Фразеологизмлар тилнинг миллий-маданий жиҳатларини яққол кўрсатиб турувчи омиллардан биридир. Улар тилда худди йиғма ҳолга келтирилган қутидек, фикр-мулоҳазаларни жамлаб, унинг (тилнинг) материалларини тежаб, яъни камайтириб, кўплаб фикрлар етказиб беради ва улар орқали халқнинг миллий-эстетик жиҳатларининг чуқур моҳияти англашилади. Фразеологик ифодалар нутқнинг эмоционал ва эстетик жиҳатларини кучайтиради, унинг образлилиги ва ифодаланишини оширади.
Одатда соматизм от компонентларини ўз ичига олган фразеологик бирликлар предлогли фразеологик бирликлар саналиб, бундай ибораларнинг маънолари мавзу жиҳатидан тўртта семантик гуруҳга бўлинади. Уларнинг ҳар бири турли ҳаракатлар, тушунчаларни ифодаловчи семантик таггуруҳларга эга.
I/ das Gesicht /Antlitz/, das Angesicht синонимик компонентларни ва das Auge соматизм от компонентини ўз ичига олган предлог-субстантив фразеологик бирликлар “масофа” концептини ифодалайди. Улар масофанинг метафорик объекти /бошланғич ёки сўнгги нуқтаси/ ҳисобланади. Бундай ибораларда vог, in, unter каби предлоглар асосий макон кўрсаткичлари сифатида хизмат қилади. Масофани маъно туслари орқали ифодаловчи шунга ўхшаш ибораларнинг мисолларини қиёсланг: а/ /бирор нарсага, кимсага/ яқинлик: Ferdinand: Vor wenig Augenblicken die feierlichste im Angesicht Gottes ‘юзи олдида...’ /3, 333 б.; KL/; vor jmds. /aller/ Augen 'ҳамманинг олдида’ → Hеггmаnn: ... Er tat Wunder vor den Augen der Агmее /3, 56 б.;R./, яна қиёсланг: im Anschauen /3, 60 б.; R./; im Antlitz /3, 131 б.; R./; б/ ‘кимнингдир ҳимояси остида бўлмоқ’: unter jmds. Augen /leben, … / ‘кимнингдир кўзлари олдида’ → Max: … Ich aber lebe / Schon zehen Jahre unter seinen Augen / 5, 11б. 3; W./; в/ “гувоҳларсиз” маъно тусига эга яқинлик: unter vier Augen ‘юзма-юз, бетма-бет’. Das Аugе соматизм от компоненти синекдоха маъносига эга: Ladу: … Es ist mein Wille, daß der Inhalt nicht unter vier Augen bleibe /3, 377 б.; KL./.
2/ der Augenblick мураккаб соматизм от компонентини ўз ичига олган предлог от фразеологик бирлиги муайян вақтни номлайди ҳамда қуйидаги маъно тусларига эга: а/ вақт тиғизлиги: im Augenblick ‘ҳозир, дарҳол’ → Dunois: ... Und in dem Augenblick gelobt ich mir / Mit heiligem Schwur, als Braut sie heimzuführen /6, 213 б.; Orl./; Marquis: Hast du / Denn nicht im Augenblick gelesen /4, 143 б.; C./; б/ муайян вақтнинг белгиси im schönsten Augenblick ’энг қизиқарли лаҳзада’ → Karl: Warum fehlt sie uns / In diesem festlich schönen Augenblick /6, 220 б.; Orl./.
