ИНГЛИЗ ВА ЎЗБЕК ТИЛЛАРИДА РЕЗУЛЬТАТИВЛИКНИ ИФОДАЛОВЧИ ЛЕКСИК-ГРАММАТИК ВОСИТАЛАР

Ҳар бир тилдаги грамматик тадқиқотлар марказида воқеа-ҳодисаларнинг тил бирлиги сифатида ифодаланиши ва гап доирасида иштирок этадиган бирликларнинг ўзаро боғланиши кодлашга қаратилади. Ушбу турдаги грамматик таҳлил тилшунослик тарихида кўплаб атамалар билан маълум: грамматик муносабатлар, синтактик функциялар, фреймларнинг субкатегоризацияси, аргумент таркибли тузилмалар, аргумент боғлиқлик ва бошқалар. Грамматиканинг ҳар бир бўлимига тегишли асосий масалалардан бири - бу ўша тил доирасида ҳамда бошқа тиллар кесимида ўхшашлик ва фарқли томонларнинг тўғри муносабатини танлашдир. Эга, кесим, тўлдирувчилар, одатда, соф грамматик муносабатлар сифатида формал категорияларга киритилади. Аммо, мазкур категорияларнинг ўзаро муносабатга кириши орқали воқеа-ҳодисаларни ифодалаши жараёнида улкан семантик фарқланиш юзага келади. Бундан ташқари, тиллар кесимида таққосланадиган бўлса, нафақат улардаги синтактик вазифалар, балки формал кўрсаткичлар ифодалайдиган маъно кўлами ҳам фарқ қилади. Хусусан, инглиз тилида кесим ва мураккаб тўлдирувчи ўзига хос тузилмалар- ни ташкил қилади. Мазкур тузилмалар семантик нуқтаи назардан результатив ва каузатив маъноларни ифодалаш учун қўлланилади. Мазкур маънолар инглиз тилида ўзига хос категориялар сифатида ҳам талқин этилади. Жумладан, каузативлик ҳам, результативлик ҳам мураккаб, кенг қамровли категориялар сифатида кўплаб ифодаланиш усулларига эга. Шунингдек, улар ташқи олам объектларига бўлган муносабатларни ҳам акс эттиради. Каузативлик категорияси доирасида бевосита каузаллик тушунчаси ҳам мавжуд бўлиб, улар бажарадиган муносабатларни фарқлаш талаб этилади.

Лексик воситалар результатив тузилмаларни шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам агентив тўлдирувчи билан ифодаланадиган результатив тузилмалар коммуникатив-прагматик вазифаларни бажаради. Бу борада таниқли тилшунос олим Ш.Сафаровнинг мулоҳазасини келтирамиз: “Нутқий тузилмалар мазмунидаги семантика ва прагматика муносабатини ҳосил қилувчи омиллар ҳақида гап кетганда, одатда, луғавий бирликларнинг (масалан, перформатив бирликлар, иллокутив феъллар) вазифаси муҳокама қилиниб, грамматик воситалар назардан четда қолади. Аслини олганда, грамматик воситаларнинг ҳам семантика ва прагматика ҳудудларидаги вазифавий тақсимоти ўзига хос кўринишга эга (Ш.Сафаров; 2008, 94). Предикат маъноси олдинги ҳаракатларнинг натижасини англатиб келади. Результатив маъно юзага келишидан олдин амалга оширилган воқеа-ҳодиса перформатив ёки референция вазифаларини бажариб келиши мумкин. Масалан: Ортиқ ғазабланиб, линейка билан унинг иккинчи қўлига ҳам урди. Буни нариги қатордаги партадан кўриб қолган Аваз чопиб келди-ю, линейкани акасининг қўлидан олиб, синдириб ташлади (Пиримқул Қодиров, 15).

