“ANKOMMEN” ЮРИШ-ҲАРАКАТ ФЕЪЛИНИНГ АСПЕКТУАЛ ВАЗИЯТЛАРДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ (немис ва ўзбек тиллари материали асосида)

Тилшунослик соҳасига Л.Вайсгер-бернинг “семантик майдон” ҳамда Р.О.Якобсон, Н.С.Трубецкой, С.О.Карцевскийлар томонидан “лингвис-тик функционализм” атамасининг киритилиши А.В.Бондаркога “функционал-семантик майдон” ва аспектуаллик тадқиқотларига “вазият” тушунчасини татбиқ этишига туртки бўлди. Олимнинг аспектуал элементларни таҳлил қилиш учун “аспектуал вазият”  тушунчасини қўллашни таклиф этиши бу соҳадаги тадқиқотларнинг ривожланишига ҳамда бундай таҳлил усули феълларни аспектуал жиҳатдан гуруҳлашга  ёрдам беради [Бондарко, 2001; 2002].

Р.Абуталипованинг ёзишича, аспектуалликда функционал грамматика моделига асосланган “функционал-семантик майдон” ва “аспектуал вазият” тушунчаларининг тараққий этишига Ленинград аспектуаллик мактаби вакиллари Ю.С.Маслов,  А.В.Бондарко ва уларнинг шогирдлари улкан ҳисса қўшишган [Абуталипова, 2009: 7]. Жумладан, В.А.Бондарконинг фикрича, функционал-семантик майдон - муайян семантик категорияга асосланган бутун бир функционаллик сферасини қамраб олади. Функционал-семантик майдон  маълум бир тилдаги умумий семантик функцияга эга бўлган турли даражадаги воситаларни ўзида бирлаштирадиган семантик категориядир. Тилшуносликда аспектуаллик, темпораллик, таксис ва б. функционал-семантик майдон турлари ажратилади [Бондарко, 2002: 291],  [Абуталипова, 2009: 6].

Шу ўринда “майдон” тушунчасига тўхталамиз. И.Трирнинг фикрича, майдон  - бу юқори тартиб-қоидага асосланган лексик-семантик категория бўлиб, унда тилнинг барча лексик системаси тўлиқ ва бир хиллик асосида ифодаланади. Бошқача қилиб айтганда, лексик-семантик майдон -  бу маъно жиҳатидан умумий инвариантга эга бўлган кўпгина лексик бирликларнинг иерархик тузилишидир (қаранг: [Maвлонбердиева, 2011: 11-12]).

Ҳозирги кунда “майдон” тушунчасидан функционал грамматика доирасида кенг фойдаланилмоқда. “Функционал-семантик майдон” тушунчаси - “вазият” атамаси билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Аспектуал вазият - бу фикр-мулоҳазани акс эттирувчи категориал ифодалардан биридир.

Аспектуал вазият  аспект (вид)нинг тугалланганлик/тугалланмаганлик, феълларнинг чегараланганлик /чегараланмаганлик, давомлилик, карралилик, фазавийлик, перфективлик каби аспектуал маънолардан ташкил топади. Бундан ташқари аспектуал вазият замон категорияси билан боғлиқ бўлган локативлик/нолокативлик ҳамда таксис кабиларни ўзига қамраб олади [Бондарко, 2002: 302 - 303].

Аспектуал вазиятлар  тилшунослар томонидан турли тиллар доирасида  ўрганилган. Аспектуал вазият деганда гапдаги тил воситалари ёрдамида ифодаланадиган аспектуал маънолар (ҳаракатнинг бошланғич фазаси, якуний нуқтага интилиши, ҳаракат оқими ёки ҳаракатнинг тугалланиши кабилар)ни тушуниш мумкин [Ризаев, 1999: 39].

Бизнингча ҳам муаллифнинг қарашлари aспектуал вазият  моҳиятини қамраб олади, яъни жумла таркибидаги турли лисоний, лексик ва грамматик воситалар, контекст, шунингдек, аспектуаллик маъносини англатувчи барча воситалар орқали аспектуал вазият ҳосил бўлади.

