ЗАМОНАВИЙ ЎҚУВ АДАБИЁТЛАРНИ ЯРАТИШ АСОСЛАРИ

Замонавий педагогик таълим тизимини ташкил этишга доир энг муҳим масалалардан бири бу – юқори сифатли дарсликларни яратиш ва улардан фойдаланишдир. Замонавий, тез ўзгарувчан дунёда, керакли билимларни тақдим этиш ва тарқатиш шароитида дарсликларнинг ўрни ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб бормоқда. Дарслик - бу “ўқув жараёнида турли хил илмий ва касбий мазмундаги маълумотларни махсус форматланган дидактик восита ёрдамида фойдаланувчига етказадиган, ўқув жараёнининг мақсадларига, талабаларнинг психофизик етуклигини оширадиган, таълим ёки унинг босқичлари, яъни ўқув дастурлари, ишчи дастурлари талабларига мос келадиган муяйан бир китоб”[1].

Оммавий таълим талабларига жавоб бўлиши билан дарсликлар асосий ўқув қўлланмасига айланди. Таълим соҳасидаги барча ўзгаришлардан ва ислоҳотлардан қатъи назар, дарсликлар ҳали ҳам ўқитиш жараёнида мажбурий билим манбаи бўлиб қолмоқда. Дарсликларнинг алмаштириб бўлмайдиганлиги, юқори сифатли дарсларни ташкил этиш мумкин эмас деган хулосага келинади.

XXI таълимини белгилайдиган катта қарама-қаршилиирга тааллуқли бўлган замонавий ижтимоий таълим мунозаралари сўнгги дарсликларнинг аҳамияти ва функцияларига янги муъёрларини кўрсатиб беради. Бу борадаги мунозараларнинг бири шундаки, бир томондан оммавий равишда “талабалар билимларини ошириш” бўлса, иккинчи томондан, билимларни сингдириш ва қайта ишлаш учун инсон қобилятига эътибор қаратилмқода. Бунга қўшимча равишда, замонавий дарсликлар ишлаб чиқаришнинг асосий парадигмаларидан бири бу ўқитувчиларнинг курс директорлари, ташкилотчилар, координаторлар, профессионал инструкторлар, репетиторлар каби янги функцияларини ҳисобга олиш ҳам талаб қилинади[2]. Бундан ташқари бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида, хусусан, Ўзбекистон таълим тизимида ҳам масофавий таълим ривожланиб, уни таълим жараёнида қўллаш жадал равишда такомиллашиб бормоқда. Бу жараёнда анъанавий ўқув адабиётларга қўйиладиган талаблар электрон дарсликларнинг хусусиятлари жиҳатидан фарқ қилади. Шу жиҳатлар ҳам методист олимлар томонидан янги авлод дарсликларини яратиш борасида қарама-қарши фикрлилик ҳолатлари учраб турибди.

Умуман олганда, дарсликлар “мажбурий матнли ўқитиш воситалари” сифатида, уларни ишлаб чиқариш ва замонавий курсни моделлаштириш учун фойдаланиш тамойиллари ва усуллари доимий равишда қайта баҳоланиб турилиши шарти бўлган ўқув жараёнидаги асосий билим манбаларидан бири бўлиб қолмоқда.

Aгар дарсликлар билан бошқа барча ўқув адабиётларни ажратиб кўрсатиладиган бўлса, шартли равишда, дарсларни педагогик-таълим жараёнининг бошқа компонентларидан ажратишнинг асосий таркибий қисмларига мурожаат қилиш керак. Булар қуйидагилар:

  • ўқув дастурлари асосида тузилганлигига;
  • аниқ мақсадга йўналтирилганлигига ва муддатининг чекланганлигига;
  • ўқитувчи томонидан бошқарилишига ва назорат қилинишига.

