ТЕМПОРАЛЛИК ВА ЗАМОННИНГ НАЗАРИЙ ТАЛҚИНИ

Темпорал бирликларнинг структурасини ядровий ва семантик хусусиятлар ташкил этади. Темпоралликнинг лексик-семантик майдонини кўпгина ҳолларда темпорал отлар, сифатлар, равишлар, юкламалар ва бошқа гап бўлаклари ташкил этиши мумкин. Мазкур темпорал дейктик кўрсатгичлар фақатгина замон кўрсатгичи бўлиб қолмасдан аспектуал семантикани англатиб ҳам келади.

Замон деб номланувчи грамматик категориялар вақтнинг дейктик хусусиятлари ва аспектуал билан бириккан ҳолда ифода планига кўчади. Лекин, улардан қайси бири муҳимроқ ўрин тутиши аниқлаш қийинлик туғдиради. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, тилда бир қанча соф темпорал аниқловчилар мавжуд бўлиб, улар тиллардаги аспектуал белгиларнинг темпорал хусусиятларига мос тушади [4,18]. Бу кўпгина ҳолларда дискурсда намоён бўлади.Дискурснинг рефренсия қисми берилган коднинг нуқтаси ёки ҳодисанинг дейктик хусусиятини аниқлагандагина аспектуал нуқтаи назардан таҳлил этиш имконияти юзага келади[7, 119]. Аспектуал мазмун таҳлили функционал-семантик майдонда амалга оширилади. Функционал-семантик майдон “ўзаро таъсир қилувчи тил воситалари” [1,19] (морфологик, синтактик, сўз ясовчи, лексик-грамматик, лексик ва уларнинг турли бирикмалари), шунингдек, аспектуал муносабатларнинг турли соҳаларига мансуб бўлган умумий семантик функциялари билан боғлиқдир.Феълларнинг темпорал бирликлар билан мослашиш жиҳатларини таҳлил этган Р.Деклерк замон назариясининг тўртта турли параметрларини келтиради: 1. вақт ифодаси; 2. вазият вақти; 3. референция вақти; 4. Ориентация (йўналиш) вақти. Шулардан биринчиси фақатгина лаҳзалик маънони кўрсатса, қолганлари эса мулоқот вазиятидаги ҳаракат ва шунингдек, дуратив маъноларга нисбатан қўлланилади [5, 64].

Темпорал категорияларни замон тушунчасига асосланган бир тизим компоненти сифатида талқин этиш машҳур рус аспектологи Ю.С. Масловнинг ишларида кўзга ташланади. Хусусан, рус тилида матннинг темпорал таркиби замон, таксис ва вид категориялари эксплицит ва аниқ шакллларга асосланган ҳолда қурилади. Дейктик кўрсатгичлар нутқ вазияти  билан боғлиқ замон тушунчасини фарқлайди. Шунинг учун ҳам темпорал муносабатларда дейктик функция кўзга ташланади [2,5-9]. Умуман олганда, матндаги воқеа-ҳодисаларнинг мазмуний боғланиши феъл семантикасига бориб тақалади. Феълнинг асосий доменалари сифатида аспектуал, темпорал-таксис, модал, коммуникатив-нисбат ва йўналиш-макон билан боғлиқ маънолар назарда тутилади. “Домен” атамаси  Э. Далл томонидан киритилган бўлиб, [7–214p.37] унда кўрсатилишича «conceptual domains» ва «cross-linguistic gram-types» фарқланади. Биринчиси, феъл маъноларининг хилма-хил кўринишида концепт тушунчасига асосий эътибор қаратилса, иккинчиси, семантик зоналарга, яъни рус тилшуноси А.В. Бондарко [1–208] нинг («функционал-семантик майдон» назариясига ўхшаб кетади) ишларида учрайди.

Темпорал семантик майдон турли динамик вазиятларни (феъл лексемасининг “ички вақт кўрсатгичи”) тасвирлаш усули сифатида талқин этилади. Темпораллик воқеа-ҳодиса, вазият ва ҳаракатнинг бажарилишида предикатнинг семантик (аспектуал) турини белгиловчи воситалар сифатида иштирок этувчи ҳодиса ҳисобланади.

