Немис тили сўзлашув нутқи учун оғзаки нутқ формулаларининг фаол ишлатилиши хос. Улар кўпинча турли семантик, модал-баҳолаш ва экспрессив жиҳатларни ўз ичига олади. Немис тили сўзлашув фразеологиясининг ушбу тур типологияси а) яхши ният ва б) ёмон ният маъноларини ўз ичига олган иккита катта семантик таггуруҳларга асосланади. Мазкур оғзаки нутқ формулаларини алоҳида кўриб чиқамиз.
1. Яхши ният оғзаки нутқ формулалари
Мезбон томонидан меҳмонларни кутиб олиши вақтида ишлатиладиган оғзаки нутқ формулалари ҳам ушбу семантик гуруҳга тегишли: Sie sind uns stets angenehm Сизни кўрганимдан ҳар доим хурсандман Kommen Sie gut heim!; Яхши боринг!; Уйга яхши етиб келинг!. Ёки Mensch Meier!; Кимни кўряпман!; каби турғун фразеологик бирликлар.
Кўрсатиб ўтилган оғзаки нутқ формулаларининг айримлари учун маълум семантик кўпвазифалик хос. У турли нутқий вазиятларда намоён бўлади Шундай қилиб, оғзаки нутқ формуласи Guten Abend!; Саломлашишда ва хайрлашишда Хайрли тун!; маъносини беради Mein Beileid 1) Мен сизга чуқур таъзиямни билдираман!, 2) кинояли: табриклайман!; Wie beliebt? 1) Хизмат? 2) Илтимос, қайтаринг.
Оғзаки нутқ формулаларининг кўп вазифалилиги ҳам семантик характерга эга бўлиши мумкин. Қиёсланг: оғзаки нутқ формуласи кинояли тус билан ёки усиз амалга оширилган ҳолатлар: Das ist (doch) einzig!; Қойил!; Ажойиб!;. Анча мураккаб маънога ҳамда иккита алоҳида семантик тус синтезига эга бўлган оғзаки нутқ формулалари семантик кўпвазифалилик турларидан далолат беради. Мисол учун, ушбу ҳолат а) хайрлашиш ва б) яхши дам олиш тилаги маъноларини билдирган Geruhsame Nacht!; Хайрли тун!; оғзаки нутқ формуласига хос. Шунга мос равишда, бир хил сўзлашув вазиятда битта образни етказиб беришда семантик-модал тус орқали фарқланувчи бир-бирига синоним оғзаки нутқ формулалари қўлланилиши мумкин. Қиёсланг: Gluckliche Reise!; ва Glucklichen Rutsch!; Оқ йўл!; синонимлар жуфтидан иккинчи оғзаки нутқ формуласи ҳазил-мутойиба тусга эга.
7. Маълум шахсни тавсифловчи оғзаки нутқ формулалари: Das ist ein Kerl Иродали одам, Бу ҳақиқий йигит!;. Бунда марҳамат, раҳм семантикасини кучайтирувчи турли модал туслар ифодаланади. Қиёсланг: шахсларни тавсифловчи оғзаки нутқ формулалари: Ein armes Luder Бечора, шўрлик Die guten Leutchen!; Бечоралар!. Ёки бундай оғзаки нутқ формулалари шахсни камситиб, хўрлаб баҳолайди: So ein Luder!; Ярамас!; Ein freches Luder Сурбет ва ҳоқазо, ҳақоратлаб сўкишларгача: Ein Luder von eines Frauenzimmer Ярамас аёл. Ушбу тавсифлар учинчи шахсга мўлжалланган. Бироқ бундай семантикага эга оғзаки нутқ формулалари бевосита суҳбатдошга нисбатан ишлатилиши мумкин: Du armes Kind!; Бечорагина!. Суҳбатдошни ёки умуман маълум бир шахсни тавсифловчи оғзаки нутқ формулалари алоҳида ажралиб туради: Das ist eine Marke!; Ғалати одам!; Der Junge ist nicht von Pappe!. Бу йигит аҳмоқ эмас!. Улар суҳбатдошнинг (гапираётган шахснинг) ўзига нисбатан ҳам ишлатилиши мумкин: Ich Armer!; Мен нотавон!. Бундай оғзаки нутқ формулаларидаги тавсифлар сўзлашув нутқида қўшимча семантик-модал, кўпинча ҳазил-мутойиба тусни ўз ичига олади: Du armes Würstchen!; Бечорагинам!; Hier hängt er!; Мана ман!. Умуман олганда, шахсни тавсифловчи оғзаки нутқ формулалари учун ҳазил-мутойиба модал тусининг мавжудлиги ўзига хос ҳисобланади. Қиёсланг: Er ist kaum drei Käse hoch Ҳали жуда кичкина, митти .
