АНТОНИМЛАР ВОСИТАСИДА ШАКЛЛАНАДИГАН МЕТОНИМИК КОГЕЗИЯ

Матнда лексик когезияни ҳосил қилувчи лисоний воситалардан яна бири антонимия қаторига кирувчи бирликлардир.

Лисоний қарама–қаршилик, хусусан, маънолар зиддияти масаласи тил системасининг барча сатҳларига алоқадор ҳодисадир. Ўзбек олимлари қайд этганидек, “тилнинг ҳар бир сатҳида ўзига хос тарздаги қарама–қаршилик муносабати мавжуд бўлса–да, аммо, лексик сатҳ бирликлари ўртасидаги зиддият масаласи тилдаги қарама–қаршилик категориясининг марказини ташкил этади. Бунда асосан антонимик бирликлар доирасидаги қарама–қаршилик назарда тутилади” (Маҳмудов, Одилов 2014: 27-27). Тилшуносликда лексик антонимлар юзасидан қатор тадқиқотлар олиб борилиб, уларнинг парадигматик ва синтагматик хусусиятлари ўрганилган (Новиков 1973; Шукуров 1973; Абдуллаева 2000). Бироқ, антонимиянинг мумтоз назариясида ушбу ҳодиса фақат тил тизимида парадигматик муносабатлар доирасида содир бўладиган қарама–қаршилик сифатида қаралиб, унинг нутқий воқеланиши масаласи унчалик кенг ёритилмаган. Бунда антонимия тилнинг моҳиятини белгиловчи категория мақомида талқин қилинади. Шунинг  билан биргаликда, “мазкур категориал муносабат қарама–қаршилик қисмларининг имкониятдаги алоқаси сифатида маълум нутқий вазиятларда юзага келади”.

М. Ҳоллидей ва Р. Ҳасанлар когезия муносабати турли қарама–қаршиликларда юзага келишини кўрсатиб ўтишади (Hаlliday, Hasan 1976: 187). Жумладан, “boy” ва “girl”, “stand up” ва “sit down” каби бири–иккинчисини тўлдирувчи (complementaries) ҳамда “order” ва “obey” каби конверсив жуфтликлар ҳам, худди “like” - “hate”, “wet -  “dry”, crowded - deserted” антонимик жуфтликларида бўлганидек, матн когезиясини шакллантиришда иштирок этади.

Биз ҳам “антоним” атамасини фақат лексик ассоциация асосида ажратилаётган жуфтликларга нисбатан қўллаш билан чекланиб қолиш тарафдори эмасмиз. Маъно зиддиятлари ва антонимия муносабатларини концептуал ассоциацияга асосланган ҳолда ўрганиш лозим.

Нутқий фаолият шароитида ижобий мазмундаги тушунча қарама–қарши маънони ифодалаши тез–тез кузатиладиган ҳолатдир. Бу, айниқса, киноя нутқий акти доирасида намоён бўлади.  Бир тил бирлиги доирасида юзага чиқадиган маъно зиддияти кейинги йилларда энантиосемия ҳодисаси сифатида талқин қилинмоқда (Кравцова 2006; Маҳмудов, Одилов 2014). Бундан ташқари, тадқиқотчилар маъно зиддиятига асосланган метонимиянинг “тўлиқ ҳудуд ўрнига ҳудуднинг ижобий қисми” моделидаги турини ҳам алоҳида ўрганиш таклифини киритмоқдалар (Vosshagen 1999: 290; 297). Масалан, How big / much is it?  саволида “big” ёки “much” сўзларининг доимо “катта” ёки “кўп” маъносининг англатилиши шарт бўлмасдан, балки бирор нарсанинг ҳажми ёки миқдори билан боғлиқ тушунчаларни ифодалаши мумкин.

