АНГЛИЯ ҲАЁТИНИ ТАВСИФЛОВЧИ МИЛЛИЙ ФИКРЛАР ОЛАМИНИНГ ЛИСОНИЙ МАНЗАРАСИ

Исмоилов Турғун Салохиддинович,

СамДЧТИ мустақил тадқиқотчиси

Калит сўзлар: ватан тушунчаси, миллий характер, миллий маданият, England, Englishness, оламнинг лисоний манзараси, автостереотип тасаввурлар, сиёсий стереотиплар, ижтимоий стереотиплар.

Миллий менталитет шаклланишининг муҳим таркибий қисмларидан бири - бу мамлакат номи тушунчаси билан қоришиб кетган ватан тушунчасидир. Халқнинг дунёқарашида алоҳида тушунчалардан ташкил топган мураккаб, кўп қиррали ҳодиса, ҳамда миллий тафаккур ҳаракатларини шакллантирувчи элемент сифатида ватан тушунчасини кўриб чиқиш зарурлиги кўпгина олимлар томонидан қайд қилинган [3;4;6 ]. Бу борада тил, маданият ва этносларнинг ўзаро таъсири масаласи бўйича тадқиқот-чилар томонидан билдирилган фикрлар ”тил маданият кўгусидир” деган аксиомага асосланган [5; 7]. Миллий маданият ушбу жамиятдаги шахснинг хулқ-атворини белгилайди, лисон инсон хатти-ҳаракатларининг турларидан биридир. Тил миллий характерни шакллантириш жараёнидаги асосий омиллардан бири бўлиб, нафақат этник фарқловчи белги, балки тарихий, ижтимоий ва маданий тажрибанинг сақловчиси ҳамдир [1; 2].

Инглиз лисоний шахси онгида Буюк Британия ва инглизлар  билан боғлиқ ҳолда шаклланган автостереотиплар, яъни таниқли инглизларнинг ўз ватани ва ватандошларига тегишли бўлган фикрлари, ҳукмлари ва баҳоларининг семантик асосларини тадқиқ этиш кейинги пайтларда катта қизиқиш уйғотмоқда. England ва Englishness таркибли лексик бирликлар воситасида тақдим этиладиган  фикрлар ва баҳолар турлича семантик мазмунга эга бўлиши мумкин. Маданиятлараро мулоқот жараёнида Британия ҳаёти билан боғлиқ аниқ семантик фактлар ҳақида билимларга эга бўлмасдан туриб, бундай лексик бирликларни тушуниш анча мушкул, чунки мазкур лисоний бирлик семантикаси  ўзи тақдим этаётган фикр ёки баҳони тушуниш учун етарли бўлмайди. Ҳар бир иборани тўғри қабул қилиш учун эса унда мавжуд бўлган ички образ билан боғлиқ мотивлашган макрокомпонентни билиш талаб қилинади.

Ватан кенг тушунчасининг ўзига хос хусусияти шундаки, у ҳар бир халққа хос бўлганлиги сабабли ҳам универсал, маълум бир миллатга хос бўлган маданий ёрлиқларининг мавжудлиги туфайли ҳам этномаданий ҳодисадир. Инглиз тилида ватан тушунчасининг асоси бир нечта тушунчалардан ташкил топган: "people", "homeland", "nation", "land" ва "country". "Homeland"  ғоясининг инглиз тилида бундай тушунчалар орқали рўёбга чиқиши ягона инглиз миллатининг кўп этник гуруҳлар негизида ташкил топишининг тарихий шароитлари билан изоҳланади. Мазкур мақолада инглиз таниқли сиёсатчилари, олимлари, бадиий ижод номояндаларининг нутқида ўз ватанининг таркибий қисми бўлмиш Британия ва британияликлар ҳақида айтилган фикрларини ифодаловчи лисоний воситалар кўриб чиқилади.

Британия ва британияликлар ҳаёти оламининг миллий манзарасини баҳоловчи фикрларнинг аксарият қисмида учта таркибий қисм яққол кўзга ташланади. Булар – “лисоний шахс”, “миллий характер соҳиби” ва “инглиз ҳаёти оламининг лисоний манзараси”.

