Қаршибаева Улжон Давировна,
ф.ф.д. СамМИ доценти
Калит сўзлар: фантастика, бадиий образ, прогресс, пессимизм,эволюция, жанр, сюжет.
Образнинг умумий тушунчаси - бумаълум бир ғоянинг ҳиссий тасаввуридир. Адабий асарда образлар чинакам эмпирик ҳиссиётли объектлар деб номланади ва қабул қилинади. Ёзувчилар асарларида образ ёрдамида дунё суратини ва одамни ифодалашади. Образнинг бадиийлиги унинг алоҳида – эстетик – мақсадида жойлашган бўлади. У табиатнинг, ҳайвонот оламининг, одамнинг, шахслараро алоқанинг чиройини акс эттиради.
Адабий ижод йўналиши тузилишида бадиий образ – унинг шаклининг ҳаракатлари ривожи, маънолар тушунилиши мумкин эмас бўлган энг муҳим таркибий элементдир. Агар бадиий асар – адабиётнинг асосий бирлиги бўлса, унда бадиий образ – адабий ижоднинг асосий бирлигидир. Бадиий образлар ёрдамида тасвир объекти ишлаб чиқилади. Образ орқали пейзаж ва интерьер предмети, ҳодиса ва қаҳрамонлар ҳаракати ифодаланади. Образларда муаллиф ўй-фикри намоён бўлади, асосий умумлашган ғоя амалга ошади. Бадиий образ фақатгина одам тасвирини ўзида акс эттирмайди балки – у одам ҳаётининг манзараси бўлиб, марказда аниқ бир одам туради, лекин у унинг ҳаётини қуршаб турган ҳамма нарсани ўз ичига олади.
Бадиий образ фақатгина акс эттирмайди, балки борлиқни умумлаштиради, биргаликда очиб беради, вақтинчалик борлиқни, боқийликни умумлаштиради. Бадиий образ спецификаси у борлиқни англаши ва янги ўйлаб топилган дунё барпо қилиши билан аниқланади. Ўзининг фантазияси, уйдирмаси ёрдамида муаллиф реал материал пайдо қилади, аниқ сўзлар, бўёқлар, овозлардан фойдаланиб рассом ягона асарни барпо этади [8].
Артур Конан Дойл ижодига яна фанлар прогресси ҳам ҳал қилувчи таъсир ўтказди. Лекин у биринчи ўринга натижаларни эмас, балки бу прогресснинг асосини – логикани қўяди. Унинг марказий персонажлари – Шерлок Холмс ва профессор Челленджер – амалий саволларга илмий ёндашувни алоҳида намойиш қилиши диққатга сазовордир. Муаллиф балки ўзи ҳам буни сезмасдан, бу қаҳрамонлар юзида дунёда йўқ бўлган майда-чуйдалар ва ноаниқликларни олимлар, тадқиқотчилар мисолида келтирган [1].
Конан Дойл ижоди ва биографиясини ўрганишга ҳар хил даврларда ватандошлари, чет эл адабиётшунослари ва тадқиқотчилари, масалан Дж.Д.Карр, Х.Присон, М.Урнов ва бошқалар, ҳамда ёзувчининг ўғли Адриан Конан Дойл ҳам қизиқиш билдирган. У уларни фақатгина инглиз адабиётининг буюк намояндаси сифатидагина эмас, балки бутун жаҳон адабиётининг ёрқин ёзувчиси сифатида ҳам қизиқтирган.
Артур Конан Дойлнинг адабий фаолияти Англия маданий ҳаётида XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларидаги муҳим аспекти бўлиб ва ўша даврнинг янги бадиий тафаккури вужудга келишига жуда катта ҳисса қўшади. Ёзувчининг ижодини ўрганиш индивидуаллик ва ўша давр инглиз адабиёти ривожланишининг ўзига хослиги ҳақидаги тасаввурни бойитмасдан қолмайди.
Артур Конан Дойл асарларида бадиий образларнинг ўзига хослиги мавзуси мамлакат адабиётшунослигида олим-тадқиқотчилар учун илмий тадқиқотнинг предмети бўлди, ундан ташқари миллий адабиётшуносликда бу мавзуга системали қарашни ифодалади.
