Темпоралликнинг референциал хусусиятлари
Мирсанов Ғайбулло Қулмуродович,
СамДЧТИ доценти,
Калит сўзлар: референция, дейксис, замон, матн, гап, доминант.
Дейксиснинг замонавий назарий талқинида, дискурснинг замон ва маконда амал қилиши таъминловчи восита сифатида баҳоланади. Е. Падучеванинг фикрича матн/дискурс дейксиси референциал хусусиятга эга бўлиб, унинг вазифаси тил омилларининг тил билан алоқадор бўлмаган объектлар билан муносабати асосида матн боғлиқлигини таъминлашга қаратилади (Падучева 1996: 244).
Референция ҳодисаси когнитивликка оид бўлиб, бу борада М. Ламблаген ва Ф. Хаммлар темпорал муносабатларнинг тилда кодлашуви маълум маънода вақтнинг инсон тафаккурида акс этишини таъкидлашади. Шунингдек, улар нутқ бирликларининг вақт тушунчасида лисоний кодлашувини вақт ментал тузилма сифатида тан олингандагина тўлалигича англаш имконияти вужудга келишини таъкидлашади (Michiel van Lambalgen and Fritz Hamm. 2005: 3).
Референция сўз ва борлиқдаги объектнинг тилга боғлиқ бўлмаган муносабатини белгиловчи восита сифатида қаралади. Мулоқат доирасида референция прагматик асосга эга бўлиб, бунда сўз ёки ибора реал оламдаги объектни белгилашга қаратилади. Бу борада М.В.Лебедев ва А.З. Черняк референция “борлиқдаги предметнинг тилдаги ифодаси билан бевосита алоқадор тур” (Лебедев М.В., ЧернякА.З. 2000: 5) сифатида нутқий контекст учун муҳим бўлган сўзловчининг эътиборидаги замон, макон, вазият, предмет каби маълумотларни амалга оширишда муҳим ўрин тутишини таъкидлашади. Темпорал референциянинг вазифаси воқеа-ҳодисаларни маълум вақт оралиғига жойлаштириш ҳисобланади.
Ж. Юленинг таърифича, референция тил орқали сўзловчининг мақсади (мисол учун бирор нарсага аниқлик киритиш) ва шунингдек, сўзловчининг ишончи (ўша нарса ҳақида тингловчида маълумотнинг мавжудлигини) боғлиқлиги тушунилади. Референциянинг муваффаққиятли амалга ошиши учун инференциянинг ўрнини ҳам аниқ белгилаш талаб этилади. Чунки, сўз ва нарсалар ўртасида бевосита муносабат мавжуд эмас. Тингловчининг вазифаси эса, сўзловчи маълум референциал иборани қўллаши орқали нимани ифодаламоқчи эканлигини англаш саналади (Yule G. 1996: 17-18).
Темпорал референция матн доирасидаги ҳолат ва ҳаракат турларини аниқлаш учун ҳам хизмат қилади. Жумладан, темпорал референция ҳолатга кириши, ҳаракатнинг оқимини англатишда муҳим аҳамиятга эга. Ўз навбатида ҳолат ва ҳаракат тушунчаларига эътибор қаратамиз.
Р. Деклерк лисоний вақт тушунчаси доирасида “темпорал доминантлик” (temporal domain) атамасини замон воситаси орқали бир-бирига темпорал боғланган вазиятларга, ҳамда мўлжалланган вақт таркибига (a set of orientation times) нисбатан қўллайди. Доминантлик ҳар доим замон шакли орқали ўрнатилади ва ҳар бир замон шакли вазият вақтига алоқадор бўлиб, ҳеч бўлмаганда битта белгиланган вақт вазият вақти таркибига киради. Агарда вазият Т муносабатга алоқадор бўлса, бошқа белгиланган вақт доминант ҳисобланади ва мазкур боғликликка нисбатан темпорал субординация (эргашиш) (temporal subordination) ёки темпорал боғланиш (temporal binding) деб аталади. Мисол учун John said he would do it мисолида would do вазият вақти темпорал субординация жиҳатидан said вазият вақтига боғлиқ (Declerck R. 2006: 154-158).Масалан: Saturday nights Ijust move the furniture with sharp corners out of the way, so Iwon't cut my head when he gets his work in. He's got a left swingthat jars you! Sometimes I take the count in the first round; but when I feel like having a good time during the week, or want somenew rags, I come up again for more punishment. That's what Idone last night (O’ Henry, 169); Кечки пайтлар бўлса Ёдгорни кўтариб оламан. Паркларга бориб, циркларга кирамиз. Айланма от ўйинида Ёдгорни отга миндириб айлантираман. Қувноқ, бахтли, саодатли умр жуда секин ўтиб туради. Ёдгор келган кунларимда бир оз тортиниб турган бўлса, кейинги кунларда жуда иноқлашиб кетди (Ғ. Ғулом: 128).