Инсоннинг ташқи дунё ҳақидаги тасаввурлари шу дунё билан ўзаро муносабати жараёнида шаклланади,  бунда лисон фикрлаш табиатини, дунёни билиш усулларини белгилайди, инсоннинг онги ва хатти-ҳаракатларига таъсир қилади. Инсон онгида олам манзарасининг шаклланиши унинг  ташқи дунё билан ўзаро алоқасининг натижасидир.    Оламнинг лисоний манзараси деганда, биз ушбу лисоний жамоанинг кундалик онгида  тарихан шаклланган ва  лисонда акс этган олам ҳақидаги тасаввурларнинг жамини, воқеликни тушунчалаштиришнинг муайян усулини тушунамиз. Инсон томонидан дунёни идрок этишнинг ўзига хослиги шундан иборатки, бу жараёнда нафақат борлиқ объектларининг ўзлари, балки акс эттираётган субъектнинг позициялари, унинг бу предметларга нисбатан муносабатлари ҳам акс этади.

«Миллий характер соҳиби» тушунчаси остида биз алоҳида шахсни тушунмасдан, муайян ижтимоий субъектни, яъни миллат ва унинг таркибига кирадиган гуруҳларни назарда тутамиз. Масалан, инглиз миллати каби бирдам ва уюшган жамият муҳитида алоҳида шахслар бир-бирларига таъсир ўтказишади, бунинг натижасида хатти-ҳаракатнинг умумий стандартлари, дунёни сезиш, ахлоқий қадриятлар ва анъаналар тизими ва ҳ.з. шаклланади.

Миллий характер ва олам манзараси муаммолари чамбарчас боғлиқлир. Миллий характер деганда, биз ривожланишнинг аниқ иқтисодий, маданий ва табиий шароитларида у ёки бу ижтимоий-этник жамоага муайян даражада хос бўлган хусусиятлар тўпламини тушунамиз. Агар “миллий характер” тушунчаси, энг аввало, ташқи кузатувчининг маданиятга бўлган қарашини назарда тутса, унда “олам манзараси”, аксинча, ушбу маданият вакилининг ташқи оламга бўлган қарашини ўрганади. “Лисоний шахс” – ўзи яратган матнларнинг таҳлили асосида ўзи идрок этган воқеликни акс эттириш ва бу оламда муайян мақсадларга эришиш учун ушбу тилнинг тизимли воситаларидан шу матнларда фойдаланиш нуқтаи назаридан тавсифланган муайян тилнинг ҳар қандай соҳибидир. Лисоний шахс, миллий характер ва олам манзараси тушунчалари ҳар қандай миллат учун бир хилдир, аммо улар халқ анъаналари, маданияти, миллий темпераменти ва менталитетига қараб ҳар хил тақсимланади ва намоён бўлади. Британия ва британияликларнинг ҳаёти ҳақида билдирилган ижобий ва салбий фикрларда  уларга хос бўлган ёки энг характерли, ёки энг ёрқин ва шунинг учун аниқ эслаб қолинган хусусиятлар ўз ифодасини топган. Шу боисдан, таниқли британияликларнинг ўз ватанига ва юртдошларига хос бўлган оламнинг миллий манзараси ҳақидаги фикрларини инглиз лингвомаданий ахборотининг манбаси сифатида таҳлил қилишни маъқул топдик. Ушбу фикрлар мисолида британияликлар олами лисоний манзарасининг  ўзига хос хусусиятлари  инглиз тил бирликлари воситасида тақдим этилиш йўллари тизимлаштирилади.

Машҳур британияликларнинг муайян даражада донг таратган фикрларида берилган лингвомаданий ахборот призмаси орқали инглиз миллати дунёқарашининг ўзига хослигини талқин қилишга ҳаракат қиламиз. Таҳлилимиз автостереотипларнинг аксарияти семантик кўлами бўйича  Британия ҳаётининг қуйидаги соҳалари ҳақида айтилганини кўрсатди:

