АМЕРИКА ЁЗУВЧИСИ ЛАЙЛА ЛАЛАМИНИНГ “THE MOOR’S ACCOUNT” АСАРИДА СИНТАКТИК СТИЛИСТИК ВОСИТАЛАРНИНГ КОНТЕКСТУАЛ ТАҲЛИЛИ

Замонавий америка адабиётида сермаҳсул ижод қилиб, турли жанрларда қалам тебратиб келаётган адиба Лайла Лалами ўзининг юксак даражада ёзилган асарлари билан жаҳон адабиётини бойитиб келмоқда. Асли келиб чиқиши марокашлик бўлган ёзувчи, асосан, инглиз тилида асарлар яратиб, ўз миллати вакилларини романлари учун прототип қилиб олмоқда. Худди шундай ҳодисани унинг “The Moor’s Account” тарихий-биографик асарида кузатиш мумкин. Асарнинг бош қаҳрамони Мустафо ал-Замори бўлиб, у тарихий шахс сифатида Америка континентига биринчилардан келиб қолган  қора танли қул бўлиб ҳисобланади. Асар сюжети Мустафо ҳаёт йўлини баён этувчи чизиқдан иборат бўлиб, тарихий воқеаларга асосланади.  

 Воқеалар силсиласи испанча исми Эстебанико, асл арабча исми Мустафо ибн Муҳаммад ибн Абдуссалом ал-Замори тилидан баён этилган роман бўлиб ҳисобланади. Тарихий шахс сифатида   Мустафо ибн Муҳаммад ибн Абдуссалом ал-Замори ҳақида энциклопедияда қуйидагича маълумотларни топиш мумкин. “Мустафо ал-Замори (1500–1539), Эстебанико (Европача номлари бошқа вариантлари ҳам мавжуд: Estevanico (“Little Stephen”) (modern spelling Estebanico), or as Esteban de Dorantes or Esteban the Moor) қуллик номи билан ҳам танилган.  У марокашлик сайёҳ бўлиб, Шимолий Америкага  қадам босган, келиб чиқиши бербер бўлган дастлабки Шимолий Африкалик шахс. Уни  1521 йилда қул қилиб, испаниялик зодагонга сотишган ва Эстебаникони 1527 йилда бугунги кунда Флорида деб номланган “La Florida”нинг қадам босилмаган жойлари ҳамда Шимолий Мексикани мустамлакага айлантириш мақсадида испан  Нарваэз экспедициясида олиб кетилган. Уни “Америкага келган биринчи буюк африкалик” деб ҳам аташади.””[7]  Кўриниб турибдики, ушбу маълумотлар умумий характерга эга бўлиб, уларда келиб чиқиши бербер бўлган Мустафо ал-Замори исмли шахс Нарваэз экспедицияси аъзоси сифатида Америкага кириб келган  дастлабки африкалик буюк шахс бўлган. Бугунги кунда мавжуд бўлган манбаларда ал-Заморининг туғилган жойи, ота-онаси, оила аъзолари ҳақида маълумот сақланиб қолмаган. Бироқ, ўн олтинчи асрга даҳлдор кўплаб Америка ва Европа тарихчилари ва сайёҳларининг ишларида у ҳақида ёзиб қолдирилган маълумотлар бор [Herrick, Dennis (2018), Katz, William Loren (1971),  Mac Dougald, James (2018), Parish, Helen Rand (1974).]. Бу ҳақида Лайла Лалами асарнинг сўзбоши [Lalami (2015): 3]сида эслатиб ҳам ўтади. “The Moor’s Account” асари муаллифи Лайла Лалами ушбу шахс тўғрисида биографик маълумотлар чегараланганлиги сабаб, асарда Мустафо ал-Заморининг шахсияти, оила аъзолари тўғрисида бадиий тўқимага мурожаат этиб, асосан, Марокашнинг ўн олтинчи асрдаги тарихи, сиёсий воқеалари, ижтимоий  аҳволи, миллий қадриятларига таяниб, ўша давр одамларига хос жиҳатларнинг умумлашмаси асосида яратган.

