БАНК СОҲАСИ АТАМА ТИЗИМИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ПРАГМАТИК ТАСНИФИ

Хамидов Лутфулло Пайзуллаевич,

СамДЧТИ таянч докторанти

 

Калит сўзлар: банк, банк соҳаси, термин, банк терминологияси,  тасниф, нолисоний тасниф, ижтимоий омил.

Тиллар, маданиятлар ва коммуникацияларнинг ўзаро алоқаси ва ўзаро таъсири шароитида асосли терминология тизими  миллий тилларнинг лексик таркибини кенгайтиришга, ҳамда  касбий, илмий ва маданий фаолият соҳала-рининг турли доираларида ижтимоий ва коммуникатив  муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бераётгани замонавий тилшуносликда  айни ҳақиқат кўринишида талқин қилинмоқда[Володина, Лейчик,Плаксин]. Терминоло-гия тизими  илмий ва касбий ҳаётнинг ажралмас қисми бўлганлиги сабабли, терминлашган лексикани  турли тамойиллар, хусусан,  структур-типологик, когнитив ва ижтимоий-прагматик ёндашувлар асосида таснифлаш сўнгги вақтларда фаол олиб борилмоқда[Суперанская, Чернышова].Айнан тармоқ-ланган, кўп босқичли таснифлаш жараёни туфайли махсус лисоний бирлик-лар тушунчаларининг мантиқий ҳажмини кўргазмали равишда ажратиш содир бўлмоқда. Бу жараёнда терминлар мажмуасидаги ҳар бир элементнинг соҳа фаолиятининг муайян қисмларига тегишлилиги аниқланади[Банковская статистика, энциклопедия]. Бир томондан, тасниф ҳар доим мавжуд бўлган билим даражасини акс эттиради, уни умумлаштиради, бошқа томондан эса,  мавжуд билимлардаги бўшлиқларни аниқлашга имкон беради.

Мақолада ихтисослашган билимларни  тақдим этиш ва ўзгартиришда муҳим роль ўйнайдиган икки лингвистик маданият - Буюк Британия ва Ўзбекистоннинг  банк терминологияси тизимларига  алоҳида эътибор қаратилади. Кузатиш жараёнида бошқа иқтисодий тамойиллар асосида  ишлайдиган, ядроси Федерал захира тизими бўлган АҚШнинг банк тизими эътиборга олинмайди. Таъкидлаш жоизки, банк тилининг шаклланиши  тўғридан-тўғри мамлакатнинг тарихий ва миллий хусусиятларига, иқтисоди-ётининг умумий ривожланиш даражасига, пул муомаласини тартибга солиш услубларига  боғлиқ. Муҳим фарқларга қарамай, ҳар икки мамлакатнинг банк тизимлари ривожланиш ва ишлашнинг  умумий хусусиятларига эга: Буюк Британия ва Ўзбекистонда марказий банкларнинг мавжудлиги, тижорат банкларида филиал занжирининг қурилиши ва ўсиши ва шу кабилар. 

Кўпгина тилшунослар ва терминологлар воқеликнинг тизимлилиги ҳақида гапириб,  терминологик тизимларни майдонларга, синфларга, гуруҳ-ларга, тоифаларга ажратишади. Ушбу мақолада банк сектори асосий терминологик корпусининг тил бирликларини ажратиш маълум бир тоифага тегишли тематик параметрга мувофиқ  амалга оширилади. Ҳозирда  катта миқдордаги турли хил терминларнинг ягона таснифини бериш анча мушкул. Шу боис, замонавий банк фаолияти нафақат лингвистик, балки экстралин-гвистик таркибий қисмларни ўз ичига олган ҳамда  мақсад, стратегия  ва ижтимоий маконга боғлиқ бўлган асосий тушунчаларни бирлаштирадиган   кўп ўлчовли дискурс сифатида таснифланади. Ижтимоий-прагматик хусусиятларига кўра терминларни тизимлаштирадиган бундай таснифда индивидуал терминология (муаллифлик), фойдаланиш частотаси, фойдала-ниш кўлами, янгилиги, соҳа структураларини ажратиб кўрсатиш назарда тутилади. Умуман олганда, банк дискурсининг асосий таркибий қисмларини  лисоний воситалар (атамалар, профессионализмлар ва бошқалар)  молия институтлари (фонд биржалари, пенсия фондлари, банклар ва бошқалар)шахснинг молия соҳасида маълум бўлган молиявий жараёнлар, операциялар, маҳсулотлар/хизматлар, “банк дунёси”, “бизнес”, “пул”  тушунчалари ва бошқалар ташкил қилади.

