Жаҳонда глобаллашув жараёнлари чуқурлашаётган шароитда таржимоннинг касбий компетенциясини лингвистик ҳамда экстралингвистик компетенциялар орқали шакллантириш ва ривожлантиришга бўлган эҳтиёжни янада кучайтирди. Инглиз тилидан ўзбек тилига ва ўзбек тилидан инглиз тилига оғзаки ва ёзма таржимонларни тайёрлашда ушбу тилларнинг талаффуз меъёрлари, грамматик қурилиши ва луғат таркибида рўй бераётган жараёнлар асосида таржимон аслият ва таржима тилларини мукаммал эгаллаши билан бирга таржиманинг халқаро стандартлари, дастурлари, аслият ва таржима тили маданияти, менталитети, фан ва технологиянинг сўнгги ютуқлари, таржимонлик фаолиятида таржимонларнинг касбий вазифалари ва соҳа борасидаги инновацион ғояларни чуқур ўрганиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш муҳим аҳамият касб этади.
Таржимага нутқ фаолиятининг тури сифатида унинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, таржимонлик фаолият предметига алоҳида талаблар қўйиладики, булар унинг касбий маҳорати ва қобилиятига, шахсий фазилатлари ва дунёқараши кабиларни ўз ичига олади. Булар орасида таржимоннинг профессионал нуқтаи назардан бажарадиган вазифаларни эътироф этиш мақсадга мувофиқдир.
Р.К.Миняр-Белоручевнинг фикрига кўра, таржима фаолиятининг асосий вазифаси коммуникатив вазифадир. У уч компонентни ўз ичига олган бўлиб, улар:металингвистик функция; кумулятив функция ва тузатиш функцияларидир[1]. Метал тил функцияси таржимоннинг бадиий асарларни таржима қилишда изоҳлар ёки тавсифлар беришда қўлланади. Кумулятив функция эса тил, маданиятни тил сақловчиси функцияни бажаради. Таржима бошқа бир маданиятни бошқа маданият вакилларига етказиш орқали маданий қадриятларни асраб -авайлаш воситаси ҳисобланади ва шу маънода ҳам кумулятив вазифани бажаради. Тузатиш функцияси орқали таржимон матнга тузатишлар киритади. Таржима асл нусхадаги хатоликни кўрганда (ўзининг етарли кўникмаси орқали) вазиятга қараб, таржимон турли қарорлар қабул қилиши мумкин:
а) таржимада асл нусхадаги хатоларни сақлайди, лекин, уларни изоҳларда (таржима матнида) кўрсатади;
б) асл матн муаллифининг розилиги билан асл нусхани таржима қилишдаги хатоларни тузатади;
в) асл матн муаллифи билан олдиндан маслаҳатлашмасдан аслият матни таржимасидаги хатоларни тузатиш;
д) таржима хатолари ўзгармасдан сақланади[2].
Шунингдек, Р.К.Миняр-Белоручев маънавий функцияни ҳам ажратиб кўрсатади. Бу таржимон нутқ асарининг дунёқараши ва сўзларнинг лексик фонини ҳисобга олиш қобилиятини билдиради[3].
Тиллараро мулоқот шартларига қараб, таржимоннинг бир қатор вазифаларини ажратиш мумкин:
- матнни аниқлаш ҳолатига қараб фильтрлаш ва мослаштириш функцияси. Бу ҳаддан ташқари омиллар мавжуд бўлган ҳолатда амалга оширилади. Масалан, аслият матнидаги маданий коннотацияга эга матннинг мазмунини ва ҳиссий бўёқдорли ўзгартиришни ўз вақтида олади;
- инсон функция ноодатий шароитда бошқа маданият вакили билан ишлашни ўз ичига олади;
- ҳимоя функцияси таржима тили вакиллари учун бегона бўлган муҳитдан таъсир ўтказишнинг заифлашишини таъминлайди;
Е.Р.Поршенованинг сўзларига кўра, таржима фаолиятининг глобал функцияси - бу маданиятлараро мулоқот (тиллараро ва маданиятлараро коммуникатив) функция[4]. У мураккаб таркибга эга ва қуйидаги функцияларни ўз ичига олади:
1. Aхборот-таҳлил функцияси маданиятлараро мулоқотнинг ахборот асосини таъминлайди.
2. Герменевтик функция идрок қилинган матннинг маъносини тушунишни таъминлайди. Бу функция қуйидаги операцияларни ўз ичига олади: семантик талқин, расмий ва семантик маълумотларни аниқлаш, лингвистик талқин, металингвистик талқин, ижтимоий -маданий талқин, социопсихологик талқин, ижтимоий-этник талқин.
3. Нутқни башорат қилиш функцияси коммуникантларнинг нутқ хатти -ҳаракатларини башорат қилишга қаратилган бўлади.