Романда қўлланилган синтактик-стилистик воситалар кенг кўламга ва мураккаб қурилишга эгалиги билан ажралиб туради. Лалами жуда кўп ҳолларда параллель қурилмалардан фойдаланиб, уларни асар ғоясига маҳорат билан боғлай олган. Параллелизмга ҳамоҳанг тарзда қатор лексик ва синтактик воситалар асар матнини бойитган ва бадиий нутқ таъсирчанлигини орттирган. 

Лалами романнинг дастлабки  “The Story оf La Florida” деб номланган бобида Флорида қирғоқларига келиб тўхтаган кемалардангубернатор, капитанлар, комиссар, руҳонийлар, аскарлар, ҳунармандлар, аёллар, болалар, қуллар; сандиқлар, рўзғор анжомлари, асбоблар кабинарса-буюмлар қаторида отларнингуч кун давомидасоҳилга туширилишини тасвирлайди. Бу манзара тасвирини реаллаштирган параллель қурилмани [Lalami (2015):4], муаллиф қуйидаги чизма асосида шакллантиради.

 

 

Параллель қурилмачизмаси

___________________________________________________________________

As more and more people arrived, they somehow huddled around the familiar company of those closest to them in station:

 

the governor usually stood with his captains,

the commissary conversed with the four friars,

the horsemen gathered with the men of arms,

in their armor and plumed helmets;

all wearing identical brown robes;

each of them carrying his weapon

 

 

 

 

 

 

 

 

a musket, an arquebus, a crossbow, a sword, a steel-pointed lance, a dagger, or even a butcher’s hatchet. (Enumeration)

 

 

 

Ушбу мисол контекстда жамлаш ва тасвирлаш вазифасини бажаради: театр саҳнасида барча иштирокчиларни тўплаган каби,бадиий асарда асосий ва майда ролли персонажларни йиғиб кўрсатади; Нарваэз экспедицияси аъзолари тўлиқ ва тартиб билан жойлаштирилганлигини мазмун ва структур жиҳатлардан намоёнэтади. Испан мустамлакачиларининг аниқ мақсад ва режалари, ижтимоий табақалаштирилган одамлар ва  уларга тегишли асбоб-анжомлар қамраб олинган параллель қурилмада бадиий деталлар ҳаққоний ифодасини топган. Аён бўладики, муаллиф ҳаётнинг реал ва жонли тасвирига синтактик-стилистик воситалардан усталик билан фойдаланиш эвазига эришган. Асосийси, бу реципиентга импликацияни ҳис этиш ва таъкидланаётган маъноларни англашга ёрдам беради.

Кўп такрорланиб турувчи параллель қурилмалар асар лейтмотивини шакллантиришда муҳим роль ўйнаган. Кейинги “The Story of the March” деб номланган учинчи бобда берилган мисолда буни яққол сезиш мумкин. Анафора билан бошланадиган гапларнинг тузилишида параллелизмнинг вазифаси янги ерлар – ҳиндулар ўлкасида адашиб қолган испанлар ва Мустафонинг ички ҳиссиётини таъкидлашдир. Экспедиция Апаллачи тоғ тизмаларига олтин излаб бораётиб, йўлдан адашгач, очлик исканжасида ўлим билан юзлашган ҳар бир аъзонинг қалбида умид ҳисси ўша етиб бўлмас шаҳарга боғланиб қолади. Асарнинг бош қаҳрамони ‒ Мустафо бу вазиятга шахсий муносабатини билдиради. Бунда эътиборли жиҳати, қаҳрамоннинг баҳоси ифодаланган қурилмада “When we reach Apalache...” анафораси “refrain” (нақарот) даражасига кўтарилганлигидир. Қуйидаги чизма муаллиф томонидан яратилган матн [Lalami (2015):36] ва унинг ҳолатга муносабатини янада  аниқ акс эттириш имконини беради.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Анафора, параллель қурилма ва градациянинг

чизмадаги кўриниши

Over the next ten days, this became a refrain among the men.