Тилшуносликда гапнинг маркази сифатида асосий эътибор феълга қаратилади, чунки унинг семантик моҳияти ёки семасилогик ўзаги замон ва вақт билан биргаликда намоён бўлади. Бундан ташқари, феъл динамик белги сифатида қаралади (В.Л. Егоров;1989,86). Гапдаги қолган бўлаклар эга, тўлдирувчи, ҳол феъл ҳаракати билан узвий боғлиқ ҳисобланади ҳамда ҳар бир бўлак феъл ҳаракатининг ифдаланишида, семантик фарқланишида, феъл маъноларининг бойишида муҳим ўрин тутади. Феълнинг лексик-грамматик маъносига қараб эга вазифасидаги субстант ҳаракат бажарувчиси, ҳаракат бошқарувчиси, ҳаракатни қабул қилувчи бўлиши мумкин. Шунингдек, феъл ҳаракати эганинг ҳолат, характер, усул ва бошқа белгиларини ҳам билдириб келиши мумкин. Масалан: Then he closed the door, leaving her standing there (Ch. Frazier, 256);

True to Inman’s signal, the door soon reopened (Ch. Frazier, 257);

Inman’s mouth tightened like a cord had been pulled in him (Ch. Frazier, 257).

Тўлдирувчи феъл ҳаракатига трансформацион маънони беради, феъл ҳаракатининг бажарилиши, унинг тўла бўлиши маъносини билдиради. Тўлдирувчи ва феъл муносабати фақатгина феълнинг ўтимлилик хусусияти билан юзага келади. Масалан: Tom sent the letter. They get their clothes in Paris.

Ҳол вазифасидаги субстантлар ва равишлар феъл ҳаракатининг структуравий тугалланганлик, мақсад, макон ва вақт ўлчовидаги ҳаракати, миқдори, усули, тарзи каби маъноларини билдиради. Масалан: The slaves had the same fare, but ate out under the pear tree (Ch. Frazier, 135); Ada and Ruby went to work cooking (Ch. Frazier, 135).

Тўлдирувчи феъл ҳаракатига трансформацион маънони беради, феъл ҳаракатининг бажарилиши, феъл ҳаракатининг тўла бажарилиш маъносини билидиради. Тўлдирувчи ва феъл муносабати фақатгина феълнинг ўтимлилик хусусияти билан юзага келади. Бу каби ҳолларда результатив маъно феълнинг лексик хусусиятига боғлиқ тарзда юзага келади. Масалан: As far as we could see was red hills all washed down with gullies and scattered over with patches of piny woods.( O’Henry, 244); ......and all the sheep had died and Yeah, and what did you get you see, you get mutations going on in plants so that you get at the moment when the plants themselves are altered, it doesn't necessary, necessary mean that they're killed off, it doesn't necessary mean that they are killed off, it means that the actual genes alter, that they go on breathing so you get ginormous sort of cabbages, you know, cabbages that'll normally be about that size, suddenly become that size that they're the biggest (source: F7L)

Тўлдирувчи вазифасидаги субстантлар ва равишлар феъл ҳаракатининг структуравий тугалланганлик, мақсад, макон ва вақт ўлчовидаги ҳаракати, миқдори, усули, тарзи каби маъноларини билдиришда маълум таъсирга эга. Масалан: He put down the newspaper automatically as the door opened wide (Maeve Binchy,107).

Феъллар семантикаси результатив маънонинг ҳосил бўлишида муҳим ўринга эга. Кўриб чиқганимиздек, ҳар бир феъл ўз лексик маъносидан ташқари, бошқа сўз туркумлари билан бирикиб келиши натижасида результатив маънони ҳосил қилади. Ушбу комплекслар феълларнинг лексик-семантик маъноларини фарқлаши билан бирга, уларнинг турли бирикмаларини вужудга келтира олиши мумкин.

At the moment, though, the red hen came bursting through the leaves, her wings partially opened and trailing in the dust (Ch. Frazier, 32).