8. Сўзловчи томонидан миннатдорчилик ёки сўзлашув вазиятдаги шеригининг иш-ҳаракатларига берилган баҳони юқори даражада ифодаланган оғзаки нутқ формулалари: Das war sehr anständig von Ihnen Жуда марҳаматли экансиз, Марҳаматимизнинг чеки йўқ.
9. Адресатга сўзловчи учун бирор нарсани қилиш, бажаришга даъватни ифодаловчи оғзаки нутқ формулалари. Одатда бундай формулалар луқманинг охирида қўлланилади, мисол учун: Tu mir die Liebe an!; Илтимос, мен учун буни қил!.
10. Маъносида миннатдорчилик ёки мадҳ қилиш умумлашган тарзда берилган оғзаки нутқ формулалари: Gott sei Dank!; Худога шукур!; Dem Himmel sei Dank!; Ҳайрият!; Gott sei Lob und Dank!; Худога шукур!. Бунда ушбу формулалар ҳазил-мутойиба тусини ўз ичига олиши мумкин: Dem Hergott sei (es) getrommelt und gepfiffen!;
Адресат учун ёқимли, маъқул нарсани таъкидловчи иборалар ўз семантикаси бўйича яхши ният оғзаки нутқ формулалари турларига яқинлашади. Бундай формулалар сўзловчи томонидан хотиржам тарзда, ҳеч қандай ҳиссий ҳаяжонларсиз талаффуз этилади, қиёсланг: Du bist d(a)ran!; Омадинг келди !.
Ушбу иборалар немис тили сўзлашув нутқида семантик-модал муносабатларнинг мутлақ хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Уларда қўполлик, адоват, нафрат, менсимаслик каби тусларни пайқаш мумкин.
Шундай қилиб, ушбу оғзаки нутқ формулалари бирор кишига чиқиб кетишга ундовчи қўпол бўйруқларни ифодалайди. Ўз шакли бўйича улар кўпинча “феъл + ажраладиган олд қўшимча” сўзусти тузилмасига эга бир қолипдаги ундов гаплар ҳисобланади: Hau ab!; Йўқол бу ердан!; Тўёғингни шиқиллат!; Schramm ab!; Бу ердан жўнаб қол!. Уларга кенгайтирилган компонентли турлари қўшилади: Mach, daβ du fortkommst!; Тошингни тер!; Ab nach Kassel!; Тўрт томонинг қибла!.
Ушбу семантик гуруҳга мансуб кўпгина оғзаки нутқ формулалари учун ўта қўполликни ифодалашнинг юқори даражаси ҳарактерлидир: Geh zum Kuckuck!; Йўқол!; (Geh/Scher dich/) zum Kuckuck!; Йўқол, бор-э!; Fahr zur Hölle!; Йўқол!; Gleich kratz dich die Mordkommission von der Wand!; Йўкол, ҳозир ўласан!; Daβ Pest hole (schlege)!; Тўрт томонинг қибла!. Бунда бирор ҳаракатни тўхтатишга ундовчи оғзаки нутқ формулалари ажралиб туради: Lassen Sie das bleiben!; Бўлди!; Бас қилинг!; бирор кишига нисбатан нафратни ифодалувчи оғзаки нутқ формулалари: Ich hasse ihn wie die Sünde!; Уни кўришга кўзим йўқ!; Ундан улгудай нафратланаман!; лаънат формулалари: Der Fluch soll ihn treffen!; Ер ютгур!; Қуриб кетгур!;. Бирор кишини ҳақоратловчи, салбий тавсифловчи оғзаки нутқ формулалари сермаҳсул ҳисобланади. Кўпинча улар адресатни ранжитадиган, ҳафа қиладиган мурожаатлар, лақаблардан иборат: So ein blöder Affe!; Аҳмоқ, каллаварам!; So ein Ochse!; Аҳмоқ, ҳўкиз!; So ein aufgeblasener Affe!; Мағрур аҳмоқ!; Ein ausgemachter Narr Ғирт (қип-қизил жинни, аҳмоқ Du bist wohl als Kind zu heiβ gebadet worden Йўргакда чалиб кетган , Калланг ишламайди! Du hast wohl eine weiche Birne!; Ғирт аҳмоқсан!; Ist das einmal ein Esel!; Эшак, ярамас!; So eine Flasche!; Аҳмоқлигига қаранг!; Du hast wohl einen Furz gefrühstückt Эсингни едингми? Mensch, du hast wohl einen Bruch!; Хаёлинг кирди-чиқди бўлиб қолибди!; Бир қайнови ичида, кирарли-чиқарли Du bist wohl nicht bei dir Ақлинг жойида эмас Du kannst mich gern haben!; Аҳмоқсан!; Dummer Junge!; Ғирт бефаҳм!; Ein kompletter Dummkopf (Dusse) Ғирт аҳмоқ Eine dumme Kuh Аҳмоқ (аёл) So ein trauriger Mond!; Ёмон мижғов экан!; Du bist (vielleicht) eine doofe Nuβ!; Ғирт аҳмоқсан !.
