ТУРИЗМ КОЛЛЕЖЛАРИНИ БИТИРУВЧИЛАРДА КАСБИЙ КОМПЕТЕНЦИЯНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК МАСАЛАЛАРИ

Жаҳонда давлатлараро саёҳат қилишга бўлган талабнинг ошиши ушбу соҳадаги кадрларни тайёрлаш сифатини жаҳон андозалари даражасига етказишни ва уларнинг  касбий компетенциясини лингвистик компетенциялар орқали шакллантиришни талаб қилади. Туризм соҳаси мутахассисларида  касбий компетенцияни шакллантириш, инглиз тилидаги мулоқотда ўзаро алоқа мақсадларига эришишга бағишланган илмий тадқиқотлар олиб бориш  илм аҳлининг муҳим вазифаларидан биридир. Ҳар қандай касбий таълим ўқувчиларнинг тил маданиятини она тилида ҳам, инглиз тилида ҳам самарали шакллантиришни назарда тутади. Туристлар билан энг кўп мулоқотда бўлувчи гид-таржимонларнинг касбий компетенциясини шакллантириш муаммоси туризм соҳасидаги коллежларнинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Кузатишларимиз бу ҳолатнинг қониқарли эмаслигини кўрсатди. Бизнинг тадқиқотимиз туризм коллежларидаги ўқувчиларнинг она тили бўлмаган - инглиз тилини ўргатишга қаратилган. 15 йиллик гид-таржимонлик фаолият ва Зомин, Хива, Тошкент туризм ва сервис коллежлар ўқувчилари билимларини кузатишимиз ўқувчиларнинг касбий мавзуда гапиришда мулоқот учун мос сўзларни танлай олмасликлари, ўз фикрларини тўлиқ етказа олмасликлари ва шу сабабли нутқда мантиқий кетма-кетликнинг бузилиши каби қийинчиликларга дуч келишларини кўрсатди. Шу каби муаммолар илмий ишлар ва изланишлар орқали ушбу муаммони ижобий ҳал қилиш долзарблигини билдиради. Сайёҳлик бўйича мутахассислар фақатгина соҳага оид билимларни эмас, бошқа чет тиллар қаторида касбий ва махсус мақсадларга йўналтирилган масалан, English for Specific Purposes (ESP)[https://en.wikipedia.org/wiki/English_for_specific_purposes], S panish for Specific Purposes (SSP)[https://www.cambridge.org/cambridgespanish/products/spanish-specific-purposes/] да келтирилган билимларни ҳам эгаллашлари керак.

Жаҳонда гид-таржимонларнинг касбий компетенциясини шакллантириш унга тегишли терминологияни мукаммал билиш саёҳат давомида барча компетенцияларнинг ишлатилишини ҳисобга олган ҳолда машқлар тизимини яратиш муҳимдир. Жаҳон ҳамжамияти иқтисод, сиёсат, маданият, илм-фан билан бир қаторда сайёҳлик соҳасига жиддий эътибор бермоқда. Бутун жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) маълумотларига кўра ўсаётган иқтисод туфайли ўрта синф вакилларининг кўпайиши, техник жараёнларнинг ривожланиши, арзон саёҳат нархлари ва виза олишдаги енгилликлар сабабли, 2018 йилда туристлар сони 5% ўсиб, 1 миллиард 400 миллионга, олинган даромад 1триллион 700 миллард АҚШ долларига етди [https://www.e-unwto.org/doi/book/10.18111/9789284421152 - Saturday, November 30, 2019 8:23:39 AM - IP Address:82.215.101.49. International Tourism Highlights, 2019 Edition.]. 300 миллионга яқин киши туристларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Туризмдан келадиган даромад химикатлар, нефт маҳсулотларидан кейин учинчи ўринда туради ва ҳар куни 5 миллиард долларлик экспорт қилади. Ўзбекистон Марказий Осиёда туристлар сони бўйича етакчидир ва ҳар йили бу соҳага кўплаб малакали мутахассислар тайёрлаш ва доимо улар билан алоқада бўлувчи гид-таржимонларнинг чет тиллар бўйича лингвистик ва касбий компетенциясини шакллантириш жуда муҳим.