Е. Падучева рус ва инглиз тилидаги аспектуал предикатларни давомли вазиятларини типологик тарифлаш ва когнитив нуқтаи назардан таҳлил этиш жараёнида уларни икки катта турга ажратади; ТАШҚИ “периода наблюдения” (кузатиш даври) тушунчаси ва ИЧКИ “линейная структура ситуации” (вазиятнинг тизимли таркиби) [3-21-28.]. Ўз навбатида, муаллиф вазиятни тизимли таркибининг асосий кўрсатгичлари сифатида проспектив, прогрессив, результатив, комплетив, пунктив, лимитатив каби турларни келтиради. Перфект “кучсизланган” результатив ҳисобланиб, унинг асосий семантик эволюциясини иммедиант, экспериенциал ва эвидинциал перфектлар ташкил этади. Муаллиф, шунингдек, аспектни чегараланмаган процесс асосида “бирламчи” ва “иккиламчи” [3- 21-28.] каби турларга ажратади. Бирламчи турни ички фазани англатадиган дуративлик ва прогрессивлик ташкил этса, иккиламчи аспект хабитуалис, мультипликативлик процессларидан иборат.

Замон ва аспектнинг формал семантикаси жуда мураккаб  бўлиб, вақт спецификаси фақатгина феъл ва феълли фразаларни қамраб олмасдан, бошқа турдаги ибораларни, шунингдек, отли фразаларни (ex-mayor, husband-to-be, etc.), сифатли фразаларни (former, future, most recent, etc.), ва энг муҳим жиҳати темпорал равишлар ёрдамида юзага келади. Темпорал равишларнинг формал семантикаси ички кечим, ташқи ифода,  интенсив ҳаракатни ифодаловчи бўлишига қарамасдан улар ёрдамида ясаладиган ибораларнинг семантик интепретацияни ўрганиш майдон назарияси билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Улар замон, аспект ва темпорал кўрсаткичлар билан муҳим алоқадорликка эга бўлиб, темпорал равишларнинг тадқиқоти замон ва аспектдан ажралмас бўлагига айланди. Албатта, вазиятни вақт кўрсатгичи, замонни ифодаловчи равишларнинг тадқиқи бевосита феъл семантикаси тадқиқини белгилайди. Шу давргача кўпгина тиллар доирасида темпорал равишларнинг алоҳида тадқиқотлари ҳамда уларнинг замон билан алоқадорлик хусусиятлар тадқиқотлари олиб борилган. Равишларнинг замонга ва аспектуалликка хос ифода турлари фақатгина темпорал хусусиятга эга бўлмасдан локатив мазмуни ҳам мавжуд бўлиб, улар ҳам феълнинг замон ва аспект семантикасини очиб беришда муҳим ўринга эга. Шу нуқтаи назардан, темпорал равишлар лексик ва синтактик кўринишга эгадир. Темпорал хусусиятгa эга лексик равишларга қуйидагилар тегишли ҳисобланади: already, always, earlier, eventually, forever, formerly, frequently, henceforth, hereafter, heretofore, immediately, lately, later, Mondays, mornings, never, now, nowadays, occasionally, often, once, presently, recently, sometimes, soon, then, thenceforth, thereafter, thereupon, today, tomorrow, yesterday, yet, . . .

Мазкур равишлардан ташқари инглиз тилида темпорал семантикани ифодаловчи лексик бўлмаган, яъни фразали темпорал иборалар ҳам мавжуд:

after the party; after all the guests had left; all next week; at night; at noon; at 8:00a.m. on June 11, 1945; at 12:00 p.m. today; before now; every day; every once ina while; for a day; from now on; from time to time; in an hour; in June; last Tuesday;never on Sunday; next week; now and forever; now and then; once in a great while;since Tuesday; twice last week; until we meet again; within the twinkling of an eye; . . .

Темпорал семантикани кўрсатувчи сўзлар шунингдек от ёки отли бирикмалар ёрдамида ҳам ифодаланиши мумкин:

June, Monday, today, yesterday, . . .

Бундан ташқари умумий маънода қуйидаги отли фразалар ҳам темпорал маънога эга:last week, next year, the day before yesterday, this coming Tuesday, tomorrowmorning, every day, some time ago, . . .

Бу каби отли фразалар равишларнинг ички синтаксисига эга бўлиб, воқеа, ҳодисаларнинг содир бўлиш вақтини кўрсатувчи темпорал бирлик ёки ибораларни ҳосил қилишади:he did it regularly, just now, today, every day, often he skips lunch, Mondays, every day, only today he skipped lunch, I'll do it soon, right now, some time in the near future, I did it quite recently, some time ago, some time during 1985.