Оғзаки нутқда “terrific”, “awesome” “wicked” сўзлари бирон-бир аъло ёки ажойиб нарса, ҳодиса ҳақида сўз кетганда қўлланиши мумкин. Бундай қўлланиш сўзларнинг асл маъносига хос эканлиги маълум. Албатта, ахборотни аниқ ва тушунарли оҳангда етказишга мўлжалланган ОАВ матнларида бу қабилдаги маъно зиддиятига йўл қўйиш тақиқланади. Аммо, табиий тил тизимида мавжуд бўлган инкорнинг тасдиқ ёки ижобий баҳо ифодасидаги иштироки билан боғлиқ бўлган ҳодиса матбуот тилига ҳам сингиб бормоқда. Жумладан, “could not have done better” иборасининг ижобий маънода қўлланиши қоидага айланиб улгурган. Қуйидаги гапларни қиёслайлик:

  1. But the timing could not have been better (NYT, April 14, 2017);
  2. The rest of Wednesday’s session in Federal District Court in Manhattan could not have stood in sharper contrast (NYT, April 13, 2017);
  3. Calhoun knew Oriakhi was not alone in his feeling (NYT, March 18, 2017).

Ушбу гапларнинг биринчисида аслида “маъқул ёки мос келмаслик” маъносига эга бўлган could not have been better ибораси бирон ишни бажаришнинг имкони чегараланганлигини ифодаласа, иккинчи мисолда эса мухбир кечаётган воқеа ҳақида ўз фикрини маълум қилмоқда. Охирги гапда  “was not alone”  бирикмаси бошқаларнинг ҳиссиётлари Ориахиникига мос эканлиги билдирилмоқда.

Олдинги саҳифада эслатилган С. Фоссҳагеннинг мақоласи антонимларнинг метонимик муносабатлари тадқиқи йўлида бажарилган дастлабки изланишлардан бири эди (Vosshagen 1999). Ушбу мақолада метонимиянинг концептуал ҳодиса эканлиги таъкидланиб, маъно  қарама–қаршилиги  негизида ягона бир концепт туриши ҳамда ушбу қарама–қаршилиги муносабати ментал фаолият маҳсули эканлиги исботланган (Op.cit., p. 291). Мазкур “ментал қўшничилик” (mental contiguity) хусусиятидаги антонимик жуфтликларнинг матнда пайдо бўлиши унинг қисмлари боғлиқлигини таъминлайди. Маъно қарама–қаршилиги асосида когезияни ҳосил қилувчи луғавий бирликлар орасида сифат туркумидагилар алоҳида ўрин тутади. Қиёсланг:

The Chinese continue to resist mandatory ceilings on emissions. They argue that the developed countries have churned our greenhouse gases for decades and should bear a greater burden in reducing them. Developing nations, they add, should not be restrained in using economic development to raise their standards of living, even if greater emissions result (NYT, December 18, 2019).

Ушбу парчада “developed countries” ва “developed nations” бирикмалари эслатилаётган тараққиёт даражасига нисбатан қарама–қарши мазмунга эга. Ягона бир мантиқий ифода майдоннинг икки қарама–қарши томонларининг эслатилиши антонимик муносабатни ҳосил қилган. Иккита ибора воситасида ифодаланаётган қарама–қарши тушунчалар концептуал жуфтликни ҳосил қилган ва шу жуфтлик замирида когезия боғлами шаклланган. Ҳар қандай вазиятда ҳам, бундай боғланиш асосида антонимнинг ўзи эмас, балки маъно зиддиятини акс эттирувчи тушунчалар туради. Антонимларнинг метонимик муносабати қуйидаги чизмада акс топади:

 

 

 

Чизма 5. Антоним тушунчаларнинг метонимик боғланиши 

 

                   ШАКЛ а                                                           ШАКЛ в

 

 

 

 

қарама – қарши

ТУШУНЧА а

ТУШУНЧА в

 

 

 

 

 

 

 

 


 

Чизмадан кўринадики, иккита шакл алоҳида тушунчалар билан боғлиқ  ва бу тушунчалар ягона концептуал майдон кўламида ўзаро “қўшничилик” муносабатига киришиши туфайли бири–иккинчисини назарда тута олади.

