Аспектуалликни, лексик грамматик таркибни ҳосил қилувчи феъл шакллари ҳаракат тарзи атамаси билан юритилган бўлиб, у предикатда иштирок этадиган феълларнинг лексик грамматик жиҳатдан ҳосил бўладиган семантикаси таснифига нисбатан қўлланилади.
Феълнинг грамматик жиҳатлари замон шаклларидан ташқари ҳаракат кечими билан боғлиқ аспектология соҳаси феълнинг ўзига хос ички шакллари гуруҳларини, яъни феълга тегишли лексик ва синтактик воситалар ёрдамида ифодаланадиган фаза турларини ўрганадиган соҳадир. Феълнинг ҳаракат тарзи (Ғарб тилшунослигида aktionsart маси билан юритилади) турли тилларда морфологик шаклларга боғлик тарзда фарқланиши мумкин. Феълнинг ҳаракат тарзи феълга семантик модификацияланувчи формал воситалар (послелог, предлог, суффикс, аналитик шакллар ) ёрдамида ифодаланади [Шмелев А.Д, Зализняк А., 2000; 104]. Ҳаракат тарзининг комплекс таҳлили одатда функционал – семантик майдонда [Бондарко 2004; 239] амалга оширилади.
Тил ҳодисаларига нисбатан функционал-семантик ёндашув лексик ва морфологик ярусларнинг муносабатини ўрганиш кўламига ўтиш демакдир. Шунинг учун ҳам қайси тил бўлишидан қатъи назар феълнинг лексик маъноси ҳамда унинг чегараланганлик ва чегараланмаганлик хусусиятлари ёрқин лексик- семантик турга оидлиги билан пайдо бўлган грамматик шаклларнинг алоқадорлигини белгилаш орқали амалга оширилади. Инглиз тилида лексик ва грамматик категорияларнинг боғлиқлигида амалга ошириладиган онтологик категорияларга хос ҳаракат тарзи таҳлили композиционаллик доирасида амалга оширилади. Онтологик категория А. В. Бондарконинг функционал семантик майдон назарияси саналади [Бондарко, 2004; 208].
Тил ҳодисаларига асосан функционал-семантик ёндашув морфологик ва лексик ярусларнинг муносабатини ўзаро боғлиқ ҳолда олиб боришга асосланади. Аспектуаллик таҳлилда функционал-семантик майдон тадқиқ этилишида кесим вазифасидаги феълнинг акционал семантикасига қаратилиши нисбатида контекстдаги бошқа-бошқа тил бирликларининг предикатга муносабати ҳам санаб ўтилади. Функционал-семантик майдонда феълнинг акционал томонлари ҳам ўзгача хусусиятга эга. Шунга кўра Б.Ҳ.Ризаев немис тили аспектуал тизимини ўзлаштиришда аспектологик феъл лексемалари акционал таснифини уч турга ажратишни таклиф қилади. Бунинг учун феъл лексемаларининг чегараланганлик-чегараланмаганлик хусусиятларидан ташқари лимататив феъллар гуруҳи ҳам ажратилади [Ризаев, 1999; 121 ].
Аспектуаллик таҳлилида асосий этап бу ҳаракат тарзини туслаш билан боғлиқ. Рус тилида аспект грамматик категория сифатида кўпроқ аниқликка эга. Умуман аспектуаллик бўйича изланишларда славян тилларига хос аспект (вид) категориясига асосланади. Славян тилларидаги аспект маъноларини қарама-қарши қўйишда феълнинг тугалланмаган аспекти белгиланди ва хусусий моҳиятга эга эканлиги олға сурилди. Умуман, аспектуалликда феъл лексикасини кичик ва муҳим турларга бўлиш ва уларни бир-бири билан муносабатда бўлиши ҳамда ўзаро ҳамжиҳатлик хусусиятлари контекстда ва алоҳида вазиятлар таҳлилида муҳим ахамият касб этади.
Қиёсий ва умумий аспектология учун функционал-семантик майдон муҳим ўринга эга. Бунда аспектуаллик белгилари семантик иерархияси муҳокама қилинади. Ҳаракат тарзи гуруҳларида аниқлик ва мавҳумлик жиҳатларини аниқлаш замирида контекст муносабатида бошланганлик, финитивлик, итеративлик. давомийлик, дистрибутивлик, перфективлик, имперфективлик ва ҳоказолар қарама-қаршилиги роли белгиланади.
