ЗАМОН КАТЕГОРИЯСИНИНГ МОДЕЛЛАРИ ЛИНГВИСТИК ТАДҚИҚОТ ОБЪЕКТИ СИФАТИДА

Султонова Шоҳиста Муҳаммаджоновна,

ЎзДЖТУ катта ўқитувчиси

Калит сўзлар: замон моделлари: даврий, шажаравий, мифологик, концептуал, бир йўналишли, астрономик ва астрологик, тарихий, профан(маиший), сакрал (муқаддас), эпик, перцептуал, актуал, ижтимоий, аксиологик, бадиий, поэтик.

Инсон ҳаёти фаолиятида замон тушунчасига оид хилма-хил тасаввурлар ва таърифлар мавжудлиги, қолаверса, ушбу тушунчанинг физик-фалсафий ва лисоний талқини ҳали тўлиқ ўрганиб чиқилмаганлиги туфайли замон тушунчаси (категорияси)нинг шу пайтгача ягона таърифи мавжуд эмас.

Рус олими Н.М.Шанский “замонни абадийлик, давомийлик, йўналти-рилганлик, узлуксизлик, ўзига хослик каби хусусиятларга эга бўлган физик-фалсафий тушунча” сифатида эътироф этади [1, 212].

“Замон” тушунчасининг инсонлар тасаввурида қадимги даврлардаёқ шаклланган ва бугунги кунгача сақланиб қолган турли моделлари мавжуд. Улар жамият тарихининг турли даврларида инсон онгининг ривожланиши билан боғлиқ тарзда ўзгариб келган.

Замон модели деганда ягона олам манзараси таркибида замоннинг умумий ва хусусий жиҳатларини намоён қилувчи, шунингдек, қўлланиладиган билим соҳасига боғлиқ ҳолда ўз ўлчов бирликларига эга бўлган, инсон ёки жамият онгида олам манзарасида акс этаётган воқеа-ҳодисаларни ўзига хос тарзда идрок қилиш орқали шаклланадиган замон тушунчасининг бир кўриниши тушунилади.

Замон моделлари турли олимлар томонидан турлича таснифланиб, таърифланиб келган (А.Я.Гуревич, 1984; М.С.Каган, 1982; И.С.Кон, 1978; А.Н.Лой, В.П.Яковлев, 2010; М.Ф.Мурьянов, А.Г.Левич, Г.Х.Вригт, В.И.Постовалова, 1982; Ю.С.Степанов, 1993; Т.И.Дешериева, Ю.Н.Караулов, 1970; С.Е.Никитина, 1993; К.Г.Красухин, 2004; Н.К.Рябцева, 2009; Н.А.Потаенко, 2007; Е.С.Яковлева, 1994; Д.Г.Ищук, 1995; Н.Д.Арутюнова, 1999).

Жумладан, тарихшунос олим А.Я.Гуревичнинг кузатишлари асосида қилган хулосасига кўра, ўрта асрлардаёқ замонга бўлган муносабатларнинг хилма-хиллиги асосида инсонлар онгида унинг табиатга хос (аграр) ёки бошқача айтганда, даврий; шажаравий (ёки генеалогик, сулолавий); инжилга оид ёки мифологик; даврий-тарихий каби бир неча моделлари шаклланган [2, 192]. Бу эса қайси даврга хослигидан қатъи назар, ҳатто бир инсон тасаввурида ҳам замон тўғрисида бир неча ва бир-бирига ўхшамаган тушунчалар юзага келиши ҳамда бир-бирига халал бермаган ҳолда ўзаро алоқада мавжуд бўлиши мумкинлигидан далолат беради.

Сўнгги йилларда лингвистик адабиётларда замоннинг концептуал ва лисоний моделлари алоҳида-алоҳида тарзда кўп ёритилди, лекин, бизнингча, ушбу моделларни ўзаро узвий боғлиқ ҳолда кўриш керак. Д.Г.Ищук уч хил моделни – концептуал ва лисоний моделлардан ташқари умумий моделни ҳам киритади. Ушбу модель реал замон шакллари уйғунлигини акс эттириб, унда инсонга хос замон инсоннинг, онгнинг ва тилнинг мавжуд бўлиш шакли сифатида (онтологик ёндашув) ҳамда ижтимоий ва индивидуал онгда (тилда) борлиқнинг замоний муносабатларининг акс этиши (гносеологик ёндашув) тушунилади [3, 7]. Бу борада Н.К.Рябцеванинг қуйи

 

Ҳар бориб келиши бир олам замон.

