур  методнинг  китобда  келтирилган  асосий
            ғояларини  ўзлаштириш тил ўқитиш жараѐнида фойдали бўлиши шубҳасиз. Яъни ўрганиш
            ўқитишдан олдин келиши лозимлиги, ўрганиш тақлид ѐки такрорлаб машқ қилиб ѐдлашдан
            иборат эмаслиги, ўрганиш ақл нимани ўрганиши лозим бўлса, шунга тайѐрланиши, ўқитувчи
            ўрганиш  жараѐнига  аралашиш  ва  ўрганиш  жараѐнининг  асосий  йўлидан    чалғитишни
            тўхтатса, ўрганиш амалга ошади.
                  Ўқув  қўлланма  муаллифлари    ―Тил  муҳитига  киришиб  кетиш  дастури  ва  мазмунга
            асосланган ўқитиш методи‖ни  изоҳлар эканлар, бунда тил муҳитига  киришни уч босқичда
            тасвирлайдилар: 1) тил муҳитига эрта  кириб кетиш; 2) тил муҳитига  кечиктирилган кириб
            кетиш;  3)  тил  муҳитига    кеч  кириб  кетиш.  Бунда  бир  нечта    фаразларга  алоҳида  эътибор
            қаратиш  лозим:  ―тил  матн  ва  мулоқотга  асосланган‖,  ―тилни  қўллаш    интеграллашган
            (бирлашган)  кўникмаларни  тақазо  этади‖,  ―тил  бирор  мақсадда  ишлатилади‖  ва  б.
            Кўринадики, бу фаразларнинг ҳар бирини тил ўқитиш методикасида ўзига хос ўрни бор.
                  Ўқув қўлланманинг  III бўлими катта амалий аҳамиятга эга. Зеро, ушбу бўлимда  тил
            кўникмаларига    ўргатишнинг  таркибий  қисмлари    мантиқий  изчилликда  таҳлил  қилинган.
            Унда  оғзаки  нутқ  кўникмаларини  ҳосил  қилишда,  шунингдек,  тинглаб  тушуниш  билан
            боғлиқ  бўлган  жараѐнлар,  яъни  тинглаб  тушуниш    тепадан  пастга  ѐки  пастдан  тепага
            йўналган  жараѐн  сифатида,  тинглаб  тушунишнинг  турлари,  мулоҳаза  қилиш  учун  баъзи
            омиллар, тинглаб тушунишда  Мендельсоннинг фикрлари,  тинглашни  қийинлаштирадиган
            омиллар,  дарсдаги  фаолиятнинг  кетма-кетлиги,  тинглашдан  олдинги  фаолият    кабилар
            шарҳланиб таҳлил қилинган.
                  Ўқув  қўлланма  юксак  илмий  савияда  ѐзилган,  унда  жаҳоннинг  машҳур  олимлари
            Эдвард Л.Торндайк, Б.Ф.Скиннер, Пиаже, Ганье, Рожерс, Хилл, Н.Хомский, Стивен Крашен,
            Ван Эк, Француа  Пуин, Ҳарольд Палмер, У.Лябов, Стевик , Чарльз А.Курран  кабиларнинг
            фикрларидан  фойдаланилган.  Фойдаланилган  адабиѐлар  рўйхатида  нашр  қилинган  энг
            зарурий  адабиѐтлар  келтирилган,  уларнинг  кўпчилиги  2012  йилдан  кейин  нашр  қилинган.
            Қўлланманинг бу  жиҳати ҳам, ўз навбатида, ўқув адабиѐтлари олдига қўйилган талабларга
            тўла  жавоб беради.
                  Аммо  ҳамма  ишларда  бўлганидек,  ўқув  қўлланмада  ҳам  айрим  жузъий  нуқсонлар
            борлиги  кўзга  ташланди.  Бу,  асосан,  ўзбек    тилига  таржимани  амалга  ошириш  ва  ўзбек
            тилида  сўз  қўллаш  билан  боғлиқ    жараѐнларда  содир  бўлган  камчиликлардир.  Масалан,
            маъноли  материал,  маънодор  материал,  маъносиз  материал  (13-бет),  «шунингдек,
            аллақачон  ўрганилган    материалнинг  маънодорлиги    мавжуд  синфга  киритувчилар
            мутаносиблигининг  тўғридан-тўғри функциясидир‖ (15-бет), ―тил усуллари ўрганувчиларни
            маъноли мақсадларда  тилдан  прагматик ва хаққоний фойдаланиш  фаолиятига жалб қилиш
            учун  ишлаб чиқилган‖ (72-бет), ―...у тил ўқитишда  эътиборни  маъноли  мазмунга қаратиш
            лозимлигини  тавсия  қилган‖  (101-бет),  ―тирик  тил    (80-бет)  ва  б.  Ишончимиз  комил,  бу
            каби камчиликлар келажакда бартараф қилинади.
                  Хуллас, ўқув қўлланма муаллифлари хорижий тажриба асосида мавжуд катта ва жуда
            фойдали  материалларни  таҳлил  қилиб,  тизимлаштириб  мутахассислар  диққатига  тақдим
            қилганлар.  Бунда,  албатта,  муаллифларнинг    кўп  йиллик  тажрибаси,  билими  катта  роль
            ўйнаган.






                                                                     Муҳамедова Саодат Худойбердиевна
                                                                Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиѐти
                                                 университети, филология фанлари доктори, профессор



                                                            95
   91   92   93   94   95   96   97   98