ЎЗБЕК ВА КОРЕЙС ТИЛИДА АДВЕРБАЛИЗАЦИЯ ҲОДИСАСИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

Назарова Шаҳло Бахтиёровна,

СамДЧТИ 3-босқич (PhD) докторанти

Калит сўзлар: конверсия, деривация, транспозитив конверсия, лексик конверсия, семантик ва функционал транспозиция, сўз валентлиги.

Ю.Д. Апресяннинг гувоҳлик беришича, муайян бир туркумга мансуб сўзнинг ўз луғавий маъносини сақлаган ҳолда, иккинчи бир туркумга хос вазифада қўлланишига оид дастлабки изланишлар О.Есперсен, Л.Теньер томонидан олиб борилган ва бу ҳодиса “синтактик транспозиция” деб номланган (Ю.Д.Апресян. 1974:316). Ушбу ҳодисанинг муфассал тавсифи эса Ш.Балли томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, таранспозициянинг семантик ва функционал типлари ушбу олим томонидан фарқланган. Унга кўра, актуал бирликларнинг ўз семантик хусусиятини сақлаган ҳолда бошқа бир грамматик вазифага хосланиши орқали функционал транспозиция, сўз туркумларига хос бирламчи вазифанинг янги луғавий маъно ҳосил бўлиши билан бирга ўзгариши орқали эса семантик транспозиция ўз аксини топади (Ш.Балли. 1955:138-143).

Ю.С.Степанов қайд этишича, семиотик моҳиятига кўра, «метоморфизм»ни акс эттирадиган транспозиция ҳодисаси қатор лингвистик назарияларда турлича терминлар остида ўрганилади. Хусусан, А.А.Потебня томонидан гап бўлакларининг ўзаро «алмашуви” сифатида эътироф этилган бу ҳодиса генератив грамматикада «трансформация», француз тилшунослигида «трансляция», инглиз тилшунослигида «конверсия» терминлари орқали тавсифланади (Ю.С.Степанов. 1975:253).

Е.Курилович эса сўз туркумларига хос луғавий маъно ва синтактик функциялар ўртасидаги бундай муносабат орқали сўзларнинг бирламчи ва иккиламчи функциялари ўз аксини топишини ҳамда ушбу функцияларни рўёбга чиқиши деривация ҳодисаси билан боғлиқлигини қайд этади. Унинг фикрига кўра, “деривация нафақат муайян бир сўздан бошқа сўзнинг ясалиш жараёнида асосга хос бирламчи ёки иккиламчи функциянинг юзага чиқишини, балки сўзнинг турли синтактик қуршовлар таъсирида иккиламчи функцияга эга бўлишини ҳам ўзида акс эттира олади” (Е.Курилович. 1962:56-57).

Е.Курилович томонидан таклиф қилинган “лексик ва синтактик деривация” назарияси транспозиция ҳодисаси тадқиқида В.М.Никитович томонидан “деривацион транспозиция” деб номланган яна бир йўналишнинг вужудга келишига сабаб бўлди (В.М.Никитевич. 1985:84). Ўз мақсади ва моҳиятига кўра, сўз ва маъно ясалишига олиб келадиган лексик ва семантик деривация ҳодисаларини тадқиқ қилиш бўлган ушбу йўналишда транспозиция асос структуранинг категориал ўзгаришига олиб келадиган деривацион усулларидан бири сифатида талқин қилинади. Хусусан, С.Е. Кубрякованинг изларишларида ушбу ҳодиса асос сўзга хос семантик категориянинг формант таъсирида ўзгариши билан боғлиқ масалалар тадқиқ этилган бўлиб, у сўз ясалиши орқали кузатиладиган транспозицияни “конверсия” термини билан юритади (С.Е.Кубрякова. 1974.№5.64).

М.В.Никитин изланишларида эса транспозициянинг икки тури, яъни “транспозитив конверсия” ва “лексик конверсия” (ёки “конверсив деривация”) каби турлари фарқланади. Унинг ёзишича, транспозитив конверсия сўзнинг категориал ўзгариши билан чекланувчи ҳодисадир. Лексик конверсияда эса, сўзнинг грамматик парадигмаси ўзгариши билан бирга унинг лексик маъносида ҳам янгиланиш содир бўлади (М.В.Никитен. 2007:444-446).