Коинот шу дамда ўз куррасидан

Ясаб чиқа олур янгидан жаҳон (7, 59).

Инсон маълум даврда яшар экан, бир вақтнинг ўзида астрономик ва астрологик, тарихий ва ёшга оид, сакрал (мифологик, ритуал) ва профан каби турли замонларни бошидан кечиради. Н.Д.Арутюнованинг қайд этишича, улар қайсидир даражада инсон умрини бошқариб туради: ҳаёт воқеалари (дунёга келиш ва дунёдан кўз юмиш), ҳиссий кечинмалари, ижтимоий хулқ-атвори, тарихий воқеалар, инсон хатти-ҳаракатларининг мақсади мослашувини талаб қилади [5,12].

Шундай қилиб, бир томондан, ўрта асрлар аграр жамиятида замон (вақт), энг аввало, табиат ритмлари, қишлоқ хўжалиги тақвими билан (қуёш, қум, сув, шам, қўнғироқ жаранги бўйича ҳисобланган) белгиланган бўлса, бошқа томондан, аграр замон билан бир қаторда диний байрамлар билан боғлиқ бўлган муқаддас (литургик) (диний амаллар ўтказиладиган) замон, шунингдек, замонга нисбатан мифологик муносабат билан параллель равишда эпик замон ҳам мавжуд бўлган (қабила ва халқлар тарихидаги воқеалар хронологиясига эмас, алоқаларнинг узвийлигига асосланган сулолалар тарихи, авлодлар ҳисоби). Бундан хулоса қилиш мумкинки, ҳатто ўрта асрларда ҳам замонни тушуниш бир хилда бўлмаган.

Ижтимоий замонни ўрганишда табиий фанларнинг фалсафий масалалари даражасида ишлаб чиқилган замонни реал, перцептуал ва концептуал каби турларга таснифлаш алоҳида ўрин тутади. Реал замон адабиётларда реал борлиққа тегишли бўлган физик замон сифатида ифодаланади [8,51-52].

Перцептуал замонни (лот. Perceptio – идрок қилиш, ҳиссий аъзолар ёрдамида объектив борлиқни бевосита акс эттириш) ҳиссий тажрибалардан келиб чиққан ҳолда, идрокнинг ҳиссий даражасидаги реал воқеаларнинг объектив замони акс эттириладиган, ҳиссиётларимиз тўлиқ тартибга келтирилган ҳолат сифатида таърифлаш мумкин.

Масалан, ўзбек тилида вақтли сўзи белгиланган, кутилган муддатдан олдин рўй берган воқеа-ҳодиса ёки амалга оширилган иш-ҳаракатга нисбатан баҳони ифодалайди ҳамда эрта, барвақт сўзлари билан синоним тарзда ишлатилади: Эрта билан вақтли, ҳовуздан юз-қўлимизни ювиб, хўжайиннинг хизматига ҳозир бўлиб турдик [7, 255].

Темпоралликни тушуниш учун бадиий асарда, матнда замоннинг қандай тасвирланиши, қабул қилиниши ва идрок қилинишини аниқлаб олиш зарур. Реал ҳаётда замон бу объектив вақтдир. Реал замон доим олдинга, ўтмишдан келажакка силжийди. Инсон ҳатто, шу замонни ҳам, ўз ҳиссиётларидан келиб чиқиб, мутлақо ҳар хил қабул қилади. Ўз идрокига қараб инсонга вақт баъзан тез, баъзан секин ўтаётгандек туюлади. Бадиий асарларда эса вақт баъзан олдинга ҳаракатланади, баъзан у секинлайди, баъзан эса умуман тўхтаб қолади. Бунда перцептуал (ҳиссий) замоннинг бадиий замон билан умумийлик томонини кўриш мумкин. Масалан: “Минутлари соатдай, соатлари кундай узун кўринган, қачон ўша кунлар бўлар экан, деб соғинган, юрак уриб кутган вақтлар ҳам яқинлашди” [7,128]. Демак, асарда ёзувчи танлаган мавзу бўйича воқеа охиридан олдинга силжиши мумкин, қандайдир босқичларни ташлаб ўтиши, қайсидир вақт оралиғи эса тўлиқ ёритилиши мумкин.

Таҳлиллардан келиб чиқиб, ҳозирги кунда фанга маълум бўлган қуйидаги замон моделлари ва турларини кўрсатиб ўтиш мумкин: реал (физик), даврий, шажаравий (эпик), мифологик, муқаддас (сакрал), тарихий, перцептуал ёки профан (эмпирик, маиший), актуал, ижтимоий, концептуал, аксиологик, бадиий, поэтик ва ҳ.к.

