ИНГЛИЗ ТИЛИДАГИ ҲОЛАТ ФЕЪЛЛАРИНИНГ СЕМАНТИК СТРУКТУРАСИ

Ҳар бир сўз, кўпинча, бирдан ортиқ маънони қамраб олар экан, сўзнинг кўп маънолилик даражаси, яъни ҳосила маънолар сонининг кўплиги ўша тилнинг юқори ифодавийлик хусусиятидан далолат беради, дейиш мумкин. Бошқа томондан, ҳар бир маъно учун алоҳида атовчи лексеманинг мавжудлиги тилнинг луғат таркиби катталигига ишора қилади. Тилнинг ифодавийлик даражаси сўзларнинг маъно кўлами ёки маъно ифодаловчи лексема миқдори билангина боғлиқ эмас, балки бир сўз семемаларининг ўзаро ички алоқадорликлари билан боғлиқ равишда намоён бўлади. Семемалар бир-бирини тақазо қилувчи, бир-бирига яқин ёки тенг даражада бўлиш билан бирга, бири бошқасидан қўлланиш даражаси ёки асос-ҳосилавийлик нуқтаи назаридан устунроқ бўлиши ҳам мумкин.

Барча мустақил лексемалар сингари ҳолат феъллари ҳам уч асосий семага эга, булар аташ, ифода ва вазифа семалари[1]. Ушбу семалар ўзаро тенг муносабатда бўлиши мумкин ёки улар орасида бири бошқаларидан кучлироқ кўзга ташланади. Умуман олганда, семалар бамисоли учбурчак бурчаклари каби бири кучайиши ҳисобига бошқаси сусайиши мумкин. Масалан, ифодавийлик кучайганда, денотатив сема кучсизланади. Шунингдек, феъл ўзига хос бўлмаган синтактик вазифада қўлланганда ҳам асл денотатив семага маълум даражада путур етади.

Тилдаги сўзларнинг аксарияти кўп семемали. Семемалар сони қанчалар кўп бўлса-да, улар мазмунан бир-бирига узвий боғланади. Ана шу семемаларнинг ўзаро яқинлик/узоқлик муносабатига кўра полисемия/полифункционаллик/омонимиядан бири намоён бўлади. Ҳолат феълларининг бош архиемаси эса “ҳолат”, зеро, “сўзнинг стативлигиунинг лексик-семантик структурасида қилмоқ (to do) ва бўлмоқ (to become) аспектуал операторлари мавжудлиги сабаб юзага келади. Феълда ҳаракат эса улардан бири мавжуд бўлган тақдирда юзага чиқади”[2].  Демак, инглиз тилида “ҳолат” архисемаси остида бирлашувчи феъллар мазмунан асосий тўрт гуруҳга бўлинади. Ушбу гуруҳлар сезиш феъллари, тафаккур феъллари, ҳиссиёт феъллари ва муносабат феъллари, эгалик ва бўлмоқ феъллари, шунингдек, ҳолат (stance) феълларига бўлинади. Қуйида ушбу тўрт гуруҳ феълларни жадвалда кузатамиз:

Шунингдек, ҳолатни англатувчи феълларга яна бир неча гуруҳ кириши мумкин. Ҳолат феълларининг барча лексик маъно гуруҳини кўздан кечиришдан олдин унинг грамматик маъносига эътибор қаратмоқ лозим. Ушбу лексемаларнинг семантик структураси грамматик, лексик ва сўз ясалиши маъноларига эга. Маълумки, ҳар бир лексема таркиби бир неча семадан ташкил топган, ушбу семалар мазмунан ёки функционал жиҳатдан айнан бир хил мақомга эга бўлмаса-да, уларни иерархик тартибда изчил тизимлаштириш мумкин.