Ўзбек тилшуносларидан бири Ғ.Мирсановнинг масалага ёндашуви юқоридаги фикрга ўхшаш. У аспектуал вазият деганда гапдаги тил воситалари ёрдамида ўз аксини топадиган аспектуал маъноларни (ҳаракатнинг бошланғич фазаси, якуний нуқтага интилиши, ҳаракат оқими ёки ҳаракатнинг тугалланиши)ни тушунади. Шунингдек, олим аспектуал вазиятларнинг бир неча турларини кўрсатиб берган. Жумладан, ҳаракатнинг бошланишини “инхоатив аспектуал вазият”, такрорий ҳаракатни “итератив аспектуал вазият”, ўрта оқимда бўлган ҳаракатни “процессуал аспектуал вазият”, тугал нуқтага етган ҳаракатни “терминатив аспектуал вазият”, ҳаракатнинг тугалланиб бирор натижага келинганлигини “натижавий аспектуал вазият” каби номлар билан атаган [Мирсанов, 2009: 61].

Биз  келтирилган фикрларга қўшилган ҳолда, аспектуал вазиятни қуйидагича талқин қиламиз: aспектуал вазият - фақатгина турли лисоний, лексик ва б. воситалар ёрдамида шаклланадиган аспектуал (чегарага етганлик/етмаганлик (тугалланганлик/тугалланмаганлик, терминативлик/ процессуаллик) билан чегараланиб қолмай, у ҳаракат тарзлари (ҳаракатнинг бошланиши, давом этиши, такрорийлиги, натижавийлиги), шунингдек, контекст, турли грамматик воситалар, экстралингвистик омиллар таъсирида ўз ифодасини топади. Аспектуал вазиятлар жумла таркибида ўзаро бирикиб, турли комбинациялар ҳосил қила олади. Яъни ушбу аспектуал вазиятлар контекст таркибида бошқа аспектуал белгилар билан ўзаро боғланиши мумкин. Масалан:

инхоатив аспектуал вазият + процессуал аспектуал вазият  (ҳаракатнинг бошланиши ва давом этиши);

 процессуал аспектуал вазият + терминатив аспектуал вазият (ҳаракат оқими ва тугалланганлик);

итератив аспектуал вазият + терминатив аспектуал вазият   (ҳаракатнинг давом этиши ва тугалланганлик);

 инхоатив аспектуал вазият + терминатив аспектуал вазият   (ҳаракатнинг бошланиши ва тугалланиши) ва б.

Баъзан аспектуал вазият маъносини  аниқ талқин қилиш мушкул. Аспект жиҳатидан ноаниқликни билдирадиган вазиятни Ғ.Мирсанов дуал аспектуал вазият  деб атайди [Мирсанов, 2009: 62].       Айрим ишларда бундай ноаниқлик аспектуал дуализм  деб аталади [Ризаев, 1999: 45].                                           Кўринадики, аспектуал вазиятлар ифодалайдиган маъносига кўра бир қанча турларга ажратилади.  Аспектуал вазиятларнинг турлари функционал грамматика доирасида (рус тили материали асосида) [Ибрагимова, Матханова, Нилова, Соколова, Кожевникова, Милютина, Духанина, Черенков, Дунев] ва б. диссертация ишларининг тадқиқот предмети сифатида ўрганилган.         

Б.Х.Ризаевнинг илмий ишларида қуйидаги аспектуал вазиятлар турлари ажратилган: терминатив, процессуал, ингрессив - (жараён (процесс)нинг бошланиш фазаси), дуратив - (тугалланмаганлик), терминатив-дуратив, инициал - (бошланиш ва тугалланиш), статал - жараён оқими, инициал-статал ва б. (қаранг: [Ризаев, 1999: 41 - 57]).  

Кўринадики, аспектуал вазиятлар ифодалайдиган маъносига кўра, бир қанча турларга бўлинади. Ушбу мақоламизда биз немис тилидаги чегараланган хусусиятли  юриш-ҳаракат феъли ҳосил қиладиган аспектуал вазиятларни кўриб чиқамиз.

Немис тилидаги чегараланган хусусиятли юриш-ҳаракат феълларига kommen, ankommen каби ва ўзбек тилидаги чегараланган феълларга келмоқ, кетмоқ, кирмоқ, чиқмоқ, яқинлашмоқ, узоқлашмоқ, йироқлашмоқ, етмоқ, қайтмоқ, чекинмоқ феъллари киради.