When we reach Apalache, the thief will be punished.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Маънонинг кучайиш даражаси

When we reach Apalache, the Indians will offer no resistance.

When we reach Apalache, there will be plenty of food to eat and water to drink.

When we reach Apalache, there will be time to rest.

When we reach Apalache, we will build a settlement.

When we reach Apalache, we will be made sergeants.

When we reach Apalache, we will receive one bag of gold and two of silver.

When we reach Apalache, my master will be rich.

When we reach Apalache, I will be free.

 

 

 

Насрий матнда ушбу гапларда анафоранинг ҳар бир сатрда қайтарилиб, иккинчи қисм мазмуни билан тўлдирилиши янги қирра билан бойитилган фикрнинг шеърий ифодасини ҳосил қилган. Анафорали параллель қурилмалар кетма-кетликда, олдинги гап (фикр)дан кейинги гап (фикр)га йўналишида ўсиб, кучайиб борувчи мазмун яхлитлигига эга. Бу сирадабиринчи гапнинг контекстуал маъноси кейинги гапларга нисбатан кучсиз бўлса, градациянинг охирида турган тўққизинчи гап маъносикучайиб, кульминацион даражага етган.Даражаланишнинг юқори босқичини ташкил этган қурилмамазмуни орқали Мустафонинг энг буюк орзуси – озодлик концептига урғу берилади. Аниқроқ ифодалаганда, асарнинг бош ғояси – инсон озодлиги ва шахс эркини қадрлаш, қул қилинган қора танлиларга шахс сифатидамуомала қилиш лозимгини таъкидлайди. Муаллиф матнда стилистик конвергенция (анафора, параллель қурилма, градация) ёрдамида вазиятга ўз муносабатини билдиришга (модаллик категорияси),  драматизмни кучайтиришга (пафос) ҳамда бадиий ғоя (ядро)га урғу беришга эриша олган.    

Кейинги мисол ҳам параллелизмга асосланган бўлиб, унда диний эътиқод масаласи ўз аксини топган. Протагонист Мустафо қул қилингач, Испаниянинг Севилья шаҳрига кемада,кишанларда олиб келинади. Шаҳарнинг бегоналигини у беш маҳал намозга чақирадиган азон овозининг эшитилмаслиги биланизоҳлайди.  Насронийлар шаҳрига келгач, Мустафо ўзини бўм-бўш ҳис этади, унинг ҳаёт тарзи бутунлай ўзгаради. Бош қаҳрамон ички кечинмаларида бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон намозлари инсон ҳаётини тартибга солувчи омил сифатида таъкидланади. Лалами қаҳрамон тилида мусулмонлар кун давомида бажарадиган вазифаларни ихчамлаштириб ифодалайди. Қуйидаги матн бунинг далилидир.

 

 

 “I tossed and turned for a long while before I realized why it felt so quiet and so empty — I had not heard the call for prayer (Detached construction). In Azemmur,(inversion) I had heard it five times a day, every day of my life. The morning prayer woke me; the noon prayertold me that it was time to eat and rest; the afternoon prayer refreshed me after a long nap; the dusk prayer delivered me from my workday and to my family; and the evening prayer commended my soul to God (prayer told, refreshed, delivered, commended - personification).  Now I was alone in the world. All I could do to contain the tears that welled in my eyes(phraseological unit) was to lie in the dark and call silently upon God until I fell asleep”. [Lalami (2015): 51]

 

 