Бундай гуруҳ оғзаки нутқ формулаларда қўполлик даражаси du олмошининг ишлатилиши орқали урғу бериб оширилади: Du Ekel!; Қўланса, жирканч! Du alter Esel!; Эшак!. Ушбу турга “сен” эскирган маъносида ишлатилган er олмошини ўз ичига олган оғзаки нутқ формулалари киради: Er Schuft!; Ярамас, аблаҳ!. Бундай қўпол мурожаатлардан сўнг кейинчалик ҳақоратомуз луқмаларга ўтилади: Du Hund!; Итвачча!. Умуман олганда, кўплаб ёмон ният оғзаки нутқ формулаларга суҳбатдошга нисбатан мутлақ қўполлик хос. Баъзи оғзаки нутқ формулаларни қиёсланг: Blas mir auf den Kopf!; Сенга тупурдим, менга ҳеч нарса қила олмайсан .
Бирор кишини атовчи ёки тавсифловчи оғзаки нутқ формулалари: So ein Igel!; Бунча ўжар, Али деса, бали дейди. Бундай баҳоловчи оғзаки нутқ формулалари енгил киноя, такаббурлик, менсимаслик тусларини ўз ичига олиши мумкин: So ein Bürschchen!; Шумтака, шум бола Ein sauberer (netter) Bursche!; Қўлидан ҳар қандай ёмон иш келадиган йигит.
Қаҳрамонни салбий тарзда тавсифловчи оғзаки нутқ формулалари хусусан унинг бирор ишни бажариш имкониятларидан шубҳаланишни ифодалайди: Du kannst dich begraben lassen!; Laβ dich begraben Кучинг етмайди, Қўлингдан келмайди, ичагинг торлик қилади! Du hast den Bogen (die Kurve) noch nicht heraus Du hast die Kurve noch nicht weg (heraus) Кучинг етмайди. Бунда ушбу оғзаки нутқ формулаларининг баъзилари бировни камситиб тавсифлаб, ноқобил, инсон қиёфасини, ғурурини, шаънини йўқотган киши каби қоралайди: Du bist nicht wert, daβ dich die Sonne bescheint!; Яшашга лойиқ эмассан, одам эмассан.
Бирор кишига бахтсизлик, ёмонликни тиловчи оғзаки нутқ формулалари: Daβ du die Motten kriegst!; Қуриб кет!; Юрак бағринг қонга тўлсин!;. Уларнинг сафига ишда, ниятларда, ҳаракатларда машъум тилакларни ифодаловчи оғзаки нутқ формулалари қўшилади: Lassen wir ihn anlaufen!; Ўз бошини (бу ишда) ўзи ейди!; .
Бирор кишига нисбатан ҳар хил маъноли таҳдид қилувчи оғзаки нутқ формулалари: Ich spiel ihm auf!; Мен уни ҳали ўйнатаман!;Таъзирини бериб қўяман!; Das Lügen will ich dir schon austreiben!; Ёлғон гапириш одатингни йўқотаман!; Ich werde es ihm (schon noch) besorgen!; Адабини бераман!;Ақлини киритиб қўяман!; Wart, Bürachchen, ich will dich lehren!; Сеними, шошмай тур!; Адабингни бераман!; Gleich gibt es etwas!; Ҳозир сени калтаклайман!; Ich haue dir eine runter, daβ du denkst, Ostern und Pfingsten fallen auf einen Tag Кўрсатиб қўяман ҳали сенга, шошмай тур!.