Ўзбекистонда мазкур соҳани мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида ривожлантириш [Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Туризм тўғрисида. ЎРҚ-549-сон. 2019 йил 18 июл] га қўшадиган ҳиссасини ҳисобга олиб (2018 йилда 1 миллиард 144 миллион АҚШ доллари [https://www.e-unwto.org/doi/book/10.18111/9789284421152- Saturday, November 30, 2019 8:23:39 AM - IP Address:82.215.101.49. International Tourism Highlights, 2019 Edition] гид-таржимонларнинг касбий лексикани яхши билиши ва келиб чиққан ҳолатга қараб мавзуга оид мулоқот қилишига катта эътибор қаратилмоқда. Чет тилда ҳар икки компетенция биргаликда касбий компетенцияни ҳосил қилади. Демак, ушбу соҳада илмий изланиш олиб бориб, тадқиқот натижаларини мутахассисларни тайёрлаш тизимига (университетлар, институтлар, коллежлар, гид-таржимонлар тайёрловчи марказлар ва ҳ.к) киритиш давр талабидир. Нутқ фаолиятининг турларига қандай ўқитишни аниқлаш учун коллежлар ўқув дастурларига, ўқитиш жараёнига бўлажак гид-таржимонларнинг касбий компетенциясини шакллантиришга ҳисса қўшадиган муҳим методлар ва ишланмалар шаклларини киритиб бориш зарур. Бу ўқувчиларга амалий дарсларда ўз монологлари, ҳисоботлари билан қатнашишга бўлажак касбий фаолиятларида учрайдиган малака ва кўникмаларни эгаллашга хизмат қилади. Бўлажак гид-таржимонларнинг касбий компетенциясини шакллантириш масалалари кўп қиррали бўлиб,у бир неча хорижий тилларда тилшунослар, методистлар, психологлар томонидан ўрганилган. Чет тил ўқитиш методикасида касбий компетенцияни шакллантиришда Л.Т.Ахмедова [Ахмедова 2012: 449], И.М.Тўхтасинов [Тухтасинов 2018: 162], Л.П Кистанова [Кистанова2006: 28], Е.В.Красильникова [Красильникова 2011:187], Клюева [Клюева 2016:26], Сунь Чжэньцян [Сунь Чжэньцян 2017:159]социолингвистик компетенцияни шакллантиришни С.А.Зияева [Зияева 2020:317], Рискулова [Рискулова 2017: 260] ва коммуникатив компетенцияни шакллантиришни Bachman L, Teresa Servera Mata, Hymes D, Jack C. Richards, C.K.Ogden каби олимлар илмий тадқиқот ишларини олиб боришган.

Бўлажак гид-таржимонларнинг инглиз тилида касбий компетенциясини шакллантиришнинг назарий асосланган ва тажриба орқали исботланган амалий методикасини ишлаб чиқиш зарур. Ушбу мақсадда:

- Ўзбекистонда туризмнинг ҳозирги ҳолати ва гид-таржимонларнинг уни ривожлантириш жараёнидаги ўрни;

- касбий компетенция тушунчасини илмий методик адабиётда ўрганиш;

-гид-таржимонларнинг касбий компетенцияни шакллантиришга қўйиладиган асосий талабларни аниқлаш;

-касбий компетенцияни шакллантиришга доир илмий ёндашувларни назарий жиҳатдан таҳлил этиш ва умумлаштириш;

-ўрганилаётган муаммонинг ҳақиқий ҳолатини аниқлаш, туризм коллежларининг ўқув дастурлари ва адабиётларини таҳлил қилиш;

-касбий компетенцияни шакллантириш учун зарур бўлган ўқувчиларнинг монологик нутқини, ҳолатини тасвирлаш ва фикрлаш даражасини аниқлаш;

- гид-таржимонларнинг инглиз тилидаги касбий компетенцияси моделини тузиш;