Когезия боғлами учун лексик антонимиядан кўра, концептуал зиддиятни акс эттирувчи тушунчалар қарама–қаршилиги муҳимдир.

Масалан:

All of the Republican districts headed for a special election went for President Obama in 2008. AU the Democratic districts went for Walker in 2010 (WP, May 5, 2011).

Wal – Mart wins. Workers lose (NYT, June. 20, 2017).

Юқоридаги гапларнинг дастлабкисидаги Republican, Democrats бирликларини семантик жиҳатдан антоним эмаслиги аниқ, бироқ, улар президент сайловидан иштирок этган икки қарама–қарши гуруҳ ҳақидаги тушунчаларни фаоллаштирмоқда.

Кейинги гапдаги Wal–Mart ва workers бирликлари ўртасида ҳеч қандай маъно зиддияти йўқ, чунки ишчилар  Wal–Mart компаниясининг бир қисми. Лекин, мазкур контекстда “Wal–Mart” “иш берувчи” маъносини олса, “workers” бирлиги эса компаниянинг иш берувчиларига қарши чиққан аёл ишчиларидир.

 Бу ерда кенг маъноли сўзларнинг алоҳида тушунчаларни воқелантириш мақсадида қўлланиши натижасида маъно торайиши ҳодисаси юзага келган. “Wal - Mart” ва “workers”  тушунчалари ўртасида бевосита маъно зиддияти бўлмаса-да, лекин, “иш берувчи” ва “ишчилар” тушунчалари қарама–қаршилиги ҳосил бўлмоқда. Оқибатда, “Wal–Mart” ва “workers” шакллари антонимия муносабатига киришади. Бу ҳолат чизмада қуйидагича тасвир олади:

 

 

Чизма 6. Метонимик когезиянинг тасвири

 

         ШАКЛ а                                           ШАКЛ в

                                Wal–Mat                                               Workers

 

Концептуал майдон

ТУШУНЧА

Wal – Mart компанияси

 

 

 

 

 

ТУШУНЧА

Wal – Mart ходимлари

 

 

 

 

ТУШУНЧА  а

Иш берувчи

 

 

ТУШУНЧА   в                  Компаниянинг аёл ишчилари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 

Таҳлил қилинган мисолда “win” ва “lose” антонимия муносабатига киришиб, когезия боғлами шакллантирилмоқда. Бироқ, бу ерда қонуний тортишув метафорик кўчим асосида урушга қиёсланмоқда.

Метонимик кўчим феъл туркумидаги сўзларга ҳам хос эканлигини қуйидаги мисолда кузатамиз:

Police rounded up at least 1.200 protesters in New Delhi and more than 3.000 in Mumbai, but many were later released, wire services reported (WP, August 16, 2020).

Ушбу хабар парчасида “rounded up”бирлиги “олдинги воқеа натижа ўрнида”  концептуал моделидаги метонимик кўчимга учраб, “ҳибсга олинди” маъносини англатмоқда. Ушбу маъно эса “release” феълининг маъносига зиддир.

Шундай қилиб, антоним ёки қарама–қарши тушунчалар ягона бир концептуал  майдон доирасида ўзаро муносабатга киришиб, улардан бири референт нуқтаси ролини ўтайди ҳамда бошқаси билан мантиқан боғланади. Таҳлил натижалари кўрсатишича, ягона концептуал майдон ҳудудидаги тушунчалар когезия боғламларини шакллантирувчи омилга айланадилар.

Когезиянинг яна бир  кенг тарқалган усули гипонимлар қўлланишида намоён бўлади. Гипонимия семантик ҳодисалар қаторига кириб, бирон-бир бирликнинг умумий сўз билан боғлиқлигида намоён бўлади. Гипонимнинг референти турли тор миқёсдаги категорияларни қамраб олувчи номинатив бирликнинг ифода майдонидан ўрин олади. Масалан, cat “мушук”: animal, flute of instrument, chair of furniture (Chrystal 2008: 233).