Инглиз тилида боғловчи феълли бирикмаларнинг результатив тузилма ифодалаши янги сифат, ҳолатга тўла ўтганлик, янги ҳолатнинг пайдо бўлганлиги натижасини билдиради. Масалан:

It had gone dark;

 Her hair had gone grey;

He has got lame.

Энди шу каби бирикувларнинг ва боғловчи феълларнинг бошқа компонентлар билан бирикиб ифодалайдиган маъноларига алоҳида-алоҳида тўхталамиз. To fall  боғловчи феъли, асосан, сифат ва баъзи отлар билан бирикиб келади. Бу бирикмалар субъектнинг истагига боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳолатнинг ўзгариши ёки бирор жараён, ҳолатнинг бошланишини англатади. Қуйидаги мисолларга эътибор берамиз:

Her husband had fallen a victim to his zeal for the public safety (Унинг эри омма хавсизлиги учун қурбон бўлди);  The artist fell out of favour (Рассомнинг ҳурмати йўқолди); It fеll dark (Қоронғи тушди).

Ушбу мисоллардаги ҳолат ўзгариши билан боғлиқ результатив  семантика боғловчи феъл семантикаси эмас, балки victim, favour, dark каби ифодаланган иккинчи компонентнинг маъносига қараб ўзгариб боради.

Равишдош шаклидаги етакчи феъл ҳаракатни англатиб келади, результативлик маъноси эса кўмакчи феълнинг лексик маъносидан келиб чиқади. Мазкур ҳолат ўтимли феълларга хос хусусият саналади. Масалан: Ҳулкар хамирни зувалалаб бўлди-ю, ўчоқдаги чўғ устига қозонни тўнтариб қиздира бошлади. Ит ўрнидан туриб, йўғон товуш билан вовуллади (Пиримқул Қодиров, 84).Аввал қип-қизил бўлиб кўринган ой аста бўзариб рангини йўқота бошлади. Сарғимтил тусга кирди, ундан кейин кўм-кўк шиша тусига кириб қолди (Саид Аҳмад, 210).

Р.Вошио результатив ҳодисаларни типологик таҳлил қилиш жараёнида кучли результатив “strong resultatives” ва кучсиз результатив “weak resultatives” турларга ажратади (R.Washio; 1997, 1999). Муаллифнинг таъкидлашича, кучли результативда феъл маъноси ва сифат маъноси бир-биридан мустақил бўлиб, объектга йўналтирилган каузация эргатив результативликни англатади. Исбот тариқасида муаллиф қуйидаги мисолларни келтиради: a) The horses dragged the logs smooth (R.Jackendoff; 1990, 226.R.Washio; 1997, 39.R.Washio;1999, 689).

b) The jockeys raced the horses sweaty. (Washio R., 1999:689).

Кучсиз результативликда эҳтимолий каузация таъсирида объект ҳолатининг ўзгаришини феъл хусусияти билан боғлайди ва қуйидаги мисолларни келтиради: a) He wiped the table clean. в) He sharpened the pencil pointy. (Washio; 1997, 227.  1999, 689).

Фикримизча, результативликнинг кучли ёки кучсиз турга ажратилиши бевосита феълнинг акционал семантикасига бориб тақалади. Вошио томонидан қўлланилган drag, race феъллари акционал нуқтаи назардан чегараланмаган хусусиятга эга, айнан мазкур семантик хусусият таъсирида мазкур тузилмалар результатив маънони ифодалаб келган. Кучсиз результативлик ифодаланган wipe, sharpen феъллари акционал жиҳатдан чегараланган хусусиятга эга ва улар ифодалаган маъно объект ҳолатининг ўзгариши натижасида юзага келадиган результативликни англатади. Мазкур ҳолда Вошио маъно ўзгаришини феъл хусусияти билан боғлаган бўлса-да, айнан феълнинг акционал хусусияти эканлигига эътибор қаратмайди. 