  •  
  •  
  •  
  •  

to comprehend

to love

to see

to lack

to remember

to hate

to sense

to have

to think

to enjoy

to hear

to observe

to doubt

to adore

to look

to analyze

to consider

to loathe

to seem

to monitor

to assume

to want

to taste

to watch

to suppose

to appreciate

to sound

to fit

to perceive

to like

to notice

to wait

to know

to desire

 

to struggle

to understand

to envy

 

to possess

to conceive

to worry

 

to own

to contemplate

to despise

 

to stare

to daydream

to value

 

to depend

to recall

to care

 

to owe

to plan

to prefer

 

to consist

to realize

to need

 

to belong

to recognize

to wish

 

to include

to imagine

to mind

 

to weigh

to wonder

to respect

 

to glance

to infer

to appreciate

 

 

 

Шу тартибланган семалар йиғиндиси эса ўз навбатида семемани ҳосил қилади. Семема таркибидаги семалар сирасида асосий сема архисема вазифасини бажаради ва сўзнинг семантик компонент таҳлили айни шу архисемани ажратиб олиш билан бошланади. Сўз, жумладан, инглиз тилидаги ҳолат феъллари, семантик структураси жинсдош бўлмаган (яъни турли сатҳга оид) икки йирик маъно туридан ташкил топади. Тил бирлигининг грамматик ва лексик маънолари қиймати ҳақида сўз борар экан, баъзи тилшунослар лексик маъно устунликка эга,[3] дея эътироф этсалар, бошқа қарашларга кўра ушбу икки тур ўзаро тенг, яъни параллель[4] ёхуд грамматик маъно устувор, зеро, у тилнинг асосий вазифасини адо этувчи бирлик –гап қурилишини таъминлайди. Бироқ, вазифавий нуқтаи назардан эмас, балки феъл семантик структураси нуқтаи назаридан фикр юритилганда, грамматик ва лексик маънони параллель қийматга эга, деб ҳисоблаш мумкин. Бунга сабаб, феълнинг грамматик маънолари ва луғавий маъноси орасидаги алоқалар бошқа сўз туркумларига қараганда изчилроқ, улар – бир-бирини тақозо қилувчи яхлит семантик бутунликни ташкил этади.

Маълумки, “сўз ўз таркибида фақат ўзига хос бўлган маълум бир маъно кўрсаткичи ва шу билан бирга, бир ёки бир неча умумий маънони қамраб олади,ушбу умумий маънолар грамматик категория деб аталади ва унинг таркибида сўзнинг маъноси бошқа қатор сўзлар билан бир хил бўлади”[5]. Инглиз тилида ҳолат феъллари грамматик мазмуни ҳам бир неча маъно бўлакчаларни қамраб олади ва улар қуйидагича турланиши мумкин:

 

 

 

Бу маъноларнинг воқеланиш омиллари ва қуршови ҳам турлича. Ушбу грамматик маънолар эса нутқда ҳар хил воқеланиши табиий. Ҳолат феълларига турли аспект[6], яъни замонда қўлланиш нуқтаи назаридан эътибор қаратар эканмиз, тугалланган ва ўтган замонларда феълнинг товуш таркиби ўзгариши инглиз тилининг флектив қурилишини далиллашига гувоҳ бўламиз. Бироқ, давомий замонда эса феъл қўшимча воситасида ўзгаради.Мисоллар: I have imagined her crawling, the inebriation hindering her coordination and the shock freezing time. (Walker W., All is not forgotten)Унинг мастликдан қадамлари чалкашиб аранг қадам босаётганини, вақт унинг қўрқувидан музлаб тўхтаганини кўз олдимга келтириб кўрдим; Jake said it tasted better than other water, purer and less chemical. (Klass P. Pitcher's mother)Жейкнинг айтишича бу сув бошқасидан мазалироқ, соф ва химикатлардан холи мазага эга эди (Класс P. Питчернинг онаси); The living will envy the dead. (Goralik L. Half of the sky) Тириклар марҳумларга ҳавас қилади (Горалик Л. Осмоннинг ярми).