4. Маданиятлараро воситачилик функцияси сўзнинг мақсадли бўлишини амалга оширади ва қуйидаги операцияларни ўз ичига олади: қиёсловчи ва мослаштирувчи.
5. Конструктив конвертация функцияси таржима матнини яратишни таъминлайди. У қуйидаги операцияларни ўз ичига олади: лингвистик, лингвистик ижодкорлик, трансформацион, типологик.
6. Ташкилий-мослашув функцияси ташкилотни ва меҳнат шароитларига мослашишни таъминлайди ва қуйидаги операцияларни ўз ичига олади: услубий, лексикографик, технологик.
7. Шахслараро мулоқот функцияси профессионал мулоқот ва ишбилармонлик муҳитини яратишга ёрдам беради.
8. Назорат функцияси фаолият натижалари самарадорлигини назорат қилишни таъминлайди.
9. Кумулятив функция миллий маданиятнинг келиб чиқишини сақлайдиган таржималарни яратишни амалга оширади[5].
Кўп таржима назариётчилари таржимонга қандай билим кераклиги, сифатли таржимани амалга ошириш учун қандай кўникмаларга эга бўлиш билан боғлиқ масалаларни эътироф этадилар. Сўнгги пайтларда таржимани ўқитиш муаммоларига қизиқиш сезиларли даражада ошди, бу эса бу соҳада янги тадқиқотларнинг пайдо бўлишига олиб келди. (О.Г. Оберемко,2001; Е.Р. Поршнева, 2004; М.И. Прозорова, 2004; Е.А.Буданова, 2001;М.В. Есаян, 2003; И.И. Данилова, 2004, И.М.Тўхтасинов, 2008, Ж.Р.Абдуғаниева, 2020).
В.Е.Погорелов ўз тадқиқотида таъкидлаганидек, сўнгги хорижий тадқиқотларда “компетенция” атамаси “маълум бир вазиятга мос равишда барча ресурсларни (билим, кўникма ва шахсий фазилатлар тизимида ташкил этилган) сафарбар қилиш қобилияти” сифатида тушунилмоқда[6]. Ўз навбатида, “касбий компетенция” тушунчаси маълум бир билим, кўникма ва малакаларга эга бўлиш деган маънони англатади.
Чет эллик мутахассисларнинг тадқиқотлари натижаларига кўра, Е.Р. Поршнев касбий компетенцияни “муаммонинг самарали ҳал этилиши учун зарур бўлган тизимга ва шахсий фазилатларга эга бўлган касбий муҳим компетенцияларни сафарбар қилиш қобилиятининг индивидуал хусусиятларидан иборат”, дея баҳолайди. Шу билан бирга, касбий компетенциянинг психологик асоси - ўз билим даражасини доимий равишда ошириб боришга тайёрликдир.
Таржимоннинг касбий компетенциясининг таркибий қисмлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Бундан ташқари, таржимоннинг лингвистик ва экстралингвистик билимларини ривожлантириш орқали шаклланадиган компетенциялар мавжудки, булар бевосита таржимоннинг ўзига алоқадор бўлган компетенциялардир:
Таржимоннинг лингвистик компетенцияси |
|
|
- ушбу компетенцияни қиёсий жиҳатдан билиш, яъни аслият тили ва таржима қилинаётган тилнинг алоқаларини билиш, уларнинг тил тизимлари, тил меъёрлари, нутқ (узуал) меъёрларидаги ўхшашлик ва фарқлар; - ихтисосликнинг чет тил ва она тилидаги хусусиятларини билиш; - ихтисослик тилининг грамматик ва синтактик структураларига асосан танлаб олинган лексик минимум билан ишлаш қобилияти; - чет тил ва касбий тилда терминлар (иборалар)ни ҳосил қилиш усулларини билиш; - чет тил ва касбий тилда қиёсий жиҳатдан касбий фаолиятнинг тегишли соҳасига оид умумфан ва тор ихтисослик лексикаларини билиш; - ўзбек тилида чет тилидаги терминлар эквивалентини топиш ёки тегишли адабиётлардан фойдаланган ҳолда янги терминларни яратиш қобилияти; - ўз билимларидаги бўшлиқни мустақил равишда тўлдириш, хусусан, чоғиштириш қобилияти. |
Таржимоннинг прагматик компетенцияси |
|
|
- таржима матни мазмунидан аслият матнини жўнатувчи ҳақидаги маълумотни ола билиш қобилияти; - гап муаллифининг мулоқотдан кўзланган мақсадини аниқлаш имконини берувчи ихтисослик бўйича матннинг лисоний ва таркибий хусусиятларини билиш; - асл матнни жўнатувчи ва таржима матнини қабул қилиб олувчининг билим даражаси ва тасаввурларини қиёслаш қобилияти; - таржима матни асосида қабул қилиб олувчининг мақсади ва қизиқишларини билиш; - стратегияни танлаш ва ихтисослик бўйича матн таржимасини қабул қилиб олувчининг руҳий ҳолати, мақсади ва қизиқишларини олдиндан кўра билиш қобилияти; - таржима матни ва уни қабул қилиб олувчининг характерини инобатга олган ҳолда унинг муаллифи мақсадини етказиб бериш қобилияти; - таржима матнини қабул қилиб олувчилар учун муаллиф мақсадининг адекват равишда тушунарли бўлиши учун матнни соддалаштириш даражасини аниқлаш қобилияти |