Матнда қўш чизиқлар билан ажратилган сўзлар – параллель қурилмани шакллантириб, уларнинг тагмаъноси мусулмонларнинг ҳаёт тарзи бир тизимга солиниб, дастурлаб олинган ва мунтазам адо этилувчи тоат-ибодатдан, Оллоҳга сиғиниш орқали қалбдаги бўшлиқни тўлдириш каби мақсаддан иборатлигини англатади. Чунки исломнинг беш устунидан бири намоз бўлиб, у доимий, сўзсиз бажарилиши лозим бўлган фарздир. Бутун умри давомида шу қоидага амал қилган Мустафонинг тақдир тақозоси билан бегона муҳитга тушиб қолиши унинг ички оламида бўшлиқни пайдо қилади. Ушбу параллель қурилмакучли психологик деталь даражасига кўтарилган, шу билан бир қаторда, Мустафонинг исломга эътиқоди ўзгармаганлигидан далолат беради. Парчадаги бошқа таъкидланган ва қавсларда белгиланган синтактик ҳамда лексик стилистик воситалар бу ғояни шакллантиришда муҳим роль ўйнаган.

Намозни жонлантира олган “personification” лексик-стилистик воситаси азон ва намознинг қимматини билдирса, “detached construction” азонга катта урғу бериб, асосий объект ҳисобланишини график ифода орқали кўрсатган. Матн сўнгидаги фразеологик бирикма (the tears that welled in my eyes – кўзларимдан қудуқдан чиққандек ёш чиқди) қаҳрамон қалбидаги дардлар кўз ёшларини тўхта олмаслигини, кўзларидан тинимсиз оққан ёшлар бу аламларни ювиб кетолмаслигини таъкидлайди.  

Асарда параллелизмнинг қўлланилишига оид бошқа далиллар ҳам мавжуд. Жумладан, параллелизм асосида шаклланган қуйидаги лавҳада Америкадаги Игуасу қабиласи яшайдиган Кактуслар ўлкаси (River of Prickly Pears) тасвирланган. Муаллиф макон (Кактуслар ўлкаси)га хос топонимик хусусиятни ёритиб бериш мақсадидалексик ва синтактик-стилистик воситалардан фойдаланган.

 

 

“THE NEXT STOP in the peregrinations of the Yguaces was the River of Prickly Pears. I had never seen so much of the fruit in one place before — (the valley was an ocean(metaphor) of green, dotted everywhere with red and orange(metonymy) detached construction). All the Indians from the coast gathered here for the month, feeding  on the fruit   and     little else   (irony).Here they traded feathers or beads or tools. Here they came to find a match for a son or to buy a new wife. Here they exchanged news about births or deaths. Here they heard about wars with hostile tribes, here they told about their dreams, here they repeated rumors of alien invasions — and here they came to get a closer look at the bearded men(bathos)”. [Lalami (2015):107]

 

 

Ушбу парчанинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, унда кактуслар ўсадиган маконнинг поэтик тасвири ҳосил бўлган. Тире билан ажратилган гапда муаллиф метафора ва метонимиялар ёрдамида рангин ва жонли манзарани яратиб, китобхон онгида мазкур макон тасаввурини ойдинлаштиради. Шунингдек, муаллиф зевгматик қурилмада ҳиндуларбу маконга ҳар ойда бир марта мевалардан тановул қилиш учун (feeding on the fruit) келишларини, айни пайтда, ташриф буюришлари учуняна кичкина бир сабаб (and little else) борлигини киноя билан тавсифлаган. Ўша кичкина сабаб параллель қурилмали жумлаларда очиб берилган.  Тасвирланаётган топонимик объект маҳаллий ҳиндулар ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлиб, бу ерда ҳиндулар савдо-сотиқ ишларини олиб боришган, уйланиш учун жуфт танлашган, ўлим, туғилиш, уруш, душман қабилалар тўғрисидаги янгиликлар билан ўзаро алмашишган, турли миш-мишлардан бохабар бўлишган. Шу билан бирга, соқолдор одамларни яқиндан кўриш учун ҳам шу жойга келишган.