Инглиз тилидаги результатив тузилмалар синтактик-семантик сатҳда ўзига хос ўринга эга. Улар NP1 VP (NP2) кўринишда бўлиб, NP1 билан ифодаланган ҳаракат NP2ни каузацияга учратиш орқали маълум натижавийликни ҳосил қилади. Мазкур ҳолатда учинчи компонент ёки иккиламчи предикат результатив тузилмани юзага келтиради. Масалан: Herman hammered the metal flat.

Келтирилган NP1 VP NP2 кўринишдаги результатив тузилмалар инглиз тили грамматика тизимида учрайдиган ўзига хос тузилмалардир. Мазкур тузилмалар феъл семантикасига боғлиқ ҳолда қурилиши ва янги воқеа-ҳодисани ифодалаши сабаб, уларни аспектуал модификаторлар доирасида ўрганиш лозим деб ҳисоблаймиз. 

Кўринадики, результатив тузилмалар таҳлили синтактик сатҳни ва шунингдек, идиоматик ибораларни ҳам қамраб олади. Синтактик сатҳ, бевосита, результатив тузилмаларни ҳосил қиладиган тил бирликлари ва феълнинг бирикувлар ҳосил қилиши натижасида юзага келадиган результатив маъноларни аниқлаш билан шуғулланса, идиоматик иборалар феъл ва унга мослашадиган бирлик бирикувида ҳосил бўладиган маъноларни аниқлашга қаратилади. Шунингдек, результатив маъно ва тасвирий ифода ўртасидаги семантик фарқланиш ҳам бевосита синтактик сатҳ доирасида амалга оширилади. Результатив тузилмаларда иштирок этадиган адюънкт (тўлдирувчи) ва аргумент (феъл билан модификациялашадиган ҳар қандай от) қўлланилишидаги асосий фарқ шундан иборатки, адюънкт вазифасидаги бирлик такрорланиши, яъни семантик жиҳатдан маъно тўлдириши учун бир ва ундан ортиқ тил бирликлари иштирок этиши мумкин. Аргумент эса ёлғиз ҳолда феъл билан бирикиш орқали результатив тузилмаларни ҳосил қилади. Аммо, ҳар бир тилда результативлик ифодаланишининг бир неча усуллари мавжудлиги борасида ҳам фикрлар бор. “Ҳар қандай тилда результативликнинг а) диатеза турига; б) результативлик маъно кўрсаткичига; в) маълум феълнинг аниқ лексик результативлик маъносига боғлиқ ҳолда ифодаланиш усуллари учрайди (В. П. Недялков, С. Е. Яхонтов; 1983, 15)”. Албатта, барча усуллар результативликнинг қўшимча ифодаланиш хусусиятларига тегишли бўлиб, ҳолат ўзгариши, маълум ҳаракат натижасида янги ҳолатга ўтганлик каби результатив семантика билан боғлиқ.

Результативлик ва статиклик (ҳолатга ўтганлик) ўртасидаги фарқни белгилаш мураккаблик туғдиради. Шунинг учун ҳам мазкур ифодаланиш турларини биргаликда таҳлил қилиш, синонимик ҳодиса сифатида қараш кераклиги борасида фикрлар учрайди (В. П. Недялков; 1981, 164). J.Bybee; 1994, 53). Результативликнинг лексик асослари, асосан, ҳолат ўзгариши билан боғлиқ. Бу ҳолат ўзбек тилидаги “бўлмоқ” феълининг статик маънога эга кўмакчи феъли билан бирикишида юзага келиши мумкин. Масалан:

Лутфинисонинг никоҳ кийимлари аллақачон тиканларга илиниб пора-пора бўлган (Саид Аҳмад, 32). Бўрининг дили хуфтон бўлиб қолди (Тоғай Мурод, 25).

Баъзи ҳолларда результативлик маъноси статик хусусиятга эга бўлган феълнинг сифатдош шакли ёки мажҳул нисбат шаклида ифодаланиши мумкин. Масалан: У билан ёнма-ён ётган шериклари Тенгдик билан Бейшенади аллақачон донг қотишган (Саид Аҳмад, 109).