Мазкур изланишларда муайян бир категорияга мансуб сўзнинг бошқа бир туркумга кўчиши тилдаги сўзларнинг семантик структурасига сингдирилган полисемантик хусусият ва ундан келиб чиқадиган полифункционал имконият билан боғлиқлиги қайд этилади. Ушбу имкониятлар туфайли тил соҳиблари нарса ва белгилар категориясига мансуб лексик бирликлардан бири орқали иккинчисини идрок этган ҳолда, ўз мулоқот мақсадини рўёбга чиқаради. В.М.Никитович қайд этганидек, “деривацион транспозиция орқали кузатиладиган функционал-семантик ўзгаришга баҳо беришда уларнинг ташқи структурасида содир бўладиган ўзгаришларга эмас, балки ички позицияси орқали намоён бўладиган семантик-грамматик хусусиятларга эътибор бериш лозим. Бинобарин, позиция бу типдаги дериватларда мотивловчи асосга хос грамматик ва семантик хусусиятларни қай тарзда вужудга келишини кўрсатувчи восита сифатида муҳим аҳамиятга эга бўлади. Масалан, больной сўзининг от туркумига хос маъно ва вазифада қўлланишида унинг субстантив позицияда кела олиш хусусияти билан боғлиқдир (В.М.Никитевич. 1985:84).

Бу мулоҳазалардан маълум бўладики, деривацион транспозициянинг тил ва нутқ дихатомиясига монанд ҳолда фарқланган турлари ўз лингвокогнитив асосига нутқий фаолият орқали эга бўлиб, ушбу фаолият туфайли сўз структурасига сингдирилган бирламчи семантик-синтактик имкониятларга таянилган ҳолда, асос структуранинг дискурсив позицияси белгилангани ҳолда, мулоқот вазиятига монанд ҳолда ясама сўз, маъно ёки жумла шаклида рўёбга чиқарилади. Ҳ.Неъматов ва ҳаммуаллифлар томонидан “транспозиция ҳам, конверсия ҳам нутқ ҳодисаси” сифатида эътироф этилиши ва “уларни лексикализация билан аралаштирмаслик лозим”лиги ҳақидаги фикри орқали ана шу дискурсив жараён назарда тутилади. Унга кўра, деривацион транспозиция нутқий ҳосилаларни вужудга келтирувчи восита бўлса, “лексикализация лисоний ҳодиса сифатида сўз, сўз шакллари, сўз бирикмаларидан маъновий ихтисослашиш, соддаланиш, тублашиш асосида янги лисоний бирлик – лексеманинг пайдо бўлиши лисоний лексик парадигмадан қатъий ўрин эгаллаши”га олиб келувчи воситани тақозо этади (Ҳ.Неъматов ва б. 2010:30-34).

Шу нуқтаи назардан қаралганда, “семантик ва функционал транспозиция”, “транспозитив конверсия ва лексик конверсия” деб юритилган турларнинг барчаси лексик бирликларнинг синтактик қуршов ташкил қилиш имкониятини яратадиган семантик валентлик билан боғлиқлиги маълум бўлади. И.Қўчқортоевнинг сўзлари билан айтганда: “Нутқда сўзларнинг бир-бири билан бирикишини грамматик қоидаларнинг ўзи билангина изоҳлаш мумкин эмас. Масалан, катта тош, кичик тош, ишчан тош, ялқов тош каби сўзларнинг грамматик бирикувида ҳеч қандай хато йўқ. Бироқ бирикмалардан иккитаси (катта тош, кичик тош) тўғри, кейинги иккитаси эса (ишчан тош, ялқов тош) нотўғридир. Демак, тил бирликларининг нутқ жараёнида бирикиб келишида шундай нуқталар борки, улар тил структурасининг нограмматик факторлари асосида юзага келади. Тилдаги ана шундай нограмматик факторлар сўз валентлиги асосида ўз аксини топади. Сўз валентлиги эса лексик-семантик ҳодиса бўлиб, маълум бир луғавий бирликнинг нутқда бошқа бир бирликлар билан бирлашиш қоидаларини тақозо этади” (И.Қўчқортоев. ЎТА. 1973. №3. 34-35).

Деривацион транспозицияда сўз структурасидаги ушбу семантик имкониятлар татбиғи симметрик ва асимметрик мушоҳада асосида амалга оширилиши билан характерланади. Хусусан, лексик деривацияда компонентлар муносабати симметрик мушоҳадага асосланилса, метафора, метонимия ва лексик конверсия каби семантик деривацияларда семантик компонентлар деривацион муносабати қиёсий ёки ассимметрик мушоҳада асосида воқеланади. Ш.Сафаров томонидан эътироф этилганидек, бу фаолият, маълум бир объектнинг бошқасидан фарқланувчи белгиларини аниқлаш, аниқланган белгиларни чоғиштириш асосида объектнинг ҳиссий рамзини яратиш, ҳосил бўлган ҳиссий рамзни хотирада мавжуд бўлган бошқа рамзлар билан ўхшаш томонларини аниқлаш ва ниҳоят уларни умумлаштириш каби босқичлар асосида юзага чиқади. Санаб ўтилган ментал ҳаракатлар когнитив структураларни ташкил қилиб, объект ҳақидаги тушунчанинг шаклланишини таъминлайди (Ш.Сафаров. 2007: 15).