Одатда дарслик тузиш учун асосий педагогик талаблар бир вақтнинг ўзида белгиланади ва қуйида улар батафсил тушунтирилади:

  1. Педагогик ва дидактик дискурс нуқтаи назаридан, дарслик дизайни масаласи курс дастурлари масаласи билан боғлиқ тузилади, чунки дарсликлар, қоида тариқасида, ўқитишнинг алоҳида соҳалари учун ўқув дастурига мувофиқ тузилади ва моделлаштирилади. Шунинг учун айтиш мумкинки, дарсликларнинг дизайни ва ишлаб чиқарилиши ҳар доим ўқув дастурларига асосланган. Дидактик маънода дарсликлар муайян курслар ва таълимнинг маълум даражалари учун ўқув дастурларининг барча хусусиятларини экс эттириши керак. Ушбу хусусиятларга қуйидагилар киради:
  • ўқув дастурида назарда тутилган курс мазмунини тақсимлаш тури (чизиқли, консентрик, спирал ва курс таркибини комбинациялашган ҳолда);
  • ўқув жараёнининг босқичлари бўйича дарс мазмунини тақсимлаш (ўқитиш соҳаси, ўқитиш мавзуси, ўқув бўлими);
  • дарс мазмуни ҳажми ва интенсивлиги (ўқув қўлланманинг ўқувчиларнинг психофизик имкониятлари учун мўлжалланганлиги);
  • бошқа курслар ва ўқитиш соҳалари мазмуни билан боғлиқлиги (таълим соҳалари, айрим турлари ва даражаларидаги барча дарсликлар ўртасидаги вертикал ва горизонтал боғлиқлик).
  1. Дарсликлар ўқитиш жараёнида доимий билим манбаларидан бири эканлигини ҳисобга олиб, улар телеологик ўлчовни ҳам ўз ичига олиши керак, яъни улар тегишли курсда ўқитишнинг предмети ва мақсадларига жавоб берадиган тарзда яратилиши керак.Мақсадлар шартли равишда учта гуруҳга бўлиниши мумкин: педагогик, ўқув ва функционал. Ўқитишнинг маълум бир соҳаси ёки курсида талабаларга тегишли бўлган педагогик-ўқув-функционал шароитларда эришилиши керак бўлган барча нарсалар дарсликларда акс эттирилиши керак. Слатинанинг фикрига кўра, “Дарсликнинг илмий, мантиқий- методик, концептуал-семантик, дидактик-методик ва бошқа қийматларни ўз ичига олиши курснинг кўзланган мақсадлари билан боғлиқликда яратилиши лозим. Бироқ, белгиланган қийматларнинг ўзи ҳеч қачон ўқув жараёнининг аниқ мақсадлари ва вазифаларини амалга оширилишнинг кафолати бўлмайди”[3]. Тегишли дарсликни ишлаб чиқариш жараёни қуйидаги талабларга жавоб берадиган бўлса, мақсад ва натижаларга эришилади:

А) дарсликнинг тегишли дидактик форматланиши. Бу дарслик ишлаб чиқариш жараёнининг асосий талабидир, чунки дарсликнинг дидактик аппарати айнан мазкур дарсликни “талабанинг кундалик қизиқиши объекти”га айлантиради. Дарсликнинг дидактик дизайни қуйидагиларга асосланади:

- ўқитиш жараёнининг асосий тамойиллари (ўз-ўзини фаоллаштириш ва спонтанлик принципи, ўзаро таъсир ва алоқа принципи, долзарблик ва тўлиқлик принципи);

- дидактик қадриятлар ва принциплар (ёшга мослик принципи, тизимлаштириш ва босқичма-босқичлик принципи, далиллар принципи, рационаллик принципи, индивидуализм принципи);

- ривожланишнинг турли босқичларидаги ўқув жараёнлари (таҳлил ва синтез, абстракция ва умумлаштириш, индуксия ва дедуксия, тизимлаштириш ва таснифлаш);

- курсларда ўқитиш ва ўрганишнинг қадриятлари ва тамойиллари (ўрганиш ва ўқитишнинг мажбурий ўзаро боғлиқлиги, кузатиш, излаш ва кашф қилиш орқали ўрганиш, фаол ўрганиш тамойили);

- дарснинг босқичлари (кириш, амалга ошириш, билимларни тасдиқлаш, машқ қилиш, такрорлаш ва баҳолаш).