3/ Соматизм от компонентларни ўз ичига олган предлог-от фразеологик бирликлар инсоннинг бирор-бир ҳаракати тарзини номлайди. Шундай қилиб, das Herz соматизм от компоненти ва die Seele сўзи метафорик жиҳатдан қайта идрок этилади. Бунинг натижасида фразеологик бирлик қаҳрамоннинг виждонли эканлиги, ҳаракатларининг олижаноблигини, саҳийлигини ифодалайди: von Herzen ‘чин дилдан’ →Fiesco: Und ich nie, ohne Ihnen von Herzen zu vergeben /3, 242 б.; F./; Rudenz ...: ... Ein Schweizer bin ich, und ich will es sein / von ganzer Seele /6, 483 б.; WT./. Анъаналарда мустаҳкамланган ҳулқ рамзлари билан боғлиқ бўлган инсоннинг муайян гавдасининг тутиши предлог от фразеологик бирликда унинг руҳий ҳолати тариқасида акс эттирилади. Мазкур иборалардаги бундай маънонинг турли туслари фойдаланиш контекстидаги фразеошаклга бошқа эркин компонентларнинг қўшилиши орқали етказиб берилади, мисол учун, сифатдош I ёки фразеологик бирликни контекст билан боғловчи феъл: auf Knien ’тизза чўкиб’→ Моог: … reiß ihn vom Kruzifix, wenn er betend vor ihm auf den Knien liegt /3, б.132; R./; Julia: ... Muß ich es denn sagen – heraussagen, was das ganze Männervolk auf den Knien - in Tränen – auf der Folterbank meinem Stolz nicht abdringen sollte /3, 259 б.; F./. Коннотатив маъноли der Rücken соматизм от компоненти фразеологик бирликда метафорик маънога эга бўлиб, ‘яширинча’ мазмунга эга: hinter jmds. Rücken ‘яширинча’ → Miller: … Da! hinter dem Rücken des Vaters muß er sein Gewerb an die Tochter bestellen /3, 297 б.; KL./.
4/ das Haar соматизмининг хусусияти [“бир-бирига ўхшамоқ” вазифасида] метафорик жиҳатдан предлог-от фразеологик бирлиги маъносини етказиб бериб, инсоннинг руҳий ҳолатини ифодалайди, мисол учун, дадиллик: aufs Haar ‘айнан, ҳудди ўзгинаси’ →Miller: … Ich will Ihnen aufs Haar hin sagen /3, 297 б.; KL./.
2. Соматизм от компонентларини ўз ичига олган от-от фразеологик бирликлар. Соматизм от компонентларининг лексик маъноси фразеологик бирликда айрим семантик концептларнинг шаклланишига имкон яратади, мисол учун, ҳаёт концептини ифодалайди, қасам маъносини билдиради, муайян ҳолатларнинг ҳиссий тасвирини номлайди ва ҳоказо. Ҳаёт концептини ифодаловчи фразеологик бирликлар одатда лексик маънолари ҳар-хил бўлган ва und тенг боғловчиси воситасида бирлашган икки отдан иборат.
I/ der Leib 'тана' соматизми das Leben, das Gut, die Seele каби мавзу жиҳатдан яқин бўлган отларга бириккан ҳолда фразеологик бирликда метафорик тарзда қайта идрок этилади ҳамда инсоннинг бутун вужудини ифодалайди. Шундай қилиб, Leib und Leben фразеологик бирлигида қисмлар маънолари жуфт фразеологик контекстда бир-бирига яқинлашиб, пировардида бир хил “ҳаёт” семантикасини билдиради: — Bеrta:... Wenn dieser arme Mann auch Leib und Leben / Verwirkt durch seine leichte Schuld /6, 463 б.; WT./. Бошқа фразеологик бирликларда der Leib соматизм от компоненти ҳаёт маъноси билан муносабатдор бўлади, бошқа компоненти эса гўёки ҳаётни таъминловчи элемент ҳисобланади: Leib und Gut ‘ҳаёт ва мулк’ /6, c. 410; WT./. Leib und Blut ‘тан ва жон’ /6, c. 419; WT./. Leib und Seele ‘бутун вужуди билан’ /3, 63 б.; R./.
2/ бирор кишига хайрихоҳ, яхши муносабатни ифодаловчи фразеологик бирликлар икки соматизм от бирикмаси асосида қурилади. Агар биринчи das Herz соматизм от компоненти бундай ибораларда семантик жиҳатдан лексик маъноси билан алоқадор бўлса / “ҳис қилиш” қобилияти вазифаси, иккинчи соматизм от компоненти айтилганларни гўёки мустаҳкамлайди, яъни фразеологик бирликларнинг жонлилигини оширади: mit Herz und Hand ‘чин қалбдан' /3, 392 б.; KL./ Бундай тамойилга кўра, муаллиф томонидан баъзи-бир бошқа фразеологик бирликлар ҳам ҳосил қилинади, мисол учун, mit Herz und Mund ‘бутун вужуди билан’ /6, 433 б.; WT./.
