Page 95 - 4-сон 2018 йил
P. 95

Хорижий филология  №4, 2018 йил


            REVIEWS                                                             ТАҚРИЗ

                            ТИЛ  ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ УЧУН МУҲИМ МАНБА

                   Ўзбекистонда сўнгги йилларда чет тилларни ўргатиш борасида туб ислоҳотлар амалга
            оширилди,  ҳукуматнинг  махсус  қарор  ва  фармойишлари  қабул  қилинди.  Бу  эса  мазкур
            соҳадаги  туб  бурилишларга  сабаб  бўлди,  чет  тилларини  ўқитиш  ва  уларни  илмий  тадқиқ
            қилишда  улкан  ютуқларга  эришилди.  Азамат  Акбаров,    Илҳом  Тўхтасиновларнинг  ―Чет
            тилини ўқитишдаги ѐндашув ва усуллар: назариядан кўникмагача‖ ўқув-услубий қўлланмаси
            ҳам ушбу йўналишдаги янги изланишлардан бири бўлиб, у ўзининг бутун мазмун-моҳияти,
            тузилиши, концепцияси билан замонавий ўқув адабиѐтлари олдига қўйиладиган талабларга
            жавоб беради.
                   Қўлланма 3 бўлимдан иборат бўлиб, ушбу бўлимларда  тил ўқитишдаги  назария ва
            ѐндашувлар,  мақсад  ва  вазифалар,  баҳолаш  усуллари  таҳлилий  кўриб  чиқилган,      тил
            кўникмаларига    ўргатишнинг  такрибий  қисмлари  батафсил  изоҳланган.  Муаллифлар    бу
            фикрларни  шунчаки  келтирмасдан,  балки  уларнинг  ҳар  бирига  ўз  шахсий  муносабатини
            билдираѐтиб, зарурий таҳлилларни амалга оширган.
                   Китобда  материаллар  хронологик тартибда, мантиқий изчилликда берилган бўлиб,
            зарурий изоҳлар ва шарҳлар билан таъминланган. Бу эса, ўз навбатида, ўқув қўлланманинг
            қизиқарли ва тушунарли бўлишига сабаб бўлган.
                   Ишда функционал ѐндашув тамойиллари жуда яхши ва содда усулда очиб берилган.
            Яъни  бунда  тушунчадан  эмас,  айнан  функционал  тушунчадан  фойдаланиш  зарурлиги
            таъкидланган. Зеро, тушунча  концепция ѐки ғоядир, у жуда муайянлашган ва умумийлашган
            бўлиши мумкин. Китобда тушунчанинг бирор функция бажаришини ўрганиш тил ўрганишда
            муҳим аҳамият касб этиши қизиқарли мисоллар орқали очиб берилган. Бу ѐндашувнинг бир
            қанча  ижобий  жиҳатлари  билан  биргаликда  камчиликлари ҳам  таҳлил  қилинган.  Айниқса,
            бу  ѐндашувда    грамматикага    етарлича  эътибор  берилмаѐтганлик  ҳолати  ҳақли  равишда
            танқид қилинган. Зеро, грамматикани  бирор бир босқичда ўрганмасликнинг иложи йўқ.
                   Ўқув қўлланманинг  II бўлими  тил ўқитиш методлари таҳлилига бағишланган. Унда
            анъанавий  методлар  билан  бир  қаторда,  янги  йўналишлар  ва  уларда  қўлланилаѐтган
            методлар ҳақида  таҳлилий маълумотлар берилган. Уларнинг биринчиси албатта, Грамматик
            таржима методидир. Ушбу метод   грамматик  қоидалар,  сўз бойлигини хотирада сақлаш,
            матнларни таржима қилиш  ва ѐзма машқлар бажаришдан  иборат  эди. Унга кўра, тил ўқиш,
            ѐзиш ва таржимада  қўлланадиган сўз бойлиги ва грамматикадан иборат. Талабаларга  тил
            қоидаларини,     таржима      машқларини      ўргатишга     мўлжалланган      тушунтиришларга
            асосланадиган бу методнинг мақсади бир тилдан иккинчи тилга  таржимани сифатли амалга
            ошириш бўлганлиги сабабли, оғзаки мулоқотга кам эътибор берилган. Яъни унда  талабалар
            учун  кундалик турмушда  ишлатиладиган  тил муҳити имкониятлари, хусусан, оғзаки  нутқ
            муҳити мавжуд эмас. Аммо шунга қарамай, бу метод, китоб муаллифлари таъкидлаганидек,
            ҳозирги кунда таълим соҳасидаги  тил ўргатишнинг стандарт услубларидан  бўлиб қолмоқда.
                  Услубий қўлланмада  коммуникатив тил ўқитиш методи  ХХ асрнинг энг оммалашган
            методи сифатида талқин қилинади. Ҳақиқатан ҳам,  коммуникатив тил ўқитиш методининг
            асосий  мақсади  ўрганувчилар  назарда  тутилаѐтган    ҳолат    (шароит)ларда  коммуникатив
            эҳтиѐжларни  қондира  билиши  учун  уларнинг  коммуникатив  қобилиятини  оширишдан
            иборат.  Бунда  дарсдан  кўзланган  мақсадлар  коммуникатив  компетенциянинг  барча
            компонент  (грамматик,  мулоқот,  функционал,  социолингвистик  ва  стратегик)  ларига
            қаратилади. Китобда  коммуникатив тил ўқитиш методининг 19 та принципи келтириладики,
            уларнинг ҳар бирини маъқуллаш ва тил ўргатиш жараѐнида қўллаш мумкин.
                  Қўлланмада     қизиқарли  номга  эга  бўлган  ―Сукут  методи‖  нинг  тарихи,  мақсад  ва
            вазифалари,  ўқув  дастури,  назарий  фаразлар,  ўқитувчи  ва  ўрганувчи  роллари  жуда  яхши
            очиб берилган. Бу метод дарсда  ўқувчига ўрганилаѐтган  тилда  иложи борича  кўп сўзлаш


                                                            94
   90   91   92   93   94   95   96   97   98