ГАП КОММУНИКАТИВ СТРУКТУРАСИНИ АНИҚЛАШ СТРУКТУРАСИ МЕЗОНЛАРИ

Гафарова 3умрад Зохиржоновна,

ТИҚХММИ Бухоро филиали ўқитувчиси

 

 

 

 

 

<p text-align:="" center;"="" style="text-align: center;">Калит сўзлар: эротематик, стилистик, коммуникатив-индивидуал, монорема.

Маълумки, контекст гапнинг коммуникатив структураси учун жуда муҳим роль уйнайди, унинг таъсирини ўрганиш махсус текширишни талаб қилади. Гап коммуникатив структурасини аниқлашнинг синтактик мезони қуйидаги актуализаторларни ўз ичига олади: сўз тартиби, артикль, шунингдек, айрим синтактик конструкциялар. Бу ерда тема-рематик ифодалар материаллари асосида синтактик актуализаторларнинг гапнинг коммуникатив перспективасига нисбатан роли кўрсатиб берилган. Интонация ва биринчи навбатда акцентуализацияга фикр актуал структурасининг ташқи ифодаланиши воситаси сифатида келиши устида Т.М.Николаева концепциясига асосланамиз.

Стилистик мезон хақида П.Адамец яхши фикр-мулоҳазалар билдирган. П.Адамецнинг фикрича, стилистик актуализаторлар - бу кучайтирилган ажратилган юкламалар, алмаштириладиган сўзлар, умумий ва алоҳида инкор сўзлардир. Бу хилдаги стилистик усуллар муҳим идентификациялашган ролини тил материалининг кейинги таҳлилларида кўрсатиб ўтиш мумкин. Тема ва ремани аниқлашнинг стилистик омили айниқса экспрессив ифодалар учун долзарб ҳисобланади.

Бизнинг фикримизча, яна бир муҳим мезонни айтиб ўтиш лозим, бу мезон коммуникатив синтаксисга оид адабиётларда етарлича ташкил қилинмаган. Бу - семантик мезондир. Унинг зарурлигини таъкидлаб ўтиш керак, чунки гапнинг коммуникатив таркиби кўп ҳолларда унинг ташқилий қисмлари семантикаси билан аниқланади. Масалан, феълнинг семантикасига қараб унинг гапдаги коммуникатив ролини аниқлаш мумкин. В.А.Матвеенко айнан феълдан ясалган сўзлар мажмуи рематик ва рематик бўлмаган феълларни ажратиб кўрсатиш мумкинлигини айтиб ўтади. Г.А.Золотова ҳам феълларнинг коммуникатив маъноларини аниқлашда уларнинг семантикасига таянади.

Гапнинг коммуникатив перспективаси амалий таҳлилида ифодага қўйилиши мумкин бўлган савол (Ф. Данещ фикрича диагностик рема-савол-h- question) қўлланиши мумкин. Саволларнинг турларига мос равишда П. Адамец ифоданинг турларини улар мавжуд бўлган долзарб хабарларнинг характерига қараб фарқлашни таклиф этади. Бунда у умуминформатив, умумверификатив ва қисман верификатив гапларни ажратиб кўрсатади. Юқорида тасвирланган метод (баъзан уни эротематик метод деб ҳам аташади) оммага маълум бўлганлигига қарамасдан унинг мунозарали томонлари ҳам намоён бўлади. В. Дреселер эротематик методнинг ишончли эмаслигини кўрсатиб ўтади, у тест ўтказишни таклиф қилади. Таклиф қилинаётган тестнинг мазмуни шундан иборатки, тестнинг жавобида албатта саволда талаб қилинаётган ахборотни ифодалайдиган қисм бўлиши лозим. Бу редукцияга учрамаган кисм ремани ҳосил қилади. В. Дресслернинг мисолини таққослайлик: Wen hat Hans gesehen? Maria (hat Hans gesehen). Maria бу ерда рема, чунки бу сўзни жавобда тушириб қолдириш мумкин эмас.

Н.Д.Арутюнова рус тилида ҳаётий (кундалик қўлланадиган) гапларни таҳлил қилиб, таъкидлайдики, жавобда урғу дарак гапдагидек маиший феълни предмет номи билан бирлаштирмайди, урғу фақат феълга тушади, от эса урғусиз бўлади. Н.Д.Арутюнованинг бу қоидасини қуйидаги мисол тасдиқлаши мумкин: Земляника здесь есть?- Да, земляника здесь есть. Мыши в доме есть?- Нет, мышей в доме нет; Собака у тебя есть?- Нет, собака у меня нет, бу ерда Н.Д.Арутюнованинг фикрича урғу фақат "нет" сўзига тушади, отлар (земляника, мышей, собака) урғусиз қоладилар. Н.Д.Арутюнованинг таъкидлашича, отлар жавобда дарак гаплардагига қараганда камроқ интенсив бўладилар.