3/ ҳамкорлик ҳатти-ҳаракатларини / “бирдамлик, ҳамжиҳатлик” маъно туси билан/ ифодаловчи от-от фразеологик бирликлар айрим рамзий тана аъзоларнинг ҳаракатларини метафорик қайта идрок этилиши оқибатида шаклланган: Arm in Arm /3, 405 б.; KL./; Hand in Hand /6, 314 б.; Mes./.
4/ қасам семантикасидаги фразеологик бирликлар икки соматизм отдан иборат бўлиб, судда кенг тарқалган имо-ишоранинг номланиши ҳисобланади. Айни пайтда ушбу ибора ишлатилмайди, бироқ, тилда фразеологизм кўринишида сақланган, қиёсланг: Hand aufs Herz /6, 306 б.; Mes./.
5/ от-от фразеологик бирликларда die Stirne, das Auge, das Angesicht, die Brust, das Herz каби бир хил соматизмларнинг синекдоха маъносида такрорланиши жисмоний ва маънавий яқинликни ёки алоқада бўлган шахсларнинг қарама-қаршилигини билдиради, мисол учун, Brust gegen Brust ‘юзма-юз келиб, рўбарў’ /3, 373 б.; KL./; Herz an Herz /6, c. 212; Orl./; Auge in Auge ‘юзма-юз’ /4, 68 б.; C./; von Angesicht zu Angesicht ‘бетма-бет’/4, 39 б.; C./; Stirne gegen Stirne ‘яккама-якка’ /6, 34 б.; St./.
3. Соматизм от компонентларни ўз ичига олган адъектив-от фразеологик бирликлар. Фразеологик бирликларнинг мазкур туркумида соматизмлар устунлик қилувчи унсур сифатида ишлатилади. Бундай фразеологик бирликларнинг ясалишида das Auge, der Blick, das Blut, der Fuß, die Hand, das Haupt, das Herz каби соматизмлар қатнашиб, улар турли белгиларни тавсифловчи аниқловчи компонентларни талаб этади. Булар eigen, frei, gut, kalt, letzt, leer, link, recht, schnell, schwer, stehend каби сифатлар, ҳамда dieser, jeder каби кўрсатиш олмошлари ва erste тартиб сонларидир.
Муайян соматизм от компонентли адъектив-от фразеологик бирликлар қуйидаги маъноларни билдиради:
I/ Макон белгиси. Фразеологик бирликнинг умумий маъноси у ёки бу тарафни кўрсатувчи сифатнинг узуал лексик маъносидан келиб чиқади. Аниқланмиш соматизм от компоненти маконда йўналиш, тараф кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади: zur linken / ёки rechten / Hand ‘чап / ўнг/ тарафида’ → Wallenstein: Ein starkes Schießen war ja diesen Abend / Zur linken Hand, als wir den Weg hierher / Gemacht /5, 248 б.; W./.
2/ Инсоннинг меҳрибонлиги, ишончлилиги каби ижобий ҳислатларининг белгиси. Бундай номланишни ифодалаш учун die Hand соматизм от компонентининг коннотатив синекдоха маънолари ишлатилади. Буни кўп маъноли фразеологик бирлик мисолида қиёсланг: in guten Händen / in zuverlässigen Händen вариатив фразеошакли /’ яхши қўлларда; 2. Ишончли қўлларда’ →Paulet: Es liegt in guter Hand. Gewissenhaft / Wird es zu seiner Zeit zurückgeben /6, 8 б.; St./.
3/ Инсон ҳолатининг белгиси. Бунда das Herz соматизм от компонентининг ‘турли истаклар, кечинмаларни ифодалашга мойиллик’ каби функционал маъноси ишлатилади: leichten Herzens (gern) 'ўйлаб ўтирмасдан, беташвиш /жон деб/’, schweren Herzens (ungern) ‘истар-истамас /унча хоҳламасдан/’ → Carlos: … nicht gern / Entlassen sein mit diesem schweren Herzen /4, б.49;С/.