Инглиз тилида феълнинг шахс-сон категорияси фақат present simple ва present continuous ҳозирги замон аспектларида намоён бўлади. Айни шу аспектларнинг ўтган замон шаклида шахс субкатегорияси йўқ, фақат сон тусланишини кўриш мумкин. Оддий келаси замонда эса шахс-сон категорияси, умуман, мавжуд эмас, биламизки, бу замон шакли will ёрдамчи феъли воситасида ҳосил бўлади, ушбу ёрдамчининг модаллик хусусияти ўзи билан бириккан феълнинг шахс-сон категорияси йўқ бўлишига сабаб бўлади.

Барча феъллар қатори ҳолат феълининг буйруқ-истак майли нутқда қуйидаги кўринишга эга бўлиши мумкин: Feel how soft! – Юмшоқлигини ҳис қилиб кўр! Неar the river burbling!Дарёнинг шовуллашини эшит! Шарт майли эса нутқда қуйидагича воқеланади: I would appreciate it if you counted it for me, sir, so that I can see it. (Jones R. Houston, Houston, do you read James Tiptree?) Агар менинг ҳисобимга ёзиб қўйсангиз, кўра олсам чексиз миннатдор бўлар эдим (Жонс Р. Хюстон, Хюсон, Жеймс Типтрини ўқийсизми?); Ricky works out like an athlete, even if he enjoys an occasional cigarette. (Valdes-Rodriguez A. Make him look good) Ҳатто баъзан сигаретдан баҳра олиб турса ҳам, Рикки ҳақиқий спортчидек машқ қилади. (Валдес-Родригез А. Уни бахтли қил).

Мажҳул нисбат, маълумки, to be феълининг турли замон шакллари ва феълга сифатдош қўшимчаси қўшилиши воситасида ҳосил бўлади. Ушбу барча фақланувчи семантик унсурларни вазифа семаси сифатида умумлаштириш мумкин. Шу ўринда яна бир масала кўтарилади. Маълумки, инглиз тилида баъзи феълларнинг давомийлик аспектида қўлланиши ушбу феъл луғавий маъносида ҳам ўзгаришга олиб келади.Демак, баъзи ҳолат феълларининг асосий лексик маъноси грамматик категориал маъноси билан чамбарчас боғлиқ экан, бу ўринда грамматик маъно ва лексик маънони сўзнинг семантик структурасидаги тенг қийматга эга икки компонент сифатида эътироф этишга асос мавжуд. Қуйида грамматик категориянинг сўз луғавий маъносига таъсир ўтказиши мумкин бўлган мисолларни кўздан кечирамиз. Баъзи феъллар, жумладан, to have, to think каби феъллар давомий замонда буткул бошқа маъноларни ифодалайди. Масалан: I had a chance of hailing a cab or finding a policeman. (Hodge C. Twist) – Бирор такси ёки полициячини учратиш имконим бор эди. (Ходж С. Бошқотирма); I’ve met the nicest couple from Colorado, and we’re having dinner most nights. (Poliner E. Swimming) – Колорадолик ажойиб жуфтлик билан танишдим, кўпинча, оқшомлари бирга таомланамиз (Полинер Э. Чўмилиш); He'd been thinking of buying a television set. (Verbie H. Since the Shawnee) – У телеантенна харид қилишни режалаштираётганди. (Верби Х. Шавнедан кейин); At most he had thought about how fun it would be to be some kind of big shot, somebody who could fly his own plane around, for example, and impress people. (Byers M. Fair seed-time)Кўпинча, у обрўли киши бўлиб, ўз шахсий самолётида саёҳат қилиб ҳаммани лол қолдириш зўр бўлса керак, деб ўйга толарди. (Байерс М. Уруғ экиш мавсуми). “Сўз туркумларининг лексик жиҳати уларнинг негизида ифодаланган мавҳум категориал маънолар ҳисобланади (ҳаракат, предмет, белги ва ҳоказолар). Грамматик жиҳати уларнинг морфологик категориялари ифодалаган грамматик маънолардир (замон, модаллик, нисбат, шахс, сон ва ҳоказолар). Грамматик таснифда грамматик белги муҳим асос саналади”[7]. Доимий, ўзгармас, абстракт ва барча турдош сўзлар учун бир хил грамматик маънодан фарқли ўлароқ сўзнинг лексик маъноси ўзига хос, индивидуал характерга эга. Яна эътиборга лойиқ тафовутлардан бири шундаки, грамматик маъно кўлами барча сўзлар учун бир хил ва ўзгармас. Лексема семаси эса баъзи сўзларда кенгроқ, бошқаларида торроқ бўлиши мумкин. Ҳолат феълларининг архисемаси бўлган “ҳолат” архисемаси даражаланиши натижасида феълларнинг ҳар хил маъно гуруҳлари намоён бўлади: 