Мазкур параллель қурилмабаён услубида “bathos” (батос) фигурасини ҳосил қилган. Чунки ҳиндулар учун стратегик аҳамиятга эга Кактуслар макони соқолдор одамларни кўриш учун мослигига диққатни қаратиш ва шу қирраси билан тасвирлаш ушбу макон бирданига олдинги қиммати пасайиб, жўнлашганлигини билдиради. Бир қарашда бу фикр эътироз уйғотиши мумкин. Аммо, XVI асрда соқолдор оқ ва қора танлиодамларни ўз ерларида биринчи марта учратишмаҳаллий ҳинду қабилалари учун кутилмаган феномен эканлигини инкор этиб бўлмайди. Зеро, бу воқеликнинг тарихий ва ижтимоий илдизларига боғлиқ ҳақиқатдир. Шундай экан, бу ўринда шов-шувли воқеага урғу бериш учун батосга эҳтиёж сезилган, деб хулоса қилиш мумкин. Кўриниб турибдики, параллель қурилманинг вазифаси воқеага урғу бериш, деталларни бўрттириш, тасвирда эмоционалликни ошириш бўлиб, асар хронотопини ёрқин гавдалантиришга хизмат қилган. 

Параллелизмга асосланган антитезалар ҳам асарда стилистик аҳамият касб этган. Буни романнинг кириш қисмида кузатиш мумкин. Муаллиф асарга муқаддима ясаб, асарни ёзишга ундаган мақсадга эътиборни қаратади.  “What each of us wants, in the end, whether he is black or white, master or slave, rich or poor, man or woman,(antithesis in detached construction) is to be remembered after his death. I am no different; I want to survive the eternity of darkness (here metaphorical periphrasis means – death) that awaits me. If, by a stroke of luck, this account should find its way to a suitable secretary, who would see fit to copy it down without any embellishment, save for those of calligraphy or, in the manner of the Turks and the Persians (allusion), colorful illumination, then perhaps, someday, if that is to be the will of God, my countrymen will hear about my wondrous adventures and take from them what wise men should: truth in the guise (metaphor) of entertainment”. [Lalami (2015):2]

Лайла Лаламининг фикрича,ҳар бир инсон‒ оқ ёки қора, хўжайин ёки қул, бой ёки камбағал, эркакёки аёл бўлишидан қатъи назар,тириклар дунёсини тарк этганидан сўнг ёд этишларини истайди. Жумладан, Мустафо ҳам ўзини кутаётган абадий зулматда тирик қолиш истаги билан ниятини очиқлайди. Муаллиф антитеза орқали ҳар бир инсонорзу-умидида тенг ҳуқуққа эгалигини, қандай ирқ, мақом ва жинсда бўлмасин, ўзлигини намойиш этишга ҳақли эканлигини таъкидлайди. Антоним сўзларпараллель қурилмада антитезани ҳосил қилиб, маънони кучайтиришга, фикрни бўрттиришга сабаб бўлган. Фикрнинг давоми метафорик аҳамият касб этиб, антитезани кучайтиради. Eternity of darkness (абадий қоронғилик) перифразасининг маъноси “ўлим” бўлиб, муаллиф бу метафорик ифода орқали ўлимдан кейин мангу барҳаёт қолиш истагига урғу беради.

Кейинги сатрлардан англашиладики, бош қаҳрамон кўрган-кечирганлари такдир тақозоси билан ўз котибини топиб, хаттотликка хос безакларсиз ёки турк ва форслардагидек, суратларсиз кўчирилса, худонинг иродаси биланбир кун келиб, юртдошлари унинг саргузаштларидан хабар топишлари ва закий инсонлардек сабоқ олишларига ишонади. Бу ўринда шарқона анъаналар, туркий ва форсий хаттотлар санъатига аллюзия воситасида юксак баҳо берилиб, Мустафонинг кечмиши баён этилган  ҳикоялар асрлар оша  ўз ватандошларига етиб бориши ва ҳақиқатниюзага чиқариши башорат қилингани маълум бўлади.