- гид-таржимонларнинг инглиз тилидаги касбий компетенцияси шакллантиришда интерференциянинг пайдо бўлиш нуқталарини аниқлаш;

- гид-таржимонларни тайёрлаш бўйича ўқитувчилар тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

- гид-таржимонларнинг касбий компетенциясини шакллантиришга ёрдам берувчи янги ўқув дастурлар, матнлар, вазифалар ва методик усуллар яратиш;

-касбий компетенцияни шакллантиришга йўналтирилган ва коллежларда амалий ўқув жараёнига киритиладиган ўқув қўлланма, машқлар тизими, соҳага оид луғатлар, методик тавсиялар тизимини ишлаб чиқиш;

- коллежларда ўқувчиларнинг касбий компетенцияни шакллантириш бўйича таклиф қилинган тизимни тажриба ўтказиш орқали таҳлил қилиш орқали туризм коллежларида инглиз тилида гаплашувчи бўлажак гид-таржимонларнинг касбий компетенциясини шакллантириш жараёни каби вазифаларни бажариш муҳим.

Матнларни таржима қилишда, ўрганишда ва оғзаки нутқ давомида пайдо бўладиган интерференция сабабларини аниқлаш, бўлажак гид-таржимонларнинг касбий компетенциясини шакллантириш методикасини яратиш, гид-таржимонларнинг касбий компетенциясини шакллантиришга ёрдам берувчи ўқув қўлланма яратиш долзарб вазифалигича қолмоқда. Шу каби вазифалар ҳал қилинса, бўлажак гид-таржимонларнинг касбий компетенцияларни ривожлантириш учун машқлар тизими ва уларни оғзаки нутқда ишлатишнинг ташкилий-методик таъминотини яратиш, туризм коллежларини ўқув жараёнига киритиш учун “I am a guide interpreter” ўқув қўлланмаси нашр қилиш, бўлажак гид-таржимонлар ва туризм соҳаси мутахассислари учун “O‘zbekcha-inglizcha so‘zlashgich, “O‘zbekcha-ispancha so‘zlashgich” электрон сўзлашгич яратиб, патент олинганлиги туризм ва сервис коллежлари ўқувчиларига инглиз тилида касбий компетенцияни шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Коллежлар ўқувчилари учун яратилган ўқув қўлланмалар, дастурлар, икки тилли сўзлашгичлар, ишлаб чиқилган машқлар тизими, илмий-амалий тавсиялар ва матнлар тузиш, оғзаки нутқнинг ESP даражасида бўлишига қаратилган усулдан, университетлар, техникумлар ва коллежларнинг (туризм 1040010, таржима назарияси ва амалиёти 100410, гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти (инглиз тили 5611501) йўналишларида, бўлажак гид-таржимонларни тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида, музейларда, туризмга йўналтирилган коллежлар ўқув жараёнида, Республика тил ўргатиш маркази назарий ва амалий машғулотларида шу соҳа бўйича ўқув адабиётлари ва ўқув қўлланмаларининг янги авлодини яратишда фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.