Транспозитив деривация ҳам ўзининг дастлабки асосига мушоҳада объект ҳақидаги тушунча мажмуини тақозо этадиган ана шундай когнитив структураларни шакллантириш орқали эга бўлади. Ўз характерига кўра дискурсив моҳиятли бўлган ушбу ментал структуралар туфайли “янги сўзга бўлган эҳтиёжни қондиришга оид маълумотларни ўзида мужассамлантирувчи фреймлар” вужудга келади (В.Б.Касевич. 1988:21). Бундай типик структураларнинг лисоний татбиғи эса транспозиция ва лексикализация ҳодисаларининг ҳамкорлигига асосланади. Шунинг учун ҳам транспозитив деривацияни бир йўла ясама сўз ёки маъно мақомидаги тил бирликларини вужудга келтирувчи восита сифатида эътироф этиб бўлмайди. Зеро, транспозтлар бундай мақомга эга бўлиши учун “эркин маънони тўлиқ изоляциялаш асосида ихтисослашган маъно” касб этишига олиб келадиган лексикализация босқичидан ўтиши лозим.

Умумий тилшуносликка оид манбада семантик транспозициянинг муайян туркум билан боғлиқ ҳолда воқеланишига кўра, субстантивация, адъективация, вербализация, адвербиализация ва прономинализация каби турлари қайд этилади (Лингвистический энциклопедический словарь. 1990:519). Ушбу ички турлар деривацион транспозициянинг лексик ва семантик типларининг барча мустақил сўзларнинг функционал-семантик кўчиши асосида воқеланишидан дарак беради. Ушбу лексик ва семантик типли ҳодисалар ичида адвербиал транспозиция алоҳида ўрин татади. Бинобарин, тилшуносликда “кенжа” сўз туркуми сифатида эътироф этиладиган равишлар кўпчилик тилларда туб шаклларнинг миқдоран чегараланганлиги ва аксарият қисми от, сифат ва феълнинг равишдош шаклларнинг деривацион транспозицияси ҳисобига ҳосил қилингани билан ажралиб туради (О.Азизов, А.Сафоев. 1986:55). Бу хусусият биргина ўзбек ва рус тилларига хос бўлмай, корейс тилида ҳам кузатилади.

В.М.Жирмунский таъкидла-ганидек, равишлар орасида этимологик моҳияти нисбатан хира бўлган “соф” турлар ҳисобга олинмаганда, ушбу туркумнинг аксарият қисми ҳол вазифасидаги от ва феъл шаклларидан урчиган сўзлар ташкил қилади. Бундай адвербиал жараён ҳатто бир авлод вакиллари кўз ўнгида юз бериши билан характерланади (В.М. Жирмунский. 1958:19-21).

Ушбу мулоҳаза сўз семантик структурасидан англашиладиган ёки унда яширин ҳолда мавжуд бўлган “бўш ўринлар” ва уни гапда тегишли сўзлар билан тўлдиришга ишора қиладиган сўз валентлиги ва ушбу семантик-синтактик табиатли воситанинг когнитив-дискурсив жараённи ташкил қилишдаги иштироки ҳақида юқорида билдирилган фикрларни тасдиқлайди (С.Д.Кацнельсон. 1987.№3.21). Бинобарин, сўзларнинг гап таркибида ҳол вазифасида кўлланиши аввало сўзнинг семантик-синтактик валентлиги орқали намоён бўладиган дискурсив схема асосида белгиланади. Ж.Элтазаров қайд этганидек, “феъл орқали ифодаланган ҳаракатнинг белгиларини ифодалаш зарурияти маълум бир сўзлар гуруҳининг (от, феъл шакли ёки аксар ҳолларда сифатнинг) ҳол вазифасида қўлланиши натижасида сифат+от (ёки архаик от+от) муносабатларига аналог сифатида равишларнинг шаклланишига олиб келади. от+от: 밤낮 [пам-наж] - кечаю-кундуз, мунтазам, 여기저기 [йό-ги-жό-ги] - у ер-бу ерда; от+от+қўшимча: 번번이 [пн-пн+и] - ҳар сафар, 때때로 [ттэ-ттэ+ло] баъзан, баъзида; сон+от: 한번 [ҳан-бόн] - жуда, ғоятда.(Ж.Элтазаров. 2008:23)