Результативликнинг ифодаланишидаги грамматик кўрсаткичлар (сифатдош шакли ёки мажҳул нисбат шаклида ҳосил бўладиган результатив маъно) феълнинг лексик хусусиятига боғлиқ тарзда юзага келади. Мазкур ҳол ўтимли ва акционал нуқтаи назардан чегараланган хусусиятга эга бўлган феълларга тегишли ҳодиса саналади. Масалан: The door banged behind her and John Ryan saw, through the bedroom window, his wife run across the small footbridge opposite the pub. (Maeve Binchy, 4).

Результатив тузилмалар ҳаракатнинг эгага йўналтирилганлигида феълнинг ўтимсиз хусусиятида ҳам шаклланиши мумкин. Масалан:

The floor was of beaten earth, the walls washed white with lime to keep off the flies. A crude stone hearth, a few sticks of furniture, chests and coffers and a shelf full of kitchen implements were all the friar's apparent possessions. (source: H9C); That night Sergeant Sheehan found somebody lying in a very awkward position, legs splayed, head lolling, and stretched right across the foot-bridge at the end of the town (Maeve Binchy,79).

Кўринадики, результатив тузилмалар фақат феълдан кейин қўлланиладиган тўлдирувчи ва иккиламчи предикат бирикмаси эмас, балки асосий феъл билан муносабатга киришадиган барча аргументларга ҳам хос ҳодисадир (A.Goldber; 2004, 181-182).

Результатив тузилмаларнинг шаклланишида фаолият феълларига (Activity verbs) хос бўлган акционал чегараланганлик хусусияти ҳам муҳим ўрин тутади. Шундай бўлса-да, результативлик чегараланган хусусиятли фаолият феълларининг асосий белгиси саналмайди. Мазкур ҳолларда результативлик чегараланган хусусиятли феъл билан аргументнинг муносабатга киришиши натижасида ҳосил бўладиган семантик ҳодиса саналади. Бунга юқорида келтирилган The river froze solid гапи мисол бўла олади. Қиёсланг: He waved at Michael silly (Maeve Binchy,46).

Результатив маънолар бир вақтнинг ўзида атрибут ва предикатга юклатилиши мумкин. Мазкур ҳолда атрибут вазифаси ҳолат ифодаланиши билан боғлиқ бўлса, предикат вазифасидаги тил бирликлари натижага эришилганлик маъносини англатади. Бу каби результативликни турли ўхшаш ҳодисаларнинг уюшиб келганлигида кузатиш мумкин. Масалан:

The young woman stepped into the cab; the doors shut with a bang; Jerry's whip cracked in the air; the crowd in the gutterscattered, and the fine hansom dashed away 'cross-town (O’Henry, 69).

Келтирилган мисолдаги сифатдош шаклини синонимик тарзда қабул қилишга одатланганмиз. Аммо, улар синтактик-семантик вазифалари турлича бўлишига қарамасдан, қатор результатив тузилмаларни ташкил қилган. Ушбу тузилмалар ҳозирги замон билан алоқадор бўлган воқеа-ҳодисаларнинг натижасини англатиб келган. Мазкур тузилмаларнинг результатив маъноси “феълнинг акционал хусусияти, яъни чегараланган ва терминатив тури билан узвий боғлиқ” (Е.В. Петрухина; 2000, 24). Чунки ушбу маъно мазкур иштирок этаётган феълнинг акционал хусусияти таъсирида юзага келган. Феълнинг акционал хусусияти етакчи ва кўмакчи феъллар бирикиши натижасида англатадиган маъноларда муҳим аҳамият касб этади (Ғ. Мирсанов; 2015, 37-42).