Гипонимия жуфтликлари нутқий мулоқот шароитида лексик когезиянинг муҳим манбаси ҳисобланади. Ҳатто, уларнинг матн тузилишида бажарадиган вазифаси антоним ва синонимларникидан ҳеч ҳам кам эмаслиги яққол кўзга ташланади. Шунингдек, сўзларнинг ўзаро бирикув ҳолатларини тушунишда ҳам гипонимлар ўзига хос ролни бажаради. Чунки гипонимлар муносабати асосида шаклланадиган метонимия категориялар воситасида алоҳида турларни идрок этиш имконини беради. Матнда категориал бирлик ва унинг тобе бўлаги муносабати когезия боғлами шаклланишига хизмат қилади. Қиёсланг:

  1. The hooded pitta is a new species for the trip, and one that we would find only on the mainland. It is a ground bird that rummages through leaf litter on the forest floor looking for food. (NYT, October 4, 2017);
  2. The simple muscular exertions involved in producing the familiar ha, ha, ha, he said, trigger an increase in endorphins, the brain chemicals known for their feelgood effect (NYT, September 13, 2018).

Келтирилган парчалардан биринчисининг мавзуси маълум “жониворлар тури”га (species) ва “қушлар” (ground birds) турига кирувчи қуш (the hooded pitta) ҳақида. Матнни ўқиётганлар the hooded pitta қандай нарса ёки  жонивор эканлигини олдиндан билмасалар-да, лекин, матндаги муносабатлар орқали ушбу иборанинг маъноси ҳақида фараз қилишлари мумкин.

Худди шунингдек, кейинги мисолда endorphains бирлиги brain chemicals тушунчасига нисбатан гипонимдир. Фақат шу боғлиқлик таянган ҳолда edorphain бирлигининг маъноси нима эканлиги ҳақида эҳтимол қилиш мумкин.

Гипоним ва унинг таянч бирлиги ўртасидаги алоқа метонимия ҳарактерига эга бўлиши ушбу таянч сўзнинг эслатилишига боғлиқ. Матннинг ўқувчиси таянч бирликнинг хусусиятларини гипонимга кўчиради. Таянч сўзни англашнинг осонлиги бошқа категориялар мазмунини тушунишга туртки бераётиб, матн когеренциясини шакллантиришга қатнашади.

Метонимиянинг концептуал ҳодиса эканлиги турли категориялар структурасида намоён бўлади. Ж. Лакофф маълум бир категория аъзоси унинг ўрнини олиши мумкинлигини кўрсатиб ўтади. Масалан, “nurse” (энага) категорияси одатда “аёл энага” (female nurse) сифатида тушунилади (Lakoff 1987: 79-90).

Инглиз тилидаги газета хабарлари матнида таянч бирликнинг гипонимга ишора қилиши тез–тез учраб турадиган ҳолдир. Қиёсланг:

Under kidney transplant proposal, younger patients would get the best organs. (WP, February 24), 2017f;

A federal regulation that allows automakers to choose what kind of seat belts to install in minivans does not protect the companies from being sued if they pick one that is less safe, the Supreme Court ruled Wednesday (WP, February 24, 2017).

Биринчи гапдаги “organs”, ва “kidney” бирликларининг референти ўзаро мос келмоқда. Кейинги гапдаги “companies” ва “automakers” элементларининг референти ҳам ўзаро мослашмоқда. Бошқача айтганда, “тушунча бошқа тушунча ўрнида” метонимик муносабатига киришаётган “automakers” ва “companies” луғавий бирликлари худди шу муносабат асосида матн қисмларининг когезия боғламини ҳосил қилади. Ушбу муносабатларни чизмада тасвирлашга ҳаракат қиламиз:

 

 

Чизма 7. Таянч бирлик ва гипоним когезияси

 

ШАКЛ а                                                              ШАКЛ в

(гипоним)                                                          (таянч сўз)

 

ТУШУНЧА в

 

ТУШУНЧА  а

 

ТУШУНЧАа

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 

Чизмадан равшанлашадики, иккита ҳар хил шакл гипонимия муносабатига киришади. Гипоним воситасида фаоллашаётган тушунча таянч бирлик ифодаланаётган тушунча билан мослашмоқда. Бунинг сабаби таянч бирлик маъносининг торайишидир. Турли шаклларнинг ягона бир тушунчага ишора қилиши, сўзсиз, ўзига хос когезияни ҳосил қилади.