Ҳозирги даврда ривожланган давлатлар аҳолисига хос бўлган туризм шиддат билан ривожланиб бормоқда. Туризм (франц. tour - сайр, саёҳат), сайёҳлик — саёҳат (сафар) қилиш; фаол дам олиш турларидан бири. Туризм деганда жисмоний шахснинг доимий истиқомат жойидан соғломлаштириш, маърифий, касбий-амалий ёки бошқа мақсадларда борилган жойда (мамлакатда) ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда узоғи билан 1 йил муддатга жўнаб кетиши (саёҳат қилиши) тушунилади.[Ўзбекистон миллий энциклопедияси Т ҳарфи: 722-723]. Мамлакатимиз 1992 йил Бутунжаҳон туризм ташкилотига (БТТ)га аъзо қилинди ва 1994 йил БМТ, ЮНЕСКО, Ўзбекистон хукуматининг ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида дунё туризм йўналишларида алоҳида ўринга эга бўлган “Ипак йўли” дастури қабул қилинди. Ўзбекистонлик олимлар туризмни 7 та таснифий белгига ва 41 та туризм турларига ажратишган.[Boltabatev; Tuxliyev; Safarov; Abduxamidov 2018:55-56]. Бундай хулосалар туризмнинг ривожланиш тарихидан бошлаб ҳозирги кунгача қилинган илмий тадқиқот ишлари натижасида келинган. Туризмнинг тарихи 19-аср бошларига бориб тақалади. Дастлаб Англиядан Францияга уюшган сайёҳлик ташкил этилган (1815 йил). Туризмнинг асосчиси ҳисобланмиш инглиз руҳонийси Томас Кук 1843 йилда 1 темир йўл сайёҳлигини ташкил қилди. Шундан сўнг у ўзининг хусусий туристик корхонасини тузди ва 1866 йил дастлабки сайёҳлик гуруҳлари АҚШга жўнатилди. Шарқда араб сайёҳи Ибн Баттута 21 ёшида саёҳатини бошлаб, деярли барча Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларини пиёда кезиб чикди. [Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 722-723]. Мамлакатимиз дунёдаги мамлакатлар орасидаги узоқ асрларга бориб тақаладиган тарихи, маданияти, дини ва маданий меъросларга бой давлатлардан бири сифатида узоқ вақтлардан буён сайёҳларни жалб қилиши билан эътироф этилади. Халқаро амалиётнинг кўрсатишича, сиёсат, иқтисод, маданият сайёҳликнинг ривожланишига ўз таъсирини кўрсатади ва халқаро сайёҳлик доимо давлат назоратида бўлади. Охирги етти йилда бутун дунёда сайёҳлик экспорти савдо-сотиқдан кўра тезроқ ўсиб мамлакатларнинг савдо дефицити ўрнини тўлдириб келмоқда. [https://www.e-unwto.org/doi/book/10.18111/9789284421152 - Saturday, November 30, 2019 8:23:39 AM - IP Address:82.215.101.49].

Туризм соҳасида илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ривожлантиришда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

илғор инновацион ва ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини рағбатлантириш;

тегишли маълумотга, малака сертификатига эга бўлиши ва ўз вақтида малака оширишдан ўтишига эришиш;

мамлакатнинг тарихи, маданияти, этнографияси, иқтисодиёти ва бошқа соҳаларини расмий ёки ишончли манбалардан билиши ҳам белгилаб қўйилган.[Ўзбекистон Республикасининг туризм тўғрисида қонуни 2019 йил 18 июль,ЎРҚ-549-сон]. Шундай экан гид-таржимонларнинг хорижий тиллардаги билим, кўникма, малакасини шакллантириш ва сўнгра такомиллаштириш долзарб вазифадир.

1970 йилларнинг бошларида CLT пайдо бўлганидан буён тилларни ўқитиш соҳасидаги кўплаб олимлар ўртасида муҳокама мавзуси бўлиб келган. CLT хусусиятларини аниқлаш ва таърифлашга қаратилган кўплаб мақолалар ва китоблар чоп этилган (Rivers, 1968, 1981; Littlewood, 1981; Canale, 1983; Richards & Schmidt, 1983; Savignon, 1983, 1997; Howatt, 1984; Richards & Rodgers, 1986, 2001; Widdowson, 1978, 1990; Scarcella & Oxford, 1992; Pica, 1994, 2000; Bax 2003).

Бошқа тадқиқотчилар ва амалиётчилар CLT ва коммуникатив компетенциянинг асосий элементлари тўғрисида турли хил мақолалар ва маърузалар ёздилар (Rivers, 1968; Hymes, 1972; Canale & Swain, 1980; Li, 1984; McGroarty, 1984; Larsen-Freeman, 1986; Nunan, 1991; Savignon, 1991, 2002; Celce-Murcia et al, 1997). Шунча илмий ишларга қарамай, КК га тўлиқ ягона таъриф ҳалигача берилмаган. Тилни КК асосида ўқитишда дарсда нафақат ўқитувчининг, балки ўқувчиларнин ролини ҳам эътиборга олиш керак. Талабаларга ҳар хил контекстда ва турли ролларда мазмунли мулоқот қилиш машқларини бажариш имкониятини берадиган турли хил коммуникатив тадбирлар мавжуд (масалан, ўйинлар, ролли ўйинлар, симуляциялар ва муаммоларни ҳал қилиш вазифалари). Ушбу тадбирларни бажариш жараёнида ўқувчиларнинг она тилидан фойдаланмаслиги ва хатоларни тузатиши камдан-кам ҳолларда бўлиши мумкин.