 

 

 

 

 

Умумий архисема – ҳолат

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тафаккур

 

Лексик маъно гуруҳлари

 

Каузатив феъл

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳиссиёт

 

 

 

 

 

  •  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  •  

 

 

  •  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Инглиз тилшунослигида ушбу лексик гуруҳлардан баъзиларининг ҳолат феъли сифатида таснифланиши хусусида баҳслар мавжуд. Хусусан, сабабият ва эгаликни ифодаловчи феъллар, баъзи тилшунослар фикрига кўра, ҳолат ёки ҳаракат турига мансуб эмас, балки оралиқ маънодаги феъл[8]. Фикримизча, ушбу икки маънони ифодаловчи феъллар ҳолат парадигмаси доирасида тадқиқ қилиниши ўринли ва бунга қатор сабаблар бор. Аввало, ушбу феълларнинг луғавий маъносида ҳаракатга ишора қилувчи бирор сема мавжуд эмас, нутқда ҳам бундай сема воқеланмайди. Масалан: But they were eyes that monitored her all day long and still never quite saw her. (Martin L. El Breakwater) – Бу кўзлар қизни кун бўйи кузатиб ҳануз дурустроқ кўздан кечиролмади (Мартин Л. Соҳил бўйи); We have long black bins of cold salads, various meats suspended in mayonnaise – chicken, crab, and a mixed seafood salad that includes tiny squid. (Hodgen C. The candidate) – Узун қора ликобларда салатлар, майонезли турли гўшт турлари – товуқ гўшти, қисқичбақа, кичик-кичик крабли (таркибига кирувчи) денгиз ўтларидан салатларимиз бор. (Ходген С. Номзод); I was struggling to keep my emotions in check, just now. (Benford G. A surprise beginning) – Айни дамда ҳисларимни тийиб туришга қийналаётгандим (Бенфорд Г. Кутилмаган ибтидо).

Қўлланган феълларда ҳолат маъноси яққол ифодаланиши баробарида ҳаракат маъноси, умуман, мавжуд эмас экан, уларни оралиқ сифатида таснифлаш моҳиятан ушбу лексемаларни ҳаракат маъносига яқинлаштириш, яъни улар семасида ҳаракат маъноси бор, деган янглиш хулосани таъкидлаш билан баробар ва бу мантиқий изчилликнинг бузилишига сабаб бўлади.  Қолаверса, баъзи феъллар ҳам ҳолатни, ҳам ҳаракатни ифодалаши мумкин. Улар айнан қайси маънони ифодалаётгани бевосита нутқ контекстидан англашилади. Ана шу иккиёқлама табиатга эга бўлган феълларни оралиқ гуруҳ дея таснифлаш мақсадга мувофиқ, зеро, бу ушбу феълнинг маъносига кўра ҳам ҳолатга, ҳам ҳаракат гуруҳига тегишли бўлиши мумкинлигини англатади. Мисоллар: Sonya returned to the office to attempt to prepare for tomorrow's cases. (Taylor L.Guardians of the sixth amendment) – Соня эртанги ишларга ҳозирлик кўриш учун офисга қайтди (Тейлор Л. Олтинчи қонун тузатиш муҳофизлари) ; I swallowed more than usual – she went into the kitchen to prepare sandwiches. (Goodwyne O. Getting what I wished for) – Мен одатдагидан кўпроқ еб юбордим, у сендвич тайёрлагани ошхонага кетди (Гудвайн О. Мақсадим йўлида); She would wake her up in the middle of the night and force her to eat peaches with rotting spots. (Sheehan S. Thea) – У Теани ярим кечаси уйғотиб айний бошлаган меваларни ейишга мажбурларди (Шехан С. Теа); Residents fleeing the Hill were forced to abandon their cars. (Oates C. Sinners in the hands of an angry God) – Тепалик томон елдек учиб кетаётган аҳоли машиналарни тарк этишга мажбур бўлдилар. (Оатс С. Ғазабланган маъбуд қўлидаги гуноҳкорлар).