Таржимоннинг социолингвистик компетенцияси |
|
|
- тили ўрганилаётган мамлакатдаги илмий-техник соҳа вакиллари билан мулоқотнинг социолингвистик хусусиятларини билиш; - илмий ва техник маълумотларни чет тили махсус дискурсида тақдим этиш хусусиятларини билиш; - махсус дискурснинг социолингвистик хусусиятларини қиёсий таҳлил қилиш қобилияти; - чет тил ва она тили махсус дискурсининг социолингвистик хусусиятини қиёслаш ва таҳлил қилиш қобилияти; - илмий-техник соҳада мулоқот учун қабул қилинган нутқ маданияти моделини бузмаган ҳолда касбий тилда муаллифнинг гапи ва мақсадини етказиб бериш қобилияти; - таржима матнини қабул қилиб олувчининг ижтимоий-маданий билимларини инобатга олган ҳолда миллий-маданий компонентга эга лексика – эквивалентсиз ва эквивалентли лексика, хос сўзлар моҳиятини тушуниш ва ўқувчига етказиб бериш қобилияти |
Таржимоннинг дискурсив компетенцияси |
|
|
- таржимон фаолияти учун хос дискурснинг асосий жанрларини билиш, уларни амалга ошириш жараёнида эришиладиган коммуникатив мақсадлар ҳамда уларни чет тил ва она тилида ифодалаш қоидалари ва ўзига хос хусусиятларини билиш; - шу мақсадларни касбий тилда тўлиқ етказиб бериш учун ушбу тавсифларни она тилидаги махсус дискурс жанрлари ҳақидаги маълумотлар ёрдамида қиёслаш; - муаллифнинг фикри ва мулоқот вазиятини инобатга олган ҳолда она тилига таржима қилиш учун махсус дискурснинг тегишли жанрини танлай билиш; - таржима матни муаллифи фикрини ифодалашда мантиқий кетма-кетликни яратиш қобилияти; - таржима матнини яратиш жараёнида мулоқотнинг илмий-техникавий соҳасида қабул қилинган нутқ ва нутқдан ташқари хулқ меъёрларига амал қилиш. |
Таржимоннинг ижтимоий-маданий компетенцияси |
|
|
- тили ўрганилаётган мамлакатнинг фан ва техника соҳасидаги институтлар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини билиш ва махсус дискурсни яратиш, таржима қилишда ушбу билимларни қиёслай олиш; - тили ўрганилаётган мамлакатнинг касбий соҳага доир мулоқот қоидалари, анъана ва меъёрларини билиш ва махсус дискурс яратиш ва таржима қилишда ушбу билимларни қиёслаш; - таржима жараёнида махсус дискурсни ижтимоий-маданий жиҳатдан соддалаштиришнинг керакли даражасини аниқлаш қобилияти. |
Таржимоннинг стратегик компетенцияси |
|
|
- таржимага аниқлик киритувчи омиллар (прагматик, лингвистик, ижтимоий-маданий, дискурсив, ситуатив) ва ихтисослик бўйича матнларни таржима қилишда уларнинг таржима стратегиясини танлашга таъсир кўрсатиш даражасини билиш; - таржимага аниқлик киритувчи максимал миқдордаги омилларни аниқлаш ва муайян мулоқот вазиятида ихтисосликка доир матнларни таржима қилиш стратегиясини ишлаб чиқишда инобатга олиниши лозим бўлганларини танлаб олиш қобилияти; - аниқловчи омиллар асосида таржима жараёнларининг кетма-кетлигини ишлаб чиқиш қобилияти; - фойдаланилаётган таржима стратегиясини асослаб бера олиш. |
Таржимоннинг технологик компетенцияси |
|
|