XIX аср охири XX аср бошида жаҳонда, айниқса, Европада фан ва техника шиддатли ривожланган. Билимлар кенгайиши билан телеграф, телефон, автомобиль, кинематография пайдо бўлди ва шу соҳалар кашфиётларга, технологик ўзгаришларга бой бўлди. Илмий-техник прогресс таъсирида санъат асарлари ҳам яратилди. Ҳақиқатга материалистик қарашлар билан суғорилган ва фан (замонавий ёки келгуси) Коинотнинг барча сирларини еча олиш қобилиятига эга деган хаёлга асосланган фантастик адабиёт тури сифатида илмий фантастика жанри пайдо бўлди. Илмий фантастиканинг асосий қаҳрамони эволюциялашган, ривожланган одам бўлган. Ч.Дарвиннинг “Табиий танланиш йўли билан турлар келиб чиқиши” (1859) китоби пайдо бўлиши бежизга эмас, бу ғарбий европадаги маънавий революция билан мос келган [7].
1818 йилда инглиз ёзувчиси Мэри Уолстонкрафт Шеллининг “Франкштейн, ёҳуд Замонавий Прометей” романи чиқди. Тирик жонзотни ўлик материядан пайдо қилган ва қурбонга айлантирган ва бир вақтнинг ўзида шахсий кашфиётига золимлиги вақт ўтиши билан янада кенг маданий қатламларни ўз ичига олган, ёзувчи томонидан белгиланган муаммолардан узоқлашган алоҳида белги бўлган швейцар олимининг тақдиридир. Бу романда Мэри Шелли одамзод ҳаётининг фалсафий, илмий ва эстетик изланишларини юз йилликлар давомида одам Худо ролида бўла оладими, ўзига ўхшашини чиқариб, табиат топишмоқларига аралашишга ҳаққи борми, қандай ҳолатда ҳаётнинг яралиши рўй беради каби муҳим саволларга мурожаат қилган. Айнан шу Коинот яралиш муаммоси, бошиданоқ Худонинг алоҳида хуқуқи бўлган, XX аср ёзувчиларни ўзига шу йўсинда тортади. Замондошлари қандайдир бир бадиий эксперимент сифатида қабул қилган, готик, маърифий ва романтик эстетика чегарасида пайдо бўлган Мэри Шелли асари ХХ юз йилликда кучли “ўсди” [4].
Олдос Леонард Хакслининг “Янги ажойиб дунё” (1932) роман-антиутопияси лабораторияларда туғиладиган ва миясининг ювилиб туриши ва наркотик истеъмол қилганлиги сабабли озод бўла олмайдиган одамий жонзотларни кўрсатади. Одамларни эмбрионлардан ўстираётган, аллақачон турларга классификацияланган, у ерда умуман бошқа қийматлар (ёки уларнинг мавжуд эмаслиги, чунки нима ёзилган-у, нима кўрилган – ижозат этилган, бошқа ҳамма нарса талаб ҳам қилинмайди) ҳукмронлик қиладиган бу “янги дунё”дир [4].
Илмий фантастика ривожланишидаги биринчи ўзгаришни XIX аср 90-чи йилларида машҳур инглиз ёзувчиси Герберт Уэллс амалга оширган. У аввалги бутун оптимистик илмий фантастикага пессимизм, гротесклик ва ижтимоий критика элементларини киритган. Герберт Уэллс ижодининг биринчи давридаги жуда муҳим романлари (“Вақт машинаси” (1895), “Доктор Моро ороли” (1896), “Кўринмас одам” (1897), “Дунёлар уруши” (1897), “Ухлаётган одам уйғонганда” (1899), “Ойдаги биринчи одамлар” (1901)) чиққандан сўнг илмий фантастика тематикаси қуйидаги мавзулар: космик саёҳат, вақт оралиғида саёҳат, параллель дунёлар, одам эволюцияси ва мутацияси, жамият моделизацияси, илмий кашфиётлар тақдири, келажак ва катализм уруши кабилар билан чекланди. Тоза ҳолатда бу ҳар бир мавзу илмий-фантастик китобда камдан-кам учрайди. Жанрга тааллуқли бўлган ҳар қандай асар бир неча мавзулар ғояларининг синтезини ўзида акс эттиради.
Прогресс ғояси Уэллс ижодида энг муҳимларидан биридир. У одамийликка – “Буюк тинчлик” ёки ақлнинг ўз жонига қасд қилишини ташийдими? Романда келажак ҳозирги вақтдан ўсади ва ўқувчига қўрқинчли кўринишдаги фаросатли деб ҳисоблаб бўлмайдиган келажак жонзотларини тасвирлайди. Ярим прогресснинг ҳар бир қадами фақатгина куч ва даҳшатли жазолар ёрдамида эришилмайди, балки шавқатсиз қийноқлар ортидан эришилади.
