Инсон онгида ҳосил бўладиган ҳар қандай лингвистик қурилма биринчи навбатда идрок этилаётган воқеликнинг онгдаги инъикоси, яъни юзага келиши ва унинг тафаккурдаги ҳажмининг таҳлил қилиниши натижасида ҳосил бўладиган концептнинг пайдо бўлиши ҳисобланади. Кейинги йўналишда воқеланиш босқичи бўлиб, турли хил амаллардан иборатдир. Мазкур амаллар тил тизими амаллари хусусиятлари билан боғлиқ ҳолда кечади. Келтирилган амаллар когнитив фаолиятнинг ифодаланиш жараёни бўлиб, когнитив тилшуносликнинг ўрганиш объекти ҳисобланади. Бунда тадқиқ этилиши кўзда тутилган лингвистик концепт юзага келади. Мазкур амаллар натижасида юзага келган концепт маълум соҳага тегишли тил бирликларининг умумлаштирилган кўриниши деса ҳам бўлади. Умумлаштириш жараёни кечаётган ҳодисалар, предметлар, воқеликлар, сифат хусусиятлари ҳақидаги маълумотни мужассамлаштирган ҳолда концептуал ҳодисалар юзага келади. Юзага келган концептлар инсоннинг идрок этиш когнитив фаолиятининг самарасидир.
Бевосита тилдаги ҳаракатнинг концептуал турлари ва уларнинг макон муносабати тадқиқотларига тўхталадиган бўлсак, улар когнитив тилшуносликка оид дастурларга мос келиши кузатилади. Жумладан, Лакофф [Lakoff, G. (1990). ‘The invariance hypothesis: Is abstract reason based on image-schemas?’ Cognitive Linguistics, 1, 1, 39-74.] ўзининг образ схемаси (image-schеma) да тил воситаларининг гуруҳларини ажратади. Талми [Talmy L. Force Dynamics in Language and Cognition [text] / L.Talmy // Cognitive Science. – 1988. – Vol. 12. – N. 1. – P. 1-44. ] эса, образ шаклларини ҳосил қиладиган конфигуратив тузилмаларни таҳлил қилади. Бу ишларда грамматик мантиқий тушунчавий категориялардан миқдор, давомийлик, чегараланганлик, маконнинг тақсимланиши ва бошқа шу каби турлар тўғрисида сўз боради. Феъл семантикаси тадқиқотларига янгича ёндашув орқали ундаги маъно махсус когнитив операция, концептуализациялаш ёрдамида аниқланади. Бунда бир фрагментдаги концептнинг ҳақиқатда турли-турли эканлиги кўзга ташланади. Аспектуал семантикасини аниқлаш илгари синтактик сатҳ доирада олиб борилган, яъни маълум бир бирикмалар доирасида тадқиқ этилган бўлса, ҳозирда концептуаллашувини таъминловчи вазиятлар доирасида амалга оширилмоқда. Ҳар хил шакллар, турли конструкциялар бир хил вазиятларни ифодалаши мумкин, аммо, маънолар турлича бўлади.
Нутқда концептуал хусусиятларнинг амалга оширилиши маълум грамматик шаклларнинг (тус-замон шакллари, императив, пассив ва рефлексив- ҳаракат феъллари учун вақт кўрсатгичлар) қўлланилиши орқали таъминланади. Шунингдек, феълларнинг ўтимли қўлланиши (ҳаракат феълларига нисбатан), ўтимсиз қўлланилиши (процессуал, статив ва хусусият феъллари учун), синтактик конструкциялар, феълнинг шахссиз шакллари ёрдамидаги конструкциялар, объектив валентлик каби гап таркибидаги хусусиятлар билан ифодаланади. Ушбу хусусиятлар керак бўлган маънони шакллантириш механизми, маълум концептуал белгиларни амалга оширишдаги тил воситалари сифатида фойдаланилади.[1] Ушбу тил воситаларини концептуал турларини матнда қўлланилишига кўра функционал категоризациялаш талаб этилади. Функционал категоризациялаш эса кўп қамровли жараён бўлиб, унда лексик ва грамматик категоризациялаш билан бир қаторда семантика ва синтаксиснинг ўзаро боғлиқлигида амалга оширилади. Амалга оширилган боғлиқлик гап доирасидаги маъноларни аниқлашга хизмат қилади. “Гап маъноларини (ҳар хил синтактик структураларда) аниқлашда маънолар (ҳар бир типдаги сўзни) ўрнини белгилаш ва умумий схемасини тасвирлаш улкан ишни талаб этади. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда сўз турлари ва синтактик шаклларнинг чекланган қисмида эскиз кўринишидаги маънолар тадқиқига амал қилишга мажбурмиз”[2].