Биз ўз таҳлилимизда немис тилидаги чегараланган ankommen феълининг аспектуал вазиятлардаги маъноларини ёритамиз.

Чегараланган ankommen феъли илмий ишларда тилшунослар томонидан перфектив (тугалланган) феъл сифатида қайд этилган [Ризаев, 2003:17]. Чегараланган феълнинг қандай аспектуал вазиятни ифодалаши контекстга, жумла акс этган замон шаклига, шунингдек, аспектуалликни ифода этувчи бошқа қўшимча воситаларга боғлиқ. Перфектив феъл эса қайси замонда акс этишига қарамай, ҳатто презенсда ҳам терминативликни ифода этади.

  •  

1. Plusquamperfekt: Besagter Kaufmann Prosocarchi war aber ohne alle Begleitung angekommen (Hoffmann. Auswahl, 454).

2. Perfekt: Ich bin heute erst hier angekommen (Bredel. Väter, 60) [Ризаев, 2003: 45].

  1. Als ich am Sportplatz ankam, lief die Mannschaft mit Max Fliegel an der Spitze gerade in die Turnhalle (Kleineidam. Westland-Story) [Ризаев,1999: 41].
  2. Er trudelt noch in einige Schenken, und wenn er in dem kleinen Gasthof in der Vorstadt ankommt, ist er ein wenig beschwipst (Brecht. Kalendergeschichten, 63) [Ризаев, 2013: 124].
  3. тўртта мисолда ҳам перфектив ankommen ўз семантикаси кўмагида тугалланган юриш-ҳаракат, яъни терминатив аспектуал вазиятни ифода этган.
  4. ўзимиз тўплаган мисолларда перфектив ankommen феъли иштирокидаги аспектуал вазиятларни таҳлил қиламиз.
  5. -ҳаракатнинг ўз тугал нуқтасига бориб етганлик маъносини билдирувчи перфектив ankommen феъли немис тили бадиий адабиётларида қўлланиш жиҳатидан сермаҳсул эмас. Ушбу феъл ўзбекча-немисча луғатда ўзбек тилига умумлашган ҳолда етиб келмоқ қўшма феъли орқали берилган. Аммо, баъзи мисоллар таркибида перфектив «ankommen»нинг маъноси келмоқ, тўхтамоқ, етиб олмоқ, чопиб бормоқ, қайтиб келмоқ шаклларида учрайди. Мисолларга эътибор қаратамиз:
  6.  

2) Endlich kamen sie an ein ganz kleines Häuschen,… [Kocialek, 123].

  • мисолдаги тугалланганлик перфектив ankommen феъли семантикаси билан изоҳланиб, аспектуал нуқтаи назардан, ўз тугал нуқтасига эришган  юриш-ҳаракат терминатив аспектуал вазиятни ифода этади.
  • тили мисолида ҳам терминатив аспектуал вазият берилиб, бу ердаги перфективлик етиб келмоқ қўшма феъли семантикаси ёрдамида акс этган.  Жумла  яқин ўтган замон шаклида ўз аксини топиб,  ankommen содда феъли маъноси етиб келдилар қўшма феъл сифатида ифодаланган:
  • а) Ниҳоят, улар Римга етиб келдилар, аммо, юз берган ҳодиса кутганларидек бўлиб чиқмади [Осим, 353].
  • а)да ҳам терминатив аспектуал вазият берилиб, мисолдаги тугалланганлик тўхтамоқ  феъли семантикаси ҳамда гапда қўлланган узоқ ўтган замон шакли  ёрдамида ифода этилган:

(2a) Улар …, шаҳар четидаги пастак уйча олдида тўхташибди [Aкбар, 127].

Навбатдаги мисолда ҳам перфектив ankommen  имперфектдаўз ифодасини топиб, юриш-ҳаракатнинг тугалланганлиги кўрсатилган:

  1. ) Agnes musste heim… Wie sie beim Wirthaus ankаmen, pfiff in der Ferne schon der Zug [Mann, 83].