Умуман олганда, ҳолат феъллари таркиби ўзининг лексик маъносига кўра фақат юқоридаги олти гуруҳга бўлинади, деган чегара ўрнатиб бўлмайди. Ҳолат феълларининг лексик маъно гуруҳларини очиқ система сифатида қараш лозим, ушбу тадқиқотда келтирилган маънолар эса ҳолат фелларининг семантик табиатини очиб бериш учун етарли. “Диалектикларга кўра, ҳар бир хусусийликда (воқеликда, ҳодисаларда) юзлаб умумийликларнинг зарралари (юзага чиқиш шакллари) бирлашади ва бир хусусийликни ташкил этади”[9]. Ушбу лексик маъно гуруҳларига таснифланган ҳолат феъллари ҳам турли умумий семаларга эга, дейиш мумкин. Масалан, инглиз тилидаги ҳолат феълларининг лексик маъносини қуйидаги семаларга ажратиш мумкин:

 

 

 

 

 

Ҳолат феълининг лексик маъно таркиби

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Асосий аташ семаси

 

Тарз семаси

 

Услубий сема

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳолат феъллари бир ёки бир неча луғавий маънога эга бўлиши мумкин.

 

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

ўзга қаратилганлик

  •  
  •  

 

Салбий

Нейтрал

Ижобий

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                               

 

Жадвалда ажратилган уч сема барча лексемалар таркибида бирдек мавжуд бўлмайди. Бироқ, ушбу семалар, демак, улар таркибидаги семаларнинг бир ёки бир нечтаси аксарият ҳолат феъллари маъноларида учраганлиги учун умумийлик нуқтаи назаридан ушбу семаларни ҳолат маъноси таркибий қисми сифатида ажратиш мумкин.

Айтиш жоизки, бир феълнинг луғавий маъносида ушбу кичик семалардан бир нечтаси мавжуд бўлишини маъно турларининг кўплиги эмас, балки бир маънонинг ўз таркибида қаватланиши деб баҳолаш ўринли. Ушбу семалар лексик маънони изоҳлаш ва тўлдириш вазифасини бажаради, яъни барча семемалар йиғиндиси архисемани ташкил қилади. Семалар орасидаги тизмий муносабатлар лексема лексик маъносининг бутунлиги, бўлинмаслиги ва доимийлигини таъминлаб беради. Юқорида келтирилган семалар лексик маъно таркибидан ўзгармас, доимий ўрин эгаллаган, лексик маънони ташкил этувчи таркибий қисм.