Турист гидлари чет тилда самарали мулоқот қила олишлари керак. Саёҳатчиларингиз сиз баҳам кўрган маълумотлар ва ғояларни тушунишлари жуда муҳимдир. Гидларнинг самарали мулоқот қилишлари учун алоқа қобилиятларининг очиқ мулоқот, фаол эшитиш, аниқ ва керакли оҳангда гапириш, новербал алоқа каби таркибий қисмлари бор.

Сўнгги пайтларда назарий машғулотларда ўқитувчилар коммуникатив компетенцияни шакллантириш, яъни “моделлаштириш” усулидан фаол фойдаланишмоқда. Моделлаштириш нима? Тилни ўрганиш шароитида "моделлаштириш" атамаси ўқитувчи ёки ўқувчига сўзнинг талаффузини ва гапиришни намойиш этишни англатади, шунда ўқувчилар қандай қилиб овоз чиқариши кераклигини эшитиб, кейин талаффузни тақлид қилишлари ва машқ қилишлари мумкин.

Мисол:

Ўқувчилар ҳозирги замон мукаммаллигини турли хил мақсадларда фойдаланишни кўриб чиқмоқдалар. Ўқитувчи доскага иккита моделни ёзади: 'I've been waiting for you for ages', ва 'What have you been doing? You look awful'.

Синфхонада:

Aниқ, контекстли моделлар тил презентацияларининг муҳим қисмидир, чунки улар ўқувчиларга тўғри шаклни кўрсатиб беради ва контекстда фойдаланиш мисолини беради .

Ўқувчиларга янги маълумотлар (яъни янги луғат сўзлари, иборалар, сўз бирикмалари ва бошқалар) тақдим этилганда, уларга (1) янги тушунчалардан қандай тўғри фойдаланиш ва (2) ушбу сўзларни қандай тўғри талаффуз қилиш кераклигини кўрсатиш ва бу такрорланадиган жараён бўлиши керак. Бошқача қилиб айтганда, талабалар учун янги сўзларни ёки ибораларни бир марта айтиб беришнинг ўзи етарли эмас, сўзларни ўзлари аниқ такрорлай олишлари учун уларга кўп марта таъсир қилиш керак. Талабалар учун талаффуз ва сўз / иборалардан фойдаланишни моделлаштириш орқали ўқитувчилар ўқувчилар янги нарсаларни айтишга тайёр бўлишларини ва тил дарсида эркинроқ тажриба ўтказишини аниқлашлари мумкин. Қандай қилиб ўқитувчилар ўз ўқувчиларини шу даражага етказишлари мумкин? Aйтишимиз мумкинки, бу усул, айниқса, модага айланди. Бугунги кунда унинг муаллифи бирор нарсани “моделлаштир”маган илмий ишларни топиш жуда қийин. Коммуникатив компетенцияни моделлаштиришнинг моҳияти ҳодисаларнинг ўхшашлигини (бир хилликни), муайян объектнинг бошқа объектга мослигини аниқлашдир ва шу асосда объектнинг таркиби ва мазмуни бўйича мураккаб моделга (аналог) ўтиш осондир. Моделлаштириш - бу ўқитувчи ўқитишнинг янги концепцияси ёки ёндашувини намойиш этадиган ва ўқувчилар кузатиш орқали ўрганадиган ўқув стратегиясидир. Масофадан ўқитиш жараёнида бўлғуси гид-таржимоннинг юқори даражадаги касбий коммуникатив компетенциясига эришиш ўқитувчилар олдида турган асосий мақсаддир. Келгуси гид-таржимонларнинг коммуникатив компетенциясини шакллантиришга ёрдам берадиган тизимни яратиш учун:

• касбий ва коммуникатив компетенциянинг моҳияти ва тузилиши аниқланди;

• бўлажак гид-таржимонларнинг билим, коммуникатив компетенциясининг шаклланишини мониторинг қилиш усуллари аниқланди (1-расмга қаранг).