Инсон онгида ҳосил бўладиган ҳар қандай лингвистик қурилма биринчи навбатда идрок этилаётган воқеликнинг онгдаги инъикоси, яъни юзага келиши ва унинг тафаккурдаги ҳажмининг таҳлил қилиниши натижасида ҳосил бўладиган концептнинг пайдо бўлиши ҳисобланади. Кейинги йўналишда воқеланиш босқичи бўлиб, турли хил амаллардан иборатдир. Мазкур амаллар тил тизими амаллари хусусиятлари билан боғлиқ ҳолда кечади. Келтирилган амаллар когнитив фаолиятнинг ифодаланиш жараёни бўлиб, когнитив тилшуносликнинг ўрганиш объекти ҳисобланади. Бунда тадқиқ этилиши кўзда тутилган лингвистик концепт юзага келади. Мазкур амаллар натижасида юзага келган концепт маълум соҳага тегишли тил бирликларининг умумлаштирилган кўриниши деса ҳам бўлади. Умумлаштириш жараёни кечаётган ҳодисалар, предметлар, воқеликлар, сифат хусусиятлари ҳақидаги маълумотни мужассамлаштирган ҳолда концептуал ҳодисалар юзага келади. Юзага келган концептлар инсоннинг идрок этиш когнитив фаолиятининг самарасидир. Инсон когнитив фаолияти турли воқеа-ҳодисалар таҳлили, муносабати ҳамда нутқдаги ифодасида ҳам ўз аксини топади. Инсон фаолияти кўп эмоционал-экспрессив жараёнлар билан боғлиқ. Ушбу эмоционаллик, экспрессивлик, таъсир кабилар асосан каузативлик билан узвий боғлиқликка эга. Мазкур когнитив сатҳда каузатив эмоционаллик муҳим ўрин тутади. Каузатив эмоционаллик эса шахснинг адресатни мажбурий эмоционал ҳолатга келишидаги ҳаракати деб баҳолаш мумкин. Таҳлилимиз объекти бўлиб келтирилган эмоционал белгилардан каузатив эмоционаллик ўрин эгаллаган. Каузатив эмоционаллик одатда субъектнинг объектга таъсири сифатида қаралади. Каузатив эмоционаллик ҳам таъкидланган салбий ва ижобий ифодаланишга эга. Салбий каузатив эмоционаллик шахсга ёқимсиз бўлган (қўрқиш, жаҳл чиқиш ва бошқалар) ҳолатни вужудга келтиради. Синтактик жиҳатдан қаралганда каузативлик “эмоциянинг ифодаланишида экспериенсер синтактик нуқтаи назардан объект сифатида қатнашади” [7, 201–218].
Инглиз тилида бир қанча каузатив эмоционалликни англатадиган to cheer up, to shame, to move каби феъллар мавжуд бўлиб, улар интенсионал ва шу билан бирга адресатда эмоцияни (ҳам салбий ҳам ижобий) ҳосил қилувчи ҳаракатни билдиришади. Шунингдек, интенсионал мақсад маъносига эга бўлмаган эмоционал каузатив to disgust, to sadden, to anger, to irritate каби феъллар гуруҳига киритиш мумкин. Масалан:
1) Coburn’s words had cheered him a little (J. Krantz, 193);
2) Even normal weakness was loathsome to him, although his frustrated child’s love for his mother made him conceal his sense of horror (J. Krantz, 40).
Хусусан, инглиз тилида салбий каузатив эмоционаллик маълум гуруҳ феълларнинг ўтимлилик хусусияти асосида ифодаланади. Ушбу гуруҳ феълларига to frighten, to tease, to dread, to horrify, to shame, to scare ва бошқаларни киритиш мумкин. Каузатив эмоционал муносабат феъллари семантик жиҳатдан микромайдонни ҳосил қилади ва субъектнинг адресатга нисбатан салбий ҳамда ижобий муносабатини англатади:
3) Stash would not permit Francesca to set the pace, but brought her with infinite skill to an orgasm so stabbing, so victorious that it frightened her (J. Krantz, 25);
4) I think we shall stay well under that – I do not want to frighten Boris (J. Krantz, 37);
5) “No, Tatiana, darling, don’t be silly …. I was teasing him and the little one got angry” (J. Krantz, 45);
6) To have done so would have insulted the Prince (J. Krantz, 32).