Нолисоний таснифларнинг қурилиши, биринчидан,  банк соҳасининг тузилишига ва, иккинчидан,  объектни тасвирлашга умумий ёндашувга боғлиқ бўлади (1-жадвалга қаранг).

Бизнингча,  ижтимоий омил банк терминларини таснифлашда шубҳа-сиз қизиқиш уйғатади.У терминларни муаллифлик-шахсий термин ижодкорлиги бўйича  тизимлаштиришга имкон беради. Бир вақтлар кимдир томонидан яратилган ёки бир гуруҳ мутахассислар ёки шунчаки қизиқувчилар томонидан илмий муомалага киритилган  атамалар мавжудлигига шубҳа йўқ.   Ушбу атама қатнашган назария амалиётда тасдиқланиши биланоқ, умумий қабул қилинади,  идиолектик атамалар ижтимоий ҳодисага айланади. Масалан,  1884 йил июль ойида Қўшма Штатларда  молиячи ҳамда  Wall Street Journal газетасининг журналисти Ч.Доу биринчи бор fund  index  /  фонд  индекси  тушунчасини киритиб, тилдан фойдаланишда ижодкорликни бошлаб берди.  Инглиз иқтисодчиси Р. Харрорд  capital adequacy ratio  /капиталнинг етарлилиги нормативи,  австриялик иқтисодчи К. Менгер, австрия мактабининг асосчиси liquidity  / ликвидлик тушунчаларини киритганлар. 1990  йилларнинг ўрталарида  Д.Риттер hot stock and cold stock / акцияларни жойлаштиришнинг «иссиқ» ва «совуқ» бозори тушунчасини таклиф қилади.  

Жадвал 1. Банк терминларининг нолингвистик таснифи

 

 

КАТЕГОРИЯ

ТУРИ

Шахсий атама яратувчанлик

Fund index / фондиндекси, capital adequacy ratio /

Етарлилик нормативи, liquidity / ликвидликва б.

Фойдаланиш частотаси

1)  юқори частотали (inflation / инфляция, share / акция ва б.);

2)  ўртача стотали  (annuity  /  аннуитет,  interestrate  / фоизли ставка ва б.);

3)  паст частотали  (bluechip  /  кўк  фишка (соққа),  contango  /контанго ва б.)

Қўлланиш соҳаси

 

1)  универсал (monopoly / монополия ва б.);

2)  ноёб  (overdraftfacility  /  кредит лимитидан ошиб кетишва б.);

3)  концептуал-муаллифлик  (parvalue  (PV)  /  қимматли қоғознинг номинал қийматива б.)

Тарихий  аспект

 

1)  Терминлар-архаизмлар (zombiebank / зомби-банк ва б.);

2)  терминлар-историзмлар (shilling / шиллинг ва б.);

3)  терминлар-неологизмлар (hedgecity / хедж-шаҳарва б.)

Соҳа структураси

 

1)  банк иши (debetbalance / дебет балансива б.);

2)  биржа операциялари (cockdate / фавқулодда муддатва б.);

3)  бухгалтерия ҳисоби (generalaccount /асосий дафтардаги ҳисобва б.);

4)  инвестициялар (warrant / кафолатва б.);

5)  суғурта  (compromisedloss  /  ўзаро келишилган зарарва б.);

6)  бошқарув ва менежмент назарияси (retentionofstaff  /кадрларни сақлаб қолиш ва б.);

7)  савдо (commodityswap / товар алмаштиришва б.);

8)  ҳуқуқий терминология  (firstimpression  /  прецедентларнинг йўқлиги ва б.)

Молия матнларни таҳлил қилиш  юқори частотали, ўрта ва паст частотали  терминларни ажратиб кўрсатиш имконини беради. Инглиз корпуси асосида  молия, иқтисод ва бизнесга оид 4645 та  матн кўриб чиқилди. Ўрганишнинг асосий предметини тугалланган илмий-оммабоп матн ташкил қилди, ҳисоб-китоб бирлиги сифатида эса термин танланди. Знак «%»  белгиси  матнлар умумий миқдорининг  фоизини кўрсатади, бу  махсус лексик бирликнинг қўлланиш частотасини кўриш имконини беради. Юқори частотали терминларга  қуйидагиларни киритиш мумкин: credit /кредит (77,1 %),  inflation  /  инфляция  (71  %), investing  /  инвестиция  (65  %), capitalization / капиталлаштириш (50%).  Ўрта частотали терминлар орасида  annuity  /  аннуитет  (36  %), dividend  / дивиденд (32 %), common  stock  /  оддий, имтиёзсиз акция  (24,5  %) терминлар учрайди. Камроқ учрайдиганлари:   blue  chip  /  кўк фишка (7 %), option  /  опцион  (6  %),credit risk / кретид хавфи (2 %),   spread  / спред  (1,3  %),  overdraft  /  овердрафт  (0,6  %),  contango  /  контанго  (0,08  %) [ВE, Электронный ресурс].