4/ Синекдоха маъноли die Hand соматизм от компонентига эга бўлган кўп маъноли адъектив-от фразеологик бирликлар инсон руҳий ҳолатининг бештагача белгиларини тавсифлайди. Қўллаш вазиятига кўра, уларни ифодалаш учун феъл компоненти жалб қилинади. Бироқ, ўзгарувчан феъл таркибий қисмлар ҳамда фразеошаклларнинг синонимик /мавзувий/ маъносини билдирувчи феъл от фразеологик бирликлардан фарқли ўлароқ, адъектив-от фразеологик бирликлар матнда эркин ишлатилган феъл, инсон руҳий ҳолатининг қарама-қарши белгиларини ифодалайди. Тилдаги фразеологик бирликнинг кўп маънолилигининг кодлаштирилган ҳолатини қиёсланг: mit leeren Händen 1. kommen / ёки dastehen/ икки қўлни бурнига тиқиб келмоқ /қуп-қуруқ/; 2. Kommen қуруқдан-қуруқ /мурод ҳосил қилмай/ қайтмоқ; 3. gehen /ёки abziehen/ ҳеч нарсасиз кетмоқ ═ мурод ҳосил бўлмай кетмоқ; 4. dastehen ҳемири йўқ. Кўпинча фақатгина ’ўз ҳаракат, қилиқдан мамнун бўлмоқ’ маъносининг тусига эга бўлган инсоннинг руҳий ҳолатининг белгиси ишлатилади → Wir kommen auch mit leeren Händen nicht (Isolani) /5, 55 б.; W./.
5/ Инсоннинг маълум бир ҳаракатларидаги ҳолатнинг белгиси. Бу тоифага қуйидаги адъектив-от фразеологик бирликлар киради: а/ ’бемалоллик /бирор нарсани ўз ихтиёрича қилмоқ/’ маъносини билдирувчи иборалар. Бунда die Hand und der Fuß соматизм от компонентлари синекдоха маъносига эга бўлади. Агар die Hand соматизм семантик компонентини ўз ичига олган адъектив-от фразеологик бирлиги матнда / jmdm. freie Hand lassen/ феъли билан бирга ишлатилса ҳамда адъектив-от ва феъл-от фразеологик бирликлар тоифалари ўртасида жойлашган бўлса /’бировга ҳаракат эркинлигини тақдим этмоқ’ маъносида/→ Wurm: Sie muß, wenn Sie mir freie Hand lassen wollen /3, 341 б.; KL./, der Fuß (freien Fußes) соматизм от компонентини ўз ичига олган фразеологик бирлиги эса фақат адъектив-от бўлиб, 'ўз ҳаракатларида эркин бўлмоқ’ ҳолат белгисини ифодалайди: → Buttler: … Das darf nicht sein! / Es darf der Fürst nicht freien Fußes mehr / Aus diesem Platz /5, 244 б.; W./; б/ ’хотиржамлик, бемалол’ маъносида. Бунда инсон жисмоний ҳолат белгисининг руҳий ҳолат номланишига ўтишига оид метафорик маъно кўчиши кузатилади / 'жисмоний ҳис этиши → 'тафаккур фаолияти’ вазифаси/: kalten /ёки ruhigen/ Blutes ’совуққонлик билан’, 'хотиржам' → Präsident: Und doch – wenn ich es jetzt mit kaltem Blut überdenke /3, 338 б.; KL./.