Аспектологик тадқиқотларида олиб борилган сўнгги илмий ишларда, айниқса, инглиз тилшунослигида феълнинг лексик грамматик категорияси композиционаллик доирасида баҳоланади ва турли хил таснифларни ўз ичига олади [Filip, 1999; 81-149; Verkuyl 2002; 71-109].
Аспектуаллик борасидаги инглиз тилига тегишли қиёсий-типологик ишлар Репспубликамизда ҳам олиб борилмоқда. Хусусан, инглиз ва ўзбек тилларидаги аспектуал маънолар тадқиқини олиб борган Ғ.Мирсанов ҳаракат тарзи тавсифида иккала тилда ҳам феълнинг чегараланганлик, чегараланмаганлик хусусиятлар муҳим ўринга эгалигини таъкидлайди. Шунингдек, у кейинги ишларида аспектуалликнинг когнитив асосини белгилайди ва киёслайди [Мирсанов, 2016; 52-54].
Аспектологияда функционал семантик майдон замирида грамматикага оид бўлмаган элементлар ҳамда феъл чегаралангани ва чегараланмаганлиги оппозицияси орқали аспектуаллик категориясига асос берадилар.
Славян тилида ҳаракат тарзи компонентлари, энг аввало, феълнинг грамматик категориал белгиларига асосланади. Жумладан за, по, ва ҳоказо суффикслар инхоатив, дуратив ҳаракат тарзи маъносини беради. Демак, рус тилида ҳаракат тарзи бирлаштирувчи система бўйлаб тушунилади. Инглиз ва ўзбек тилларида чала грамматикалашган турлар кесимнинг бошланишини англатувчи феълли бирикмалар, аспектуаллик функциясига эга синтактик воситалар, ҳолга тааллуқли лексик белгилар масалан, узоқ, тез-тез, дарҳол, доимо, бирданига, секин ва ҳоказолар бажаради.
Инглиз тилида ҳаракат тарзи категориясини аниқлаш ва унинг структурасини белгилаш масалалари борасида биринчи навбатда Б. Комри ташаббус кўрсатди. Бу муаммога мавжуд ёндашувларга асосланди. Анъанавий инглиз тили грамматикасида инглиз тилида фақат замон категорияси бор деган қараш мавжуд эди, барча шахс феъл шакллари бўлса, замон категориясига оид деган ғоядан воз кечишга ҳам унинг қарашлари сабаб бўлди. Ҳолбуки, инглиз тилида аспект категорияси борлиги ҳақида муаммолар кўрилган эди. Аммо, ушбу категорияни ўрганиб чиқиш кўпинча мантиқий асосда, яъни феълнинг лексик моҳиятидан келиб чиққан ҳолда олиб борилди. Мисол учун, Ж. Керм [Curme G. 1931; 616] грамматикасида, Continuous формасида давом этувчи тур ажратилиб уйғунлаштирилади. Ж. Кермнинг фикрига кўра, лаҳзалик феъл турлари айни ҳолда бошланувчи, натижавий ва тугалланган ҳолат маъносини бериши мумкин. З. Вендлернинг юқорида келтирган классификациясидан кўриниб турибдики, семантик гуруҳлар айрим умумий белгиларга эгалар: давомийлик ва бажарув маълум жараёнларни англатиб, маълум вақтда давом этишни ифодалайди.
STATE |
Telic/atelic Чегараланган/чегараланмаган |
Статив Контуниатив |
ACTIVITY |
Telic/atelic Чегараланган/чегараланмаган |
Контуниатив Процессуал Итератив Инхоатив |
ACHIEVEMENT |
Telic чегараланмаган |
Дуратив Комплетив Интенсив |
ACCOMPLISHMENT |
Telic чегараланмаган |
Перфектив Резултатив |
Вендлернинг қарашлари бўйича онтологик категория бирикмаларга асосланиб аниқланади. Қуйидаги мисолларга эътибор қаратамиз:
Her eyes widened (1), but she shook her head (2). “Where does it lead?" (Lane Allison, 14) –(1) accomplishment, change of state. Telic (тугалланган ҳаракат, ҳолат ўзгариши юз берган, предикат чегараланган (2) activity, iterative (semilfactive) action, atelic.(фаолият, итератив (семелфактив), чегараланмаган предикат)
Ушбу мисолда widened феъли тугалланган, ҳолат ўзгаришини ифодалаб келган. Предикат чекланган воқеликни англатиб келган. Кейинги ўриндаги shook her head бирикмаси фаолият феъли сифатида итератив ҳаракатларни англатган, предикат чекланмаган ҳодисани юзага келтирган.