Ижтимоий ёндашувни fundamentum divisionis  фойдаланиш соҳаси бўлган таснифда кўриш мумкин.  Биз универсал (кўплаб қардош соҳалар учун):  monopoly  /  монополия, percentage  /  фоиз,  fund  /  фонд;  уникал (бир соҳа учун):  overdraft facility / кредит лимитидан ошиб кетганлиги, open safe custody account / банкда хавфсиз сақланадиган  очиқ ҳисобварақ,  mortgage  revenue  bond  /  ипотека даромадлари бўйича облигация;  концептуал муаллифлик (бир аспектни кўриб чиқиш учун):  par  value  (PV)  /  қимматли қоғознинг номинал баҳоси,  stealth  tax  /«яширин» солиқ,  video  banking  /  мижоз ва банк ўртасида маълумот олиш, ҳисоб-китобларни тўлаш, пул ўтказмалари учун  диалогни амалга оширишга имкон берадиган банк видео хизматлари.

Терминларни  тарихий аспектни ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқиш мумкин: ҳар бир давр учун  атамаларнинг ўз тарихий таснифи яратилиши мумкин, унда историзм терминлар, архаизм терминлар ва неологизм терминлар  кўрсатилади. Историзмлар аввалги даврларнинг тушунчалари ва реалиялари билан боғлиқ. Масалан,  историзм терминларга пул номналларини киритиш мумкин:  groat  / тўрт пенсли кумуш танга,  ducat  /  дукат,  altyn  /  алтын,  shilling  /  шиллинг.  Архаизмлар  илмий билимларнинг ўсиши билан  боғлиқ ҳолда  ўтмишга айланиб бораётган  тугаган  терминологик тизимларнинг бирликларидир. Бироқ, атамалар тилда қолади ва нутқда фаол қўлланилади. Улар  янги терминологик тизимларнинг бир қисми сифатида  қайта тикланиши ёки  илгари мавжуд бўлмаган маънога эга бўлиши мумкин.   Арзаизмларга қуйидагиларни киритиш мумкин:  moneyer  /  банкир,  doit  /  майда пул, танга-чақа,  zombie  bank  /  зомби банк: фақат давлат кўмагида яшайдиган банк.

Неологизмлар маълум бир тарихий давр учун  янги лексик бирликлар бўлиб,  шаклланаётган атамалар тизимининг бир қисмини ташкил қилади. Улар лексик терминологик қаторнинг очиқлигини кўрсатади. Бундай неологизмларга қуйидагилар киради: ninya  loan  /  субстандарт ипотека кредити,  super  spike  /  супер-спайк:  товар нархининг жуда тез ва мисли кўрилмаган даражада ўсиши,  hedge  city  /  хедж-шаҳар: хорижий инвесторлар томонидан  ўз мамлакатларидаги беқарорликдан ҳимоя воситаси сифатида сотиб олинадиган уй-жой нархлари юқори бўлган тинч, хавфсиз шаҳар. 

Таъкидлаш жоизки,  архаиклаштириш ва тарихийлаштириш ҳодисаларига нисбатан инглиз тили  бошқа тилларга қараганда кўпроқ “мойил” ва  ўзига тез олувчандир, чунки  у маъноларни бир соҳадан иккинчи соҳага тез-тез кўчиради, ўзбек тили эса ҳозирги пайтда  инглиз тилидан ўзлаштирилган бирликлар ҳисобига  ўзининг  молиявий имкониятларини тўлдирмоқда. 