Результативлик иккала тилда ҳам маълум грамматик категориялар ёрдамида ҳосил бўлади. Бунга мисол тариқасида сифатдош шакли ва мажҳул нисбат бирикмаларида ифодаланадиган результативликни келтириш мумкин. Сифатдош билан ифодаланган вазият янгидан юзага келган результатив маъносини англатади. Масалан: Turning, she found her view blocked by a broad chest, wide shoulders encased in a white linen shirt (Liz. Fielding, 9).

Ўзбек тилида “бўлмоқ” ва “олмоқ” феълларининг кўмакчи феъл вазифасида чегараланган хусусиятли етакчи феъллар билан бирикиши ҳам результатив тузилмаларни ташкил қилганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Масалан: Ёнимиздаги бўш қолган қафасга биздан яна уч кишини опчиқиб кетишди. Энди бизга жой бемалол бўлиб қолди (Саид Аҳмад, 32).

Э.Даль ва Е.Хеден результатив вазиятларни ҳозирги замон билан боғлиқ ифодаланишига нисбатан “ҳозирги релевантлик” тушунчасини киритишади. Муаллифлар мазкур ҳодисани прагматик нуқтаи назардан баҳолашади. Улар “ҳозирги релевантлик” тушунчасини “A bank has been robbed  (банкни ўмаришди)” мисолида бевосита воқеа-ҳодиса билан боғлиқ жой назарда тутилмаслиги, балки мулоқот иштирокчилари учун қандай оқибатларга олиб келинганлиги, воқеа қай тарзда амалга оширилганлиги унинг натижаси қизиқроқ аҳамият касб этиши билан тушунтиришади (О. Dahl, Е. Hedin; 2000, 391-392). Албатта, мазкур ҳолда сўзловчи фақатгина воқеа-ҳодиса тўғрисидаги маълумотни етказибгина қолмасдан, етказилаётган маълумотни (банкнинг ўмарилиши) тингловчига қай даражада таъсир этиши ёки тингловчининг мазкур воқеа-ҳодисадан хабардорлигини текшириш ва шу каби муносабатларга эътибор қаратади. Э. Даль ва Е. Хеден келтирган мисол результативликдан кўра шаклан перфектдир. Шу давргача результативлик ва перфектни фарқловчи аниқ кўрсатмалар ишлаб чиқилмаган. Шу сабаб кўпгина ҳолларда результативлик ва перфект бир ҳодиса сифатида баҳоланади. Бу борада В.А.Плунгиян қуйидаги муносабатни билдиради: “Шундай қилиб, ҳаракатнинг тугалланиши натижасида юзага келган аниқ лексикографик белгиланган ҳолатнинг тасвирланиши, ҳозирги вазиятга мос келадиган ҳар қандай маълумот, сўзловчи тасвирлаётган вазиятнинг акс- садоси ҳозирги воқелик билан алоқадор бўлса, перфектни кучсизланган результатив деб характерлаш мумкин” (Плунгян;2000, 299).

Лексик тизимдаги бирор бирликнинг лексик-семантик майдонини аниқлаш ва гуруҳлаш улардаги синонимик ва антонимик кўрсатгичларнинг умумий семантикасидан тортиб кичик хусусиятларини ҳам очиб беради. Хусусан, турли лексик-семантик гуруҳларга тегишли бўлган феълларнинг лексик-семантик майдонини аниқлаш ва қиёслашда улардаги маъно элементларининг фарқларини (ҳаракат усули, боғлиқлиги, йўналиши, йуналишидаги фарқ, ҳаракатга киришиш, ҳаракатнинг субъект томонидан қабул қилиниши, ҳаракатга муносабат, ҳаракатни баҳолаш, ҳаракат бажарувчи восита, субъектларнинг хусусияти, объект муносабати ва ҳ.к.) очиб беришга ёрдам беради. Бу ҳол бевосита результативлик ҳодисасини ташкил этадиган феълларда ўз ифодасини топади.