1. Англия сиёсий тизимини консерваторлар ва лейбористларнинг ўзаро масхараларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бунда лейбористлар консерваторларни танқид қилганда, консерваторлар партиясининг замон руҳидан ортда қолгани (“The trouble with the Conservative Party is that it  has  not  turned  the  clock  back  every  single  second”(Evelyn  Waugh)), рақибларнинг фикрига кўра, ёрдамга муҳтож бўлмаган бой одамларнинг манфаатларига эътибор қаратгани:  “A  conservative  is  someone  who demands  a  square  deal  for  the  rich”  (Davis  Frost  1983) каби белгиларига урғу беришади. Иккиюзламачилик  Британиядаги сиёсий тизимнинг хусусият-ларидан бири бўлган ва бўлиб қолмоқда:  “The Conservative  Party  is  an  organized  hypocrisy”.  Шундай бўлса-да, танқид қилувчилар кўпинча “бир-бирига жуда душман бўлган” сиёсий соҳада ҳам киноя ва истеҳзоли юмор орқали бирлашадилар, бундай ҳолат, ўз навбатида,  ўзига хос табассумга сабаб бўлиши мумкин:  “Tories  are  not  always  wrong,  but  they  are  always  wrong  at  the  right  moment” (Lady Violet Bonham-Carter).

2. Машҳур британияликларнинг кўп сонли гапларида паст обрўга эга бўлган инглиз ошхонаси масхара қилинади:  - If  the  British  can  survive  their  meals  they  can  survive  anything  (George  Bernard Shaw)‖; - Coffee in England always tastes like a chemistry experiment‖ (Agatha Christie). Сомерсет Моэм инглиз ошхонасининг камчиликлари билан бир қаторда унинг асосий устунлигини аниқ тасвирлаб берган:   “If you want to eat well in England eat three breakfasts”. Фикрлар нафақат Британиянинг ҳаётини, балки ундаги ҳаётнинг айрим томонларини ҳам тавсифлайди. Масалан, “The British Civil service is a beautifully  designed  and  effective  braking  system”  (Shirley  Williams  1980) гапидаги истеҳзо таажжубланиш таъсирига асосланган.  Кўпгина ҳолларда,  фикрлардаги юмор таъсири ушбу контекстда ҳеч ҳам кутилмаган объект билан таққослаш орқали амалга оширилади, бу эса ўз навбатида калит сўзнинг кўп маънолигига асосланади: - Britain  has  invented  a  new  missile.  It‘s called a Civil servant  –  it doesn‘t work and it can‘t be fired.

3. Таниқли танқидчилар, журналистлар, ёзувчиларнинг England  ва  Englishness  тушунчаларини англаб олишга салмоқли ҳисса қўшган бошқа муаллифларнинг ижодига бағишланган фикрлари алоҳида гуруҳни ташкил қилади.    Масалан, кўплаб шарҳлар О.Уайлднинг ҳаёти ва ижодини тавсиф-лайди:  “Oscar  Wilde  was  a  mixture  of  an  Apollo  and  a  monster”  (George  Meredith).  Бундай тавсиф фақат инглиз миллий онгида шаклланган истеҳзонинг ўзига хос шаклидир, чунки, масалан,  ўзбек ўзининг улуғ шоири ҳақида у “озгина нарсада жуда буюк” дейишини тасаввур қилиш қийин:  “I  have  a  very  moderate admiration of his genius. He is great in so little a way” (Charles Lamb on Lord Byron). Маъноси бўйича қарама-қарши бўлган иккита элементнинг зид қўйилиши, бирикиши фикр муаллифлари томонидан  кўпинча истеҳзоли, кинояли, юмор самараларига эришиш воситаси сифатида фойдаланилади.  “A masterpiece of failure” (George Bernard Shaw, reviewing Fedora in 1895). “The English have an ability for flying into a great calm” (Alexander Woollcott). “The portrait endowed with every merit except the likeness to the original” (Edward Gibbon on Pope‟s translation of Homer).

4. Инглиз тилида Englishness  тушунчасини акс эттирадиган фикрлар ҳам  катта қизиқиш уйғотади. Демократизм, бошқа маданиятларда катта обрў-эътибор қозонган одамларга, хусусан, Қироллик бадиий академиясининг аъзоларига ҳурматнинг йўқлиги  каби хислатлар бу ерда аниқ кўринади:  ―The  reputation  of  the  Academy  has  got  to  a  point  where  election would  be  positively  distressing  to  a  serious  painter” (Evening  Standard  1961)”. “As for our little bits of R. As calling themselves painters it ought to be stopped directly (John Ruskin 1943). Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳар қандай  қилиб бўлса-да муваффақиятга интилишнинг йўқлиги (“In England failure is al the rage” Quentin Crisp 1968; “The English think incompetence is the  same  thing  as  sincerity”  Quentin  Crisp  1977),  соғлом ҳаёт тарзига астойдил берилиш (АҚШга шунчалик хос бўлган)  (The  English  find  ill-health  not  only  interesting  but  respectable  and  often experience death in the effort to avoid a fuss” Pamela Frankau 1961) Englishness тушунчасининг ажралмас қисмларидир.  