Келтирилган мисолларда субъект бирор ҳиссиётни объектга (объект сифатида шахс назарда тутилган) таъсир ўтказиш ва шунингдек, маълум бир ташқи таъсир натижасида психоэмоционал ҳолатни кечирган объект каузацияга учраган шахс ҳисобланади. Каузатор ва каузацияланувчи ўртасидаги каузатив семантик маъно мазкур феълларнинг лексик-семантик маънолари ёрдамида амалга ошади. Мисолларда ифодаланган салбий эмоционал муносабатдаги каузативлик маълум нутқ жараёнида юзага келган интенсия сифатида баҳоланади. Каузатив эмоционал муносабат феъллари структураси мотив, мақсад, объект, процесс компонентларига эга.
Қорақалпоқ тилида каузатив эмоционал муносабат феъллари (хусусан, каузативлик) ўзларининг морфологик шаклий хусусиятининг мавжудлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Хусусан, қорақалпоқ тилидаги -т, -ит, -ыт, -дир, -дыр каби қўшимчалар каузатив эмоционал семантик маънони ифодалаш хусусиятига эга. Эмоционал муносабат феъллари синфига тегишли феъллар субъектнинг ҳис-туйғуларини объектга бўлган муносабатидан ташқари объектга баҳо бериш, объектга нисбатан турли муносабатлар билдириш каби семантик маъноларда ҳам келади. Масалан:
а) Тосыннан шыққан сес Жумагүлди қуўантты. Ери қыдырып кетсе қурығанда бир майдан саўа табады ғой[3].
б) Бул көз ушында көринген шаң ағаш басындағы келиншекти қоркытайын деди[4].
в) Ол жүдә тәсиршең еди. Қай жерде кеўли толғандай жағдайға дуўшарласса келемен дегенше билген қосықларын ыңылдар, ҳәзил-дәлкек гәпи менен мени де күлдирип отырар еди. [5]
г) Дөгерек даштағы жүз берип атырған бул жағдайлар жасыл қорықшыларды қатты тынышсызландырды[6].
Келтирилган инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги таҳлилларга асослана- диган бўлсак, каузатив эмоционал феъллар бевосита каузацияланувчи объект олишади. Каузатив эмоционал феъл лексемаларининг семантик хусусиятлари синтактик бошқарув билан боғлиқ ҳисобланади. Демак кўп ҳолларда эмоцио- нал каузативликнинг ифодаланишида сўз ёки бирикманинг структурасига таъсир этади. Эмоционал каузативлик фақатгина феъл + каузацияланувчи объект структураси билан чекланиб қолмайди. Инглиз тилида мазкур ифодага эга бўлган do smb harm, make smb sad, treat smb badly ва бошқа шу каби морфосинтактик структуралар мавжуд бўлиб, каузатив феъллар эмоционалликни англатувчи сифат ёки равишлар билан бирикиб ўзига хос эмоционал каузатив конструкцияларни ҳосил қилади. Ушбу конструкциялар ҳам салбий, ҳам ижобий каузатив эмоцияларни англатиш учун қўлланила олади. Эмоциянинг салбий ёки ижобийлиги эмоционалликни ифодаловчи сифат, равишнинг лексик-семантикасига боғлиқ. Феъл эса каузатив ҳаракатни бажаради:
а) When she was really determined – she decided to make her happy (J. Krantz, 229);
б) The thought that Emily would have to manage on her own made him angry (J. Krantz, 266);
в) I knew we shouldn`t have come to Europe. It makes people crazy! (J. Krantz, 28);
г) The very word filled him with horror (J. Krantz, 35).
Келтирилган мисолларда (а), (б) субъектнинг объектга нисбатан интенсионал ҳаракати, яъни объект вазифасидаги шахсда салбий ёки ижобий эмоциянинг юзага келтиришга қаратилган бўлса, (в), (г) мисолларда маълум вазият, ҳаракат шахсни эмоционал ҳолатга олиб келган. Каузация феъл семантикаси ёрдамида ифодаланган.
Каузатив эмоционаллик қорақалпоқ тилида ҳам ўзига хос конструкция ва бирикмалар ёрдамида ифодалана олиш имкониятига эга. Мазкур бирикмаларда эмоционалликни англатувчи от ва сифатнинг феъл бирикмаси билан юзага келадиган мураккаб феъл аналитик шакли ва каузацияланувчи объект қатнашади. Мазкур ҳолларда эмоционаллик мураккаб феъл бирикмасидаги от орқали ифодаланади. Масалан:
а) Неге анамның қайтыс болғанын кеўлим сезбеди?! Неге түсиме енбеди? Дурыс, енбеўи! Ақыры, мен оны қапа қылып кеттим! (М.Нызанов, 2018, 132-бет)
б) Бул сапары Маманды ҳайран қалдырған жағдай болажақ патшаның келбети болды: Маңлайы шуқыр, шекелери исикке усас, еринлери түрик, бир қараста жаңа туўылған балаға мегзейди, көзлерин ақ басып кеткендей, қарашығы биздей өткир екен[7].