Ички синтаксис атамасида отли темпорал фразалар, лексик бўлмаган равишлар қуйидаги учта гуруҳни ташкил этишади:

1. адвербиал фразаларнинг асосий бўлагини ташкил этувчи равишлар: a few minutes later, all too soon, just now, long ago, not long after that, not often, not too soon, not very quickly, often enough, only now, quite often, very quickly, very soon, . . .or with temporal noun phrases as cores: just this moment, nearly noon, not next week, only today, . . .or with other adverbials as cores: not just now, not until June, not while I'm in charge here, only so long as you are quiet, . .;

2. предлогли фразалар: after June, after the party, after the sofa (move the table after the sofa), after the termination of our contract, after your medicine (you’ll feel better after your medicine), before now, before Tuesday, during most of1848, since last June, until tomorrow afternoon, up to now, . . .;

3. адвербиал эргашган гаплар: after our contract terminated, after our contract terminates, as Tom was leaving, before you can say anything, since you went away, until we meet again, while the band played on, so long as we both shall live, for good, for once and for all, from now on, hour after hour, now and forever, right away, right off, right off the bat.

Бундан ташқари, вақтни ифодаловчи адвербиаллар турли гап бўлаклари билан бириккан ҳолда ибораларни ҳосил қилишади ва мураккаброқ жараён, ҳодисаларнинг вақтини аниқлаш учун хизмат қилишади:as often as you like but for no more than an hour, evenings at eight, every Monday morning at 11:00 a.m., for a few minutes before dinner this evening, not more than three times per month in the winter and four times a month otherwise, sometimes, when the wind comes from the north.

Вақтни ифодаловчи адвербиаллар ўзларининг синтактик позициясига кўра ва бошқа адвербиаллар билан бирикиши орқали иккита хусусиятга эга бўлишади. Уларнинг биричиси берилган гап доирасида бўлса-да, берилган бир бўлак маъноли фразадан ташқарида ўз аксини топади. Улар одатда вергул ёки бошқа пунктуация билан, шунингдек, интонация билан ажратилади:At present we live in London; By next weekend I'll be sick of exams; Day by day we are getting nearer to death; Five minutes later the rescue party was leaving; For generations, Nepal has produced the world's greatest soldiers; In those days, we were getting up at 7 o'clock; Next year we're going to have a holiday; One day I shall die; Suddenly I remembered the letter; This time last year I was travelling around the world; Twenty years later, Dick Whittington would be the richest man in London; When the spring comes, the swallows return; When we arrived she made some fresh coffee.

Иккинчи тур равишлар гапнинг предикатли (феълли фраза) фразаси доираси ичида феълдан олдин ва шунингдек, кўмакчи ва етакчи феъл ўртасида келади:

He rarely lets us know what he's doing; I always said he would end up in jail; I sometimes buy shirts at Harrods; I still haven't seen him; War no longer solves any problems; I've always walked to work; I was recently reading about an invention; They're still eating their dinner; This strange individual was later to be defendant in one of the most notorious murdertrials of all time; Or they can come at the end of the verb phrase; Brahms completed his first symphony in 1876; You will feel better after this medicine.

Назарий жиҳатдан адвербиаллар гап структурасининг турли позицияларида келиши мумкин. Аммо, инглиз тилида бу ҳол ғайри оддий туюлади. He will leave work soon for anunpaid holiday гапидаги soonадвербиалининг келтирилган ушбу гапдагига нисбатан қуйидаги перефразаларда қўлланилиши мақсадга мувофиқроқдир: Soon he will leave work for an unpaid holiday; He will leave work for an unpaid holiday soon; He soon will leave work for an unpaid holiday; He will soon leave work for an unpaid holiday; Юқорида келтирилган гапдаги for an unpaid holiday фразасининг қўлланилиши soon адвербиалининг позицион жиҳатдан нотўғри бўлишига сабаб бўлган. Шунингдек, ушбу гапнинг объект билан боғлиқ бошқа позицияларида қўлланилиши ҳам гап структурасининг бузилишига сабаб бўлиши мумкин: he will leave soon work for an unpaid holiday; he will leave workfor soon an unpaid holiday.