Ҳаракат белгисини ифодалашга бўлган эҳтиёжнинг ана шундай дискурсив аналогия асосида изчил қондирилиши “белги + ҳаракт” схемасига оид маълумотларни ўзида мужассам-лантирувчи транспозитив фреймларнинг вужудга келишига ҳам олиб келади. Бунинг натижасида эса Ю.Н.Мазур корейс тили мисолида қайд этганидек, 1) ҳаракатнинг ҳолат, пайт, ўрин, миқдор ва мақсад каби белгиларини ифодалайдиган умумграмматик маънога эгалиги, 2) гапда ҳол вазифасида қўлланиши, 3) ўзига хос туб шаклдан ташқари луғавий ва синтактик шакл ясаш парадимасига эга бўлмаган ўзгармас туркум экани, 4) ўзидан кейинги сўзни бошқармаслиги, боғланмаслиги, 5) фақат равиш ясаш хусусиятига эга бўлган сўз ясаш типига эгалиги билан характерланадиган мустақил сўзлар туркуми шаклланади (Ю.Н.Мазур. 2004:59).

Ўзбек тилида бўлгани каби корейс тилида “нутқда предикатга хос ҳаракат белгисини аниқлаш ва ўзи муайян морфологик ўзгаришга учрамаслиги билан ўзгармас сўзлар тоифасига мансуб бўлган” мазкур сўз туркумнинг “атрибутив ва от туркумига мансуб сўзлар билан боғланиб келиши” “сифат+от” аналогиясидан тамомила узилиб кетмаганидан дарак беради. Бунинг далилини равишларнинг корейс тилида: а) феъл билан: 많이 달라지다 [манҳи таллачита] – анча ўзгармоқ, 열심히 공부하다 лсими конгбуҳада] – ғайрат билан ўқимоқ, 보다 [ккок ка пода] – аниқ бориб кўрмоқ, 열심히 하다 [йόлсими ҳада] – ғайрат қилмоқ, 빨리 오다 [ппалли ода] – тез келмоқ, 주로 이용하다 [чуло иёнъҳада] – асосан фойдаланмоқ; б) равиш билан: 너무 일찍 오다 [нόму илччик ода] – жуда вақтли келмоқ, 자주 못 치다 [чачу мос чхида] – тез-тез шуғуллана олмаслик; в) арибутив сўз билан: 가장 큰 학교 [качанъ кхын ҳаккё] – жуда катта мактаб, 가장 큰 이유 [качанъ кхын ию] – жуда катта сабаб, 바로 이런 [пало илόн] –айнан шундай; г) от билан: 가장 먼저 [качанъ мнч] – энг аввал, 바로 부모님 [пало пумоним] – айнан ота-она, 간단히 저녁[кантанҳи чόнйόк] – оддий оқшом, 꼭 변호사 [ккок пйόнҳоса] – аниқ адвокат, 그냥 집 [кынянъ чиб] – шунчаки уй, 반짝반짝 윤 [панччакпанччак] – ярқироқ нур; д) сон билан: 겨우 세 시간 [кйу се сиган] – зўрға уч соат; е) олмош билан: 과연 그 [квайон кы] – айнан ўша, 바로 이 근처 [пало и кынчхό] – айнан шу ер; ё) сифат билан: 참 아름답다 [чхам алымтапта] – жуда гўзал, 많이 힘들다 [манҳи ҳимтылта] – жуда қийин, 얼마나 좋다 [όлмана чоҳта] – қанчалар яхши, 아주 재미있다 [ачу чэмиисста] – жуда қизиқарли, 무척 상쾌하다 [мучхόк санъяхвэҳата] – жуда тетик; боғланиши мисолида кузатиш мумкин (Фил Ким. 2002:98).

Ўзбек тилида бўлгани каби корейс тилида ҳам туб равишлар миқдори чегараланган. Хусусан, ўзбек тилида: тез, секин, аста, зўрға, аранг, сал, тек, сўнг, боя каби асл туркий ва жуда, ҳамон, дарров, ҳали, ҳамиша, хийла, хиёл, мудом, нуқул каби ўзлашмалардан ташкил топса, корейс тилидаги туб равишлар [кквэ] - бениҳоя, 여간 [йό-ка] - оддий, [тό] - янада, 차라리 [чха-ла-ли] - тезда, [пхόк] - жуда, 오히려 [о-ҳи-лй] - аксинча, 얼른 [όл-лын] - тезда, 가끔 [ка-ккым] - баъзан, 다시 [та-си] - кайтадан, [ныл] - ҳар доим, 이미 [и-ми] - аллақачон, 벌써 [пόл-ссό] - аллақачон кабилар ҳисобланади(임호빈. 2005:88).