в) — Елге бахыт қараған жылы келиппен, алла, өзиң бахытлы қыл. (Т. Қайпбергенов, Маманбий әпсанасы. 2018. 178 б.)
Каузативлик фақатгина субъект ва адресат ўртасида эмас, балки воқеа-ҳодисанинг таъсири натижасида адресатнинг эмоционал ҳолатга тушишига олиб келиши мумкин (а), (б), (в). Шунингдек, воқеа-ҳодисалардаги маълумотнинг салбий ёки ижобийлиги адресатда салбий ёки ижобий эмоционал ҳолатнинг юзага келишига сабаб бўлади. Каузатив эмоционаллик субъектнинг адресатни мажбурий, кутилмаган ҳолларда эмоционал ҳолатга туширишини англатадиган ҳаракат сифатида баҳоланади. Таҳлил жараёнида каузатив эмоционаллик ҳаракати бевосита субъект (шахс, ҳодиса, маълумот, нутқ бирлиги) адресат ёки объект (шахс) ва каузатив семантикага эга бўлган феъл, феълли бирикмалардан иборат бўлади. Умумий планда инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги каузатив эмоционалликнинг ифодаланиш структурасини қуйидаги схемада кўришимиз мумкин:
Инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги каузатив эмоционаллик таҳлили шуни кўрсатадики, ижобий каузатив эмоционаллик маълум маънода интенсионаллик семантикасига эга. Шунингдек, субъектнинг адресатга нисбатан таъсир этиш мақсадидаги каузативлик ҳам интенсионал каузатив эмоционалликни ифодалайди. Мазкур тилларда ифодаланадиган каузатив эмоционаллик структуравий, морфологик нуқтаи назардан фарқланади. Инглиз тилида каузатив эмоционаллик махсус бирикмалар билан маркерланган бўлса, қорақалпоқ тилида каузатив эмоционалликни билдирадиган махсус морфологик кўрсатгичларга эгалиги билан ажралиб туради.
Ҳар бир тилда феъл семантикаси гап таркибидаги барча лингвистик воситалар билан синтактик ва семантик жиҳатдан муносабатга киришади. Феъл билан муносабатга киришадиган лисоний бирликлар, гапдаги синтактик воситалар мазкур бирликнинг маъно ва мазмунини очиб беришга хизмат қилади. Бирор лексик бирликнинг синтактик сатҳда муносабатга киришиши категориал маънолари ўзгаришига, семантик маънонинг ўзгаришига олиб келади. Гапларнинг нутқдаги синтагматик ва дифференциал белгилари фарқланади. Ҳар бир тилдаги мазкур дифференциал белгиларнинг, семантик-синтактик маъноларнинг ўзгариши ўша тилдаги феълларнинг бошқа бирликлар билан муносабатга кириши, морфологик хусусиятларига боғлиқ тарзда ўзгаради. Бу когнитив жараённинг маҳсули бўлиб, ҳар бир тил соҳибларининг она тил имкониятларидан самарали фойдаланишда кўзга ташланади. Маълумки, феъл семантикаси бошқа тил бирликларига қараганда, гапда, нутқда синтагматик боғланиши жиҳатдан бойроқ, самаралироқ бўлиши билан бирга, маънолар мазмунининг ўзгаришида ҳам фарқланади. Феълларнинг семантик майдони турли синтактик бирикмалар, тузилмаларни ҳосил қилиш имконияти билан бошқа сўз туркумларидан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам феъллар ифодалайдиган маъно ва мазмунига кўра маълум лексик-семантик гуруҳларга ажратилади. Шунингдек, бошқа тил бирликлари билан муносабатга киришиш орқали юзага келадиган маънолар ҳам алоҳида таснифий категорияларни ташкил қилади. Мазкур таснифда аҳамиятли ўринга эга бўлган категория каузативлик саналади.