- мамлакатдаги ва тили ўрганилаётган мамлакатдаги тизимларни, тил ва нутқ меъёрларини фарқлаш усулларини билиш ҳамда улардан таржима жараёнида самарали фойдаланиш; - касбий мулоқот соҳаси вакиллари сифатида аслият тил жўнатувчиси билан таржима тили қабул қилувчисининг прагматик имконияти орасидаги фарқларни бартараф қилиш усулларини билиш ҳамда таржима матнида муаллиф фикри ва истагини ифодалашда улардан фойдаланишни билиш; - чет тил ва она тилидаги махсус дискурснинг жанр турлари орасидаги фарқларни бартараф қилиш усулларини билиш ва она тилидаги махсус дискурсда ахборот тақдим этиш меъёрлари асосида таржима тилида улардан фойдаланишни билиш; - дунёнинг профессионал харитаси. Асл матнни жўнатувчи ва таржима матнини қабул қилиб олувчи ижтимоий-маънавий потенциали орасидаги фарқларни батараф этиш усулларини билиш ҳамда таржима матнида улардан фойдаланишни билиш; - ихтисослик бўйича матнларни таржима қилиш жараёнида фойдаланиш мумкин бўлган ташқи манбаларни аниқлаш ҳамда касбий фаолиятда улардан фойдаланишни билиш. |
Таржимоннинг социал (ижтимоий) компетенцияси |
|
|
- илмий-техник матнлар таржимонларни бирлаштирувчи ташкилотлар, касаба уюшмалари ҳақида маълумотга эга бўлиш; - касбий муҳитда (корхона/фирма, ҳамкасб таржимонлар, ташкилий хизматлар вакиллари ва б.) мулоқот олиб бориш меъёрларини билиш; - ихтисослик бўйича матнларни таржима қилиш борасида иш қидиришда ёрдам берилиши лозим бўлган ташкилотлар, фирмалар, корхоналар, Интернет сайтлари ҳақида маълумотга эга бўлиш; - меҳнат бозорида ўз хизматларини таклиф қилишни билиш; - ўзининг профессионал малака ва билимлари (профессионал компетенцияси)ни тўғри баҳолаш қобилияти; - меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисида шартнома тузишни билиш; - иш берувчидан таржима учун керакли ахборот/маълумотни олиш қобилияти; - мутахассислар, тегишли соҳа экспертлари, фирма-корхонадаги ҳамкасблар билан ҳамкорлик қилиш йўлларини билиш; - ҳамкасб таржимонлар билан ҳамкорлик қилиш йўлларини билиш. |
Таржимоннинг предмет бўйича компетенцияси |
|
|
- фан ва техника соҳасидаги академик билимларга эга бўлиш ва улардан ихтисослик бўйича матнларни таржима қилиш жараёнида фойдаланишни билиш; - тили ўрганилаётган мамлакатдаги фан ва техниканинг яратилиш ва ривожланиш тарихини билиш; - ихтисослик бўйича матн яратиш ва таржима қилишда билимларни қиёслаш қобилияти; - тили ўрганилаётган мамлакат ва Ўзбекистон Республикасидаги илмий ва техник тушунчаларнинг ўзига хос хусусиятларини билиш; - таржима матнида адекват тарзда етказиб бериш мақсадида ушбу хусусиятларни таҳлил қилиш ва қиёслаш қобилияти. |
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, олий таълимнинг таржимон-мутахассисларида умуммаданий ва касбий компетенцияни шакллантириш ва ривожлантириш таржима фаолияти билан боғлиқ назарий, профессионал ва амалий билимлар фондини таржимага ўқитиш жараёнида яратиш ва таржимани бажариш жараёнида улардан фойдаланиш қобилиятини кўрсатади. Таржима таълими жараёнида шакллантирилиши ва ривожлантирилишида лингвистик, прагматик, социолингвистик, ижтимоий, дискурсив, стратегик, ижтимоий-маданий, технологик, шахсий, предмет бўйича компетенцияларнинг мазмуни, ўзига хос жиҳатлари ва уларни юзага чиқарадиган қобилият турларини бир-биридан фарқланиб тизимлаштириш имконини беради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
[1]Миньяр-Белоручев Р.К. Общая теория перевода и устный перевод.– М.: Воениздат, 1980. – 237 с.
[2]Сладковская Е.Н. К разработке методики анализа текста приустном переводе // Сборник научных трудов: Вып. 203 Проблемыобучения переводу английского языка, МГПИИЯ, М., 1982. – С.111-117.
[3]Миньяр-Белоручев Р.К. Пособие по устному переводу. (Записи впоследовательном переводе). -М.: Высшая школа, 1969. – 190 с.
[4]Поршнева Е.Р. Базовая лингвистическая подготовка переводчика:Монография. – Нижний Новгород: Изд-во ННГУ им.Н.И.Лобачевского, 2002. – 148 с.
[5]Поршнева Е.Р. Базовая лингвистическая подготовка переводчика:Монография. – Нижний Новгород: Изд-во ННГУ им.Н.И.Лобачевского, 2002. –С.58-59.
[6]Погорелов Е.В. Опыт построения курса устного перевода //Сборник научных трудов: Вып. 203 Проблемы обучения переводуанглийского языка, МГПИИЯ, -М.: 1982. – С. 103-111.