Ўзбек ва корейс тилларида равишларнинг аксарият қисмини от, сифат, сон, олмош ва сифатдош, ҳаракат номи ҳамда тақлид сўзларнинг транспозитив деривацияси асосида ҳосил қилинган лексик ва семантик дериватлар ташкил қилади. Мазкур ясамаларнинг каттагина қисми турли туркумга мансуб сўзларни адвербиал конвертациялайдиган равиш ясовчи формантлар иштирокида ҳосил қилинади. Хусусан: а) отнинг морфологик адвербализацияси: инглиз-ча, ўртоқ-ларча, деҳқон-часига, қатор-асига, ой-лаб, қуш-дай, ўқ-дек, бе-тўхтов, тўхтов-сиз; 쓸데+없이 [ссылтэ+опси] - бе-фойда, фойда-сиз, 억지+ [όкчи+ло] - мажбур-ан, 정말로 [чόнъ-мал-ло] -ҳақиқатда; б) сифатнинг морфологик адвербализацияси: янги-ча, вахший-ларча, очиқ-часига, мард-часига, узун-асига, шунақа-сига, яхши-лаб, фидокор-она, мард-она, мажбур-ан, тасодиф-ан; +=새로이 [сэлоп+и] - янги-ча; 같이 [ккачх-и] - бирга, 당연히 [танъ-йόн-ҳи] - табиий равишда, 멀리 [мόл-ли] – узоқ; в) олмошнинг морфологик адвербализацияси сен-ча; 너나없이 [нόна+όпси]ҳамма, ҳамма биргаликда; г) соннинг морфологик адвербализацияси: битта-лаб; 둘이서 [тул+исό] – икковлон, 세이서 [се+исо] –учов; д) феълнинг морфологик адвербализацияси: истаган-ча; + [кут+и] - атай-лаб, 오붓+ [кут+и] - етарлича; е) равишнинг морфологик адвербализацияси: ҳозир-ча; 일찍+ [ил+ччик] – вақтли, 더욱+ [тоук+и] шунингдек каби содда ясама равишлар шулар жумласидандир.

Ўзбек ва корейс тилларида қўшма, жуфт ва такрор шаклли равишлар ҳам мавжудки, уларни тўғридан-тўғри сўз ясаш (яъни лексик деривация) асосида ҳосил қилинган ясамалар сифатида изоҳлаб бўлмайди. Зеро, бундай равишлар ҳаракат белгиларини ифодалаш мақсадида ҳосил қилинган бирикма ҳолларга хос эркин маънонинг адвербиал кўчирилиш ва маъновий ихтисослаштирилиши натижасида вужудга келган лексик-семантик дериватлардир. Шунинг учун ҳам манбаларда мазкур равишларни “лексемалашган” тип сифатида изоҳлаш тавсия қилинади (Т.Асадов. 2009:13).

Ўзбек тилида бундай адвербал дериватлар 1) у, бу, шу, ўша каби кўрсатиш олмошлари, ҳар белгилаш олмоши ва бир сўзининг ўрин-пайт, чиқиш, жўналиш келишигидаги сўзлар билан бирикиши натижасида: у ерга, шу ердан, бу орада; ҳар ёққа, ҳар ерда, ҳар томонга; бир оз, бир талай, бир онда, бир зумга, бир бошдан каби қўшма равишлар, 2) турли туркумларга мансуб сўзларни жуфт ва такрор ҳолда қўллаш асосида: қатор-қатор, йилдан-йилга, тун-кун; эсон-омон, пишиқ-пишиқ, очиқдан-очиқ; узил-кесил, билинар-билинмас, қўярда-қўймай, туриб-туриб, қайта-қайта; нари-бери, олдинма-кейин, ўзидан-ўзи, ўз-ўзича; очиқ-ойдин, тўла-тўкис; апил-тапил, тақа-тақ, шартта-шартта каби жуфт ва таркрор шаклдаги равишлар ҳосил қилинади.

