“是” [shì] - бўлмоқ феълининг хитой тилида қўлланилиш ҳолати турли даврларда турлича бўлган. Қадимги хитой тилида мавжуд бўлган “是” [shì]нинг айрим вазифалари замонавий хитой тилида йўқ бўлиб кетган ёки, аксинча, замонавий хитой тилида пайдо бўлган янги вазифалари қадимги хитой тилида учрамайди. Замонавий хитой тилининг ёзма ва оғзаки шаклида “是” [shì]нинг ишлатилиш кўлами анча кенг бўлиб, унга оид қатор илмий тадқиқотлар олиб борилган. Бу тақдиқотларнинг айримларида “是” [shì]ни гап бўлаги сифатида тавсифланган бўлса, бошқаларида грамматик компонент сифатида қаралган. “是” [shì]ни тўлиқ англаб, тушуниб, керакли жойда тўғри қўллай олиш учун тил ва нутқ ўртасидаги боғланишларни англаш лозим бўлади.
Биз аввал “是” [shì]нинг турли сўз туркумлари вазифасида қўлланиш ҳолатини тадқиқ қилишга ҳаракат қиламиз.
Адашиш узоқ эмас, англадимки, бугун тўғри, кеча нотўғри.
(Изоҳ: Ҳақиқатда йўлдан адашиш узоқ эмас, англадимки бугунги кун тўғри, кечаги кун нотўғри)
Қисқа тарихга эга бўлганлар қисқа тарихлари сабабли масъулиятсиз бўлишлари мумкин; узоқ тарихга эга бўлганлар узоқ тарихлари туфайли ўзларини тўғри деб ҳисоблашлари мумкин.
Ҳар бир виждонли инсон буни бажара олади.
Талабаларнинг барчаси чин кўнгил билан илм олишлари керак.
“Бу” маъносини ифодалашда ишлатилади.
Бу пайтда, аёлнинг гўдакларини қўллари билан юпатишлари, майин овозда уни эркалаётган овози, гўдакнинг йиғи аралаш онасини эмаётгандаги овози, катта болаларнинг энди уйқудан уйғонгандаги инжиқликлари, эркакларнинг баланд овозда болаларга бақиришлари, буларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида жуда ажойиб ҳолда уйғунлаштирилиб тасвирланган;
“是日更定,余拿一小舟,拥毳衣炉火,独往湖心亭看雪。” [2]
“Бу куннинг ўзгариши билан, устимга мўйнали кийимимни кийиб, ўзим билан кичик печкачани олиб, кичик қайиққа ўтирдиму, ёғаётган қордан баҳраманд бўлиш учун кўл ўртасига қараб йўл олдим. Бу гапда қўлланган “是” “бу” маъносини ифодалаб келаяпти.
“国事” ва “国是” омонимлар, иккаласи ҳам от сўз туркумига киради ҳамда “давлат иши, давлат ишига доир, расмий” деган маъноларни англатади. Шу билан бирга фарқли томонлари ҳам мавжуд:
在我国,人民代表大会是人民行使国家权力的机构,全国人大代表到北京参加全国人民代表大会就是“共商国是”
Халқ вакиллари мажлиси кенгаши халқ давлат ҳокимиятини амалга оширадиган орган ҳисобланади. Мамлакатнинг барча вакиллари ушбу мажлисга қатнашиш учун Пекинга келиши “共商国是” дейилади.
“疏上,夺俸一年。呜呼!国是所归,往往如此矣。”[3]
Императорга ҳурматсизлик қилиш, бир йиллик маошдан айрилишдир! Уууҳ! Давлат сиёсати шундай.
1) – га қарамасдан, деган маънони ифодалаб келади. Масалан, 我是有点胖,但不影响美观 – Мен семиз бўлишимга қарамасдан, бу менинг гўзаллигимга таъсир қилмайди;成绩是不怎么好,但他确实很努力 – Имтиҳон натижалари ёмон бўлишига қарамасдан, у аслида жуда тиришиб ўқийди.