6/ Инсоннинг бирор 'қилмиши' белгисини номлайдиган ’эркинлик белгисига мавзу жиҳатдан яқин маънога эга бўлган фразеологик бирликлар, мисол учун, 'бирор нарсани таваккал қилиб бажармоқ'. Агар бунда, бир ҳолатда таркибий қисмларнинг узуал маъноси лексик бирликлар сифатида тўлиқ ўчирилади ҳамда фақатгина auf (seine) eigene Hand ’мустақил равишда' каби фразеологик маъноси мавжуд бўлса - →Stauffacher:... Und will nicht (Gessler), daß der Bauer Häuser baue / Auf seine eigene Hand und also frei / Hinleb, also ob er ... /6, 404 б.; WT./, бошқа ҳолатда фразеологик бирликлардаги таркибий қисмларнинг лексик маънолари эркин қўлланиладиган тегишли сўз билан мос келади /лекин тўғри келмайди/, қиёсланг: mit eigener Hand ‘ўз қўллари билан’ → Moor: … Diesen Achat trag ich einem Pfaffen Ihres Gelichters zur Ehre, den ich mit eigener Hand erwürgte /3, 81 б.; R./.
7/ Инсон ҳаракатининг белгисини ифодаловчи адъектив-от фразеологик бирликда das Auge соматизм от компоненти ўз лексик маъносига ['кўриш қобилияти'] тўғри келади. Фразеологик бирлик соматизм вазифаси боғлиқ бўлган семантикага эга /sehen, erkunden/ феъли билан “алоқага” киришиши атрофини ўраб турган контекст билан изоҳланади, қиёсланг: mit (seinen) eigenen Augen 'ўз кўзлари билан’ → Melchtel: … Mit eigenen Augen, wollt’ ich es erkunden /6, 433 б.: WT./; Leicester: ... Die Beschämung gönnt ich ihr / Daß sie mit eigenen Augen – denn der Neid / Hat scharfe Augen – überzeugt sich sähe /6, 71 б.; St./.
8/ Адъектив от фразеологик бирлик муайян ҳаракатнинг белгисини ифодаловчи, масалан, шошма-шошарлик: stehenden Fußes ’дарҳол’. Мазкур фразеологик бирлик ҳам ’бирор нарсани тез [кечиктирмай] қилмоқ’ маъно тусининг белгисини ифодалайди. Бунда der Fuß соматизм от комонентининг /’оёқ’→’юрмоқ’→’тез’→’дарҳол’/ метафорик маъно кўчиш функционал вазифасини билдиради. Бунда луғатларда бир маъноли сифатида кодлашган фразеологик бирлик матнда қўлланилиш вазиятига кўра кўпроқ маъноларни ифодалай олади (М.Д.Степанова, И.И.Чернышева, 1896, 16-17 б.)
Кўпмаънолилик тусларининг ифодаланишида адъектив-от фразеологик бирликни нутқий контекст билан боғловчи феъл муҳим ролни ўйнайди. Контекстуал феъл билан биргаликда соматизм от компонентининг лексик маъноси ҳам адъектив-от фразеологик бирлигининг умумий маъносига таъсир қилади: а/ бевосита (яъни, соматизм от компонентининг маъноси ’юрмоқ’ оёқларнинг вазифаси билан бевосита боғлиқ) – Dunois:… Zum König denkt Ihr stehenden Fußes jetzt / Zu gehen /6, 213 б.; Orl./;
б/ билвосита [соматизм от компонентининг вазифаси мавзу жиҳатдан ҳаракатланиш билан боғлиқ - ’автоуловда, аравада ва ҳоказо юрмоқ’] - - Buttler: Habt Ihr sonst einen Auftrag mir zu geben? / Denn stehenden Fußes reiß’ ich ab nach Wien /5, 295 б.; W./; в/ ҳеч қандай тарзда [соматизм субстантив компонентининг маъноси унинг вазифаси билан боғлиқ эмас] - Сarlos: … Es war / An einem Morgen, wo er stehenden Fußes vier Bluturteile unterschrieb /4, 17 б.; C./.
Демак, ўзгарувчанлик соматизм от компонентларни ўз ичига олган фразеологик бирликларнинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Бунда ҳар хил соматизмлар фразеологик бирлик таркибида бир хил вазифаларни бажариши мумкин, қиёсланг: dem Tod ins Auge (ins Gesicht) sehen. Соматизм от компонентларни ўз ичига олган фразеологик бирликларнинг асосий қисмини фақатгина инсон руҳий ҳолатининг турли кўринишларини ифодаловчи феъл от фразеологик бирликлар ташкил қилади. Фразеологик бирлик таркибидаги соматизмлар ўзининг лексик маъносини камдан-кам ҳолларда сақлаб қолади. Улар кўпинча фразеологик бирликларнинг мотивланмаган таркибий қисмларига айланади (Қиёсланг: Е.Ф.Сыроватская, 1990, 11 б.).