Худди шундай адвербал дериватларни корейс тилида ҳам кузатиш мумкин: 1) , , каби кўрсатиш олмошларининг такрор ёки аралаш келиши натижасида: 이리이리 [или-или] - бу ерга, 이리저리 [или-чόли] – улай-бўлай, 이럭저럭 лк-члк] - ундай-бундай, 그럭저럭 [кылк-члк] - дуруст, 이렁저렁 [илόнъ-чόлόнъ] – улай-бўлай, 그렁저렁 [кылнъ-члнъ] –ўлда-жўлда (우리말 문법론 2011:240-241);

2) турли туркумларга мансуб сўзларни такрор ҳолда қўллаш асосида: Отнинг такрор келиши: 가지가지 [качи-качи] - бошқа-бошқа, 산들산들 [сантыл-сантыл] - шамолнинг енгил эсиши, 뭉게뭉게 [мунъке-мунъке] – булут ёки тутуннинг шарсимон шакли, 갈피갈피 [калпхи-калпхи] – турли йўналишда, 사이사이 [саи-саи] – ора-ораси; соннинг такрор келиши: 하나하나 [ҳана-ҳана]-бирма-бир; равишнинг такрор келиши: 길이길이 [кили-кили] –анча вақтгача, 오래오래 [олэ-олэ] – аллақачон, 소곧소곧 [сокот-сокот] ҳар доим, 자주자주 [чачу-чачу] – дамба-дам, 고루고루 [колу-колу] - тенг, баробар, 깊이깊이 [кипхи-ипхи] - жиддий, 두루두루 [тулу-тулу] - қаторасига, 따로따로 [ттало-ттало] - алоҳида, 미리미리 [мили-мили] - олдиндан, 어서어서 [όсό-όсό] - илдам, 덜그럭덜그럭 [тόлкылк-тόлкылόк] –қаттиқ жисмларнинг бир бирига урилиши, 영영 [йόнъ-йόнъ] – умрбод, абадий; сифатнинг такрор келиши: 까칠까칠 [ккачхил-ккачхил] – ғадир-будур (тери ёки юза қисм), феълнинг такрор келиши: 꼬불꼬불 [ккобул-ккобул] - қийшик, 방글방글 [панъкыл-панъкыл] – мийиғида кулиш, 생글생글 [сэнъкыл-санъкыл] – лаб ёки кўзлар билан енгил кулиш(고영근∙구본관. 2011:241-242) каби такрор равишлар сингари, қўшма равишлар шулар жумласидандир. Корейс тилида такрор равишларга асосан тақлид сўзлар киритилган: 철썩철썩 [чхόлссόк- чхόлссόк] - тўлқин шовқини, 데굴데굴 [тэкул-тэкул] - сувда (бирор оғир нарсанинг) чайқалиш овози, 느릿느릿 [нылис-нылис] имиллаб юриш, 울긋불긋 [улкыс-пулкыс] - ранга баранга, 사뿐사뿐 [саппун-саппун] – оҳиста юриш, 반짝반짝 [панччак-панччак] - чақнамоқ, ярқирамоқ. Ҳам от, ҳам равиш вазифасида қўлланиладиган такрор сўзлар: 송이송이 [сонъи-сонъи] - бирин кетин, 차례차례 [чхлйе-чхлйе] – навбати билан, 군데군데 [кунте-кунте] - ҳамма жойда, 굽이굽이 [купи-купи] –иланг-биланг жой; Такрор отларига –이 [и] равиш ясовчи қўшимча орқали равиш ясалади: 곳곳+ [кос-кос+и] – баъзи жойда ҳамма жойда, 번번+ [кос-кос+и] – рақам кўп марта, 낱낱+ [кос-кос+и] – ҳар бир бирма-бир , 집집+ [чиб-чиб+и] – барча уй ҳар бир уй; Қисман такрор равиш: 갈팡질팡 [калпханъ-чилпханъ] - саросима, 삐뚤빼뚤 [ппиттул-ппэттул] – бир жойдан иккинчи жойга ҳаракатланиш, 싱글벙글 [синъкыл-пόнъкыл] -лаб ёки кўзлар билан енгил кулиш, 알뜰살뜰 [алттыл-салттыл] – тежаб-тергаб, 알록달록 [аллок-таллок] – ола-була, 우락부락 [улак-булак] - гуркираб, 우물쭈물 [умул-ччумул] – суст ҳаракат қиладиган одам, 곤드레만드레 [контыле-мантыле] – қаттиқ маст бўлиш;

Сўздаги олд, ўрта ва орқа бўғинларнинг такрор келиши билан ясалган равишлар: Олд: 두둥실 [ту-тунъ-сил] - поднимаясь, 아리아리랑 [али-али-ланъ] – корейсча миллий ашула. Ўрта: 푸드득 [пху-ты-тык] -(қанотларни қоқиш овози). Орқа: 푸드득 [пху-ты-тык] – қанотларни қоқиш овози. Ва яна 사르르르 [са-лы-лы-лы] – бирор ниманинг ўз-ўзидан ривожланиши, 따르르릉 [тта-лы-лы-лынъ] – телефон қўнғироғи овози каби сўздаги такрор қисмнинг чўзилиб келиши натижасида ясалган равишларни ҳам кузатишимиз мумкин (고영근∙구본관. 2011:242).