Каузативликка алоқадор результатив тузилмалар феълнинг динамик хусусияти билан узвий боғлиқ. Феълнинг динамик хусусияти таъсирида каузацияга учраган пациенс ҳолат ўзгаришга маҳкум.

Таҳлил қилинган результатив, депиктив, каузатив тузилмаларнинг ҳар бири мустақил семантик чекланишларга эга. Улар категориал, лексик-семантик жиҳатлар билан фарқланса-да, бир-бири билан ўзаро боғлиқ.

Ўтимсиз феълларнинг иштирокида ҳосил бўлган результатив маъно мақсадли ёки етакчи бўлиши мумкин. Бундай пайтда ҳолат ўзгариши субъект билан боғлиқ бўлади.

Результативлик бошқа аспектуал категориялар сингари темпорал ўзгарувчанлик хусусиятига эга ва прогрессивлик билан қарама-қарши қўйилади (Плунгян, 2006). Прогрессивлик (ҳозирги замонга алоқадор) билан результативлик қарама-қарши қўйилиши семантик муносабатлардагина самарали бўлиши мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Абдуазизов А.А. Тилшунослик назариясига кириш. – Т.: Шарқ, 2010. – 144 б.

2. Авилова Н.С. Вид глагола и семантика глагольного слова. – М.: 1976. – 328 с.

3. Акимова Т. Г. Семантические признаки в сфере качественной аспектуальности и функционирования видовременных форм английского глагола // Теория грамматического значения и аспектологические исследования: Сб. статей. / Отв. Ред. А. В. Бондарко. – Л., 1984. – С. 71-91.

4. Арутюнова Н.Д. Типы языковых значений: Оценка. Событие. Факт. – М.: Наука, 1988. -341 с.

5. Белошапкова Т.В. Когнитивно-дискурсивное описание категории аспектуальности в современном русском языке:Автореф. дисс....д-ра. Филол. наук. – М.: 2008. -40 с.

6. Бондарко А.В. Функциональная грамматика. -Л.: Наука, 1984. -133 с.

7. Бондарко А.В.Принципы функциональной грамматики и вопросы аспектологии. – Л.: 1983. –208 с.

8. Булыгина Т.В. К построению типологии предикатов в русском языке // Семантические типы предикатов. – М.: 1982. – С. 7-85

9. Буранов Дж. Сравнительная типология английского и тюркских языков. – М.: 1983. – 266 с.

10. Бўронов Ж. Инглизваўзбектиллариқиёсийграмматикаси. – Тошкент; 1973. –284 б.

11. Ганиев Ф.А. Видовая характеристика глаголов татарского языка: Проблема глагольного вида в татарском языке. – Казань: 1963. –С. 377-382.

12. Гузев В.Г. Очерки по теории тюркского словоизменения: Глагол. – Л.: 1990. –165 с.

13.Иванова  И. П. Вид и время в современном английском языке. – Л.: 1961. – 200 с.

Давлатова М. Лексико-грамматические средства выражения результативности в английском и узбекском языках. В статье дается теоретическая база для изучения лексико-грамматических средств выразительности и проводится анализ на материале языковых примеров. Исследование обнаруживает, что результирующие структуры формируются по-разному, в зависимости от лексико-семантического выражения глагола и подчиненности дополнительного аргумента. Внимание было обращено на результирующие значения, представленные аналитическими соединениями в виде глагольных форм, а также на лексические и образованные грамматическими средствами результирующие структуры.

Davlatova M. Lexical and grammatical means of expressiveness in English and Uzbek languages. The article provides a theoretical basis for the study of lexical and grammatical means of expressiveness and analyzes the well-known examples. It turned out that the resulting structures are formed differently depending on the lexical and semantic expression of the verb and the subordination of the additional argument. Attention was drawn to the resulting meanings, represented by analytical compounds in the form of verb forms, as well as to the lexical and grammatically formed resulting structures.

Xorijiy filologiya jurnali tahrir ha'yati