Уэллс илмий муаммолар хақида фикрлаётганда унинг фантазияси энг ҳосилдор ерни топади. Табиий фанлардан олинган бепоён билимлари ёзувчига ХХ асрнинг кўплаб кашфиётларини тахмин қилишга ёрдам берди. Масалан, “Озод қилинган дунё” китобида ядро энергияси хақида гапириб ўтилган, “Ҳаводаги уруш” китобида эса авиациянинг шиддатли ривожи ҳақида тахмин қилинган [5].
Реал мавзуларнинг кўплигига қарамасдан илмий фантастика 1910 йилда маърифий-оммабоп акцентни ва ижтимоий йўналишни йўқотиб кўнгилочар адабиёт белгиларини ўз ичига ола бошлади [2].
Бироқ фантастика ёзувчилар томонидан ўйлаб топилган эмас, балки реал Биринчи жаҳон урушини бошдан кечирган ўқувчиларга одамзод тўқнашиши мумкин бўлган ижтимоий муаммолар ва қийинчиликлар хақида ўйлашни хоҳлашмасди. Шунинг учун 1920 йилларда А.Меррит ва Э.Р.Берроуз кабилар яратган кўнгилочар турдаги асарлар катта муваффақиятга эришди. Уларнинг асарларини фантастикага киритиш мумкин. Умуман олганда фан бу даврда илмий фантастика тарихида фақатгина асарнинг сюжетини тирилтириш учун ёрдамчи восита сифатида хизмат қилган [6].
1930 йилда бошланиб ва “Илмий фантастиканинг олтин даври” деб номланган даврда жиддий илмий фантастиканинг яралиши 1930 йилда пайдо бўлган “Astounding Science Fiction” (“Хайратланарли илмий фантастика”) журналининг саҳифаларида бошланган. Айнан шу журнал бошлиғининг 1937 йил Джон У.Кэмпбелл позицияси шарофати билан замонавий илмий фантастика қаттик илмий адабиёт билан, “ғоялар адабиёти” ва “илмий билимлар оммобоплиги” билан тенглаштирилади [3].
Шундай қилиб дунёни илмий ўзгартириш тематикаси пайдо бўлди ва инглиз адабиётининг XIX аср охири ва XX аср бошида илмий фантастика жанри пайдо бўлиши билан кечган илмий-техник прогресс реакциясини акс эттириб узоқ вақт гуллаб яшнади. Ўша даврнинг ёзувчилари ўзларининг асарларида ўзининг ватани ва дунёдаги технологик ўзгаришларга баҳо беришган ва олдиндан топишга ҳаракат қилишган, ўзининг бой фантазиясидан фойдаланиб фаннинг келажакдаги ривожини олдиндан айтиб беришга ҳаракат қилган.
Адабиётлар:
1. Гражданская З.Т. [Артур Конан Дойл] // Гражданская З.Т. От Шекспира до Шоу: Англ. писатели XVI-XX в.в. — М.: Просвещение, 1982. С.145.
2. Гуревич Г.И. Беседы о научной фантастике. М., 1982. С. 196 .
3. Гуревич Г.И. Беседы о научной фантастике. М., 1982. С. 341.
4. Гуревич Г.И. Беседы о научной фантастике. М., 1982. C.188, 194.
5. Ляпунов Б.В. В мире фантастики: обзор научно-фантастической и фантастической литературы. М.:1975. С. 319.
6. Ляпунов Б.В. В мире фантастики: обзор научно-фантастической и фантастической литературы. М.:1975. С. 332.
7. Осипов А.Н. Фантастика от «А» до «Я»: (основные понятия и термины). Краткий энциклопедический справочник. М.: 1999, с.215.
8.Электронная энциклопедия «Википедия». Режим доступа: http://ru.wikipedia.org/wiki/.
Каршибаева У. Понятие художественного образа и творчество А.К. Дойила в XIX-XX века. В статье автор демонстрирует, что литературный образ отражает не только изображение, но и панораму жизни человека, в центре которого стоит сам человек и всё, что его окружает. Также раскрывается реакция научно-технического прогресса при возникновении в конце XIX века и начале ХХ века научно-фантастического жанра через творчество А.К. Дойила.
Karshibayeva U. The concept of artistic image and work of A.K. Doyle in the XIX-XX centuries. In the article the author tries to show that the literary image reflects not only the image of a person, but also view of a person’s life, in the center of which there is a person himself and all that surrounds him. It also reveals the reaction of scientific - technical progress in appearing genre through the works of A.K. Doyle in the late 19th and early 20 th centuries.