2) “Сабаб”, “Мақсад” “Учун” маъноларини ифодалаб, “是” ўзидан кейин 因为,由于,为了 каби сўзларни олади: 她考试不挂科是平时很用功 – У барча имтиҳонларни яхши топширишининг сабаби доимо тиришиб ўқишидир; 现在认真实习是为了积累工作经验 – Ҳозирда жиддий ўқишдан мақсад яхши иш топишдир.
3. Гапда “是…还是…?” шаклида келиб, сўроқ гап турини ясашга хизмат қилади. Масалан, 今天答辩是优秀还是良好? – Бугунги ҳимоя аъло даражадами ёки яхшими?; 今天你放跑了敌人,你说说你是有意还是无意的? – Сен бугун душманни қўйиб юбординг, сен менга айт-да сен буни атайлаб қилдингми ёки атайлаб эмасми?
а) 此人甚是厉害,不可轻易招惹。
Бу одам жуда кучли, осонгина қўрқитиб бўлмайди.
б) 这厮最是无耻,总干偷鸡摸狗的事情。
У юзсиз бола, доим ўғирлик қилади.
c) 他更是艺高人胆大,自己先上了擂台。
У жасур инсон, унинг ўзи биринчи бўлиб саҳнага чиқди.
1. 认为……正确 (“Тўғри деб ҳисобламоқ”) маъносини ифодалаб келади. Масалан, “是己而非人,俗之同病”[4] . Изоҳ: 认为自己是对的,认为别人是错的,这是世俗的通常的毛病 – Ўзини ҳақман деб ҳисоблаш, бошқаларни эса ноҳақ деб ҳисоблаш, бу дунёда кўп учрайдиган энг катта камчиликдир.
2. “Текшириш” маъносини ифодалаб келади. Масалан, 是正. Ҳозирги замонавий хитой тилида “текшириш” маъноси 订正, 校正 орқали ифодаланади.
3. Боғловчи бўлиб хизмат қилади. Масалан, 我是撒马尔罕国立外国语学院的学生 – Мен Самарқанд давлат чет тиллар институти талабасиман.
4. “Бор бўлмоқ”, “Мавжуд” маъноларини ифодалайди. Масалан, 我的对面是各位论文考核老师 – Менинг рўпарамда диссертацияни баҳолайдиган ўқитувчилар бор.
5. “Ён бермоқ”, “Паст кетмоқ” маъноларини ифодалаб келади: 大家都中五百万了,下一个应该是我了吧 (大家都中五百万了,下一个应该是我了吧) – Ҳамма беш миллиондан ютди, кейингиси, албатта, мен бўлишим керак.
6. “Ўхшамоқ” маъносини ифодалаб келади, бунда гапларда метафорик ўхшатиш усулидан фойдаланилади. Масалан, 她是夜明珠,暗夜里,放射出灿烂的光芒– У тунги марвариддир, қоронғида ҳам ёруғ нур таратади; 村长是我们的领头羊,带领大家奔小康 – Қишлоқ оқсоқоли бизнинг йўлбошчимиз, у бизни фаровон ҳаёт томон бошлайди.
Фойдаланилган адабиётлар:
Тухтамишев А. Функционирование конструкции “是” [SHÌ] “БЫТЬ” на морфологическом уровне. Данная статья посвящена анализу употребления глагола «是» [shì] в китайском языке. В древнекитайском языке широко использовалась форма «是» [shì], и она выполняла различные функции в речи. Однако сфера ее использования в современном китайском языке ограничена. Учитывая разнообразие ее функций, в этой статье мы рассмотрим «是» [shì] как морфологическуюя единицу.
Tuxtamishev A. About the use of the construction “是” [SHÌ] “to be” on morphologic level. This article is devoted to the analysis of the use of the verb "是" [shì] in the Chinese language. In ancient Chinese, "是" [shì] was widely used, that is, it performed various functions in speech. However, the scope of use in modern Chinese is limited. Given the variety of its functions, in this article we will look at "是" [shì] as part of speech.