Englishness тушунчасининг моҳиятини тавсифловчи фикрлар  британияликлар ҳаётидаги бир неча соҳаларнинг комплекс равишдаги тавсифини ўз ичига олиши ҳам мумкин, масалан:  “So  little,  England.  Little  music.  Little art. Timid. Tasteful. Nice.”(Alan  Bennet, 1883). Айтилган фикр “дид”, “қулайлик” каби ижобий тавсифларни ҳамда киноя объекти, хусусан, муаллиф фикрига кўра, Британиянинг етарлича қайноқ бўлмаган мусиқий ва бадиий ҳаётини ўзида мужассам этган образни яратади.

5. Британияликларнинг ўзларига нисбатан истеҳзо қилиш қобилияти ҳақида кўп нарса айтилган ва ёзилган. Масалан,  “What  two  ideas  are  more  inseparable  than  Beer  and  Britannia?”  (Sydney  Smith  1771-  1845). Шуниси эътиборга лойиқки, ушбу сатрларнинг муаллифи таққослаш учун Британиянинг лотинча номидан фойдаланиб,  beer/пиво сўзини бош ҳарф билан ёзади. Контраст ва эмфаза (таъкидлаш) фикр ичида бирлаштирилган:  “we are overspent, overborrowed,  overgoverned, overtaxed, overmanned,  underpoliced,  underdefended, and  rather  badly undereducated” (Sir Кeith Joseph 1979). Ушбу гап британияликнинг Британиядаги ҳаётга бўлган қарашини акс эттиради, шу билан бирга, агар overspent  ва  overtaxed  шакллари инглиз тилида кенг қўлланилса, у ҳолда overgoverned,  underpoliced,  underdefended ҳаддан ташқари етарли бўлмаган миқдорини ифодаловчи тегишли префиксларнинг сифатдош билан қўлланиши  адабий меъёр эмас. Биз британияликлар учун сифатли таълим, адолатли солиққа тортиш ва шахсий хавфсизлик кафолатлари биринчи даражадаги аҳамиятга эга эканлигини кўрамиз. Кўплаб инглиз ёзувчилари ўз мамлакатини танқид қилиш қобилиятига эга бўлган, бу эса ўз навбатида  масхара қилиш объектига айланган:  “What  is  England?  From  Swift  to  Huxley  our  writers  have  been  giving  us private tuition courses in self-hate” (Gerald Brenan 1950).

6. Публицистик дискрусда бирорта ҳам сиёсий  етакчи фақат ижобий баҳо олмайди, чунки ҳокимият учун жиддий кураш вазияти  оппонентлар томонидан рақобат ва қаттиқ танқидий фикрларни (ҳукмларни) келтириб чиқаради.  Масалан, бутун дунёга машҳур Маргарет Тэтчерга ОАКда ҳам ижобий, ҳам салбий баҳо берилади. “Темир леди” (the iron lady) стереотипи  сиёсий фаолиятининг турдош номи ва тимсоли бўлиб қолган. Баъзан, унинг сиёсий муаммоларни ҳал қилишдаги кучли, эркакча ишбилармонлигини назарда тутган ҳолда,  М.Тэтчернинг совуққонлиги ҳақида гапиришади. Қиёслаб кўрайлик:  Here is a retro feel to the Conservative Party conference this year. In the exhibition hall, Our Maggie beer and Iron Baby bibs are on sale next to velvet smoking jackets and tailored tweed suits (The Times. October 1. 2013).

Маълумки, Буюк Британиянинг собиқ премьер-министрлари Тони Блэр ва Гордон Браунлар М.Тэтчернинг издошларидан бўлган. Шу сабабли  Thatcherism ва Thatcherite сўзларидан кейин бретан матбуотида  Blairism ва Blairite, ҳамда Brownism ва Brownite каби янги сўзлар пайдо бўлди: Nick Clegg today dismissed David Cameron's claim that «we are all Thatcherites now», but defended the cost of the former Prime Minister's funeral (The Times. June 18. 2013). Ed Balls did Ed Miliband a massive favour in the last Labour leadership election by drawing the Brownite poison into himself (The Times. December 8. 2013). Ed Miliband has turned to leading Blairites to help him win the next general election, according to a leaked memo (The Times. December 8. 2013).