     Бундан ташқари, дарслик яратувчи бугунги замонавий ўқув жараёнидаги дарсликларгафақатгина ўқув таъминоти сифатида қарамаслиги ва шу билан бирга дарсликнинг дидактик форматлаши унинг бошқа барча ўқув воситалар билан дидактик-услубий жиҳатдан тўлдириш принципига амал қилишини ёдда тутиши керак.  Слатинанинг фикрича, “фақатгина билимнинг турли хил манбалари ўртасидаги бир-бирини тўлдирувчи боғлиқликда дарслик ўзининг ҳақиқий педагогик-таълим функцияларини бажариши мумкин. Шунинг учун дарсликнинг қиймати фақат унинг дарслик эканлигида эмас”[4]. Замонавий ахборот жамиятида талабани бошқа билим манбаларига йўналтириш ва уни ўқишга фаол ёндашишга ундайдиган дарсликларнинг айнан шу хусусияти, шу билан мавжуд барча билим манбаларини бирлаштириш, ҳар қандай дарсликда бўлиши керак бўлган асосий хусусиятдир. Шу нуқтаи назардан, ўқувчиларни таълим муассасаларида электрон таълимга, шунингдек, масофавий ўқитишга тайёрлашга қаратилган дарсликларнинг алоҳида аҳамиятини ҳам таъкидлаш керак.

Б) дарсликнинг тегишли график дизайни ва техник формати. Дарсликнинг график дизайни ва техник форматлаши шуни англатадики, дарсликнинг ташқи қиёфаси шу дарсга жалб қилинган талабаларда қизиқиш, изланувчанлик ва ғайрат уйғотиши, шунингдек, унинг фойдали бўлиши ва талабалар ёшига мос бўлиши керак. Тўғри иллюстрация ўқувчиларнинг дарсликни қабул қилиши ёки рад этишининг асосий омилларидан биридир. Иллюстрациялар дарсликнинг матн қисмларини қўшимча равишда бойитиши керак. Бу ҳолатфақатгина бирон бир нарсани таъкидлаш учун ва қўшимча иллюстрация талаб этилган жойларда қўйилиши мумкин бўлади.

Сифатсиз ижодий-техник дизайн ва ёшга мос бўлмаган графикалар дарсликнинг тегишли эстетик талабларга жавоб бермаслигига олиб келиши мумкин. Шу билан бир қаторда, дарслик бошидан охиригача матнли бўлмаслиги керак, чунки талабалар ва айниқса, кичик ўқувчилар уни жозибали деб билишади. Дарсликда матннинг маъносига боғлиқ бўлган расмлар, чизмалар,  графиклар, жадваллар бўлиши керак. Иллюстрациялар қора ва оқ ёки рангли бўлиши мумкин. Сарлавҳалар ва кичик сарлавҳалар бир текис тақсимланиши ва чиройли форматланиши керак. Қоғоз сифати дарслик талабларига жавоб бериши керак, муқовалари ўқувчиларни жалб қилиш учун дид билан ишланган бўлиши талаб этилади. Ва ниҳоят, дарслик катта бўлмаслиги керак, чунки бу ўқувчиларни зериктириб қўйиши мумкин[5]. Дарсликнинг техник формати дарслик, трейнинг дарслик, тўплам деб номланишига боғлиқ. Интеграциялашган дарсликлар тегишли ўқув дастурида назарда тутилган барча таркибни ўз ичига олади, трейнинг дарсликлар турли хил машқлар китобларига тааллуқлидир, тўпламда бир нечта китоблар (ўқувчи, трейнинг китоблар, амалий ва ҳ.к) ўқув дастурини ўз ичига олади.

Ва ниҳоят, шуни таъкидлаш керакки, замонавий дарсликда унинг мазмунини бойитадиган дидактик-услубий, шунингдек, график-ижодий жиҳатидан турли хил қўшимча воситалар ҳам бўлиши керак. Бу, биринчи навбатда, асосий дарсликни миқдорий ва сифат жиҳатидан тўлдириш учун махсус ишлаб чиқилган CD ва DVD каби ёрдамчиларга тегишли (дарслик дизайни учун мультимедиа ёндашуви)бўлади. Дарсликдан фойдаланиш шу каби барча қўшимча воситалардан фаол (ижодий) фойдаланишни ҳам талаб қилади.