Айтиш жоизки, эслатилган метонимик муносабат икки томонлама йўналишга эга, яъни таянч сўз гипоним ўрнида қандай ишлатилса, гипоним ҳам таянч бирлик ўрнини боса олади.

Хуллас, гипоним ва таянч бирлик англатадиган тушунчалар “қисм-яхлит” муносабатида бўлиб, гипоним ишора қилаётган тушунча таянч бирликни тегишли тушунча доирасига алоҳида қисм сифатида киради. Гипонимлар воситасида ҳосил бўладиган когезия икки кўринишга эга. Биринчисида когезия боғлами гипоним ва таянч бирлик англатаётган тушунчалар бир–бирини қамраб олади. Таянч бирлик ишлатилаётган пайтда гипоним назарда тутилади, чунки биринчисининг хусусиятлари иккинчисига кўчади. Иккинчидан, гипоним ва унинг таянч манбасининг “қисм ва яхлит” метонимик муносабатида бўлиши уларнинг ўрин алмашишига имкон беради. Натижада, маълум матн парчасида гипоним ва таянч бирлик алоҳида бир тушунчани ифодалаётиб, когезия боғлами ҳосил бўлишига ҳисса қўшади.

 

 

Фойдаланилган адабиётлар

 

1. Hasan R. Coherence and cohesive harmony // Understanding reading comprehension. Delaware: International Reading Association, 1984. – P. 181-219.

2. Holy M.P. Pattern of Lexis in Text. – Oxford: Oxford University Press, 1991.

3. Bieweaczonck B. On formal metonymy // Perspectives in metonymy. – Frankfurt / Main: Peter Lag, 2007. – P. 43-67.

4. Radden G., Kovecses Z. Towards a theory of metonymy // Metonymy in Language and Thought. – Columbus: Ohio State University, 1999. - P. 87-94.

5. Апресян Ю.Д. Избранные труды. Т. 1. Лексическая семантика. Синонимическая средства языка. – М.: Наука, 1995.

6. Сиддиқова И.А. Синонимия языка и её кодификационные основы: Автереф. дисс.....докт. филол.наук. – Т., 2012. – 53 с.

7. Lyons J. Linguistic Semantics: An Introduction. – Cambridge: CUP, 1995.

8. Арнольд И.В. Семантика. Стилистика. Интертекстуальность. – СПБ.: Изд-во.С – Петербурского у-та, 1999.

9. Маҳмудов Н., Одилов Ё. Сўз маъно тараққиётида зиддият. – Т.: Академнашр, 2014. – 288 б.

10. Новиков Л.А. Антономия в русском языке (Семантический анализ противоположности в руссом языке). – М.: Изд-во МГУ, 1973. – 290 с.  

 

Shodikulova A. Metonymic cohesion formed by antonyms. Although antonym units represent opposite concepts, they are located in a single conceptual space. Since the concepts that are opposed to each other have a conceptual commonality, one of them stands as a reference and the other refers to the idea. The hyponym and its source represent a "part-whole" relationship, in which the concept referred to by the hyponym becomes a separate part of the concept represented by the source.

 

Шодикулова А. Метонимическая когезия, сформированная при помощи антонимов. Хотя антонимичные единицы представляют собой противоположные понятия, они находятся в едином понятийном пространстве. Поскольку противопоставленные друг другу понятия имеют понятийную общность, одно из них выступает как референт, а другое как реферируемое. Гипоним и его источник представляют собой отношение «часть-целое», при котором понятие, на которое ссылается гипоним, становится отдельной частью понятия, представленного источником.

 

 

Xorijiy filologiya jurnali tahrir ha'yati