Соматизм от компонентларини ўз ичига олган фразеологик бирликлар-гаплар сўзлашув нутқида ўз имкониятларига ишонч каби инсоннинг руҳий ҳолатини ифодалайди. Масалан, кучни мужассамлаштирувчи die Faust соматизм от компонентини ўз ичига олган фразеологик бирликлар, қиёсланг: Moor: Ich fühle eine Armee in meiner Faust 'энди муштимда бутун армия бор /яъни, энди мен ўзимда катта кучни сезяпман/’ /3, 85 б.;R./.
4) Гап тузилмасига эга бўлган соматизм от компонентларни ўз ичига олган фразеологик бирликларга деривацион сустлик хос.
Фразеологик бирлик – гаплар сўзлашув нутқида фақат das Auge соматизм от компоненти иштирокида қурилган. Улар асосан инсоннинг руҳий ва ҳиссий ҳолатини ифодалайди, масалан: а/ ёнида кимнингдир бўлишини истамайдиган инсоннинг руҳий ва ҳиссий ҳолати. Бунда соматизм от компонентининг маъноси кўзларнинг /’кўрмоқ’/ вазифаси билан боғлиқ, қиёсланг: geh mir aus den Augen! 'йўқол кўзимдан! ’ /3, 45 б.; R./; б/ соматизм от компонентининг жисмоний хусусияти /’ҳаракатланиш қобилияти’, ‘очилмоқ’, ‘ёпилмоқ’ функцияси/ фразеологик бирлик-гапларда метафорик маъно кўчиш натижасида, бирор нарсани билиш, тушуниш билан боғлиқ бўлган инсоннинг руҳий ҳолатини ифодалайди, масалан, тўсатдан зеҳннинг очилиши, қиёсланг: die Augen gehen jmdm. auf /3, 319 б.; KL./; Die Binde fällt jmdm. von den Augen ’кўзи мошдек очилди’ /6, 466 б.; WT./; в/ фразеологик бирлик-гап инсоннинг тажовузкорлик каби ҳис-туйғуларини ифодалайди. Бундай ҳолатда соматизм субстантив компонентларга ҳаракат йўналтирилади, қиёсланг: ich könnte ihm die Augen auskratzen ’кўзларни тирнаб ўйиб олардим! ’ /3, 49 б.; R./.
Адабиётлар:
3. Schillers Werke. In fünf Bänden. II. Band. Die Räuber. Die Verschwörung des Fiesco zu Genua. Kabale und Liebe. Ausgewählt und eingeleitet von Joachim Müller. 10. Auflage. Berlin und Weimar: Aufbau-Verlag, 1976.-435 S.
5. Schillers Werke. In fünf Bänden. IV. Band. Wallensteins Lager. Die Piccolimini. Wallensteins Tod. Ausgewählt und eingeleitet von Joachim Müller. 10. Auflage. Berlin und Weimar: Aufbau-Verlag, 1976.-309 S.
6. Schillers Werke. In fünf Bänden. V. Band. Maria Stuart. Die Jungfrau von Orleans. Die Braut von Messina. Wilhelm Tell. Demetrius. Ausgewählt und eingeleitet von Joachim Müller. 10. Auflage. Berlin und Weimar: Aufbau-Verlag, 1976. -578 S.
Содиков Л. Сравнение именных фразеологических единиц в немецком и узбекском языках, включающие в свой состав соматические компоненты. В этой статье рассмотрены и изучены соматические фразеологические единицы в немецком и узбекском языках в сравнительном плане. Определены семантические группировки СФЕ.
Sodikov L. Comparison of nominal phraseological units containing somatism components in the German and Uzbek languages. In this article nominal phraseological units with somatism component in German and Uzbek languages are comparatively analyzed.