Матнда “truth in the guise of entertainment” метафораси орқали кўнгилхушлик ниқоби остида яширинҳақиқат  саргузаштларда қиёфаланган воқеликдан изланиши уқтирилади. Табиийки, бундаги тагмаъно роман жанрига ишора қилади. Муаллиф бу билан асар саёҳатнома (travelogue) шаклида ёзилганлигини, бадиий ҳамда тўқима образ ва деталларга мурожаат қилинган бўлса ҳам, аслида, ҳақиқатни кўнгилочар воқеалар пардалаб, ниқоб остига яширганлигини билдиради.Зотан, бу ҳақиқат биографик ва тарихий маълумотларга асосланган бўлиб, узоқ ўтмишда содир бўлган воқеалар силсиласида, “The Moor’s Account” номи остидаги қора танли ал-Заморининг талқинида ўз ифодасини топган. Аён бўладики, параллелизм асосида қурилганинсон ўзлиги ва шахсияти ғояситурли лексик-стилистик воситалар кўмагида, чуқур фалсафий фикр ва тарихий-биографик ҳақиқатни гавдалантирган.

Кейинги параллель қурилма жонлантириш ва антитезага асосланган.  “The Story Of Aute” деб аталган бобда тасвирланишича, янги ерларга келиб қолган испанларни қўрқув босади. Устига устак, экспедиция аъзолари орасида вабо тарқалиб, кўплаб одамларнинг ёстиғини қуритади.

“So WE LIVED IN FEAR. We feared the fever, the Indians, and our hunger. We feared the swamps, the water lizards, and the berries of unfamiliar bushes. We feared not finding Aute and we feared finding it”. [Lalami (2015):58]

Хусусан, бош қаҳрамоннинг ҳиссиётлари “қўрқув” сўзини анафорик такрорлаш орқалиетказилади. Такрорга ҳамоҳанг тарзда зевгматик қурилма шакллантирилиб, алоҳида семантик гуруҳларга тегишли сўзлар қўлланилади. Муаллиф бу орқали шиддат билан келган экспедиция аъзоларинингбуткул ўзгариб, жон сақлашга талпинаётганлигини ифодалаган.

“But disease (personification) did not discriminate ‒ it could strike the rich as well as the poor, the brave as well as the coward,the wise as well as the fool. Disease leveled all the differences between us and united us in a singleabiding fear”. [Lalami (2015):62]

Ушбу мисолда вабонинг тарқалиши тасвирланган. Параллелизм асосида шаклланган “бой-камбағал”, “жасур-қўрқоқ”, “ақлли-ахмоқ” антонимлари қаршилантирилиб, вазиятга драматик урғу берилган. Вабо (жонлантириш стилистик воситаси) одамларни қўрқув исканжасида ушлаб,қандай ижтимоий мавқеда бўлмасин,уларни тенглаштириб, ўзаро жипслашишга мажбур қилган. 

“When the Castilians heard about the abductions, they always insisted that not all aliens were the same. Indeed you are not, Behewibri replied. You come from the direction of sunrise whereas those people come from the sunset.You speak our tongue and that of our neighbors, whereas they speak an alien language.You do not carry weapons, whereas they are armed and ride upon animals.You helped us heal our people, whereas they snatch or kill them”.[Lalami (2015):114]

Келтирилган мисол антитезанингёрқин ифодаси бўлиб, унда кастилияликлар табиати очиб берилган. Шунингдек, тўртта қаршилантириш асосида, бир хил қурилмада шакллантирилган жумлада испан ажнабийлари икки гуруҳга ажратилган. Биринчи гуруҳ – қитъага Нарваэз экспедициясида келиб омон қолган уч испан ва бир Мустафо бўлса, иккинчи гуруҳ ‒Кастилия қироллиги томонидан юборилган бошқа экспедициялар аъзолари. Улар Жанубий Америкада мустамлакачилик ҳаракатларини бошлаб, Азтек қабилаларини бўйсундирган, уларнинг мол-мулки ва ерларини ўзлаштириб, маҳаллий ҳиндуларни қул қилган испанлардир.