Булардан ташқари ўзбек ва корейс тилларида келишик шаклидаги от, сифат, сон ва олмошлардан иборат тублашган содда равишлар ҳам мавжуд. Бу гуруҳга мансуб равишларнинг келишикли сўз шакллар экани уларнинг ҳаракат белгиларини ифодалаш мақсадида ҳосил қилинган нутқий фрагментлар адвербиализацияси асосида ҳосил бўлганидан дарак беради. Шу хусусиятига кўра, мазкур гуруҳга мансуб равишларни функционал-семантик транспозитлар сифатида ажратиш мумкин. Хусусан, ўзбек тилидаги: 1) жўналиш, ўрин-пайт, чиқиш келишигидаги отлар: орага, орада, орадан, тубдан, тонгдан, тонгда, орқадан, орқага, четдан, четга, четда; 2) жўналиш, ўрин-пайт, чиқиш келишиги шаклидаги сифатлар: узоққа, узоқдан, узоқда, яқинда, яқиндан, яқинга, чиндан, пастдан, қуйига, қуйида, ёлғондан; 3) ўрин-пайт, чиқиш келишиги шаклидаги кўрсатиш олмошлари: унда- бунда, ўшанда, шундан, бундан; 4) жўналиш, ўрин-пайт, чиқиш келишиги қўшимчаларини олган бир сони: бирдан, бирга, бирда кабилар ана шундай типдаги транспозитлар сирасига киради.

Худди шундай функционал-семантик транспозитларни корейс тилидаги қуйидаги равишлар мисолида қайд этиш мумкин: 1) жўналиш ва восита қўшимчалари + [으로] [пакк+э/ыло] – ташқарида фақат, +[으로] [тви-л/ыло о] – орқада, кейин, сўнг, + [чόн-э] –илгари аввал, 밑에 [митх-э] – паст пастда 아래 + [алэ+э] – қуйи, паст пастда, тубанда, 후방+[으로] [ҳупанъ+э/ыло] – орқага тисарилиш орқага, орқа томонга,하부+ [ҳапу+э] – пастки қисм пастда, 이전+ [ичόн+э] – илгари аввал; 2) 저쪽+으로 [чόччок+ыло] – ана у томон нарига, четга, 가꾸다+=가꾸로 [каккута+ло] – етиштирмоқ аксинча, 뒤집다+ [어서] =뒤집어/뒤집어서 [твичип+ό] – остин-устин қилмоқ тескари, тескарисини; 3) +[и+э] – бу бунинг кетидан, + [кы+я] –у ҳа албатта 4) 함께 [ҳан пкый- (дан келиб чиққан) ] - бир вақт биргаликда, 셋으로 [пакк+э] – уч рақами учга, уч қисмга кабилар шулар жумласидандир (임호빈 2005:101).

Хуллас, ўзбек ва корейс тилларида транспозицион кўчиш асосида вужудга келадиган бундай туркумлараро кўчиш ҳодисаларини қиёсий тавсифлаш энг аввало тилларнинг генетик алоқасини белгилашда, шунингдек, ушбу тилларни қиёслаб ўқитишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Адабиётлар:

  1. Азизов О., Сафоев А. Ўзбек ва рус тилларининг қиёсий грамматикаси. Т.,1986. (Azizov O., Safoev A. Uzbek and Russian comparative grammar. T., 1986.)

  2. Апресян Ю.Д. Лексическая семантика. Синонимическая средства языка. -М.,1974. (Apresyan U.D. lexical semantics. Synonymous language means.-M., 1974.)

  3. Асадов Т. Сўз туркумлари тизимида равиш. НДА. Тошкент, 2009.(Asadov T. Adverb in the system of parts of speech. НДА. Tashkent, 2009.)

  4. Балли Ш. Общая лингвистика и вопросы французкога языка. -М., 1955. (Balli Sh. General linguistics and questions of the French language. -M.,1955)

  5. Жирмунский В.М. О природе частей речи и их классификации // Вопросы частей речи. –Л.-Наука, 1958. (Jirmunskiy V.M. About the nature of part of speech and their classification // Questions of part of peech. – L. – The science, 1958.)