Эротематик методни қабул қилган баъзи муаллифлар ушбу метод гапни тема ва рема бўлинишининг бошқа омиллари билан тўлдирилиши лозимлигини айтишади.

Масалан, чех лингвистлари гуруҳи ўзларининг "Тропик, фокус ва ҳосил қилувчи семантика" номли монографиясида таъкидлайдики, савол-жавоб тести контекст ёндашув (contextual boundness) билан бирга қўлланиши лозим. Муаллифлар тема ва ремани контекстуал боғланган (contextual bound) ва контекстуал боғланмаган- (contextually non-bound) элементлари билан боғликлигини аниқлайдилар. М.И.Откупщикова тема ва ремани контекстуал боғланишнинг турли йўналишларидан келиб чиқиб аниқлайди. Унинг сўзларига кўра, тема "гапнинг шундай элементики, унинг асосий вазифаси олдинги контекст (ёки конситуация) билан алоқани амалга ошириш ҳисобланади, рема эса – шундай элементки, унда кейинги контекст билан боғланиш потенцияси мавжуд бўлади". Бу ерда теманинг олдинги контекстда берилмаслик ҳолатлари, шунингдек, вазиятнинг нутқ актига мос келиши "программалаштирилмаслиги" ҳолатлари ҳисобга олинмаган. Ҳар қандай нутқ акти-индивидумнинг ижод маҳсули экан, тема турли ассоциациалар асосида нутқий англаш акти жараёни ўз-ўзидан пайдо бўлиши мумкин.

Гапнинг коммуникатив элементларга бўлинишида қўлланадиган мезон- бу "пресуппозитив мезон" ҳисобланади, ушбу мезон Г.Филлмор ва Н.Д.Арутюновалар томонидан таклиф қилинган. Бу мезон асосан темани ажратиб кўрсатиш учун қўлланади, чунки прессупозиция тушунчаси функционал тема тушунчаси билан қиёсланади.

О.А.Крылованинг позицияси ўзига хос ҳисобланади. Унинг таъкидлашича, ремани юқорида кўрсатилган мезонга эътибор қаратмасдан ажратиш мумкин. Бу айни гапда тасдиқланипш ёки инкор қилиниши - мумкин. Ушбу тасдиқланадиган ёки инкор қилинадиган кисм рема бўлиб келади. О.А.Крылова шу муносабат билан қуйидагича ёзади: "Ҳакиқатан ҳам "берилган (бор бўлган маълумот)" ва "янгилик" гапни ифоданинг асоси ва ядроси бўлишига ёрдам бермайди, балки нимага "қўшимча қилиниши"ни аниқлаб келади". Шундай қилиб, О.А.Крылова гапнинг актуал бўлакларга бўлинишини предикативлик асосида содир бўлишини таъкидлайди.

О.А.Крылованинг фикрича, "бу предикативлик конструктив-синтактик сатҳдаги предикативликдан фарқ қилади". Коммуникатив предикативлик-бу нутқда актуал бўлинишнинг икки компоненти, яъни тема ва реманинг бирикишидир.

В.Г.Адмони ҳам предикатив алоқанинг ўзига хос тури ҳақида сўз юритади. Коммуникатив предикативлик (у буни коммуникатив-индивидуал предикативлик деб атайди) ҳакида В.Г.Адмони шундай дейди: "Коммуникатив-индивидуал преди-кативлик грамматик предикатив алоқага ўхшайди, шу билан бирга маълум жиҳатлари билан фарқ қилади, грамматик предикатив алоқа грамматик жиҳатдан умумлаштирилади, вазият ҳамда контекст шароитлари мослашади, индивидуал-предикатив алоқа эса бутунлай бу шароитларда яшайди".

Илмий адабиётларда предикатив алоқа моҳияти ҳақида бошқа фикр- мулоҳазалар ҳам учрайди. И.П.Распопов фақат актуал бўлиниш компонентлари ўртасидаги муносабатни предикатив алоқа сифатида тан олади. Айнан шу нарса гапни коммуникатив бирлик сифатида шакллантиради, - деб ҳисоблайди. Бундай позиция кўпчилик тадқиқотчилар томонидан ҳақли равишда танқидга учради. П.В.Чесноков сўзлар бирикмасини гапга айлантириш учун фақат актуал бўлиниш воситаларининг ўзи камлик қилишини таъкидлайди.