Д.Доути инглиз тили вақт адвербиалларини синтактик жиҳатдан бошқача нуқтаи назардан талқин қилади. Муаллиф гапдан гапга ясаладиган адвербиаллар today in today I saw a finch ва феълли фразали адвербиал категорияларга ажратади an hour in John slept for an hour.[6- 547-619]. Мазкур категоризация do so прономинилизацияси орқали синтактик вазифани бажариши, яъни берилган гапнинг семантик, темпорал маъносини сақлаши мумкин:

John ran for twenty minutes but Susan did so for an hour.

John ran for twenty minutes and Susan did so 1 too.

Умумий планда адвербиаллар ва феъл фразалари битта синтактик синфни ташкил этадими?, деган савол Д. Доути томонидан қўйилади. Келтирилган икки гуруҳнинг ички синтактик алоқалари ўртасида турли синтактик категориялар билан таққослаганда фарқ йўқлигини таъкидлайди. [6-547-619]. Хусусан, инглиз тилидаги бир неча адвербиаллар after, before, since ва 'during, while', 'since' турли категорияларга тегишли эканлиги билан ҳам ажралиб туради. Улар гап доирасида боғловчи, предлог вазифаларини бажаришади. Шунинг учун ҳам улар ички ва ташқи синтаксис сатҳида ўрганилади. Мазкур адвербиаллар ташқи синтаксисда темпораллик семантикасига эга бўлишса, ички синтаксисда темпоралликнинг диектик маркери вазифасини бажаради. Ички синтаксис кўпгина ҳолларда синтактик категорияларга боғлиқ ҳолда юзага келади. Мазкур мисолларга эътибор қаратамиз:  she had given up hope гапи маълум бир маънода she had given up hope by now гапидан фарқланади. Иккинчи гапдаги by now бирикмаси иккита синтактик категориядан   by ваnow ташкил топган бўлса-да, бир хил семантик вазифани бажаради. Адвербиаллар гап доирасида бир нечта бўлиши мумкин. Аммо, уларнинг гапдаги синтактик ва семантик вазифалари турлича бўлиши мумкин: in her youth she jumped rope over and over again for twenty minutes гапида in her youth кенгроқ маънода темпорал кўрсатгичи сифатида қўлланилган бўлса, over and over again ва for twenty minutes адвербиаллари қўшимча фактатив маъно ифодалаш учун қўлланилган. Синтактик жойлашувига кўра мазкур адвербиаллар ушбу гапда эркинроқ қўлланилиши мумкин: in her youth she jumped rope, over and over again for twenty minutes, in her youth she jumped rope, over and over again, for twenty minutes, for twenty she jumped rope, minutes over and overagain, in her youth she jumped rope, over and over again for twenty minutes, in her youth she jumped rope, over and over again, for twenty minutes, over and she jumped rope, over again for twenty minutes, in her youth etc..

Келтирилган бирикмалар адвербиал таҳлили синтактик, семантик, прагматик шароитларга боғлиқ. Улар ҳар хил синтактик ўрамда ва қўлланилиш позициясига кўра турли вазифаларни ва семантик маъноларни ифодалаб келишади. Мазкур темпорал равишлар замон кўрсатгичлари вазифасида ҳозирги, келаси, ўтган замонни кўрсатгичи, дейксиси вазифасини ўтайди. Масалан: As I speak to you, I am lunching with my boss; Yesterday I lunched with my boss; Tomorrow I shall lunch with my boss.

Келтирилган мисолларда темпорал адвербиаллар вақт билан табиий боғлиқликка эга бўлиб, морфологик ва шунингдек, синтактик-семантик мослашган. Аммо, ҳар бир равишнинг маълум вазиятларда ўз қўлланилиш имконияти чекланади ва улар синтактик мослашса-да, маъно жиҳатдан мазмунга тўғри келмайди. Масалан: As I speak to you, I was lunching with my boss; Yesterday I shall lunch with my boss; Tomorrow I lunched with my boss.

Лекин, ҳамма темпорал адвербиаллар ҳам мазкур вазиятлардагидек қўлланилиш чегарага эга эмас. Улар барча, ҳозирги, келаси, ўтган замон шаклларида қўллана олиш имкониятига эга: Monday I am lunching with my boss; Monday I lunched with my boss; Monday I shall lunch with my boss; I often lunch with my boss; I often lunched with my boss; I shall often lunch with my boss.

Кўринадики мазкур ҳолларда темпорал равишларнинг қўлланилиши контекстга боғлиқ бўлади. Темпорал равишларнинг қўлланилиши ўз навбатида аспектга (аспектуаллик) ҳам боғлиқ. Улар феъл билан ифодаланган ҳаракатнинг давомийлиги, тугалланганлигини англатишади: John is leaving now; John has just left; So meantime, I'm tying up the sail.