  6. Касевич В.Б. Семантика. Синтаксис. Морфология. –М., 1988. (Kasevich V.B. Semantics. Syntax. Morphology. –M., 1988.)

  7. Кацнельсон С.Д. Понятию типов валентности.-Вопросы языкознание. 1987. №3.(Katznelson S.D. Concept of valence types. -Linguistic issues. 1987. №3.)

  8. Кубрякова С.Е. Деривация, транспозиция, конверсия. Вопросы языкознание.1974.№5. (Kubryakova S.E. Derivation, transposition, conversion. Linguistic issues. 1974.№5.)

  9. Курилович Е. Очерки по лингвистике.-М., 1962. (Kurilovich E. Essays on linguistics. -M., 1962)

  10. Лингвистический энциклопедический словарь.-М., 1990. (Linguistic encyclopedic dictionary.-M., 1990.)

  11. Мазур Ю.Н. Грамматика современного корейского языка. 2004. (Mazur U.N. Grammar of modern Korean language. –M., 2004.)

  12. Маҳмудов Н., Нурмонов А. Ўзбек тилининг назарий грамматикаси. –Т., 1995. (Mahmudov N., Nurmonov A. The grammar of Uzbek language.-T., 1995.)

  13. Неъматов Ҳ., Асадов Т., Ширинова Н. Конверсия, тарспозиция ва лексикализация ҳақида //Айюб Ғуломов ва ўзбек тилшунослиги масалалари. –Т., 2010. (Nematov H., Asadov T., Shirinova N. About conversion, transposition and lexicalization // Ayub Gulomov and Uzbek linguistic issues. –Т., 2010.)

  14. Никитевич В.М. Основы номинативной деривации. –Минск, 1985. (Nikitivich V.M. Basics of nominative derivation. -Minsk, 1985.)

  15. Никитин М.В. Курс лингвистической семантики. -Петербург, 2007. (Nikitin M.V. Linguistic semantics course – Peterburg, 2007.)

  16. Сафаров Ш. Когинитив тилшунослик. -Жиззах, 2007. (Safarov Sh. Cognitive linguistics. –Jizzakh, 2007.)

  17. Степанов Ю.С. Основы общего языкознания. - М., 1975. (Stepanov U.S. Basics of general linguistics. - М., 1975.)

  18. Фил Ким. Грамматика современного корейского языка. –Алмата, 2002. (Fil Kim. Grammar of modern Korean. Almaty, 2002.)

  19. Элтазаров Ж. Ўзбек тилшунослигида сўз туркумларининг ўзаро алоқаси ва кўчиши. –Т., 2008. (Eltazarov J. Interaction and Strengthening of the Uzbek linguistics. - Т., 2008.)

  20. Қўчқортоев И. Сўз валентлиги ҳақида // Ўзбек тили ва адабиёти. 1973.№3. (Quchqortoyev I. About the effect of vocabulary// Uzbek language and literature. 1973.№3.)

  21. Kim Mun Uk, Ismailov Anvar. Koreys tili grammatikasi한국어 문법.- Toshkent, 2007. (Kim Mun Uk, Ismailov Anvar. Korean language grammar. Toshkent, 2007.)

  22. 임호빈∙홍경표∙장숙인. 외국인을 위한 한국어문법. 연세대학교, 2005. (Im Ho-bin, Hong Kyung-pyo, Jang Suk-in. Korean grammar for foreigners. –Yonsei University.2005 )

  23. 고영근∙구본관. 우리말 문법론. 국립중앙도서관, 2011. (Ko Young-geun, Ku Bon-gwan. Korean grammar. National libr ary of Korea, 2011. )

 

Назарова Ш. Сравнительный анализ адвербализации в узбекском и корейском языках. В статье рассматривается феномен адвербализации в узбекском и корейском языках, морфологическая миграция феномена адвербализации, дублирование слов разных жанров и функционально-семантические транспозиции, а также сравнительная характеристика возникающих на них миграционных явлений и, прежде всего, генетической связи между языками.

Nazarova Sh. Comparative analysis of adverbalization in Uzbek and Korean languages. This article is about the phenomenon of adverbalization in Uzbek and Korean languages, morphological migration of the adverbalization phenomenon, the dual and re-moving words of different genres, and funсtional-semantic transpositions as well as the comparative characterization of the migration phenomena which are based on them and, above all, the genetic link between languages.

Xorijiy filologiya jurnali tahrir ha'yati