У ёки бу социумнинг кўпчилик вакиллари учун хос бўлган универсал стереотиплардан ташқари, миллатнинг барча вакилларида бир хил умумий тасаввурларни шакллантирмайдиган стереотиплар (skeptical Europeans and hostile Russians; South Africa - an economic whale, swimming with minnows) ҳам мавжуд  бўлиб, улар турлича идрок этилиши мумкин, бундай ҳолатларда турли даражадаги маълумотлилиги ва маданияти, ёши ва ҳаётий тажрибаси  туфайли зидликка эга бўлган ҳар хил одамларнинг фикрини инобатга олиш зарур:  Nigel Lawson, Margaret Thatcher's boom-and-bust chancellor from 1983 to their own bust in 1989, is in a very different league, one of nature's political heavyweights (The Guardian. May 9. 2013). Ушбу  мисолда муаллиф молия муассасаси канцлери Найджел Лоусен ҳақида  стереотип идрокни ифодалашда М.Тэтчер амалга оширган иқтисодий сиёсат билан боғлиқ стереотип ассоциацияга мурожаат қилади: уни “иқтисодий шов-шув ва инқироз даврида М.Тэтчернинг концлери” деб атайди. М.Тэтчернинг обрўси ва машҳурлиги ушбу сиёсий арбоб образига шон-шуҳрат коннотациясини муҳрлайди.

7.  Ижтимоий стереотиплар орасида аслзодалар ҳақидаги стереотип-ларнинг икки гуруҳи мисолларимизда кўпроқ берилган: аслзодалар ўзларини қандай идрок этишини ифодалайдиган автостреотиплар, аслзодалар бошқаларни қандай идрок этишларини ифодалайдиган гетеростереотиплар.

Аслзодалар яшовчанлик, барча ижтимоий ўзгаришларга қарамасдан, ўша ҳаёт тарзини давом эттиришга қодирликни ўзларининг фазилати деб ҳисоблашади ва ўзларини ўзгалар ҳужумларининг айбсиз қурбонлари қилиб кўрсатишга ҳаракат қилишади: "The way to tell an Etonian, in any case, is that he tends to dress and speak down, not up: it's a survival tactic born of trying to avoid being beaten up by Windsor boys" [28]. / «Кийиниш йўсини ва аслзодага ўхшамасдан содда гапириш тарзига қараб Итон битирувчисини  ҳамма вақт осон билиб олса бўлади: бу итонликларнинг Виндзорлик ўғил болаларнинг калтакларидан қочиб қутулишга ҳаракат қилган пайтдаги ўйлаб  топган  яшаб қолиш усулидир». Аҳолининг қолган қатламлари яшаб қолишнинг бундай усулини мослашувчанлик тарзида таърифлаб,салбий ирок этишади. 

Аслзодалар ҳақидаги стереотипларнинг кўпчилигида қуйи ва ўрта синф вакилларининг аслзодаларга нисбатан фикрлари эксплицит тарзда ифодаланган, хусусан: аслзодалар калондимоғ, сурбет, хулқ-атвор қоидаларига амал қилмайди: "In general the British people like their toffs to be toffs, to behave with chutzpah and a degree of imperious disdain towards upstarts" [25].- «Умуман, аслзодалар аслзодалардай ўзларини кўрсатса, сурбетларча ўзларини тутса, у-бу қилиб тез мартабага эришган тирранчаларга буйруқ оҳангда ва нафранланиб муносабатда бўлса, британияликларга ёқади».  "Middle-class society will make excuses for the bad behaviour of someone whom it believes to be posh" [27]. - «Ўрта синф вакиллари, агар кишини аслзода деб ҳисоблашса, унинг бадахлоқлигини оқлашни ўйлаб топишади». "People think it's OK for the posh to behave badly in society because they think it's their culture" [Ibidem]. - «Аристократларнинг жамоада ўзларини ёмон тутиши нормал ҳолат саналади, чунки бу ҳолат маданиятнинг бир қисми сифатида идрок этилади». Шундай қилиб, аниқланган стереотиплар британияликларнинг синфий тизимни унинг барча нуқсонлари билан бирга  қабул қилинганлигидан ва аслзодаларга референт гуруҳ сифатида муносабатидан  гувоҳлик беради.