Юқорида номлари келтирилган аксарият олимлар томонидан замон турлари бўйича ишлаб чиқилган таснифларда асосан замонни англаш (идрок қилиш)даги фарқланишлар масаласи кўтарилган бўлиб, ўхшашликлар ва замон моделларининг ўзларидаги фарқлар эса эътибордан четда қолган. Бизнингча, бундай қиёслаш айнан бир нарсага нисбатан турли нуқтаи назарларни ягона махраж (асос)га бирлаштиришга имкон беради. Замоннинг хоссалари, ўзига хос хусусиятлари ривожланиши ва намоён бўлишининг умумий қонуниятлари мавжуд бўлиб, улар мазкур категорияни маълум билимлар соҳасига тегишли хусусий эмас, балки умумий тушунча сифатида тушунишни, шунингдек, уни ўрганишда барча фанларга хос далиллар ва маълумотларга асосланишни талаб қилади.

даги фикри анча моҳиятга яқинроқ деб ўйлаймиз: “...бир йўналишли ва даврий, маиший ва номаиший замон тўғрисидаги анъанавий бўлиб қолган тасаввурлар замоннинг лисоний олам манзарасидаги ролини, унинг коммуникатив вазифаларини ва маданий контекст билан алоқасини, замоннинг нафақат баҳолаш ўлчами, балки объекти, инструменти ва асоси бўла олиш қобилиятини тўлиқ акс эттира олмайди” [4, 78]. Бизнингча, лисоний олам манзарасидаги замоннинг аҳамиятини очиб беришда унинг барча моделларини умумлаштирган ҳолда таҳлил этиш талаб қилинади.

Ҳозирги замон тилшунослигида кўпчилик олимлар, жумладан, Ю.С. Степанов ва Н.Д.Арутюнова замон категориясининг иккита асосий модели, яъни кишилик жамиятининг тарихий ривожланиши давомида шаклланган даврий ва бир йўналишли моделлари тўғрисида фикр юритмоқдалар. Н.Д.Арутюнованинг таъкидлашича, абстракт моделда замон расмий, дунёдан ва инсондан ажралган ҳолда намоён бўлади. Агар замонни ҳис қилиш табиат жараёнлари даврийлигини идрок қилишга асосланган экан, унда инсон руҳияти воқеалар содир бўлиши билан боғлиқ бўлган ўтмиш, келажакка бўлинган ва ҳозирги замоннинг оқимига бирлаштирилган бир йўналишли замон билан боғлиқ бўлади [5, 688]. Фақат инсоннинг дунёдаги иштироки (мавжудлиги)гина расмий замонни воқеалар билан тўлдиради, инсон туфайли замон моделида ҳисоб нуқтаси, ҳаракат ва ҳаракат йўналиши каби компонентлар пайдо бўлади, вақт ҳисоблана бошлайди, энг асосийси, кишилар онгида фарқлана бошлайди. Масалан, ўзбек тилида вақт ифодаси бошқа тиллардаги вақт ифодасидан фарқ қилади:

Ўзб.: соат тўрт ярим (16.30) – рус: половина пятого (16.30)

Ўзб.: тўртдан ўттиз дақиқа ўтди – рус: тридцать минут пятого

Маълумки, қадимги жамият кишиси учун чор-атрофни коинотнинг ажралмас бўлаги сифатида содда ва яхлит тарзда тушуниш хос бўлган, бу эса замонга бўлган муносабатда ҳам ўз аксини топган. Замон континуумини (давомийлигини) қадимги онг билан идрок қилиш космопланетар даврийлик билан мувофиқлашган, чунки инсон ўзини фазо (космос) ва унинг ҳаётини белгиловчи ҳамда даврийлик тушунчасига олиб келган фазовий ритмлар билан узвий боғлиқ ҳолда ҳис қилар эди. Ўша даврларга хос солномалар, умуман, замон тўғрисидаги тасаввурлар асосида табиат ва фазога оид ритмлар ётган бўлиб, инсоннинг хўжалик ишлари, оилавий анъаналари, меҳнат интизоми ҳамда шу каби ҳаёт тарзи уларга мувофиқ тузилганлигини таъкидлаш мумкин.