Шундай қилиб, тема ва реманинг гапда бирикиши-бу оддий бўлмаган ва ўзига хос жараён. Ифоданинг шаклланишида турли омиллар фикрлаш категорияси, психологик механизмлар ва "ҳаётий мантиқий", контекст ва коммуникатив вазият, мақсад, тилнинг грамматик ва лексик имкониятлари, нутқий одат иштирок этади. Гап коммуникатив таркибининг таҳлили умуман бу кўпинча турлича йўналтирилган кучлар мажмуини ҳисобга олган ҳолда ўтказилиши лозим, ҳар бир конкрет ҳолатда гап зарур натижага эришиш учун керак бўлган мезонни танлаш ҳақида бўлиши лозим. Такрор айтиш лозимки, энг ишончлиси контекст мезони ҳисобланади. Айнан у кўп ҳолларда аниқ гапнинг коммуникатив таркиби ҳақидаги масаланинг ҳал этилишини таъминлайди. Айтиш жоизки, контекст мезон абсолют релевант ҳисобланмайди ва айнан "кўп ҳолларда" "қўлланади", ҳар доим эмас.

Тема ва ремага (оддий ёки комплекс) бинар бўлинишни асос килган ҳолда шуни эсда сақлаш керакки, нутқда кўпинча "моноремалар" деб аталадиган коммуникатив бўлинмайдиган ифодалар мавжуд. Бундай гапларнинг мавжудлиги ҳақида биринчи марта JI.B. Шчерба ўзининг "Фонетика французского языка" асарида айтиб ўтган. Унинг таъкидлашича, ҳамма бир бўлакли гаплар ("фразалар") воқеликни маълум даражада оддий қайд қилишни ифодалайди, баъзан эса мураккаб бўлиши ҳам мумкин. JI.B. Шчербанинг бир бўлакли гаплар ҳақидаги таълимотини немис тили бўйича Л.З.Зиндер ва Т.В.Строевалар ривожлантирадилар, "Современный немецкий язык" китобида бир бўлакли гапларнинг қисқача таҳлили берилади, бир бўлакли ва икки бўлакли гаплар ўртасидаги фарқлар аниқланади. Муаллифлар бир бўлакли гапларга ҳукм (мулохаза)га эга бўлмаган гаплар (шунингдек, бир таркибли гаплар)ни киритадилар. Бундай гапларнинг логик- мазмуний характеристикаси билан бир қаторда Л.Р.Зиндер ва Т.В.Строевалар уларнинг интонацион структураси-паузанинг йўқлиги, иккинчи сўздаги кучли урғу, шунингдек, тескари сўз тартиби (рус тилида)ни ҳам кўрсатиб ўтадилар. Муаллифлар es нинг ролига алохида эътибор каратадилар, еs бундай гапларнинг бошида қўлланиб, бир бўлаклиликни формал ифодалаш функциясини бажариб келади. Шунинг учун ҳам бир бўлакли гапларнинг бундай турлари ҳикоя, эртаклар бошида учрайди.

 

Адабиётлар:

  1. Адамец П. Порядок слов в современном русском языке. - Прага, 1966.

  2. Адмони В.Г.Двучленные фразы в трактовке Л.В.Щербы и проблема предикативности.-Филологические науки, 1960,№1, с.35.

  3. Арутюнова Н.Д. Понятие пресуппозиции в лингвистике. – Изв.АН.СССР серия лет.и яз.1973,т.32, №1, с.84-89.

  4. Золотова Г.А. Роль ремы в организации и типологии текста. - В кн.: Синтаксис текста, М., 1979, с. 113.

  5. Крылова О.А. Понятие многоярусности актуального членения и некоторые синтаксические категории. - Филологические науки, 1970, №5. с.87.

  6. Матвеенко В. А. Рема предложения-проводное от его семантики. - В кн.:Проблемы синтаксической, семантики. Материалы научной конференция. 1976, с.152-154.

  7. Откупщикова М.И. Синтаксис связни текст. - Л.,1982, с.83.

  8. Dressier W.Funktionelle Satzperspektive und Satztheorie- In: Papers in functiona sentence perspective. Prague, 1974, p.98.

 

Гафарова З. Критерии определения коммуникативной структуры предложения. Данная статья посвящена изучению коммуникативной структуры предложения. В ней рассматриваются типы критерий определения коммуникативной структуры предложения, как синтаксический, стилистический, также вопросы актуального членения предложения, тема-рематические отношения.

Gafarova Z. The Criteria of Communicative defining of Sentence Structure. This article is focused on the study of communicative Structure of Sentence. It discusses the types of defining criterion of communicative Sentence Structure as the syntactic and stylistic issues. In addition, it considers actual articulation issues of the sentence and attitudes of theme and rheme.

Xorijiy filologiya jurnali tahrir ha'yati