Асарда Ававарез қабиласи шамани Беҳевибри воқеалар силсиласида сўз юритилган тафсилотлардан беҳад афсусланган ва испанларни икки тоифага ажратиш билан ўз муносабатини билдирган. Бу антитеза ёрдамида шаклланган гапларда ифодаланган. У бир гуруҳ ажнабийларни кунчиқар томондан келган, бизнинг тилимизни тушунадиган, қурол қўтармайдиган, одамларимизни даволайдиганлар тоифасига киради, деб эҳтиром билдирса,  иккинчи гуруҳга мансуб испанларни кун ботардан келган, тилимизни тушунмайдиган, ҳайвонларни миниб олган, одамларимизни ўғирлаб ўлдирадиган, қуролланган ёвуз махлуқлар, дея қоралайди. Бу антитеза Американи босиб олган мустамлакачиларнинг икки томонлама ниятини яққол кўрсата олган. Зеро, тарихдан аёнки, европаликлар Америкага янги ерларни очиш мақсадида келишган бўлса-да, асар қаҳрамони айтганидек, икки қарама-қарши шиорни илгари суришган. Улар нафақат маданият, дин ва цивилизацияни олиб келган, балки ўзлари урчитган адоват, ёвузлик, тенгсизлик, қуллик каби салбий иллат ва оқибатларга ҳам сабаб бўлган.

Биз кузатган синтактик-стилистик воситаларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, бу воситаларнинг етакчилиги романни нафақат структур ва бадиий-эстетик жиҳатдан шакллантиришга, балки турли характерларни яратишга, қаҳрамонлар руҳиятини ёритишга, асарда ирқий тенгсизлик, умидсизлик ва йўқотиш, қарамлик ва очкўзлик мавзулари орқали барча инсонларнинг тенг ҳуқуқлилиги ғоясини сингдиришга хизмат қилган.

Фойдаланилган манбалар

  1. Herrick, Dennis (2018). Esteban: The African Slave Who Explored America. Albuquerque: University of New Mexico Press. ISBN 9780826359827.
  2. Katz, William Loren (1971). The Black West. Garden City, NJ: Doubleday & Company, Inc.
  3. Khajieva F.M. Theoretical aspects of the language learned (Stylistics). Ўқув қўлланма – Бухоро: Дурдона, 2020.  
  4. Lalami, Laila The Moor's Account. – United Kingdom: Vintage, Penguin Books – 2015,  ISBN 9780804170628.
  5. MacDougald, James (2018). The Pánfilo de Narváez Expedition of 1528: Highlights of the Expedition and Determination of the Landing Place. St. Petersburg: Marsden House. ISBN 978-1-4834-8671-0.
  6. Parish, Helen Rand (1974). Estebanico. New York: Viking Press. ISBN 067029814X.
  7. https://en.wikipedia.org/wiki/Mustafa_Azemmouri

Хажиева Ф. Контекстуальная интерпретация синтаксических стилистических приёмов  в романе Лайлы Лалами «The Moor’s Account». Статья представляет собой стилистический анализ историко-биографического романа американской писательницы Лайлы Лалами «The Moors Account», в котором анализируются стилистические конвергенции, сформировавшиеся на периферии синтаксических стилистических приемов таких как: синтаксический параллелизм, антитеза, обособление, анафора, перечисление.

Xajiyeva F. Contextual interpretation of thesyntactical stylistic devices in Layla Lalami's novel "The Moor's Account". The article is devoted to a stylistic analysis of the historical- biographical novel “The Moor's Account” by American writer Laila Lalami, and analyzes stylistic convergences that have formed on the periphery of syntactical stylistic devices in the work: parallel construction, antithesis, isolation, anaphora, enumeration.

Xorijiy filologiya jurnali tahrir ha'yati