Инглиз тили |
Қорақалпоқ тили |
Causative verb + object |
Объект + феъл + каузатив қўшимча -т, -ыт, -ит, -дыр, -дир ва бошқалар |
Causative verb + object + emotional adjective or adverb |
Объект + сифат (равиш) + феъл |
Каузативлик категорияси феълнинг лексик маъноси ва объектга таъсирни англатувчи ҳамда шу таъсир натижасида объект ҳолати ўзгаришига учрайдиган лисоний ҳодисага нисбатан қўлланилади (В.П. Недялков, 1969). Каузатив маънонинг юзага келишида сўзларнинг семантик таркибига кирувчи маъноли компонентлар, каузацияга учрайдиган объект ҳамда грамматик шакллар кириши мумкин. Шунинг учун ҳам мазкур маънони ифодаловчи бирликлар бир неча тематик синфга тегишли бўлади. Улар жисмоний ва эмоционал таъсир этишни англатувчи, эмоционал-каузатив синфга оид ёки объект, субъект муносабатини ифодаловчи, маълум грамматик кўрсатгичларга эга феъллар фаоллашувида амалга ошади. Шундай қилиб, феълларни турли сатҳларда таснифлаш, динамиклик, статиклик белгиларини эътиборга олиш, акционал семантика ва грамматик шакл мутаносиблиги орқали уларнинг ички семантикасини очиб бериш, таҳлил этиш имкони кенглиги кўзга ташланади. Лексик-семантик тизимга луғавий ва фразеологик бирликларнинг маъно-мазмун муносабатлари, улар ташкил қиладиган гуруҳларнинг ўзига хос хусусиятлари, ўзаро алоқадорлик характери (лексик-парадигматик) ва тилнинг бошқа қуйи тизимлари билан боғлиқ томонлари, тил бирликларининг семантик ўзгаришидаги вариантлилик каби ҳодисалар ҳам каузатив маъноларни ҳосил қилиши мумкин. Мазкур муносабатлар феълларнинг семантик гуруҳларини тилнинг турли сатҳларида таснифлаш имкони кенг эканлигини англатади. Бу борада каузатив маънога эга феъллар гуруҳи муҳим аҳамият касб этади. Каузатив феъллар ўзига хос лексик маънога эга бўлиш билан бирга, объект ва субъект муносабатига эга, маълум грамматик маркерлар воситасида муносабатга киришади, шунингдек, объект муносабатида результатив семантиканинг ҳосил бўлишига таъсир этади. Натижада, каузатив тузилма ҳосил бўлади. Мазкур тузилмалар баъзи тилшунослар томонидан алоҳида фрейм тарзида ўрганилган (M.Rappaport Hovav, B.Levin; 2001, 766-797. W.Croft; 2012, 448. B.Heine; 1997, 359).
Шунинг учун ҳам каузатив конструкциялар доирасида юзага келадиган маънолар таҳлилида контекст билан бир қаторда каузатив ифоданинг прагматик жиҳатларига ҳам эътибор қаратиш зарур саналади Каузатив маъноларни ҳосил қиладиган тил бирликларига бағишланган тадқиқотларга эътибор қаратадиган бўлсак, уларда алоҳида йўналишлар, турлича ёндашувлар доирасида амалга оширилганлигини кузатиш мумкин. Жумладан, Карриер ва Рандалл (2010) ушбу тузилмаларни диахроник нуқтаи назардан тадқиқ этган бўлса, В. Крофт (2012) Америка инглиз тили оғзаки нутқи доирасида тадқиқотлар олиб борган. О.Далл ва Е.Хединлар (2000) эса каузатив конструкциялар тадқиқига квалитатив жиҳатдан ёндашган ҳамда маъно нуқтаи назаридан тўртта турини ажратишган. Мазкур тилшунослар ва тадқиқотчилар каузатив конструкцияларнинг синтактик шаклланишларига ҳам эътиборларини қаратишган. Улар каузатив тузилмаларнинг семантик фарқланишига эътибор қаратмаган. Баъзи тадқиқотлар инглиз тилидаги битта, баъзан эса бир нечта каузатив тузилмалар таҳлилига бағишланган. Ушбу тузилмаларнинг когнитив жиҳатлари борасида ҳам кўплаб қарашлар мавжуд (R.W.Langacker, 1999; Т.Белошапкова, 2008). Мазкур тадқиқотларда когнитив ёндашувнинг каузативликни тадқиқ этишда қўл келадиган асосга эгалиги таклиф этилади. Чунки, каузативлик лисоний онгнинг фундаментал категорияларига мос келадиган ҳодиса сифатида баҳоланади. Мазкур тадқиқотчилар каузативликни “тафаккурнинг тажрибага асосланиши” (transcendental notion) сифатида талқин қилишади.