Келтирилган мисолларда saturday nights, кечки пайтлар каби темпорал бирликлар темпорал референция вазифасини бажарган. Инглиз тили мисолида The Present Simple шакли темпорал доминант сифатида ўрнатилган вақт белгисини ифодалаган. Ўзбек тили мисолида –а аффиксли ҳозирги замон шакли темпорал доминант хусусият касб этган. Мазкур замон шакли воқеа-ҳодисаларни бир жараёнга бирлаштириш учун хизмат қилган.
Вақт ўлчови воқеа-ҳодисаларнинг вақт оралиғида содир этилишини белгилаш учун хизмат қилади ва шунинг учун ҳам референциянинг темпорал фрейми сифатида амал қилиши таъкидланади. Бунда иккита вақт ўлчами системаси таклиф этилади: воқеа-ҳодиса саналиши системаси (event-reckoning systems (e.g, calendars)) ва вақт саналиши системаси (time-reckoning systems (e.g, clocks)). Мазкур темпорал муносабатларни тасвирлаш учун мураккаб тил воситаларидан фойдаланиш мумкин. Қиёсланг: The time is approaching midnight (time-reckoning). Christmas has come round again (event-reckoning).
В. Эвенс референцияни темпорал фрейми лисоний кодланишининг учта координаталарини келтиради: 1) мақсадли воқеа-ҳодиса (target event)- белгиланган воқеа-ҳодиса; Day by day we are getting nearer to death; Five minutes later the rescue party was leaving; For generations, Nepal has produced the world's greatest soldiers; 2) референция нуқтаси (reference point) – мақсадли воқеа-ҳодисага нисбатан белгиланган мавжудлик; At present we live in London; In those days, we were getting up at 7 o'clock; One day I shall die; This time last year I was travelling around the world; 3) ориго (origo) – референция вақтига дуративлик (duration), ривожланиш (succession), анисотропик (anisotropicity) координаталаридан бирини боғловчи элемент. Қиёсланг: Next they're playing the Schubert Octet; Suddenly I remembered the letter.
When the spring comes, the swallows return; When we arrived she made some fresh coffee; He rarely lets us know what he's doing. Crime is the best policy these days.He cycles to work most days. (Evans V. 2013: 393 – 435).
Матн доирасида темпорал бирликлар маълум вақт оралиғида бўлиб ўтган воқеа-ҳодисанинг бошқа содир этилган вазиятга алоқадорлигини кўрастувчи восита вазифасини бажаришини кузатиш мумкин. Темпорал ҳодисалар матндаги лисоний муносабатларни шакллантириш, алоқадор воқеа-ҳодисаларни боғлаш учун хизмат қилади. Маълумотлар боғлиқлиги семантик-синтактик боғлиқлик, импликация орқали амалга оширилади.
Замон шаклининг иштироки вазият мазмунини очиб беришда муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам, вазиятнинг релевант мазмуни вазиятнинг референт фрейми деб ҳисобланади. Шундай экан аспект дейктик категория таркибига киритилмаса-да, аспектуал маълумот баъзан темпорал локативликка тааллуқли эканлиги намоён бўлади (Geeraerts D. 2007; 813). Масалан: 'While we were talking, up pulls a passenger train to the depotnear by. A person in a high hat gets off on the wrong side of thetrain and comes tripping down the track towards us (O’ Henry,, 218); Уйимга келганимда вақт алламаҳал бўлиб қолган эди. Танчани кул босиб, тагида тўрттагина чўғ қопти. Қоронғи ошхонадан кўмир олиб чиқиб, солдим (Ў.Ҳошим, 234).