Шундай қилиб, лексеманинг семантик структураси аташ, ифода ва вазифа семаларига бўлинар экан, инглиз тилидаги ҳолат феъллари семантикаси ҳам шунга мувофиқ равишда грамматик, лексик ва экспрессив маъно бўлакчаларига эга. Ҳолат феълининг грамматик маъноси таркибига морфологик сатҳда категориал семалар, яъни замон, шахс-сон, майл ва нисбат киради, улар синтактик сатҳда лексеманинг предикативлик вазифаси сифатида намоён бўлади. Лексик маъно бевосита луғавий семаларни қамраб олади. Шунингдек, ҳолат феъллари ифода семаларига ҳам эга – тарз маъноси ҳамда ижобий ва салбий бўёқдорлик ушбу лексемаларнинг асосий ифода маънолари ҳисобланади. Барча лексемаларда бўлгани каби грамматик маъно тизими ҳолат феъли ЛСГнинг кўплаб бирликлари учун ҳам бирдек умумий, лексик сема ва ифода семалари эса ҳар бир лексема учун индивидуалдир.

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Chierchia G., McConnell-Ginet S. Meaning and grammar, second edition: an introduction to semantics – Massachusetts: MIT Press, 2000. – pp. 592; Carnap R. Meaning and necessity: a study in semantics and modal logic – Chicago: University of Chicago press, 1947. – pp. 258;  Burgess A. Language made plain – London: English universities press, 1964 – pp. 196.
  2. Rothmayr А. The Structure of Stative Verbs. – John Benjamins Publishing Company, Vienna 2009. – pp. 216
  3. Setiawan D. Lexical meaning versus grammatical meaning http://deddisetiawan1.blogspot.com/2014/11/lexical-meaning-versus-gramatical.html; Murphy M. Lexical meaning (Cambridge textbooks in linguistics) – Cambridge: Cambridge University Press, 2010 – pp. 250
  4. Ian M. English grammatical categories and the tradition to 1800 – Cambridge: Cambridge University Press, 2011 – pp. 640
  5. Потебня А. Из записок по русской грамматике. – М., 1958. – С. 35.
  6. Binnick R. Time and the verb: a guide to tense and aspect. – USA: Oxford University Press, 1991 – pp. 579
  7. Жалолова Ш. Инглиз ва ўзбек тилларида феъл турларининг чоғиштирма тадқиқи \\ ф.ф.ф.д (PhD) диссертацияси автореферати. – Тошкент: 2019. – С. 14.  
  8. Неъматов Ҳ., Расулов Р. Ўзбек тили систем лексикологияси асослари. – Тошкент: Ўқитувчи, 1995. – Б. 8.

Тошпулатова Ш. Семантическая структура глаголов состояния в английском языке. В данной статье показано, что глаголы состояния, как и все самостоятельные лексемы, имеют три основные семантики. Сравнительное изучение глаголов состояния английского и узбекского языков как семантического поля послужило основанием для выявления проблем при переводе этих средств в оба языка. В обоих языках средства выражения состояния делятся на одинаковые смысловые группы. Однако, когда орудия произносятся в речи, они могут выражать значение другой классификационной группы. Прежде чем рассматривать всю группу лексического значения глаголов состояния, обращалось внимание и на ее грамматическое значение. Глаголы состояния также обладают экспрессивной семантикой - стилевое значение и положительная и отрицательная окраска являются основными экспрессивными значениями этих лексем. Как и у всех лексем, система грамматического значения одинаково общая для многих единиц, тогда как лексическая семантика и семантика выражения индивидуальны для каждой лексемы.

Toshpulatova Sh. Semantic structure of state verbs in English. This article shows that state verbs, like all independent lexemes, have three main semantics. A comparative study of the state verbs of the English and Uzbek languages ​​as a semantic field served as the basis for identifying problems in translating these means into both languages. In both languages, the means of expressing the state are divided into the same semantic groups. However, when the tools are spoken in speech, they may express the meaning of another classificatory group. Before considering the entire group of the lexical meaning of state verbs, attention was also paid to its grammatical meaning. State verbs also have expressive semantics - stylistic meaning and positive and negative coloring are the main expressive meanings of these lexemes. Like all lexemes, the system of grammatical meaning is equally common for many units, while lexical semantics and expression semantics are individual for each lexeme.

Xorijiy filologiya jurnali tahrir ha'yati