 

1-расм

 

ПЕДАГОГИК МАСАЛАЛАР

 

Мақсад: масофадан ўқитиш жараёнида малакали гид-таржимонни шакллантириш

 

 

 

 

 

 

Мазмун: масофавий ўқитиш жараёнида коммуникатив компетенцияни шакллантириш

 

 

 

 

 

Масофадан ўқитиш усуллари: оғзаки, визуал, амалий

Масофадан ўқитиш воситалари: босма материаллар, компьютер, интернет, веб-камера, дастурий таъминот

Масофавий ўқитиш шакллари: маърузалар, амалий, семинарлар, маслаҳатлар, мустақил ишлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Коммуникатив компетенциянинг таркибий қисмлари

 

 

 

 

 

 

мотивацион

нутққа оид

Ижтимоий маданий

стратегик

 

 

 

Коммуникатив компетенция компонентлари мезонлари

 

Таржима ва мулоқот фаолиятини (мотивацион компонент) ўзлаштириш учун рағбатлантирувчи мотивларнинг шаклланиш даражаси

 

 

нутқ компетенциясининг шаклланиш даражаси (нутқ компоненти)

 

 

культурология бўйича бошланғич билимларни эгаллаш даражаси (ижтимоий маданий қисм)

 

 

стратегик компетенцияни  (стратегик таркибий қисм) бўйича шаклланиш даражаси)

 

 

 

Масофадан ўқитиш жараёнида бўлғуси гид-таржимонларнинг коммуникатив компетенциясини шакллантиришнинг педагогик шартлари

 

- мақсадли мустақил фаолиятни самарали масофавий ўқитиш омили сифатида ташкил қилиш хусусияти сифатида;

- масофадан ўқитиш жараёнида таълим субъектлари ўртасида самарали алоқа ўрнатиш;

- “ўқитувчи-талаба”, “талаба-ўқитувчи”нинг ўзаро мулоқотини ташкил қилиш;

- масофавий таълимда телекоммуникация лойиҳаларидан фойдаланиш

 

 

 

 

-самарали мулоқот қилиш учун таълим жараёнида интернет технологияларидан, алоқа  воситаларидан самарали алоқа фаолиятини ўрнатиш учун тармоқли алоқа дастурларидан фойдаланган ҳолда педагогик шарт-шароитларни шакллантириш учун ишнинг асосий усуллари.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Чет тилида ўқув сайтини яратиш

Чет тилида ўқув сайтини яратиш

Телекоммуникация лойиҳаларини яратиш усули

Компьютер орқали ўқитувчи ва талаба ўртасида алоқа ўрнатиш

 

 

 

таълим жараёнида коммуникатив компетенцияни шакллантиришга таъсир этувчи омиллар

 

 

 

 

 

 

 

 

Креативлик

Билим олишга мотивация

Шахслараро алоқа

Ўқитувчининг шахсий позицияси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Коммуникатив компетенцияни эгаллаш даражаси

 

 

 

 

 

 

 

 

ижодий

репродуктив

реконструктив

Опознавательный аниқлаш

 

 

 

он-лайн сўров

 

он-лайн тестлар

 

Муаммоли ҳолатларни ечиш

 

онлайн назорат

 

Компютер орқали назорат

 

 

 

 

Натижа: масофавий ўқитиш жараёнида коммуникатив компетенцияни шакллантириш

 

 

                                                                               
 