Бу ерда оғзаки нутқ формулаларининг турли таггуруҳлари ажралиб туради. Масалан, улар биринчи шахснинг иккинчи шахсга таҳдидларини ифодалайди: Ich haue dich, daβ du in keinen Sarg mehr paβt!; Мен сени шундай дўппослайман, туққан онанг ҳам танимайди Komm mir nicht in die Nähe!; Йўқол, кўзимга кўринма!; Du wirst dich (noch) putzen!; Сен ҳали бадалини тўлайсан!; Ich habe noch ein Hühnchen mit dir zu rupfen!; Сен билан ҳали ҳисоб-китобим бор!; Сен билан ҳали орани очиқ қилишимиз керак!.
Ушбу қаторга учинчи шахсга нисбатан таҳдидни ифодаловчи оғзаки нутқ формулалари ҳам киради: Ich werde ihn mir schon (noch) kaufen, Унинг адабини бериб қўяман Der kann mir im Mondschein begegnen!; Мен уни билишни ҳам хоҳламайман!; Унга тупурдим !. Ёмон ният оғзаки нутқ формулалари ўз ичига олувчи мазкур семантик тур немис диалогик нутқида жуда сермаҳсул ҳисобланади. Қўйидаги намуналарни қиёсланг: Ich will es ihm (schon) einbrocken!; Орқасига қалампир қўяман!; Адабини бераман!; Dich stecke ich noch dreimal ein!; Мен билан тортиша олмайсан!; Dem werd ich s schon (noch) eintränken Унга кўрсатиб қўяман!, Уни бунда кечирмайман!; Gleich gibt es etwas!; Ҳозир сени адабингни бераман!; Wenn ich dich erwische, da kannst du dir gratulieren!; Қўлимга тушсанг, ўзингдан кўр!; Ich werde ihm zeigen, was eine Harke ist Онасини учқўрғондан кўрсатаман Ich werde dir helfen!; Шошмай тур, ҳали кўрасан!; Sie sollen mich noch kennenlernen!; Ҳали мени кимлигимни билиб оласизлар!. Оғзаки нутқ формулаларида бундай семантика сўзловчининг бировнинг адабини бериб қўйиши даъватини ифодалайди: Gib ihm doch eins (mit dem Stock)!; Уни (таёқ билан) яхшилаб ур!; Gib ihm Saures!; Уни яхшигина ур!;.
Адресатга қилмишининг оқибатлари ҳақида эслатиб қаттиқ огоҳлантириш оғзаки нутқ формулалари: Das könnte dir übel aufstoβen!; Бунинг учун ҳали таъзирингни еб қолмасанг!; Da wird ihm was Schönes blühen!; Ҳали бунинг учун ҳақини олади!; Dir wird s schon auch noch mal in die Bude regnen!; Эҳтиёт бўл, балога қоласан!. Адресат учун содир бўлган ёқимсиз воқеа-ҳодиса маъносини ифодаловчи оғзаки нутқ формулалари: Da hast du s!; Ўйнашиб бўлдингми!, Бир аҳволга бориб етдинг!. Бошқа томондан, баъзи оғзаки нутқ формулаларида адресатга ўзини босиш, бирор нарса ҳақида ортиқча шубҳалардан халос бўлишига даъват этиш ифодаланади: Tue nur nicht so gefährlich!; Васвос бўлма!; Бўрттириб юборма!.
Оғзаки нутқ формулаларининг юқорида кўрсатилган катта турларига фразеологик бирликларнинг баъзи бошқа гуруҳлари ҳам қўшилиши мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Умарходжаев М.Э. Олмон тили лексикологияси ва фразеологияси. – Андижон: АДТПИ, 2010. -150 Б.
2. Чернышева И. И. Текстообразующие потенции фразеологических единиц // Лингвистика текста, ч. II. - М., 1974. - С. 155 - 160.
3. Сафаров Ш. О дискурсивно-прагматической природе директивных речевых актов // Текст: структура и анализ. – М., 1989. - С. 142-146.
4. Dobrovolskij D., Pirainen E. Zur Theorie der Phraseologie: Kognitive und kulturelle Aspekte. –Tübingen: Stauffenburg, 2009. -298 S.
5. Duden. Deutsches Universalwörterbuch A-Z.Bearbeitet von G.Drosdowski und der Duden – Redaktion. - Mannheim u.a., 1996. - 1160 S.
6 Duden. Redewendungen und sprichwörtliche Redensarten. Bearbeitet von G.Drosdowski und W. Scholze – Stubenrecht. Mannheim u.a. 1992. 428 S.