Туркий тилларда каузативликнинг таркибланиши, унинг категориал масалалари борасида қарама-қарши фикрлар мавжуд (Гузев 1990, 89). Бунга сабаб, баъзи тилшунослар каузатив маънога эга бўлган лексик маънолар, грамматик шакллар, синтактик бирикмалар таҳлилида ўхшаш бўлган европа тилларидаги лисоний тадқиқот ва таҳлилларга таянишади. Аммо, таъкидлаш жоизки, европа тилларида (хусусан, инглиз, рус ва ҳоказо) каузатив маъноларни англатувчи аниқ морфологик кўрсатгичлар йўқ. Туркий тилларда эса, таъкидланган маънони билдирувчи махсус қўшимчалар мавжуд. Ўзбек тилида мазкур маъно феълнинг орттирма нисбати сифатида маълум. Феълнинг орттирма нисбати –дир, -газ, ғаз, -гиз, -ир, -ар, -ат каби қўшимчалар қўшиш орқали ясалиши таъкидланади[8]. Қорақалпоқ тилида ҳам ўхшаш ҳодисани кузатишимиз мумкин. Қорақалпоқ тилида феълнинг орттирма нисбат (қорақалпоқ тилида: фейилдиң өзгелик дәрежеси) қўшимчалари -дир, -дыр, -ғыз, -гиз, -ир, -ар, -т, -тир, -тыр[9] ва ҳоказо. Феъллар мазкур қўшимчалар қўшиш орқали тўлдирувчи вазифасида келган объектнинг ҳолатини ўзгаришига олиб келиши ёки бирор шахсга бошқа шахсни мажбурий тарзда маълум хатти-ҳаракатларни амалга оширишга ундаш каби маъноларни ифодаланишига нисбатан қўлланилади.
Масалан: Сонлықтан гедейлер ҳүкиметин қулатып, есигинде сени тезек тергизип, маған от жақтыражақ. (К. Султанов, 9);
Мен күнделик дәптериме алган баҳамды қойдырып атырғанда: - Әне усылайынша ҳәмме ўақытларда оқып жүриў керек. Оқысаң биледи екенсең ғой, - деп муғаллим арқамнан қағып-қағып қойды. (Алламбергенов, 38)
Мазкур мисолларда эга вазифасидаги субъект каузатив воқеа-ҳодисани амалга оширувчи шахс бўлса, каузацияланувчи объект сифатида каузатор таъсирида ўзгаришга учраган ва ҳаракатнинг натижага эришлган воқеа-ҳодисанинг юзага келишида муҳим ўрин тутади.
Маслан: … Ал, биразы түнлерде есик-тәрезеси үңирейген қарабахананы мәканлаған байыўлылардың ет түршиктирип шықылықлаған даўыслары менен жолаўшыны шоршытып көп жыллар бой тиклеп турған. (Алламбергенов, 41)
Кузатив ҳодиса турли контекстда маъно нуқтаи назаридан фарқланувчи натижаларни англатиши мумкин. Мазкур ҳодиса каузативликнинг мақсадли қўлланилиши ва унинг натижаси билан боғлиқ.
Масалан: Сөйтип бул мылтықты ҳәр қашанда адамларды қырылыстырып жүрген қурал екенин ойлаған болар.(Алламбергенов, 4).
Ушбу мисолда каузативлик воситасиз тўлдирувчи функциясидаги субъектга психологик таъсир маъноси юзага келган. Каузативлик маъноси ҳам лексик (қырылыс), ҳам морфологик (-тыр-ып) ҳамоҳанглигида ҳосил бўлган. Кўринадики, тил бирликларининг лексик маъноси ва грамматик шаклланишига боғлиқ тарзда маънолар ўзгаришига сабаб бўлади.
Маълум ҳолларда каузатив маъно бевосита феълнинг лексик маъноси ёки грамматик шакл орқали ифодаланганлигини белгилашда уларнинг қайси бирининг устунлигини аниқлаш мушкуллик туғдиради. Мазкур ҳолларда объектнинг иштирок этиши муҳим саналади. Психологик ёки механик каузация биргина феъл эмас, балки феъл + каузацияга учраган объект жуфтлигида юзага келади.
Масалан: Дөгерек даштағы жүз берип атырған бул жағдайлар жасыл қорықшыларды қатты тынышсызландырды. (Алламбергенов, 20).
Мазкур мисолда тынышсызландыр лексик бирлиги категориал қўшимчаси каузатив ифодани англатган бўлса, -ды қўшимчаси воқеа-ҳодисанинг натижасини ифодаловчи воқеликни акс эттирган.