Демак, бўлғуси гид-таржимоннинг касбий маҳорати унинг ҳар томонлама когнитив ва лингвистик билимларга, кенг маданий билимларга, зарур психологик фазилатларга ва адабий қобилиятларга эга эканлигини англатади. Ушбу фазилатларнинг барчаси таржимани ўрганишда ривожлантирилиши ва рағбатлантирилиши керак. Кейинги тадқиқотлар бўлғуси гид-таржимонларнинг касбий маҳоратини шакллантириш босқичларини ишлаб чиқиш ва асослашни талаб қилади. Бизнинг фикримизча, ушбу чора-тадбирларнинг амалга оширилиши профессионал - коммуникатив таълим сифатини оширишга, жамоавий ишларни ривожлантиришга, мослашишни тезлаштиришга, ўз-ўзини шакллантиришни, бўлғуси гид-таржимонларнинг ўзини-ўзи тарбиялашга ёрдам беради. Барча босқичларда масофавий ўқитиш жараёнида бўлажак гид-таржимонларнинг коммуникатив компетенциясини шакллантиришнинг шакллари, воситалари ва усуллари қуйидагиларни назарда тутади: кундузги ва масофавий ўқитиш технологияларининг комбинацияси, компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда масофавий ўқитиш; келажакдаги касбий фаолият ва илмий-техникавий тараққиётнинг замонавий ютуқлари ўртасидаги боғлиқликни таъминлади; таржима назарияси ва амалиётидаги сўнгги ёндашувлар тўғрисида билимларни шакллантиради. Компонентларни ривожлантириш жараёнида репродуктив, реконструктив, коммуникатив компетенцияни шакллантириш босқичлари ижодий босқичлар томон аста-секин шаклланди. Ушбу даражаларнинг мезонлари қуйидагилардир: лингвистик компетенциянинг шаклланиш даражаси; нутқ қобилиятининг даражаси; маданий, бошланғич билимларни эгаллаш даражаси; стратегик компетентликни шакллантириш даражаси; таржима ва мулоқот фаолиятини ўзлаштириш учун рағбатлантирувчи мотивларнинг шаклланиши бўлди.Муайян педагогик шароитда кўрсатилган коммуникатив компетенция ва тайёргарликни шакллантиришда натижага эришиш - масофадан ўқитиш жараёнида малакали таржимонни шакллантиришни таъминлади. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, тадқиқотимизнинг мақсади ўқув жараёнида профессионал гид-таржимонни шакллантиришдир. Тадқиқот мазмуни ўқув жараёнида коммуникатив компетенцияни шакллантиришдан иборат. Гид-таржимоннинг касбий фаолиятининг таркибий қисми сифатида коммуникатив фаолиятнинг моҳияти ва тузилишини тушунишни таъминлаш зарур. Мулоқот кўникмаларини такомиллаштиришга эҳтиёжни шакллантириш, келажакдаги касбни эгаллаш учун мотивацияни ривожлантириш; билим, кўникмаларни мустақил эгаллашга бўлган эҳтиёжни шакллантириш; касбга оид муҳим фазилатларни ривожлантириш, ўзини англаш кўникмаларини ривожлантириш ва натижада касбий компетенциянинг шакллантирилишига эришиш муҳим аҳамият касб этади.