Ибтидоий тафаккурда даврларнинг кетма-кет алмашинуви тўғрисидаги тасаввур йўқ эди, замоний муносабатлар ҳали тартибга келтирилмаган, асосий эътибор уларнинг аралашувига қаратилган эди. Қадимги кишилар онгида замон вектор сифатида идрок қилинмаган, яъни у илгариламайди, ҳаракатланмайди, балки доира бўйлаб айланади. Замоннинг даврийлиги, даврнинг тугаллиги ва такрорийлиги туркий халқлар учун ҳам, славян ва бошқа Ҳинд-Европа халқлари учун ҳам хос, умуман, барча халқлар учун универсал ҳисобланади. Шу бўйича Н.И.Толстойнинг ёзишича, замон тилга, руҳиятга, инсонга хос бўлмаган асосларга эга, у табиат билан, қуёш фаолияти ва унинг ердаги акси билан боғлиқ [4, 17].

Қадимги халқлар олам манзараси асосида аниқ образли тафаккур, реал табиий даврлар билан боғлиқ бўлган, қишлоқ хўжалиги ҳаётида акс этадиган ҳамда тилда ўз ифодасини топадиган кўп худолилик ақидалари ва тасаввурлари билан белгиланган ягона содда (даврий) замон модели (қадимги халқларнинг диний-хўжалик тақвими) ётади. Албатта, ушбу фикрлар архаик тараққиёт ҳамда унинг замон моделларига хос. Бироқ, таъкидлаш керакки, бугунги кунда ҳам инсоннинг замонни ҳис қилиши оламдаги ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда кечади, унинг манбаи эса фазовий замон – кун қисмлари, йил фасллари ва бошқаларнинг алмашинуви ҳисобланади, яъни даврийлик ҳозирги давр кишисининг онгида ҳам ўз ўрнига эга. Замон бир йўналишли бўлиши билан бирга унинг баъзи қисмлари (масалан, соат, йил фасллари) такрорланиб туришини ҳис қиламиз: Бўлмаса... келар ҳафтанинг шу куни, шу соатда, шу ерга келсам йўқ демайсизми? [6, 2].

Яшаш соатининг олтин капгири

Ҳар бориб келиши бир олам замон.

Коинот шу дамда ўз куррасидан

Ясаб чиқа олур янгидан жаҳон (7, 59).

Инсон маълум даврда яшар экан, бир вақтнинг ўзида астрономик ва астрологик, тарихий ва ёшга оид, сакрал (мифологик, ритуал) ва профан каби турли замонларни бошидан кечиради. Н.Д.Арутюнованинг қайд этишича, улар қайсидир даражада инсон умрини бошқариб туради: ҳаёт воқеалари (дунёга келиш ва дунёдан кўз юмиш), ҳиссий кечинмалари, ижтимоий хулқ-атвори, тарихий воқеалар, инсон хатти-ҳаракатларининг мақсади мослашувини талаб қилади [5,12].

Шундай қилиб, бир томондан, ўрта асрлар аграр жамиятида замон (вақт), энг аввало, табиат ритмлари, қишлоқ хўжалиги тақвими билан (қуёш, қум, сув, шам, қўнғироқ жаранги бўйича ҳисобланган) белгиланган бўлса, бошқа томондан, аграр замон билан бир қаторда диний байрамлар билан боғлиқ бўлган муқаддас (литургик) (диний амаллар ўтказиладиган) замон, шунингдек, замонга нисбатан мифологик муносабат билан параллель равишда эпик замон ҳам мавжуд бўлган (қабила ва халқлар тарихидаги воқеалар хронологиясига эмас, алоқаларнинг узвийлигига асосланган сулолалар тарихи, авлодлар ҳисоби). Бундан хулоса қилиш мумкинки, ҳатто ўрта асрларда ҳам замонни тушуниш бир хилда бўлмаган.

Ижтимоий замонни ўрганишда табиий фанларнинг фалсафий масалалари даражасида ишлаб чиқилган замонни реал, перцептуал ва концептуал каби турларга таснифлаш алоҳида ўрин тутади. Реал замон адабиётларда реал борлиққа тегишли бўлган физик замон сифатида ифодаланади [8,51-52].

Перцептуал замонни (лот. Perceptio – идрок қилиш, ҳиссий аъзолар ёрдамида объектив борлиқни бевосита акс эттириш) ҳиссий тажрибалардан келиб чиққан ҳолда, идрокнинг ҳиссий даражасидаги реал воқеаларнинг объектив замони акс эттириладиган, ҳиссиётларимиз тўлиқ тартибга келтирилган ҳолат сифатида таърифлаш мумкин.