Соҳа терминологиясининг атамаларини кўриб чиқаётганда,  соҳа тузилишига боғлиқ бўлган  таснифни тақдим этиш керак.Шу нуқтаи назардан  банк фаолияти тили қуйидаги таркибий қисмларга ажралади: 1) банк иши: debit balance / дебет баланси, earning assets / даромадли активлар,  fault  tolerance  /  барқарорлик,  investment  portfolio  / инвестиция  портфели;  2)  биржа операциялари:  cock  date  / ғайриоддий муддат,  flurry  /  фаолликнинг чайқалиши,  hot  issue  /  янги пул чиқариш;  3)  бухгалтерия ҳисоби: general  account  / бош дафтардаги ҳисоб-китоб,  interim  period  /  молиявий ҳособот даври,  унинг муддати тўлиқ молиявий йилдан камроқ; 4) инвестициялар:  return  on  investment  /  инвестицияларнинг рентабеллиги,  bid-offer  spread  /сотиб олиш ва сотиш учун энг яхши нархлар ўртасидаги фарқ,  warrant  /  варрант  - ордер тўлов ҳужжати;  5)  суғурта:  compromised  loss  /ўзаро келишилган зарар  – кеманинг тўлиқ ҳалокати муносабати билан  тўловларни чеклайдиган ва қопланадиган зарар турларини кўрсатадиган суғурта ёки қайта суғурталаш шарти,  emergency  exposure  limit  /ўта оғир ҳолатларда  эҳтимолга яқин хавфнинг чегараси;  6) бошқарув ва менежмент назарияси: line authority  / йўналиш ваколатлари, retention of staff  /  кадрларни сақлаб қолиш,  external  manager  / ташқи бошқарувчи, company doctor  / корхонани инқироздан чиқаришда жалб қилинаётган шахс;  7) савдо: inherent  losses  / табиий зарарлар, яъни  товар миқдорининг ўзгаришини келтириб чиқарадиган табиий жараёнлар билан боғлиқ товар йўқотишлари,  commodity  swap  /  товарни аралаштириш,  commercial  standing  /ишбилармонлик обрўси;  8)  юридик терминология:  comparative  negligence  /нисбий бепарволик, даъвогар ҳам, жавобгар ҳам керакли даражада эҳтиёткорлик қилмасдан зарар етказилишига ҳисса қўшган тақдирда,  содир этилган хатонинг мутаносиб тақсимланиши,  first  impression  /прецедентларнинг йўқлиги.

Мантиқий-концептуал категорияларга мувофиқ банк терминлар тизимини шакллантирувчи  элементларни таҳлил қилмасак, келтирилган таснифлар ёрдамида махсус (соҳа) лексикасини ўрганиш тўлиқ бўлмайди.

 

Адабиётлар:

1. Банковская статистика БМР [Электронный ресурс]. URL: http:// www.bis.org/statistics/bankstats.htm (дата обращения: 14.04.2010).

2. BE:  Bank  of  English  [Электронныйресурс].  URL:

http://www.collins.co.uk/page/Wordbanks+Online (дата обращения: 11.08.2014).

3. Володина, М.Н. Когнитивно-информационная природа термина (на материале терминологии средств массовой информации) Текст. /М.Н. Володина. -М.; 2000.

4.  Dictionary of Finance and Banking (5  rev. ed.)  /  J. Law. Oxford: Oxford 

University Press. 2014. - 512 p.

5.  Лейчик В.М. Терминоведение: Предмет, методы, структура.  Изд. 2-е. -М.: Изд-во ЛКИ, 2007. - 256 с.

6. Плаксин, В.А. Термин как когнитивный и информативный знак: свойства, моделируемость, прагматика Текст. /В.А. Плаксин// Междисциплинарные аспекты лингвистических исследований: сб. науч. тр. Книга 2. - Ростов н/Д: 2009. - С. 273-278.

7.  Суперанская  А.В.,  Подольская  Н.В.,  Васильева  Н.В.  Общая терминоло-гия: Вопросы теории. М.: ЛИБРОКОМ, 2012. - 248 с.

8. Чернышова  Л.А.  Отраслевая  терминология  в  свете антропоцетри- ческой парадигмы: монография. М.: Изд-во МГОУ, 2010. - 206 с.

9.  Энциклопедия  банковского  дела  и  финансов [Электронный  ресурс].  URL:http://www.dic.academic.ru/dic.nsf/econ_dict/ 20774 (дата обращения: 16.12.2013).

Хамидов Л. Социо-прагматическая классификация терминосис-темы банковской сферы. В статье представленасоцио-прагматическая классификация терминосистемы банковской сферыВеликобритании и Узбекистана, определяются как наличие словесного инвентаря, так и возможность органи-зациитерминологических единиц. Настоящий подход позволяет выделить основные классы терминоединиц по признакам индивидуального термино-образования, частоты использования, сферы употребления, исторических особенностей и структуры отрасли. 

Khamidov L. Socio-pragmatic classification of theterminological system of banking sector. The article provides a socio-pragmatic classification of the terminological system of the banking sector in Great Britain and Uzbekistan, identifies both the presence of verbal inventory and the possibility of formation of terminological units.This approach allows us to identify the main classes of term units based on the characteristics of individual term creation, frequency of use, scope of use, historical features and structure of the sphere.

Xorijiy filologiya jurnali tahrir ha'yati