Alice had claimed (accomplishment, telic) that her father's decision to leave the country had been unexpected (state, atelic). ?" (Lane Allison, 16) –(1); Victoria grabbed (achievement telic) his arm, demanding his supportdown a slippery slope and asking questions about this relative or thatBefore he had recovered (achievement telic) from the shock caused by the tragic passing of Curly, he received (accomplishment, telic) another shock. (Jack London, 14); That night Buck faced (state atelic) the great problem of sleeping. (Jack London, 14).
З. Вендлер феълларнинг семантик гуруҳини фарқлайди: 1) фаолият ёки гомоген жараёнлар-ноаниқ вақт бўлаги билан боғлиқ, давомий ҳаракатни англатувчи феъл ва феълли бирикмалар гуруҳини Activities турига киритади: масалан: running. 2) маълум вақт бўлагида аввалги жараённинг натижасини ифодалаш учун қўлланиладиган феъллар ва феълли ибораларни муаллиф Ассоmplishments турига киритади: масалан: running a mile. 3) Муайян вақт нуқталари билан боғлиқ бўлган бир лаҳзалик, ҳаракатнинг якуний нуқтасини билдирадиган ҳодисалар ва уларнинг натижаси Аchievemants турига киритилади: reaching the top; 4) ноаниқ вақт бўлаги билан боғлиқ давомий ҳолатлар (states) жараёнлар. З. Вендлернинг юқорида келтирган классификациясидан кўриниб турибдики, семантик гуруҳлар айрим умумий белгиларга эга ҳисобланишади: давомийлик ҳаракат бажарилишининг маълум жараёнларини англатиб, белгиланган вақтда давом этишни ифодалайди. З. Вендлер феълларнинг семантик гуруҳини қуйидагича фарқлайди: 1) Фаолият ёки гомоген жараёнлар-ноаниқ вақт бўлаги билан боғлиқ, давомий ҳаракатни англатувчи Activities, масалан: running. 2). Маълум вақт бўлаги билан боғлиқ аввалги жараён натижасида тайёрланган ҳаракатнинг бажарилиши (ассоmplishments)-масалан: running a mile. 3) муайян вақт оралиғи билан боғлиқ бир лаҳзалик ҳаракатлар ва натижалар: (achievemants-reaching the top); 4) ноаниқ вақт бўлаги билан боғлиқ давомий ҳолатлар (states), жараёнлар [Vendler 1974; 217-234.].
White Fang knew (state atelic) the meaning of “home,” and though he did not understand (state atelic) the remainder of the master’s language, he knew (state atelic) it was his will that he should go home. ( Jack London, 232); After this event he found (achievement, telic) a warmer place in the hearts of the Sierra Vista people, and even the groom whose arm he had slashed admitted that he was a wise dog even if he was a wolf. ( Jack London, 233); His eyes were closed, (state atelic) but the lids slightly lifted (achievement telic) in an effort to look at them as they bent over him, and the tail was perceptibly agitated (state, atelic) in a vain effort to wag. (Jack London, 237)
Маълумотни етказишда феълларнинг қўлланиши, семантик хусусиятлари, аҳамиятли саналари бу феъл маънолари маълумотни динамиклик хусусиятини олиб боришини кўрсатади. Хусусан, инглиз тили феъл семантикасининг асосий хусусиятларидан бири бу ундаги аспектуал категория белгилар билан боғлик. Умуман, феълга оид тадқиқотларда феълларни лексик-семантик гуруҳларга ажратиш кенг тус олган. Феълларни лексик семантик таснифлаш, уларни кесим вазифасида фаоллашуви билан боғлиқ тадқиқотлар кўпчиликни ташкил қилади. Бироқ, семантик маъноларини аниқлаш орқали гуруҳларга ажратиш борасида турлича қарашлар учрайди. Бундан ташқари феълларнинг предикат шакли лексик грамматик категория белгиларини эътиборга олган ҳолда аспектуал жиҳатдан бевосита ҳаракат тарзи билан алоқадордир. Бу каби аспектуал маъноларнинг таснифи ҳаракат тарзи атамаси билан маълум.