Келаси замон адвербиаллари эркин қўлланишга эга бўлиб, яъни ҳозирги замон шакли билан ҳам муносабатга кириш имкониятига эга. Улар баъзи адабиётларда futurate present, яъни келаси-ҳозирги атамаси билан қўлланилади: 

This following year Sue turns 40; Tuesday next we leave for Rome; Next year we're vacationing in France.

Юқоридаги мисолда келтирилган This following year, Tuesday next темпорал адвербиаллари феъл ифодалаган замон шаклидан мустақил ҳисобланса-да дейктик ибора сифатида маълум вақт жараёнидаги ҳаракатнинг давомийлигини кўрсатган. Бу каби индексикал ёки дейктик адвербиаллар вақт ҳамда нутқ моменти билан ва вақт жараёнида ҳаракатнинг  ривожланишини англатишади.  Дейктик темпорал равишлар гуруҳини қуйидагилар ташкил этиши мумкин:  just now, last week, next Monday, now, nowadays, this morning, at this moment,today, tomorrow, the day before yesterday, at present.

Равишларнинг баъзилари аниқ вақтга ишора қилмасдан, ноаниқ хусусиятга эга бўлишлари, маълумв вақт жараёнини қамраб олишлари ҳам мумкин. Бу туркум адвербиалларига қуйидаги-ларни киритишимиз мумкин:

all day long, an hour a day, for an hour, frequently, often, sometimes, thereupon,

Баъзи ушбу анафорик кўрсатгичлар вақт рефренсияси билан боғлиқ ҳолда тушунтирилади. Жумладан,  thereupon кўрсатгичи 'right after that time', яъни ўша пайтдан сўнг маъносини англатади. Аммоall daylong ваsometimes каби темпорал иборалар контекст доирасида тушунтирилади.Ушбу you can eat celery all daylong and not gain an ounce, мисолида аниқ вақт рефренсиясига эга эмас, лекин, the day after her husband left her, Susan felt ill all day long, мисолида эса “турмуш ўртоғининг кетганлиги” куннинг аниқ интервал вақти назарда тутилганлигини кузатиш мумкин. Албатта, кўпгина ҳолларда равишларнинг таҳлили уларнинг синтактик категорияси ва рефренциал семантикасига, воқеа-ҳодисаларнинг жойлашувига боғлиқ. Равишлар прагматик дискурсда фарқланади ва бу ҳол маълум даражада уларнинг ички аспектуал маъноларига тегишли бўлади. Стассен Леон [9-812 p.] таснифига кўра кўплаб темпорал равишлар дискурсда қуйидаги уч гуруҳдан бирига тегишли бўлишади:

1. The frame adverbial содир бўлган ҳаракат вақти орасидаги интервал тасвирланади. Улар асосан вақт интервалини ифодалаб келишади. Уларга тегишли индексикалларга last week, next month, the day before yesterday,this morning, three days ago, today, yesterday тегишли бўлса, индексикал бўлмаган ибораларга in1848 ваon June 7, 1848 каби ибораларни киритиш мумкин. Темпорал равишлар фреймлар аниқ вақтга муроҳат (ишора) қилишлари ҳам мумкин: now; precisely at noon on June 7, 1848.

Темпорал равиш фреймлар махсус кичик категорияларни ташкил қилиб, вақтнинг бошланиш, тугалланиш қисмларини кўрсатиш учун хизмат қилади. Жумлада—since last Tuesday, before Tuesday next—ёки эҳтимол вақтнинг бошқа бир вақтини ифодалашади: since the preceding Tuesday, before the following Tuesday.

2. Сон (number ва frequency) ва фреквонтатив темпорал равишлар ҳам маълум гуруҳни ташкил этиб, воқеа-ҳодиса, ҳаракатларнинг итерацияларини, такрорийлигини —at least once, on a few occasions, several times, twice,two times—ёки фреквонтативликни кўрсатиш учун хизмат қилади: annually, hourly, once a month, several times ayear, twice a year.Мазкур кўрсатгичлар воқеа-ҳодисаларнинг вақт оралиғида содир бўлиш жараёнини ифодалашади. Шунингдек, every hour каби иборалар соатлар оралиғида содир бўладиган ҳаракатларни такрорланишини ифодалаш учун қўлланилади. Такрорий аспектуал семантикани англатадиган at regular intervals, regularly, repeatedly каби темпорал адвербиаллар маълум вақт оралиғидаги ҳаракатларнинг итеративлигини англатиш учун хизмат қилади. Инглиз тилида шу каби маъноларни ифодалайдиган бир қанча мустақил иборалар мавжуд:every once in a while, every so often, from time to time, hardly ever, on occasion, now and then, scarcely ever, very often, . . .