Ўзбек тили мисоли (3а)даги асосий фарқ аспектуал вазиятнинг маъносида кўринади. Немис тилида терминатив аспектуал вазиятберилган бўлса, ўзбек тилидаги жумладаякуний чегара мавжуд бўлса-да, аммо, юриш-ҳаракатнинг ўз тугал нуқтасига етиб бормаганлиги кузатилмоқда. Немис тили мисолида субъектнинг объектга етиб келганлиги аниқ кўрсатилган бўлса, ўзбек тилида аnkommenнинг маъноси давомли юриш-ҳаракат сифатида ифода этилган.Натижада процессуал аспектуал вазият ҳосил бўлган. Бу ердаги ҳаракат оқими давомли замон қўшимчаси ёрдамида акс этган. Яна бир фарқли томони, аnkommen перфектив феъли ўзбек тилида учта феъл(чопиб, бора, туриб) - аналитик қурилмаси шаклида берилган. Бунда, чопиб бормоқ - қўшма, туриб - ҳаракатни давом этаётганини билдирувчи кўмакчи феъл ҳисобланади.

Қиёсланг: (3а) Агнеснинг қайтиши зарур… - Меҳмонхонагача чопиб бора туриб узоқдан паравоз гудоги эшитилди [Осим, 85].

 Навбатдаги мисолларда ҳам перфектив аnkommen притеритда  ифодаланиб, ҳаракатнинг тугалланганлиги кўрсатилган. Мисоллардаги терминативлик жумла таркибидаги вазиятларнинг кетма-кет содир бўлиши билан изоҳланади.  Мисолларни кузатамиз:

4) Er verabschiedete sich, kam an Diederichs Tisch, um ihm, Jadassohn und Zillich die Hände zu schütteln, und ging hinaus [Mann, 132].  

5) Da ging es hinein zu seiner Mutte, und weil es so mit Gold bedeckt ankam, ward es von ihr und von der Schwester gut aufgenommen [Kocialek, 80].

Ўзбек тили мисоли (4а)даги терминативлик ҳам жумла таркибидаги вазиятларнинг кетма-кет содир бўлиши ва унда қўлланган яқин ўтган замон шакли билан изоҳланади:

(4а) У хайр-маъзур қилиб, Дидерихнинг столи ёнига келди, Дидерих, Ядоссон ва пастор Силлихнинг қўлини сиқиб, ресторандан чиқиб кетди [Oсим, 137].

  (5а)да давомий ҳаракат, яъни процессуал аспектуал вазият берилиб, у -гани давомли замон қўшимчаси ёрдамида ўз аксини топган:

(5а) Ўгай она қизи билан ўгай қиз олтинга беланиб келаётганини кўриб, меҳрибонлик билан қарши олибди [Aкбар, 112].

Қуйида перфективankommenнинг плускуамперфектда ифода этилган мисолни келтирамиз:

  1.  
  2. мисолдаги терминативлик шахснинг маълум мўлжалга етиб келган (bei dem Jagdhause angekommen) юриш-ҳаракати орқали изоҳланади.
  3. тилида яқин ўтган замон шакли қўлланиб, ankommen содда феъли қўшма феъл кўринишида акс этган.  Аспектуал нуқтаи назардан, бу ерда ҳам тугалланган юриш-ҳаракат  (саройига етиб келди)  терминатив аспектуал вазиятни ифода этади. Мисолни кузатамиз:
  4. а) Вертер жадал қадамини дам-бадам секинлатар, тўхтаб қолар ва орқага қайтмоқчи ҳам бўларди, лекин, йўлида яна давом этарди ва ўз-ўзи билан сўзлашиб, мулоҳаза юритарди. Шу тариқа ўз истагига қарама-қарши ҳолда овчилар саройига етиб келди [Эгамова, 100].
  5. (7), (8) мисолларда перфектив  ankommen перфектда қўлланиб, бу ерда ҳам терминативлик ҳосил бўлган:
  6. )  Albert ist angekommen, und ich werde gehen… [Goethe, 49].

8) Aber Diederich wollte auch hierüber besser unterrichtet sein. „Fräulein Daumchen und ich sind nämlich zusammen hier angekommen“, sagte er versuchsweise [Mann, 123].