Тилларда феълларнинг лексик-семантик гуруҳларга ажратиш кенг тус олган. Феълларни лексик-семантик таснифлаш уларни кесим вазифасида қўлланилганда ва уларни кесим вазифасидаги семантик маъноларини аниқлашда муҳим ўрин тутади. Феълларни бу каби таснифлаш алоҳида-алоҳида тилларда олиб борилган ва бу борада кўпгина ишлар амалга оширилган [Почепцов Г.Г. 1985. –С 12-18.], [Ризаев Б.Х. 1999. -121 с.30]. Феълларнинг тус шакли грамматик категория сифатида кўпгина тилларда мавжуд. Лекин, тус грамматик категория сифатида бўлмаса-да, аспектуал маъноларнинг у ёки бу кўриниши барча тилларда бор. Шундай қилиб, туссиз аспектуаллик (аспектсиз аспектуаллик) кўпгина тилларда мавжуд бўлиб, манбаларда “акционаллик”, баъзиларида эса “акционсарт ”деб номланади [Агрель С.О. 1962. С. 35-38.].“Акционаллик” тушунчаси Сигурд Агрелл томонидан киритилган бўлиб (акционсарт), у феъл семантикасини турли-туман гуруҳлаш ва таснифлашга асосланади. Акционсарт рус тили манбаларида “способы действия”, яъни ҳаракат тарзи атамаси билан ҳам юритилади. Ҳаракат тарзи объектли ҳаракат феълларини учта ва ўз навбатида улар ҳам тўққизта кичик гуруҳчаларга таснифланади. Объектсиз ҳаракат феъллари олтита ҳамда улар ҳам жами бўлиб йигирма саккизта гуруҳчаларни ташкил қилади [Почепцов Г.Г. 1985. –С 12-18.].
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Авилова Н.С Вид глагола и семантика глагольного слова. -М.: 1976.-328 с.
2.Агрель С. О способах действия польского глагола // Вопросы глагольного вида. -М.: 1962. С. 35-38.
3. Адмони В.Г. О многоаспектно-доминантном подходе к грамматическому строю // Вопросы языкознания. №2 , 1961. -С. 44-52.
4. Бондарко А. В. Вид и время русского глагола. – М.: Просвещение, 1971-239с.
5. Бондарко А. В. Теоретические проблемы русской грамматики. СПб.: Изд-во СПбГУ, 2004. – 208 с.
6. Мирсанов Ғ. Инглиз ва ўзбек тилларидаги юриш-ҳаракат феълларининг акционал ва аспектуал хусусиятлари. Фил. фан. ном. автореф. 2008.- 25б.
7. Мирсанов Ғ. Аспектуал фрейм ва унинг таркибий кисми. Филология масалалари. –Тошкент: 2016. -Б 52-54.
8. Curme G.A grammar of the English language: In three volumes.; New-York, vol. 3.1931. -616 p.
9. Почепцов Г.Г. О месте прагматического элемента в лингвистическом описании // Прагматические и семантические аспекты синтаксиса. Калинин: Изд. КГУ, 1985. –С 12-18.
10. Ризаев Б.Х. Проблема аспектной семантики временных форм немецкого глагола. Аспектная семантика претрита. Фан. –Ташкент: 1999. -121 с.
11. Ризаев Б.Х. Проблема аспектной семантики временных форм немецкого глагола. Аспектная семантика претрита. Фан. –Ташкент: 1999. -121 с.30.
11. Filip H. Aspect, Eventuality Types and Noun Phrase, Semantics. New York. 1999. – P81-149;
12. Шмелев А. Д, Зализняк А. Введение в русскую аспектологию. –М.: Языки русской культуры, 2000. - 215 с.
14. Verkuyl H.Z. Formal Semantics Course Lectures delivered in the St. Petersburg State University, 2002. – P71-109.
15. Vendler L. Verbs and times // Der englische Aspekt./Ed. By A.Schopf. –Darmstadt, 1974. –P. 217-234.
Газиева Ш. Формы действия в системе английского глагола. В данной статье анализируются лексико-грамматические единицы, представляющие категорию режима действия глагола в английском языке, а также классификация семантики режима действия.
Проанализированы лингвистические средства, представляющие начальные, консеквентные и завершенные состояния сиюминутных глаголов, представленных глаголами действия в английском языке. Выделены морфологические свойства лексем английского языка на разных уровнях, единицы времени изменения глаголов, иерархические свойства глагольных форм и возможности синтаксических свойств.
Gazieva Sh. Forms of action in the English verb system. This article analyzes the lexical and grammatical units representing the action mode category of the verb in English, as well as the classification of action mode semantics.
Linguistic tools representing initial, consequential, and completed state meanings of momentary verbs represented by action verbs in English were analyzed. Morphological properties of English lexemes at different levels, time units of verb change, hierarchical properties of verb forms and possibilities of syntactic properties are highlighted.