Адабиётлар

  1. https://en.wikipedia.org/wiki/English_for_specific_purposes
  2. https://www.cambridge.org/cambridgespanish/products/spanish-specific-purposes/
  3. https://www.e-unwto.org/doi/book/10.18111/9789284421152 - Saturday, November 30, 2019 8:23:39 AM - IP Address:82.215.101.49. International Tourism Highlights, 2019 Edition.
  4. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Туризм тўғрисида. ЎРҚ-549-сон. 2019 йил 18 июль.
  5. https://www.e-unwto.org/doi/book/10.18111/9789284421152 - Saturday, November 30, 2019 8:23:39 AM - IP Address:82.215.101.49. International Tourism Highlights, 2019 Edition.
  6. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси ПрезидентинингФармони. ПФ-4947-сон 07.02.2017
  7. https://ifrs.edu.br/
  8. https://ead.univali.br/
  9. Ахмедова Л.Т. Теория и практика профессиональной русской речи студентов филологов. (на материале художественных текстов):дис. ...докт. пед. наук. – Т.: 2012. -449 с.
  10. Тухтасинов И.М.Таржимон тайёрлашда касбий компетенцияларни эквивалентлик ҳодисаси асосида ривожлантириш. Пед.фан.док. ...дисс. –Т.: 2018. -162 б.
  11. Кистанова, Л. П. Ситуативно-тезаурусный подход к формированию иноязычной коммуникативной компетентности будущих специалистов туриндустрии. Автореф. дисс. …канд. пед. наук. – Т.: 2006. - 28 с.
  12. Красильникова Е.В. Методика формирования лингво-профессиональнои компетенции у будущих гидов-переводчиков в системе дополнительного профессионального образования (на материале французского языка). Дисс. ...докт. пед. наук. – Ярославль: 2011. -187 с.
  13. Клюева М.И. Коммуникативно-познавательные кейсы как средство формирования иноязычной профессионально-коммуникативной компетенции обучающихся в вузе по направлению подготовки «Туризм»(бакалавриат). Автореф. дисс. …канд. пед. наук. – Нижний Новгород: 2016. -26 с.
  14. Сунь Чжэньцян Формирование коммуникативной компетенции китайских гидов в профессиональной деятельности на русском языке как иностранном. Дисс. ...канд. пед. наук. – М.: 2017. -159 с.
  15. Зияева С.А. Лингвистик олий таълим муассасалари талабаларини немис тилида ўқитишда социолингвистик компетенцияни такомиллаштириш. Пед. фан. док. ... дисс. –Т.: 2020. -317 б.
  16. Рискулова К.Д. Бўлажак инглиз тили ўқитувчилари социолингвистик компетентлигини шакллантириш тизими. Пед фан док. ...дисс. –Т 2017. 260 б.
  17. Ўзбекистон миллий энциклопедияси Т ҳарфи «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти.- ТОШКЕНТ: 722-723 бет.
  18. M.R.Boltabatev, I.S.Tuxliyev, B.Sh. Safarov, S.A.Abduxamidov. Тurizm: nazariya va amaliyot Qayta ishlangan ikkinchi nashr (Darslik). Toshkent – “Barkamol fayz media” 2018.-55-56 bet.
  19. Ўзбекистон миллий энциклопедияси Т ҳарфи «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти.- ТОШКЕНТ: 722-723 бет.
  20. https://www.e-unwto.org/doi/book/10.18111/9789284421152 - Saturday, November 30, 2019 8:23:39 AM - IP Address:82.215.101.49
  21. Ўзбекистон Республикасининг туризм тўғрисидаги қонуни.- Тошкент ш.,2019 йил. 18 июль.ЎРҚ-549-сон.

Жураев А. Педагогические особенности формирования профессиональных компетенций у выпускников колледжей туризма. В статье говорится о современном состоянии туристской сферы в стране и формировании лингвистической и профессиональной компетенции при подготовке гидов-переводчиков, для чего необходимо проводить научные исследования в данной области. Положительное влияние профессиональной компетенции гидов-переводчиков на оказание туристских услуг основано на опыте работы автора, а также на опыте работы с преподавателями и студентами Ташкентского, Хивинского, Заминского колледжей туризма и сервиса. Представлен анализ исследования, проведенного с целью повышения уровня знаний специалистов сферы туризма не только в данной области, но и их уровня владения профессиональным английским языком (ESP), профессиональным испанским языком (SSP), что направлено на достижение учащимися профессиональных и практических целей.

Jurayev A. Didactic aspects of shaping professional skills of graduates of colleges of tourisme. The article discusses the current state of the tourism system of the country and the formation of linguistic and professional competence in the training of guide-translators, which requires research in this area. The positive impact of the professional competence of guide-interpreters on tourism services is based on the author's experience and the importance of a pilot survey conducted with teachers and students of tourism and service colleges in Tashkent, Khiva, Zaamin. An analysis of the research conducted to ensure that tourism professionals acquire not only knowledge in the field, but also professional and specific goals, such as English for Specific Purposes (ESP), Spanish for Specific Purposes (SSP), among other foreign languages.

Xorijiy filologiya jurnali tahrir ha'yati