  • мисолдаги терминативлик ҳам субъектнинг  тугалланган юриш-ҳаракати кўмагида ўз ифодасини топган.
  • а) ва (8а)да ankommenнинг маъноси келди - содда феъл кўринишида акс этиб, яқин ўтган замон шаклида ифодаланган. Бизнингча, таржимон (7а)да кўринмаслигим лозим ўрнига боришим лозим тарзида берганида мақсадга мувофиқ бўларди.  Аспектуал жиҳатдан  бу ерда ҳам терминатив aспектуал вазият ифодаланган. Мисолларга эътибор қаратамиз:
  • [Эгамова, 43].

(8а) Aммо, Дидерих бу масалада ҳам ўз фикрида қолди. - Биз Фрейлейн Даумхен билан Нецигга бир поездда келдик  - деди у ўсмоқчилаб [Oсим, 127].

Мисоллар таҳлилидан ойдинлашдики, перфектив аnkommen феъли фақат терминатив аспектуал вазиятда иштирок этади.Биз тўплаган мисолларда ушбу феъл перфект, имперфект, плускуамперфект замонларида берилиб, барча ҳолатларда юриш-ҳаракат ўзининг якуний чегарасига етган. Перфектив аnkommen феъли эса ҳар доим терминатив аспектуал вазиятни ҳосил қилиши мумкин.

 

 

Aдабиётлар рўйхати:

 

1. Акбар А., О.Азимова., Т.Алимов. Қадимий қутичадаги эртаклар. – Т.: Давр, 2014. - 192 б.

2. Абуталипова Р.А. Функционально-семантическая категория аспектуальности в башкирском языке: Автореф. дисс. … док. филол. наук. -Уфа, 2009. - 45 с.

3. Бондарко А.В. Принципы функциональной грамматики и вопросы аспектологии.  - М.:  Стереотип, 2001. - 208 с.

4. Бондарко А.В. Теория значения в системе функциональной грамматики: На материале русского языка / Рос. академия наук. Ин-т лингвистических исследований културы. M.: 2002. - 736 с.

5. Гёте И.В. Ёш Вертернинг изтироблари. (Эгамова Я. таржимаси) – Т.: Янги аср авлоди, 2006. - 132 б.

6. Мавлонбердиева О.Е. Сопоставительная характеристика глаголов движения в русском и узбекском языках: Автореф. дисс. канд. филол. наук. – Худжанд, 2011. – 24 c.

7. Миркарим Осим. Содиқ фуқаро. - Т.: Ғафур Ғулом, 1970. - 460 б.

8. Мирсанов Ғ.Қ. Инглиз ва ўзбек тилларида юриш-ҳаракат феълларининг акционал ва аспектуал хусусиятлари: Филол. фан. номз. дисс. –  Самарқанд, 2009. -  155 б.

9. Ризаев Б.Х. Проблема аспектной семантики временных форм        немецкого глагола. Аспектная семантика претерита. – Т.: Фан, 1999. - 121 с.

10. Ризаев Б.Х. Аспектная семантика перфектных и плюсквам перфектных форм немецкого глагола. – Самарканд:  2003. – 89 с.

11. Ризаев Б.Х. Функционально-семантическое поле лимитативности в современном немецком языке. – Самарканд: СамГИИЯ. 2013. - 162 с.

12. Goethe J.W. Die Leiden des jungen Werthers. – Ленинград, Просвещение, 1975. - 160 С.

13. Kocialek A. Die Kinder – und Hausmärchen der Brüder Grimm. – Berlin, Der Kinderbuchverlag, - 304 S.

14. Mann H. Der Untertan. Dresden, Aufbau-Verlag Berlin und Weimar, 1967. - 443 S.

 

Муминова А. Употрибление глагола движения “аnkommen” в аспектуальных ситуациях. В данной статье рассматривается употребление немецкого глагола движения “аnkommen“ в аспектуальных ситуациях. Автор анализирует перевод глагола на узбекский язык, а также аспектальную семантику “аnkommen“а, которая представлена в обоих языках. 

 

Muminova  A. The use of the verb "ankommen" in aspectual situations. In this article is looked round the usage of the German verb “аnkommen” in aspectual situations. The author discusses the translation of the verb into Uzbek, as well as the aspectual semantics of the “аnkommen” in both languages. 

Xorijiy filologiya jurnali tahrir ha'yati