В) дарсликнинг тегишли лингвистик форматланиши. Дарсликлар билимларни тарқатиш учун муҳим воситалардан биридир. Шу сабабли, ўқув қўлланмаларининг лингвистик формати энг нозик масалалардан бири бўлиб, муайян талабалик ёшига лингвистик жиҳатдан мослиги ва матнли ва расмли қисмларнинг таркиби энг муҳим ва энг мураккаб жиҳатлари ҳисобланади. “Дарсликда ишлатиладиган тилни танлаш аста-секин унинг информацион аҳамиятлилигининг энг муҳим мезонига айланиб бормоқда, чунки тил маълумот узатишда хизмат қилади, тил фойдаланувчига мулоқот воситаси ҳисобланади ва агар бу “мулоқот жамияти”ва унинг фойдаланувчиси мулоқотда хатоликка дуч келган бўлса, мулоқот самарали бўлмайди ва дарсликнинг билим манбаи сифатида мақсади баҳсли бўлиб қолади!”[6]. Демак, дарслик тузиш жараёнида тилшунос мутахассисларнинг ижодий иштироки нафақат дарслик матнни тузатиш нуқтаи назаридан, балки дарслик матнини танлашда (ўқувчиларнинг ёшига қараб, ўқув дастуридан келиб чиққан ҳолда) муаллифлар билан биргаликда ҳаракат қилиш керак. Бу жуда муҳимдир, чунки талабалар ўзларининг дарсликларида ишлатилган маълумотлар асосида ихтисослаштирилган илмий ва бадиий регистрларнинг сўзларини ўрганади. Шунинг учун дарсликларнинг тўғри лингвистик форматлаши илмий принциплар ва ўқув жараёнида ўқувчилар ёшига мослиги ўртасида махсус боғлиқликни таъминлайди.

Г) дарсликнинг тегишли гигиеник форматлаш.

Дарсликлар ўқувчиларнинг кундалик ва доимий алоқада бўлишлари учун ўқув воситаси ҳисобланади, шунинг учун дарслик тайёрлаш жараёнида ўқувчиларнинг соғлиғига эътибор қаратиш керак. Вилотижевич, бу, айниқса, ўқувчиларнинг кўриш қобилиятига тааллуқли деган фикрни илгари суради, қуйидагиларни таъкидлайди : Матн ёзувлар ўқувчилар уларни 20 см оралиғида аниқ кўриши учун етарлича катта бўлиши керак. Чизиқлар орасидаги масофа тенг ва асосли бўлиши керак. Сарлавҳалар ва кичик сарлавҳалар визуал равишда маълум бир мавзу ва унинг қисмларини таклиф қилиши керак”. Бундан ташқари, дарсликдан фойдаланадиган ўқувчилар соғлиғига зарар етказмаслик учун дарслик материаллари ва босиб чиқариш учун ишлатиладиган бўёқ турларини ҳам ҳисобга олиш керак. Ҳатто жуда ёш талабалар ҳам ҳар куни кўпайиб бораётган дарсликлар ва қўлланмалардан фойдаланишга ва олиб юришига мажбур бўлишларини ҳисобга олсак, дарсликнинг ҳажми ва вазнига ҳам эътибор қаратиш лозим.

3. Замонавий дарслик яратиш жараёнида юқоридаги мезонларга жавоб бериш ўз-ўзидан дарсликнинг барча функцияларини бажаришига олиб келмайди. Синфлар учун дарсликлардан фойдаланиш "ўқитувчининг ижодий саъй-ҳаракатлари билан чамбарчас боғлиқ". Ўқитувчиларнинг ижодий саъй-ҳаракатлари ўқувчиларга замонавий мультимедиа муҳитида уларни бошқа манбалар билан интеграллашган ҳолда ўрганиш учун ўқув қўлланмаларидан қандай қилиб яхшироқ фойдаланишни кўрсатиб бериши керак.