Шунингдек, ҳаракатларнинг миқдорини билдирадиган мазкур типга тегишли адвербиаллар ҳам бор:  biannually, every other hour, hourly, twice every three years.

Фриквонтатив равишлар ва миқдорий адвербиаллар фрейм равишларидан дискурс функциясида фарқланишади.

3. Durative aдвербиал фразалар тасвирланган воқеа-ҳодисанинг маълум белгиланган вақт оралиғидаги дуративлигини ифодалаш учун қўлланилади. Мазкур гуруҳга for, яъни  for an hour каби предлогли фразалар мисол бўла олади. Ушбу синфга оид бўлган фразали темпорал равишларга  (with)in or inside of, like (with)in an hour тегишли бўлиб, улар илмий адабиётларда  containers (контейнер), яъни қамраб олувчи маъносини англатади. Ушбу темпорал равишлар чегараланган жараённинг дуративлигини кўрсатиш учун ишлатилади. Келтирилган  for an hour темпорал равишлари чегараланмаган процессларнинг дуративлигини ифодалайди (she swam for an hour).

Темпорал бирликлар темпорал равишлар кўрсатгич сифатида экспланатор, резултатив, нарратив, каузатив, эксплицит вақт давомийлиги, коньюнктивлик алоқадорликка эга.

Темпоралликнинг лексик-семантик майдонини кўпгина ҳолларда темпорал отлар, сифатлар, равишлар, юкламалар ва бошқа гап бўлаклари ташкил этиши мумкин. Мазкур бирликлар аспектуал вазиятдаги динамик/статив фрагментларнинг семантикасини аниқлашда темпорал- анафорик вазифани бажаради.  Темпораллик ўз навбатида темпорал контекст семантикасини ташкил этади. Темпорал контекстнинг семантикаси деб, замон шаклларининг контекстдаги грамматик семантикаси тушунилади. У кўрилаётган феъл шаклларининг ҳам функционал, ҳам узуал хусусиятлари билан мувофиқлашади.

 

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  1. Бондарко А. В. Теоретические проблемы русской грамматики. СПб.: Изд-во СПбГУ, 2004. – 208 с., 19
  2. Маслов Ю.С. К основаниям сопоставительной аспектологии // Вопросы сопоставительной аспектологии. 1978 –С 5-9.  , 5-9
  3. Падучева Е.В. Отпредикатные имена в лексикографическом аспекте. // НТИ, сер. 2, 1991, № 5, -С 21-28
  4. Bhat D.N.S. The prominence of tense, aspect and mood. Philadelphia. 1999, -198 p.,18
  5. Declerck R (1991) Tense in English: its Structure and Use in Discourse. London 1991 –P 64-305., 64-305
  6. Dowty D. R. Thematic Proto-Roles and Argument Selection // L,
  7. Dahl O. Tense and aspect systems.–Great Britain: The Bath Press,  1985. –214p.37language,№ 67, 1991.–P. 547-619
  8. Lyons J. Semantics, vol.1and – Cambridge: CambridgeUniversity Press, 1977. -897 p, 119.
  9. Stassen Leon. Predicative Possession. OXFORD UNIVERSITY PRESS. 2009. 812 p.

 

Бердиева Г. Темпоральность и интерпретация времени. Данная статья посвящена теоретической трактовке темпоральности и категории времени в лингвистике, где изучаются ядерные  и семантические особенности построения темпоральных единиц. В ходе исследования было определино, что лексико-семантическое поле темпоральности чаще всего выражается посредством временных существительных, прилагательных, предлогов и других частей речи.

 

Berdiyeva G. Temporality and interpretation of time. This article is devoted to the theoretical interpretation of temporality and time in linguistics, in which the core and semantic features of the structure of temporal units are studied. In the course of her research, the researcher determined that the lexic-semantic field of temporality is often the production of temporal nouns, adjectives, forms, prepositions, and other parts of speech.

 

 

Xorijiy filologiya jurnali tahrir ha'yati