Баъзи ҳолларда каузатив маъно феълнинг лексик маъноси бўлган мажбурлаш маъносини англатиб келади. Бунда объектнинг иштирок этиши муҳим саналади. Психологик ёки механик каузативлик феъл + каузативликка учраган объект жуфтлигида юзага келади.
Масалан: … Аўылда қалған балалар, саўылмаған сыйыр, алыс жол асығыўға мәжбүрледи. (Каримов, 27); Қарықтың жийегинен муштай-муштай кесеклер домалап түсип, ултандағы аз ғана суўды сылдырлатып жиберди. (Алламбергенов, 52).
Келтирилган биринчи мисолдаги асығыўға мәжбүрледи физик каузативликни ифодалаб келган. Бунда субъектнинг ҳаракати натижасида объект сифатий ҳолатининг ўзгарганлигига (синганлиги) гувоҳ бўламиз. Объектнинг янги кўриниш олганлиги каузативлик объект ҳолатининг ўзгариши сифатида баҳоланади. Кейинги мисолдаги сылдырлатып жиберди бирикмасида психологик каузатив маъно ифодаланган. Психологик таъсир кечаётган воқеа-ҳодиса жараёнида субъектнинг сифатий ўзгариши маъносини англатган.
Таҳлиллар далолати кўрсатадики, каузативлик кенг маънода сабаб, мақсад, шартлилик, оқибат каби мураккаб муносабатларда юзага келадиган субъект + объект, субъект + субъект ўртасидаги боғлиқлик тушунилса, тор маънода каузативлик натижасида ҳосил бўладиган психологик, механик ҳодисалар, объект ва субъектдаги сифатий ўзгаришлар боғлиқлигининг ифодаланиши сифатида талқин этилади. Каузативлик категорияси жисмоний, психологик таъсир, мақсадли хатти-ҳаракатлар боғлиқлигида ҳосил бўладиган мунозарали семантикага эга саналади.
Қорақалпоқ тили феъл системасининг орттирма категориясига кирувчи морфологик қўшимчалар ҳамда феълларнинг кўпчилигида каузативлик маъноси мавжудлигини кузатиш мумкин.
Каузативлик семантикаси таркиби нафақат феъл, балки от билан ифодаланадиган маънонинг воқеланиши билан ҳам боғлиқ саналади. Мазкур ҳодиса Л. Талми томонидан каузал таркиб (causal structure) ёки динамик-кучга эга таркиб (force-dynamic structure) атамалари билан юритилади (Talmy 1988).
Каузативликни ифодаловчи феъллар иштирок этадиган гаплар кўпгина ҳолларда бир неча маъноларни англатиши мумкин. Мазкур маъноларни фарқлашда каузативлик ва экспременталлик мезонларини ҳамда гапда иштирок этадиган тил бирликларининг семантик имкониятларини эътиборга олган ҳолда, гапнинг контекстига мурожаат қилиш орқали фарқлаш мумкин.
Таъкидлаш жоизки, қорақалпоқ тилида каузативлик феълнинг лексик маъноси, маълум морфологик шакллар ва контекст таъсирида юзага келади. Бунда каузативлик асосий предикат билан биргаликда мураккаб кесим вазифасини бажаради. Субъект ҳаракати объектга таъсир этувчи сифатида субъектнинг психологик ҳолати ўзгариши билан боғлиқ. Контекстуал таҳлилда каузативлик прагматик хусусият (амалга оширилган ҳаракатнинг ишончлилиги) касб этади ва субъект томонидан амалга оширилаётган ҳара- катларда бирининг натижага эришилганлиги бошқасининг бажарилишига ундайди. Кейинги ишларимизда мазкур жиҳатларга эътибор қаратамиз.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Болдырев Н.Н. Б 79 Когнитивная семантика: Курс лекций по английской филологии. Тамбов: Изд-во Тамб. ун-та, 2001. Изд. 2-е, стер. 123 с.
2. Грайс Г.П. Философия языка/ Значение говорящего, значение предложения и значение слова. Ред.-сост. Дж. Р. Сёрл: Пер. с англ. Изд 2-е. М.: УРСС, 2010. -208 с (75-99)
3. Кайпбергенов Т. Шығармалары 5 томлық, 4-том, «Қарақалпақ қызы» романы, Қарақалпақстан баспасы, Нөкис, 1980, 94 б.
4. Дарибаев М., Мыңлардың бири, Қарақалпақстан баспасы, Нөкис 1974, 24б.
5. Нызанов М. «Таңламалы шығармалары, VIII, Роман, гүрриңлер, драббллер» Нөкис, «Билим» 2018, 24 б.