Ўқитувчилар дарсларнинг яратувчиси ва етакчиси сифатида бирон бир асосий функцияларни дарсликларда катта эътибор қаратмаслиги лозим, яъни ўқитувчилар таълим жараёнининг барча босқичларини ҳисобга олишлари керак. Дарслик ўқув жараёнида белгиланган натижалар ва мақсадларни ҳисобга олган ҳолда барча босқичлардан узвий равишда ишлатилиши керак.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, дарсликлар ҳар доим ҳам асосий ўқув воситаларидан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолаверади, шу сабабли уларни лойиҳалаш жараёнига алоҳида эътибор бериб келинган. Бугунги кунда бу жараён ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ. Замонавийдарсликларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш учун асосий педагогик мезон ва белгиловчи омиллар доимий равишда қайта баҳолашни ва такомиллашувни талаб қилади. Дарсликларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг педагогик детерминантлари синфларнинг моҳиятига ва уларнинг педагогик-таълим жараёнининг барча жиҳатларини қамраб олинишига асосланади. Демак, дарсликларни ишлаб чиқариш ҳар доим таълим муассасаларининг муайян турлари ва даражалари учун ўқув дастурлари, дарсларнинг мақсади ва натижалари билан бевосита боғлиқ бўлиб,дарслик яратиш жараёнида тегишли дидактик, график дизайн, лингвистик, гигиеник форматлаш; шунингдек, дарсликларни ўқитиш методларини танлашда ва дарсларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Дарсликларни яратиш ва дарсликка қўйиладиган мезонларни аниқлаш ҳар доим ва ҳар бир таълим тизими учун муҳим аҳамиятга эга бўлади. Таълим ва таълимни такомиллаштириш бўйича ҳар қандай ҳаракат ўқув жараёнининг барча босқичларида дарсликларни такомиллаштиришни ўз ичига олиши керак.

 

 

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

 

  1. Бим, И.Л. Основные принципы построения учебника иностранного языка. [Электронный ресурс]. – URL: http://journal.pushkin.institute-/ archive/archive/1975/1975-6 pdf. (дата обращения: 19.05.2018).
  2. Мазунова, Л.К. Принципы создания современного учебника по иностранному языку / Л.К. Мазунова, Р.Ф. Хасанова // Вестник Башкирского университета. – 2010. – Т:. 15, № 3. – С. 831-834.
  3. Potkonjak, N., Šimleša, P. (ur.), (1989), Pedagoška enciklopedija 2, Beograd, Zagreb, Sarajevo, Titograd, Novi Sad: Zavod za udžbenike i nastavna sredstva. – P.473.
  4. Slatina, M. (1998), Nastavnimetod, Sarajevo: Filozofskifakultet.
  5. Slatina, M. (2005), Odindividue do ličnosti- uvođenje u teorijukonfluentnogobrazovanja, Zenica: Dom štampe. – P.137.
  6. Stevanović, -M.: (1998), Didaktika, Tuzla: R&S.
  7. Vilotijević, M. (2001) Didaktika3, Sarajevo: BH most.

 

Саттаров У. Основы создания современных учебных литератур В данной статье рассматривается значение и содержание учебника при создании современных учебных литератур, требования к его созданию, соответствующее дидактическое, графическое, лингвистическое, гигиеническое форматирование при создании учебников, а также необходимость сосредоточения внимания на методы обучения и организованию уроков. При этом следует учитывать, что учебники в современном образовательном процессе следует рассматривать не только как учебные пособия, но и придерживаться принципа дидактического и методического обеспечения учебников.

 

Sattarov U. Basics of creating modern educational literatures This article mentions significance and content of manuals at the process of developing educational literatures, requirements for their creating, didactic, graphic design, linguistic, hygienic formatting, together with devoting attention to organizing the lesson and choosing the appropriate teaching method. Must be taken into consideration, that, manuals in modern educational process, should be regarded not only as instructional handbook, but also should include in itself principles of methodologically and didactic supply of manuals.

 

 

 

 


[1]Potkonjak, N., Šimleša, P. (ur.), (1989), Pedagoškaenciklopedija2, Beograd, Zagreb, Sarajevo, Titograd, Novi Sad: Zavodzaudžbenikeinastavna sredstva

[2]Stevanović, M. (1998), Didaktika, Tuzla: R&S

[3]Slatina, M. (2005), Odindividue do ličnosti- uvođenje u teorijukonfluentnogobrazovanja, Zenica: Dom štampe. – P.137.

[4]Slatina, M. (1998), Nastavnimetod, Sarajevo: Filozofski fakultet

[5]Vilotijević, M. (2001) Didaktika3, Sarajevo: BH most

[6]Potkonjak, N., Šimleša, P. (ur.), (1989), Pedagoška enciklopedija 2, Beograd, Zagreb, Sarajevo, Titograd, Novi Sad: Zavod za udžbenike i nastavna sredstva. – P.473.

Xorijiy filologiya jurnali tahrir ha'yati