Аслзодалар ҳақидаги гетеростереотиплар орасида салбийлари кўпчиликни ташкил қилади, масалан: "For most of the 20th century, the aristocracy showed itself remarkably indifferent to the welfare of the nation" [Ibidem]. - «Йигирманчи асрнинг катта қисми давомида аслзодалар миллатнинг бахт-соадатига ҳайратда қолдирадиган эътиборсизлик билан қарашди». Remarkably  равиши билан кучайтирилган indifferent to the welfare of the nation тавсифи, умуман, аслзодалар фақат ўзлари тўғрисида жон куйдириши ҳақидаги кенг тарқалган салбий стереотипни мустаҳкамлаган ҳолда, аслзодалар ҳақида умумлашган тасаввурни ифодалайди.  Бироқ, бир қатор ижобий гетеростереотиплар ҳам мавжуд, масалан: "There is a clear divide between the old and young female toff: the older ones are not vain" [33]. - «Кекса ва ёш аслзодалар ўртасида сезиларли фарқ бор: кексалари  манман эмас». Қуруқ олифтагарчилик билан тасифланадиган ёшлардан фарқли ўлароқ, дўстона муносабат ва очиқкўнгиллик катта авлод аслзодалари учун хос белгилардир.

Шундай қилиб, таниқли инглизларнинг ўз ватани ва юртдошлари ҳақидаги фикрларини ўрганиш лингводидактик нуқтаи назардан ҳам, илмий нуқтаи назардан ҳам  фойдали бўлиши мумкин. Биринчидан,  фикрлар семантик зиддиятларга асосланган истеҳзоли ва кинояли фикрларнинг  лексик ва синтактик расмийлаштирилиши бўйича ажойиб намуналари бўлиб хизмат қилади.  Ушбу турдаги мисоллар билан танишиш  инглизларнинг киноя ва истеҳзога бўлган муҳаббати тилни ўрганувчиларда  маданий шокка олиб келмаслиги учун зарур. Иккинчидан, фикрлар, ўзларида “шахсий” биографик маълумотларни олиб юрган ҳолда, инглиз тилида сўзловчилар оламининг лисоний манзарасидаги асосий тушунчаларни қайта қуриш воситаларидан бири бўлиб, миллий характерни ўрганишга ёрдам беради.  

Адабиётлар:

1. Гумбольдт В. Язык и философия культуры. - М.: Прогресс, 1985. – 452 с.

2. Никитина С.E. Устная народная культура и языковое сознание. - М., 1993.- 188 с.

3. Britishness:  Perspectives  on  the  British  Question  /  A. Gamble,  T. Wright  (eds).  Oxford: Political Quarterly Wiley-Blackwell, 2009. 173 p.

4. Colls R. Identity of England / R. Colls. Oxford: Oxford University Press, 2002. 409 p.

5. Easthope A. Englishness and National Culture / A. Easthope. L., N.Y.: Routledge, 1999. 243 p.

6. Langlands  R.  Britishness  or  Englishness?  The  Historical  Problem  of  National  Identity  in Britain / R. Langlands // Nations and Nationalism. 1999. Vol. 5. No 1. P. 53–69.

7. URL http://www.krugosvet.ru/ (дата обращения 10.09.2016)

 

Ismailov T. The linguistic picture of the world of national ideas about life in England. This article examines the various judgments of famous English politicians, scientists, representatives of artistic creation about Britain and Britons as an integral part of their homeland and the linguistic means by which they are expressed. The content of the most common stereotypes about the role of a particular politician or party, a particular social class in British life and the linguistic means of their expression is revealed. It illustrates auto-stereotypical notions of various spheres of British life and shows that the British accept the class system with all its flaws and view the aristocrats as a reference group.

Исмаилов Т.  Языковая картина мира национальных представлений о жизни в Англии. В данной статье рассматриваются различные суждения известных английских политиков, учёных, представителей художественного творчества о Британии и Британцах как неотъемлемой части их родины и языковые средства, которыми они выражаются. Раскрывается содержание наиболее распространенных стереотипов о роли конкретного политического деятеля или партии, определенного социального класса в британской жизни и языковых средств их выражения. Иллюстрируются автостереотипные представления о различных сферах британской жизни и показывается, что британцы принимают систему классов со всеми ее недостатками и рассматривают аристократов как референтную группу.

Xorijiy filologiya jurnali tahrir ha'yati