Келтирилган вазиятда 'While we were talking соф темпорал сифатида кейинги воқеа-ҳодисаларга референция вазифасини бажараётганлигини кузатиш мумкин. Ушбу матнда кейинги жараён нарратив таркибда берилган ва воқеа-ҳодисалар кечими маконга ҳам алоқадор. Бунда воқеа-ҳодиса динамик тузилишга эга бўлиб, у, ўз навбатида, темпорал ва аспектуал маконда содир этилган. Кейинги гапда эса келганимда бирлиги кейинги ҳодисаларга нисбатан референция вазифасини ўтаган бўлса, вақт алламаҳал темпорал бирлиги тагида тўрттагина чўғ қопти ҳодисасининг натижасига бўлган ишора сифатида тушуниш мумкин.
Темпорал референция воқеа-ҳодисаларнинг содир этилаётган вақтига аниқлик киритиш учун хизмат қилибгина қолмасдан, балки уларнинг кейинги вазиятда қай тарзда кечишини ҳам белгилайди. Масалан:But Wexford, who had at that moment drawn his in consciously, wasn’t brought to the blush which would have been his reaction the day before. Hewas wondering what he was to think of his summons by the chief constable, and making a disagreeable guess at the answer (Ruth Rendell, 89); Йиғи тамом бўлгандан кейин, бир-бирларини англашиб, суриштира бошладилар. Кейин маълум бўлишига қараганда, на от, на ит ўлган, на қўрғончага ўт тушган, на пичоқ синган. Бўрибойвачча бўлса сўлакайини оқизиб ўзи чиқиб қолди (Ғ.Ғулом, 215).
Темпорал узвийлик воқеа-ҳодисаларнинг бир маромда кўчишини таъминласа, аспектуал хусусият сифатида хабитуал, дуратив маъноларнинг юзага келишини таъкидлаш мумкин. Мазкур аспектуал маъноларнинг шаклланишида at that moment, the day before, тамом бўлгандан кейин, кейин маълум бўлишига қараганда каби темпорал дейктик бирликлар муҳим ўрин тутган.
Вазиятни лисоний нуқтаи назардан вақт оралиғига жойлаштириш учун нутқ вақти (нутқ содир этилаётган жараён), вазият вақти (воқеа-ҳодиса, ҳолат содир этилаётган вақт), референция вақти (берилган вазиятнинг темпорал нуқтаи кўрсатгичи) муҳим аҳамиятга эга. Маълумки, замон шакллари темпорал маълумотни тўғридан-тўғри кодлаштириш учун хизмат қилади.
Темпорал референциянинг муҳим аспекти замон эканлиги кўзга ташланади. Замон грамматик категорияси одатда дейктик замон ва аспектуал хусусиятлар билан аралаш тарзда белгиланади. Темпорал референция матн доирасида предикатларнингтемпорал мослашувини таъминловчи асосий белгиларидан бири ҳисобланади. Предикатнинг замон, аспект, вақт ва макон хусусиятларининг ифодаланишида темпорал референция муҳим аҳамият касб этади.
Адабиётлар:
1. Лебедев М.В., Черняк А.З. Онтологические проблемы референции. М., “Логос”, 2000. –213с.
2. Падучева Е. В. Семантические исследования: Семантика времени и вида в русском языке. Семантика нарратива. М.: Языки славянской культуры, 1996. – 464 с.
3. Declerck R. The Grammar ofthe English Tense System.A Comprehensive Analysis. Volume 1: Berlin: Mouton de Gruyter, 2006 -848 р.
4. Evans Vyvyan. Language and Time //A Cognitive Linguistics Approach. Cambridge: Cambridge University Press. United Kingdom. 2013. 282р.
5. Geeraerts Dirk and Hubert Cuyckens.The Oxford handbook of cognitive linguistics. –Oxford: Oxford University Press.2007. -1345p.
6. Yule G. Pragmatics. – Oxford: Oxford University Press, 1996. – 138 p.
Мирсанов Г. Референциалные черты темзоральности. В данной статье анализируется проблемы темпоральной референции в формировании текста английского и узбекских языков.
Mirsanov G. Referential features of temporality. The article deals with the problem of temporal reference in forming texts, conducted typologically in English and Uzbek.