Масалан, ўзбек тилида вақтли сўзи белгиланган, кутилган муддатдан олдин рўй берган воқеа-ҳодиса ёки амалга оширилган иш-ҳаракатга нисбатан баҳони ифодалайди ҳамда эрта, барвақт сўзлари билан синоним тарзда ишлатилади: Эрта билан вақтли, ҳовуздан юз-қўлимизни ювиб, хўжайиннинг хизматига ҳозир бўлиб турдик [7, 255].

Темпоралликни тушуниш учун бадиий асарда, матнда замоннинг қандай тасвирланиши, қабул қилиниши ва идрок қилинишини аниқлаб олиш зарур. Реал ҳаётда замон бу объектив вақтдир. Реал замон доим олдинга, ўтмишдан келажакка силжийди. Инсон ҳатто, шу замонни ҳам, ўз ҳиссиётларидан келиб чиқиб, мутлақо ҳар хил қабул қилади. Ўз идрокига қараб инсонга вақт баъзан тез, баъзан секин ўтаётгандек туюлади. Бадиий асарларда эса вақт баъзан олдинга ҳаракатланади, баъзан у секинлайди, баъзан эса умуман тўхтаб қолади. Бунда перцептуал (ҳиссий) замоннинг бадиий замон билан умумийлик томонини кўриш мумкин. Масалан: “Минутлари соатдай, соатлари кундай узун кўринган, қачон ўша кунлар бўлар экан, деб соғинган, юрак уриб кутган вақтлар ҳам яқинлашди” [7,128]. Демак, асарда ёзувчи танлаган мавзу бўйича воқеа охиридан олдинга силжиши мумкин, қандайдир босқичларни ташлаб ўтиши, қайсидир вақт оралиғи эса тўлиқ ёритилиши мумкин.

Таҳлиллардан келиб чиқиб, ҳозирги кунда фанга маълум бўлган қуйидаги замон моделлари ва турларини кўрсатиб ўтиш мумкин: реал (физик), даврий, шажаравий (эпик), мифологик, муқаддас (сакрал), тарихий, перцептуал ёки профан (эмпирик, маиший), актуал, ижтимоий, концептуал, аксиологик, бадиий, поэтик ва ҳ.к.

Юқорида номлари келтирилган аксарият олимлар томонидан замон турлари бўйича ишлаб чиқилган таснифларда асосан замонни англаш (идрок қилиш)даги фарқланишлар масаласи кўтарилган бўлиб, ўхшашликлар ва замон моделларининг ўзларидаги фарқлар эса эътибордан четда қолган. Бизнингча, бундай қиёслаш айнан бир нарсага нисбатан турли нуқтаи назарларни ягона махраж (асос)га бирлаштиришга имкон беради. Замоннинг хоссалари, ўзига хос хусусиятлари ривожланиши ва намоён бўлишининг умумий қонуниятлари мавжуд бўлиб, улар мазкур категорияни маълум билимлар соҳасига тегишли хусусий эмас, балки умумий тушунча сифатида тушунишни, шунингдек, уни ўрганишда барча фанларга хос далиллар ва маълумотларга асосланишни талаб қилади.

Адабиётлар:

  1. Шанский Н.М. (ред.), Журавлев А.Ф. Этимологический словарь русского языка. Вып. 10. Под ред. Журавлева А.Ф. и Н.М. Шанского. – М.: Московский университет, 2007. – Вып. X. М. – 400 с.

  2. Гуревич А.Я. Категории средневековой культуры. – М.: Искусство, 1984. – 350 с.

  3. Ищук Д.Г. Лексико-семантическое поле как выражение концептуальной модели времени в языке: (На русском и славянском материале): Дис. ... канд. филол. наук. – СПб, 1995. – 227 с.

  4. Логический анализ языка: Язык и время. – М.: Индрик, 1997. – 351 с.

  5. Арутюнова Н.Д. Язык и мир человека. – М.: Языки русской культуры, 1999. – 895 с.

  6. Ҳошимов Ў. Ҳикоялар. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 2002. – 37 б.

  7. Ғафур Ғулом. Танланган асарлар. Шум бола. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2003. – 255 б.

  8. Мостепаненко А.М. Проблема универсальности основных свойств пространства и времени. – М.: Наука, 1972. – 229 б.

 

Султонова Ш. Модели категории времени как объект лингвистического исследования. В данной статье речь идет о моделях категории времени, сформировавшихся в истории человечества. Раскрывается важность изучения не дифференциальных, а универсальных свойств этих моделей при исследовании времени как онтологической категории.

Sultonova Sh. Models of the category of time as an object of linguistic research. This article deals with models of the category of time that have formed in the history of mankind. When studying time as an ontological category, all these properties are universal.

Xorijiy filologiya jurnali tahrir ha'yati