6. Алламбергенов К., «Қуслар қайтқан кун» повесть ҳәм гүрриңлер, Нөкис, Қарақалпақстан, 1995, 20 б.
7. Қайпбергенов Т., Қарақалпақ дәстаны, Маманбий әпсанасы. Нөкис. «Билим», 2018. 189 б.
8. Сайфуллаева Р., Менглиев Б., Боқиева Г., Қурбонова М., Юнусова З., Абузалова М., Т., Ҳозирги узбек адабий тили. Тошкент - 2009. 184 б.
9. Даулетов М., Дәуенов Е., Бекбергенов А., ҳәзирги қарақалпақ әдебий тилиниң грамматикасы. Нөкис: «Билим» - 1994. 206 б.
10. Lakoff, G. (1990). ‘The invariance hypothesis: Is abstract reason based on image-schemas?’ Cognitive Linguistics, 1, 1, 39-74.
11. Talmy, L. Force Dynamics in Language and Cognition [text] / L. Talmy // Cognitive Science. – 1988. – Vol. 12. – N. 1. – P. 1–44.
Musayev A. On the conceptual study of cauzative meanings. The article deals with the incidents of causative constructions in the English and Karakalpak languages. The views of linguists such as Lakoff and Talmy on the linguistic concept to be studied are emphasized. Moreover, it has been shown that human activity is associated with many emotional-expressive processes, and this emotionality, expressive effect is mainly inextricably connected with causality.The object of our analysis was causative emotionality. In English, verbs such as to frighten, to tease, to dread, to horrify, to shame, to scare, to cheer up, to shame, to move, which signify a number of causative emotions, are intense and at the same time generate emotion (both negative and positive) in the addressee whilein the Karakalpak language, causative emotional verbs (especially causativeness) are expressed by morphological suffixes such as -t, -it, -ıt, -dir, -dır, which express causative emotional semantic meaning.
Мусаев А. Концептуальное исследование каузативных значений. В статье рассматриваются случаи возникновения каузативных конструкций в английском и каракалпакском языках. Подчеркиваются взгляды таких лингвистов, как Лакофф и Тальми, на изучаемую языковую концепцию. Более того, показано, что человеческая деятельность связана со многими эмоционально-экспрессивными процессами, и эта эмоциональность, экспрессивное воздействие в основном связаны с каузативностью. Объектом нашего анализа была каузативная эмоциональность. В английском языке такие глаголы, как пугать, дразнить, бояться, ужасать, стыдить, ободрять, двигаться обозначающие ряд каузативных эмоций, являются интенсивными и в то же время порождают эмоцию (как отрицательную, так и положительную) у адресата, в то время как в каракалпакском языке каузативно-эмоциональные глаголы (особенно каузативность) выражаются морфологическими суффиксами такие как -т, -ит, -ыт, -дир, -дыр которые выражают каузативно-эмоциональные семантические значение.
[1] Болдырев Н.Н. Б 79 Когнитивная семантика: Курс лекций по английской филологии. Тамбов: Изд-во Тамб. ун-та, 2001. Изд. 2-е, стер. 123 с.
[2] Грайс Г.П. Философия языка/ Значение говорящего, значение предложения и значение слова. Ред.-сост. Дж. Р. Сёрл: Пер. с англ. Изд 2-е. М.: УРСС, 2010. -208 с (75-99)
[3] Т. Кайпбергенов шығармалары 5 томлық, 4-том, «Қарақалпақ қызы» романы, Қарақалпақстан баспасы, Нөкис, 1980, 94-бет.
[4] М. Дарибаев, Мыңлардың бири, Қарақалпақстан баспасы, Нөкис 1974, 24-бет.
[5] Муратбай Нызанов «Таңламалы шығармалары, VIII, Роман, гүрриңлер, драббллер» Нөкис, «Билим» 2018, 24-бет.
[6] К. Алламбергенов, «Қуслар қайтқан кун» повесть ҳәм гүрриңлер, Нөкис, Қарақалпақстан, 1995, 20-бет.
[7] Т. Қайпбергенов, Қарақалпақ дәстаны, Маманбий әпсанасы. Нөкис. «Билим», 2018. 189 б.
[8] Сайфуллаева Р., Менглиев Б., Боқиева Г., Қурбонова М., Юнусова З., Абузалова М., Т., Ҳозирги узбек адабий тили. Тошкент - 2009. 184 б.
[9] Даулетов М., Дәуенов Е., Бекбергенов А., Ҳәзирги қарақалпақ әдебий тилиниң грамматикасы. Нөкис: «Билим» - 1994. 206 б.